Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2820 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аскорбин кислотаси - 250 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, калий ацесульфами, лимонли ароматизатор, кальций стеарати.
Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қава- риқ, бир томонида гравировкали, лимон таьмли ва хидли таблеткалар.
Шимиш учун таблеткалар.
Витамин АТХ коди: A11GА01.
Витамин С. Аскорбин кислотаси витамин бўлиб, метаболик таъсир кўрсатади, инсон организмида ҳосил бўлмайди, фақат овқат орқали организмга тушади. Мувозанатлаштирилмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда инсон аскорбин кислотаси етишмовчилигини сеза бошлайди.
Аскорбин кислотаси ҳужайра ичи коллагенини шаклланиши учун зарур , тишлар, суяклар ва капилляр деворларнинг структурасини мустаҳкамлашга зарур. Оксидланиш-тикланиш реакцияларида иштирок етади, антиоксидант хусусиятларига эга, тирозин метаболизми, фолий кислотасини фолин кислота- сига айлантириш, углеводлар метаболизми, липидлар ва оқсилларнинг синтези, темирнинг редуцин шаклда деполанишига ҳисса қўшган холда сўрилишини
яхшилайди, стероид гормонлар синтезини фаоллаштиради. B1, B2, A, E витаминлари, фолий кислотаси, пантотен кислоталарига талабни камайтиради. У организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширишга ёрдам беради, имму- нологик реакцияларни тартибга солади (антителалар, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга сабаб бўлади. Гистамин деградациясини тез- лаштиради ва ажралишини секинлаштиради, простагландинлар ва бошқа яллиғланиш ва аллергик реакцияларни медиаторларини шаклланишини бос- тиради.
Фармакокинетикаси
Аскорбин кислотаси ичилгандан сўнг МИТ дан тўлиқ сўрилади. Организм тў- қималарида кенг тақсимланади.
Аскорбин кислотасини қон плазмадасиги концентрацияси нормада 10-20 мкг/млга яқин бўлади, ичга қабул қилингандан сўнг Cmax етиш вақти - 4 соат.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% га яқин. Лейкоцит, тромбоцит, сўнг бошқа тўқималарга осон кириб боради; энг юқори концентрацияларга безли органларда, лейкоцитларда, жигар ва кўз гавхарида етишади; гипофиз орқа бўлаги, буйрак усти безининг пўстлоғи, кўз эпителийси, уруғдонлар оралиқ ху- жайралари, тухумдонлар, жигар, талоқ, меъда ости бези, ўпкалар, буйраклар, ичак деворлари,юрак, мушаклар, айрисимон безда деполашади ва плацентар тўсиғидан ўтиб кетади.
Лейкоцитлар ва тромбоцитларда аскорбин кислотасининг концентрацияси эритроцитлар ва плазмадагига нисбатан юқори. Танқис шароитда лейкоцитларда концентрация кейинчалик секин аста пасаяди ва плазмадаги концент- рацияга қараганда етишмовчиликни баҳолашда яхшироқ мезон деб қаралади.
Аскорбин кислотаси дегидроаскорбин кислотасини ҳосил қилиш билан қайтиб оксидланади, бир қисми фаол бўлмаган аскорбат-2-сульфат ва сийдик орқали чиқариладиган оксалат кислотаси ҳосил қилиш билан метаболизация- ланади.
Ортиқча миқдорда қабул қилинган аскорбин кислотаси сийдик билан ўзгар- маган кўринишда тез чиқарилади, одатда бу ҳолат 250 мг кунлик дозаси оши- риб юборилганида кузатилади.
Витамин С гипо- ва авитаминози профилактикаси ва даволаш учун;
Аскорбин кислотасига юқори эхтиёж билан боғлиқ бўлган ҳолатлар:
- ўсиш даврида, жисмоний ва руҳий зўриқишнинг ортишида;
- ОРИ, ўткир респиратор инфекцияларини комплекс даволашда;
- астеник ҳолатларда;
- узоқ муддатли оғир касалликлардан кейин реконвалесценция даврида;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида;
Қуйидаги ҳолатлар учун Витамин Cни қўллаш самарали бўлиши мумкин:
Ёшга боғлиқ сариқ доғ дегенерацияси.
С витаминини бошқа дори восита- лари билан биргаликда мажмуавий терапияда қўллаш ёшга боғлиқ макуляр дистрофиясининг ёмонлашишини олдини олади.
Холестериннинг юқори миқдори.
Холестерин даражаси юқори бўлган инсонларда С витаминини қабул қилиниши холестириннинг зичлиги паст липо- протеидларини ( ЗПЛП ёки “ёмон”) камайтирши мумкин.
Қон босимини пасайтириш учун доридармонлар билан биргаликда С витаминини қабул қилиш систолик қон босимини ўртача даражада камайти- риши мумкин.
Остеоартрит.
