Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba)
Вазелин
Бир хил, чўзилувчи ипли, ҳидсиз, оқдан сариқ ранглича бўлган суртмасимон масса.
Суртма.
Дерматопротектор. АТХ коди: D11AX.
Вазелин - бу церезин, парафин, тозаланган петролатум ёки нефть мойи билан тозаланган уларнинг аралашмаси ёки парафинли дистиллят билан тозаланган петролатумни эритиш йўли билан олинган қаттиқ ва суюқ углеводородлар аралашмасидир.
Терида намликни тутиб қолади, уни бўғланишига йўл қўймайди, чунки тери юзасида окклюзив (сув ва ҳаво ўтказмайдиган) қоплама ҳосил қилади.
Тери қуруқлигида нафақат уни ўраб олади, шунингдек терини юқори қатламлари орқали ўтади ва терининг шу қаватида намликни йўқолишидан ҳимоя тўсиғи сифатида ўрин тутган йўқотилган липидлар ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.
Қўл териси ва лаблардаги ёриқлар ва тирналишларни, тери қуруқлигини, шу жумладан унга липидлар ҳимоя қатламини йўқотувчи турли органик эритувчилар (ацетон, бензин ва бошқалар) таъсири оқибатидаги тери қуруқлигини даволаш.
Тиббий асбобларни организмнинг турли йўллари ва каналларига киритишни енгиллаштириш учун ишлатилади.
Шунингдек, дерматологияда ишлатиладиган, шу жумладан экзема, псориаз, атопик дерматитда терини ҳўллаш учун мўлжалланган суртмаларни тайёрлаш учун суртма асоси сифатида қўлланади.
Каналар чаққанда уларни теридан ажратиб олинишини енгиллаштириш учун ишлатиш ҳам мумкин.
Терининг ёриқлари ва тирналанган соҳаларига, қўл панжасининг қуруқ терисига, клизма қилинадиган шланг учлиги ва бошқа тиббий асбобларга юпқа қилиб суртилади.
Каналар чаққанида, чаққан жойга иложи борича тезроқ вазелин суртиш ва устидан пластир ёпиштириш керак. Кислород кирмаслиги оқибатида кана ўлади ва уни ажратиб олиш осонроқ кечади.
Шахсий ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин.
Вазелин массаж ўтказиш учун яроқсиздир, чунки терининг тешикчаларини беркитиб қўяди ва фурункуллар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
10 г, 15 г, 20 г, 25 г дан алюмин тубаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«Зиё Нур Фарм» ХК, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Чиланзор тумани Бунёдкор кўчаси 5/4.
тел.: 287-62-22.
Vazelin yog'i: 10 g/tuba
Ko`p so`raladigan savollar
Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Vazelin yog'i hisoblanadi.
Vazelin tibbiy Zie nur Farm malhami 10 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.