Facebook Pixel Code

Velmeks plyonka bilan qoplangan planshetlar 750 mg №5 (blister)


Uchun ko‘rsatma Velmeks plyonka bilan qoplangan planshetlar 750 mg №5 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левофлоксацин гемигидрати 250 мг, 500 мг ёки 750 мг левофлоксацинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, кросповидон, аэросил (коллоидлик кремний диоксид ангидрид), талк тозаланган, магний стеарат, натрия крахмалгликолят, натрия кроскармелоза, бўёвчи плёнка копламаси Instacoat IC-V-5314 Orange, бўёвчи плёнка копламаси Wincoat Universal Blue WT-1416, бўёвчи плёнка копламаси Wincoat Universal Green WT-3124, бўёвчи плёнка копламаси Wincoat Universal Green WT-3128

Велмекс 250 мг: оч зарғалдоқдан тўқ зарғалдоқ ранглигача бўлган, думалоқ, силлиқ, икки томонлама кавариқ, икки томонлама қобиқ билан қопланган таблетка.

Велмекс 500 мг: оч яшилдан тўқ яшил ранглигача бўлган, узунчоқ, икки томонлама кавариқ, бир томонидан ажратувчи чизиқ бўлган қобиқ билан қопланган, таблетка.

Велмекс 750 мг: оч зарғоридан тўқ кўк ранглигача бўлган, узунчоқ, силлиқ, икки томонлама кавариқ, қобиқ билан қопланган, бир томонидан ажратувчи чизиқ билан таблетка.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). АТХ коди: J01MA12.

Левофлоксацин хинолонлар (фторхинолон) гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирасига эга дир бактерицид антибиотик. Левофлоксацин офлоксациннинг чапга айланувчи изомери. Левофлоксацин ДНК гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНКнинг суперспирилизациясини ва ДНК занжиридаги узилишларининг тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилади, микроорганизмларнинг цитоплазмасида, хужайра деворида ва мембранасида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.

Левофлоксацин in vitro ва in vivo шароитларида микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:

аэроб граммусбат микроорганизмлар: Сorynebacterium diphtheriae; Enterococcus faecalis; Listeria monocytogenes; Staphylococcus spp. (коагуланегатив, метициллинга сезгир/ метициллинга ўртача сезгир штаммлари), шу жумладан Staphylococcus aureus, epidermidis (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes, agalactiae, pneumoniae (пенициллинга сезгир/ пенициллинга ўртача сезгир/ пенициллинга чидамли штаммлари), Streptococcus (С, G гуруҳлари) Viridans group streptococci (пенициллинга сезгир ва пенициллинга чидамли штаммлар);

аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter spp., шу жумладан Acinetobacter anitratus, baumanii, calcoaceticus; Acinobacillus actinomycetemcomitans; Bordetella pertussis; Citrobacter freundii, diversus; Eikenella corrodens; Enterobacter spp., шу жумладан Enterobacter aerogenes, agglomerans, cloacae, sakazakii; Escherichia coli, Gardenella vaginalis, Haemophilus ducreyi, influenzae (ампициллинга сезгир/ ампициллинга чидамли штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylory; Klebsiella spp., шу жумладан Klebsiella oxytoca, pneumoniae; Moraxella catarrhalis, Morganella morganii; Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitides, Pasteurella spp., шу жумладан Pasteurella canis, dogmatis, multocida; Proteus mirabilis, vulgaris; Providencia spp., шу жумладан Providencia rettgeri, stuartii; Pseudomonas spp., шу жумладан Pseudomonas aeruginosa, fluorescens ни ҳам қўшиб; Salmonella spp.; Serratia spp., шу жумладан Serratia marcescens;

анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis; Bifidobacterium spp.; Clostridium perfringens; Fusobacterium spp.; Peptostreptococcus.; Propionibacterium spp.; Veillonella spp.;

бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp.; Chlamydia pneumoniae, psittaci, trachomatis; жумладан Legionella spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., шу жумладан Mycobacterium leprae, tuberculosis; Mycoplasma pneumoniae; Rickettsia spp.; Ureaplasma urealyticum.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин левофлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади ва 1-2 соатдан кейин максимал концентрациясига эришилади. Перорал қўлланганида мутлоқ биокираолишлиги тахминан 99% ни ташкил қилади. Оқсиллар билан боғланиши 24-38% ни ташкил қилади. Препарат организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади. Ўпка тўқимасидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан 2-5 марта юқори. Левофлоксацин чекланган метаболизмга учрайди. Левофлоксациннинг ярим чиқарилиш даври ўртача 6-8 соатни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганидан кейин қабул қилинган дозанинг тахминан 87% сийдик билан ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида, қабул қилинган дозанинг 4% дан камроғи эса ахлат билан 72 соат давомида чиқарилади.

