Facebook Pixel Code

Vikasol Farmstandart tabletkalari 15 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 3500 so'm gacha 8000 so'm
Retsept bo'yicha
110 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vikasol Farmstandart tabletkalari 15 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: менадион натрий бисульфати (викасол) (100% моддага қайта ҳисобланганда) - 15,0 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд) - 60,9 мг, картошка крахмали - 20,4 мг, натрий дисульфити (натрий метабисульфити) - 1,0 мг, стеарин кислотаси - 0,9 мг, тальк (тиббий тальк) - 1,6 мг, силикон эмульсияси (КЭ 10-12 эмульсияси) - 0,2 мг.

Оқ ёки деярли оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Витамин. АТХ коди: В02ВА02.

Фармакодинамикаси

К витаминининг синтетик сувда эрувчи аналоги, протромбин ва проконвертиннинг синтезига ёрдам беради, қон ивишининг II, VII, IX ва X омилларини кучайтириши ҳисобига қон ивишини оширади.

Гемостатик таъсирга эга (К витаминининг танқислигида юқори қоновчанлик пайдо бўлади).

Қонда протромбин (II омили), тромбопластин ва кальций мавжудлигида, проконвертин (VII омили), IX (Кристмасс омили), X (Стюарт-Прауер омили) омиллари иштирокида тромбинга ўтади, унинг таъсири остида фибриноген қон лахтасининг (тромбнинг) асосини ташкил қилувчи фибринга айланади.

К витаминини фаоллаштирувчи ва унинг гемостазни К-витаминига боғлиқ плазма омилларининг жигардаги синтезида иштирокини таъминловчи К-витаминредуктазани субстратли рағбатлантиради.

Таъсирини бошланиши - ичга қабул қилинганидан кейин 7-12 соат ўтгач юз беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин осон ва тез сўрилади. Оз миқдорларда тўқималарда тўпланади. Жигарда тез метаболик фаоллашиш циклини ўтиб, диолли шаклигача оксидланади. Буйраклар (70% гача) ва сафро билан деярли фақат метаболитлар кўринишида чиқарилади. К витаминининг аҳлатдаги юқори концентрациялари уни ичак микрофлораси томонидан синтези билан боғлиқ.

Гипопротромбинемия билан боғлиқ бўлган геморрагик синдром; К гиповитаминози (шу жумладан обтурацион сариқлик, гепатит, жигар циррози, давомли диареядаги).

Жароҳатланишлар, травмалар ва хирургик аралашувлардан кейинги қон кетишлари; мажмуавий даволаш таркибида, дисфункционал бачадон қон кетишларида, меноррагияларда.

Айрим дори воситаларини (кумарин хосилалари ва индандионни, салицилатларни, айрим антибиотакларни) қабул қилиш фонида II, VII, IX ва X омилларининг миқдорини пасайиши оқибатидаги гипопротромбинемия.

Ичга қабул қилинади. Препаратни 3-4 кун давомида буюрилади, тўрт ҳафталик танаффусдан кейин курс такрорланади. Суткалик доза 2-3 марта қабул қилишга бўлиниши мумкин.

Катталар учун максимал бир марталик доза - 30 мг, максимал суткалик доза - 60 мг ни ташкил қилади.

Кучли паренхиматоз қон кетиши мумкин бўлган жарроҳлик аралашувларида операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади.

Педиатрияда: 3 ёшдан 5 ёшгача - суткада 7,5 мг, 5 ёшдан 14 ёшгача - суткада 15 мг, 14 ёшдан катталарга - суткада 30 мг.

Аллергик реакциялар: юзни қизариши, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), терини қичишиши, бронхоспазм.

Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган болаларда гемолиз.

Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик, кам - бош айланиши, артериал босимни транзитор пасайиши, “профуз” (кучли) терлаш, тахикардия, пульсни “кучсиз” тўлиши, таъм сезиш хиссини ўзгариши.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қоннинг юқори ивувчанлиги, тромбоэмболиялар, янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги. Сахараза ва/ёки изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбция синдроми. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, жигар етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври, қандли диабет.

Обтурацион сариқликда препаратнинг инъекцион шаклига афзаллик бериш керак.

Неокумарин ва фенилиннинг антикоагулянт таъсирини камайтиради ёки блоклайди.

Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир қилмайди.

Антацидлар ингичка ичакнинг бошланғич бўлимида ўт кислоталарини чўкиши оқибатида сўрилишини пасайтиради.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозалардага салицилатлар, антибактериал сульфонамидлар билан бир вақтда буюриш, К витаминини дозасини оширишни талаб қилади.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, сукралфат, дактиномицин К витаминини сўрилишини пасайтиради, бу унинг дозасини оширишни талаб қилади.

Гемофилияда, Виллибранд касаллигида, Верльгоф касаллигида препарат самарасиз.

Сафрони оқиб чиқишини бузилишига олиб келувчи касалликларда парентерал юбориш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни фақат она учун фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида К витаминини профилактик буюриш, унинг учун йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги оқибатида самарали эмас.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш даврида транспорт воситаларини ва турли механизмларни бошқаришда, шунингдек диққатни жамлаш ва руҳий ва ҳаракат реакцияларини тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилганида гиперпротромбинемия, гипербилирубинемия билан намоён бўлувчи К гипервитаминози пайдо бўлади, кам ҳолларда болаларда тиришишлар бўлиши мумкин.

Таблеткалар 20 донадан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Фармстандарт-Лексредства» ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-нчи Агрегатная кўч.,

1а/18, тел./факс: (4712) 34-01-13, www.pharnstd.ru.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Menadion: 15 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
15 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Vikasol Farmstandart tabletkalari 15 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 1750 so'm - 10 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Vikasol Farmstandart tabletkalari 15 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Vikasol Farmstandart tabletkalari 15 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Menadion hisoblanadi.