Facebook Pixel Code

Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 75700 so'm gacha 80300 so'm
Без рецепта
5 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: триметилгидразиний пропионат дегидрати (мельдоний) - 500 мг.

Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 5 мл гача.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Препарат гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир хужайрасида мавжуддир.

Юқори юклама шароитида препарат ҳужайраларни кислородга бўлган эҳтиёжи ва уни етказиб берилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага бардош бериш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли, мельдоний юрак-қон томир тизими фаолиятининг, мияда қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари тез-тезлигини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизмга дучор бўлган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини йўқотади.

Фармакокинетикаси

Препаратни вена ичига (в/и) юборилганидан кейин биокираолишлиги 100% га тенг. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax), уни юборилгандан кейинроқ эришилади. Организмда метаболизмга учраб, иккита асосий метаболитларини ҳосил қилади ва улар буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3-6 соатни ташкил қилади.

Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни мажмуавий даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволашда қўлланади.

Гемофтальм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилишлар, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).

Иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги зўриқиш.

Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдромида (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада) қўлланади.

Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Юрак-қон томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инъекция учун эритма 5-10 мл 500мг/5 мл), дозани ҳаммасини бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси 4-6 ҳафтани ташкил қилади.

Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.

Тўр пардасининг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари:

Кўзнинг инъекция учун 500 мг/5 мл эритмасининг 0,5 мл 10 кун давомида парабульбар қўлланади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар:

Катталарга 0,5 г дан вена ичига (5-10 мл инъекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта буюрилади.

Даволаш курси 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш яна 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Сурункали алкоголизм. В/и 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси 7-10 кун.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда - тахикардия, артериал босимни ўзгариши;

Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): кам ҳолларда - психомотор қўзғалиш;

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - диспептик ҳолатлар;

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.

  • бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);
  • МНТ нинг органик шикастланишлари;
  • ҳомиладорлик, лактация даври;
  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Мельдонийни болаларда қўлланиши тўғрисида етарли маълумотлар йўқ.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган.

Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.

Препаратни она сути билан чиқарилиши аниқланмаган. Агар мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда эмизиш тўхтатилади.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

10% ли инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

4 йил.

Рецепт бўйича.

"REMEDY GROUP" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. тел/факс: (99871) 248 02 05

Англиянинг «Citco Chemicals» LTD буюртмаси бўйича.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Meldoni: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar) narxi 15140 so'm - 1 шт.

Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Meldoni hisoblanadi.

Venarin eritmasi D/in. 500 mg / 5 ml 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.