Левофлоксацинга сезгир бактериялар билан инфекцияланиш натижасида ривожланган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари;
  • сурункали бронхитнинг зўрайиши;
  • касалхонадан ташқари пневмониялар;
  • простата безининг яллиғланиши;
  • ўткир синусит;
  • сийдик-чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекциялари;
  • бактериемия/септицемия (қўлланишдаги таърифида келтирилганлар билан ассоцияланган);
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
  • юмшоқ тўқималар ва тери қопламаларииннг инфекцион касалликларида қўлланади.

Ичга буюрилади. Препаратни бутунлигича, чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Левофлоксацин таблеткасини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Препарат катталарга перорал жадвалда кўрсатилганидек буюрилади:

Инфекция Дозалаш Қабул қилишлар сони (суткада/марта) Даволаш давомийлиги (кунлар)
Касалхонадан ташқари пневмония 500 мг 1 7-10 кун
Касалхонадан ташқари пневмония 750 мг 1 5 кун
Касалхона ички пневмонияси 750 мг 1 7-10 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари 750 мг 1 7-10 кун
Сурункали бронхитни зўрайиши 500 мг 1 7 кун
Ўткир синусит 500 мг 1 7-10 кун
Тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланмаган инфекциялари 500 мг 1 7-10 кун
Сурункали простатит 500 мг 1 10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари 250 мг 1 10 кун
Ўткир пиелонефрит 250 мг 1 10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари 250 мг 1 3 кун

Босқичма-босқич даволаш шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилиши мумкин.

Ушбу муқобил тартибнинг самарадорлиги фақат пенициллинга сезгир микроорганзимлар Streptococcus pneumoniae, Haemophilius influenzae, Mycoplasma pneumoniae ва hlamydia pneumoniae чақирган инфекцияларда аниқланган.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар:

Креатинин клиренси минутига 20 дан 49 мл гача:

  • бошланғич доза: суткада 500 мг; кейинчалик суткада 250 мг дозада буюрилади.

Креатинин клиренси <20 мл/мин:

  • бошланғич доза: 500 мг; кейинчалик 48 соатда 250 дозада буюрилади.

Пиелонефрит ва сийдик-чиқариш тизимининг бошқа асоратланган инфекциялари бўлган пациентларда:

  • бошланғич доза: 250 мг; кейинчалик 48 соатда 250 мг дозада буюрилади.

Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари: баъзи ҳолларда: терининг қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилишлар, шунингдек кам ҳолларда тери ва шиллиқ қаватларини шиши (масалан, юз ва халқум соҳасида) каби симптомлар билан бўлган ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар).

Жуда кам ҳолларда: артериал босимнинг тўсатдан пасайиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик. Алоҳида ҳолларда: пуфакчаларни ҳосил бўлиши билан кечувчи терини оғир тошмалари, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва кўпшаклли экссудатив эритема.

Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари олдидан баъзида енгилроқ тери реакциялари кузатилиши мумкин. Юқорида таъкидланган реакциялар Левофлоксациннинг биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтгач ривожланади.

Меъда-ичак йўлларига ва моддалар алмашинувига таъсири: тез-тез: кўнгил айниши, диарея; баъзи ҳолларда: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқ, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши; кам ҳолларда: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланиши ва хатто сохтамембраноз колит белгилари бўлиши мумкин; жуда кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, қонда қанд миқдорининг пасайиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: “бўри” иштаҳаси, асабийлик, терлаш, титраш.

Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси порфирияси бўлган беморларда, уларни ушбу касаллигини зўрайишини чақириш қобилиятига эгалигини кўрсатади. Бундай самара левофлоксацин қўлланганида ҳам истисно қилинмайди.

