Facebook Pixel Code

Vikasol Irbitsky HFZ tabletkalari 15 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vikasol Irbitsky HFZ tabletkalari 15 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,015 г викасол (менадионнинг натрий бисульфити);

ёрдамчи моддалар: лактоза - 0,07 г, картошка крахмали - 0,014 г, кальций стеарати - 0,001 г.

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, яссицилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Гемостатик восита (К витамини). АТХ коди: B02BA02.

Гемостатик таъсир кўрсатади.

К витамини гуруҳи препарати. Жигарда II, VII, IX, X омилларнинг ишлаб чиқарилишини кучайтириши ҳисобига қоннинг ивувчанлигини оширади. Самараси м/и юборилганидан кейин 12-18 соатдан сўнг намоён бўлади. Қондаги протромбин (II омил) тромбопластин ва кальций ионларининг мавжудлигида, проконвертин (VII омил), IX ва X омиллари иштирокида тромбинга айланади, унинг таъсирида фибриноген қон лахтасининг (тромб) асосини ташкил қилувчи фибринга айланади. К витаминининг етишмовчилигида, менадион унинг синтетик аналогида юқори қон оқувчанлиги пайдо бўлади. Субстрат сифатида К витаминини фаоллаштирувчи ва гемостазнинг К витаминига боғлиқ плазма омилларини жигардаги синтезида унинг иштирокини таъминловчи К витаминредуктазани рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин осон ва тез сўрилади. Оз миқдорларда тўқималарда тўпланади. Жигарда тез метаболик фаоллашиш циклини ўтиб, диолли шаклигача оксидланади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Гипопромбинемия фонидаги қон оқувчанлиги (қон кетишлари): обтурацион сариқлик, гепатит, жароҳатлардаги паренхиматоз ва капилляр қон кетишлар, жарроҳлик операциялари, яра ва нур касаллиги: геморроидал, бачадон, ўпкадан ва узоқ вақт бурундан қон кетишлари; чала туғилган чақалоқлардаги геморрагик ҳолатлар; неодикумарин ва бошқа билвосита антикоагулянтларнинг дозасини ошириб юборилиши.

Ичга катталарга - суткада 15-30 мг дан, болаларга ёшига қараб - суткада 2-15 мг.

Гемолитик анемия, гипербилирубинемия, сариқлик, айниқса чала туғилган чақалоқларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган янги туғилган чақалоқлардаги гемолиз.

Ўта юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция, тромбоэмболия, янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги.

Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини сусайтиради.

30 таблеткадан тўқ сариқ рангли шиша ёки полимер материалли банкаларда. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Тўқ сариқ рангли шиша банка ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Полимер материалли 100 банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг препарат қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Ирбитский химико-фармацевтический завод» ОАЖ

623856, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Menadion: 15 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
15 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Vikasol Irbitsky HFZ tabletkalari 15 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Vikasol Irbitsky HFZ tabletkalari 15 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Menadion hisoblanadi.

Vikasol Irbitsky HFZ tabletkalari 15 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.