Нерв тизимига таъсири: баъзан: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки тормозланиб қолиш, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши; кам ҳолларда: нохуш ҳислар (масалан, қўл панжаларининг парестезиялари), қалтираш, безовталик, қўрқув ҳолати, тиришиш хуружлари ва онгнинг чалкашиши; жуда кам ҳолларда: кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва ҳид билиш ҳиссини бузилишлари, тактил сезувчанликни пасайиши, галлюцинация ва депрессиялар туридаги психотик реакциялар, шунингдек харакатнинг бузилиши, шу жумладан юришда.

Юракқон томир тизимига таъсири: кам ҳолларда: юракнинг тез уриши, артериал босимини пасайиши; жуда кам ҳолларда: (шокка ўхшаш) қон томир коллапси.

Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири: кам ҳолларда: пайларнинг шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда: пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини); ушбу ножўя таъсирлари даволаш бошлангандан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга. Myasthenia gravisи бўлган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак холсизлиги; алоҳида ҳолларда: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз).

Жигар ва буйракларга таъсири: тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрасферазалар ва аспартатаминотрансферазалар); баъзи ҳолларда: кон зардобида билурубин ва креатинин даражасини ошиши (жигар ва буйраклар функциясини бузилиш белгиси); жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши), буйраклар функциясини хатто ўткир буйрак етишмовчилигигача қадар ёмонлашиши, масалан, аллергик реакциялар оқибатида (интерстициал нефрит).

Қонга таъсири: баъзи ҳолларда: қоннинг айрим ҳужайралари сонини ошиши (эозинофилия), оқ қон таначалари сонини камайиши (лейкопения); кам ҳолларда: айрим оқ қон таначаларининг сонини камайиши (нейтропения), қон қуйилиши ёки қон кетишларига мойилликни кучайтириш қобилиятига эга бўлган тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения); жуда кам ҳолларда: оғир оғриқли симптомларнинг ривожланишига ёрдам берувчи (тана хароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатнинг турғун ёмонлашиши) айрим оқ қон таначаларининг сонини жуда кучли камайиши (аграгранулоцитоз); айрим ҳолларда: қизил қон таначаларининг сонини, уларнинг парчаланиш натижасида камайиши (гемолитик анемия); қоннинг барча турдаги ҳужайраларининг сонини камайиши (панцитопения).

Бошқа ножўя таъсирлари: баъзи ҳолларда: умумий ҳолсизлик (астения); жуда кам ҳолларда: иситма, ўпкада (аллергик пневмонит) ёки майда қон томирларда (васкулит) аллергик реакциялар.

Ҳар қандай антибиотиклар билан даволаш одамда нормада бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабли қўлланаётган антибиотикка чидамли бўлган (иккиламчи инфекция) бактерия ва замбуруғларнинг жадал кўпайиши юз бериши, бу эса баъзи ҳолларда қўшимча даволашни талаб қилиши мумкин.

  • Левофлоксацин ёки бошқа хинолонларни индивидуал ўзлаштираолмаслик (шу жумладан анамнездаги ўта юқори сезувчанлик);
  • Тутқаноқ;
  • Хинолонлар билан илгари даволашдаги пайларнинг шикасланиши;
  • Бўғим тоғайларининг шикастланишини эҳтимоли туфайли, ўсиш давридаги болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача);
  • Ҳомиладорлик;
  • Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Алюминий ва магний сақловчи антацидлар, сукральфат ва темир сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида Левофлоксациннинг самарадорлиги аҳамиятли сусаяди. Шунинг учун бу дори воситаларининг қабул қилиш орасидаги интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак. Левофлоксацин билан тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи воситалар бирга мажмуавий қабул қилинганида тиришишга тайёргарлик бўсағасини аҳамиятли пасайиши кузатилади. Бу бошқа хинолонларга ҳам тааллуқли.

Бўсағани пасайиши фенбуфен, теофиллин ва уларга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилганда ҳам кузатилади. Левофлоксацин пробеницид ва циметидин билан бирга қўллаганида, Левофлоксациннинг буйрак клиренсини пасайиши кузатилади. Клиник бу фақат пациентда буйраклар функциясини бузилишлари бўлган холларда намоён бўлиши мумкин (эҳтиёткорлик билан буюриш керак).

Агар пациент глюкокортикостероид воситаларни қабул қилаётган бўлса, пайларнинг узилиш хавфи сезиларли ошади. Агар Левофлоксацин фонида пациент билвосита антикоагулянтларни қабул қилаётган бўлса, қоннинг ивиш кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Левофлоксацинни қабул қилганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври ошади.

Бўғим тоғайларининг шикастланишини ҳисобга олиб, левофлоксацинни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги беморларни даволашда, ушбу гуруҳ беморларда кўпинча буйраклар функциясининг бузилишлари бўлишини ҳисобга олиш керак. Пневмококклар чақирган жуда оғир ўпка яллиғланишида, Левофлоксацин оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Касалхонада орттирилган ва маълум қўзғатувчилар чақирган (Рseudomonas aurogenosa) инфекциялар, мажмуавий даволашни талаб қилиши мумкин. Левофлоксацин билан даволаш вақтида илгари бош миянинг шикастланиши бўлган беморларда, яъни масалан, инсульт ёки оғир жарохат билан боғлиқ бўлган тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин.

Фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида тиришишга тайёрлик бўсағаси ошиши мумкин.

Левофлоксацин қўлланганда фотосенсибилизация самараси (қуёшдан куйишини эслатувчи реакциялар билан кечувчи бўлган ёруғликка ўта юқори сезувчанлик) жуда кам кузатилишига қарамасдан, фотосенсибилизациядан сақланиш мақсадида беморларга зарурати бўлмаса кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга дучор бўлмаслик тавсия этилади (масалан, юқори тоғ жойларда қуёшда ёки солярийда бўлиш).

Сохтамембраноз колитга шубҳа қилинганда дарҳол Левофлоксацинни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим. Бундай ҳолларда ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Левофлоксацин қўллаганида кам кузатиладиган тендинит (аввало ахиллов пайларининг яллиғланиши) пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойилдирлар. Кортикостероидлар (ГКС) билан даволаш кўпроқ пайларнинг узилиши хавфини оширади. Тендинитга шубҳа қилинганда дарҳол левофлоксацин билан даволашни тўхтатиш ва шикастланган пайни мувофиқ даволашни бошлаш керак, масалан, унга тинч ҳолатини таъминлаш (иммобилизация).

Глюкозофосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар хинолонларга эритроцитларнинг парчаланиши (гемолиз) билан жавоб беришлар мумкин. Шунинг учун бундай беморларни левофлоксацин билан даволашни, эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Қандли диабети бўлган беморларга Левофлоксацин буюрганида, гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, уни “бўри” иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтирашни кўрсатади.

Тана ҳарорати нормаллашгандан сўнг ёки қўзғатувчини ишончли йўқотилганидан кейин Левофлоксацинни қабул қилишни камида 48-78 соат давом эттириш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга левофлоксацинни буюриш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Левофлоксациннинг бош айланиши ёки қотиб қолиш, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя самаралари реакция ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда маълум хавф туғдиради (масалан автомобилни бошқаришда, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатда ишларни бажаришда). Бу айниқса Левофлоксацинни алкогол билан ўзаро таъсири ҳолларига таалуқлидир.

Левофлоксациннинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари марказий нерв тизими даражасида намоён бўлади (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш хуружлари). Бундан ташқари, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларининг шикастланиши; QT интервалини узайиши (терапевтикдан юқори аниқ дозаларни қўлланиши билан бўлган текширишларида кўрсатилган) кузатилиши мумкин.

Даволашни бор бўлган симптомларга қараб белгиланади. Левофлоксацин гемодиализ ва перитонеал диализ орқали чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.

250 мг таблеткалар № 10 (1х10), бир блистердан қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

500 мг таблеткалар № 10 (1х10), бир блистердан қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

750 мг таблеткалар № 5 (1х5), бир блистердан қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levofloksatsin: 750 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
5
Og'irligi:
750 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Velmeks plyonka bilan qoplangan planshetlar 750 mg №5 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Velmeks plyonka bilan qoplangan planshetlar 750 mg №5 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Velmeks plyonka bilan qoplangan planshetlar 750 mg №5 (blister) ning asosiy faol moddasi Levofloksatsin hisoblanadi.