С витаминини қабул қилиш тоғай тўқимаси емирилишини ва остеоартрит кузатилган беморларда симптомлар ёмонлашувини олдини олади.
Оғриқ синдроми.
Операциядан кейин ёки қўл ва оёқлар жароҳатидан сўнг C витаминини қабул қилиш мураккаб регионал оғриқ синдроми ривожланиши- ни олдини олиши мумкин.
Операциядан кейинги оғриқ.
Операциядан бир соат олдин 2 грамм витамин C қабул қилиш операциядан кейинги опиоид оғриқ қолдирувчилар қабул қилиш эхтиёжини камайтиради. Операциядан кейин 6 ҳафта давомида C вита- минини пастроқ дозаларини қабул қилиш эхтимол оғриқни камайтириши ва оғриқ қолдирувчи препаратлардан фойдаланишни камайтириши мумкин.
Қуёшда куйиш.
С витаминини ичиш ёки Е витамини билан бирга терига суртиш қуёшда куйишни олдини олиши мумкин.
Препарат овқатдан сўнг ичга қабул қилинади.Таблеткаларни чайнамасдан, аста оғизда шимиш лозим.
Дозалашнинг оптимал режимини шифокор белгилайди..
С витаминини етишмовчилигини даволаш: суткасига 1000 мгдан (суткасига 4 таблеткадан).
С гипо- ва авитаминозини даволаш ва профилактикаси: суткасига 250- 500 мгдан (1-2 таблеткадан суткасига).
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: суткасига 15 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 400 мгдан ошмаслиги керак. Ўртача сутка- лик доза 250 мг (1 таблетка суткасига).
4 ёшдан 8 ёшгача: суткасига 25 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 650 мгдан ошмаслиги керак.Ўртача суткалик доза 250-500 мг (1-2 таблетка суткасига).
9 ёшдан 13 ёшгача: суткасига 45 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 1200 мгдан ошмаслиги керак. Ўртача суткалик доза 500-750 мг (2-3 таблетка суткасига).
14 ёшдан 18 ёшгача: максимал суткалик доза суткасига 650 мгдан ошмасли- ги керак. Ўртача суткалик доза 750-1000 мг (3-4 таблетка суткасига).
18 ёшдан катталар: эркаклар суткасига 75 мг ва ундан юқори, аёллар суткасига 65 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 2000 мгдан ошмаслиги керак. Ўртача суткалик доза 750-1000 мг (3-4 таблетка суткасига).
Хомиладор аёллар: кунига 80 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 2000 мгдан ошмаслиги керак. Ўртача суткалик доза 750-1000 мг (3-4 таблетка суткасига).
Эмизувчи аёллар: кунига 115 мг ва ундан юқори, максимал суткалик доза суткасига 2000 мгдан ошмаслиги керак.
Ўртача суткалик доза 750-1000 мг (3-4 таблетка суткасига).
ЖССТ маълумотларига кўра, ножўя таъсирлар, уларнинг юзага келиш часто- тасига кўра қуйидагича таснифланди: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан
<1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум - мавжуд маълумотлар бўйича юзага келиш частотасини аниқлаш имкони йўқ).
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда - бош оғриғи, чарчоқ ҳисси, уйқусизлик.
Меъдаичак йўли томонидан: кам ҳолларда - меьда спазмлари, номаълум - кўнгил айниши ва қусиш.
Иммун тизими томонидан: номаьлум - алоҳида тери реакциялари ва нафас олиш тизими томонидан ҳолатлари кузатилган.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: номаьлум - юқори доза- ларда қўлланилганда - гипероксалатурия ва кальций оксалатдан буйрак тош- ларини шаклланишлари.
Аскорбин кислотасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Барбитуратлар, примидон билан бир вақтда қўлланганда аскорбин кислотасининг сийдик билан экскрецияси ошади.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида аскорбин кислотасининг концентрацияси камаяди.
Темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганда аскорбин кислотаси, ўзининг тикловчи хоссаси туфайли, абсорбциясини яхшиланишига олиб келадиган учвалентли темирни иккивалентли темирга айлантиради.
Аскорбин кислотаси юқори дозаларда сийдик pHини камайтиради, бу эса бирга қўлланганда амфетаминни каналчалар реабсорбциясини ва трициклик антидепрессантларни пасайтиради.
Бир вақтнинг ўзида асетилсалицил кислотаси қўлланилганида аскорбин кислотасининг сўрилишини учдан бир қисмга камайтиради.
Варфарин билан бир вақтда қўлланилганида варфариннинг таъсири камайиши мумкин.
Аскорбин кислотаси бир вақтда қўлланилганида дефероксамин қабул қил- ган пациентларда темир экскрециясини оширади. Аскорбин кислотасини 500 мг/сутка дозада қабул қилинганида чап қоринча фаолияти бузилиши мумкин.
Тетрациклин билан бир вақтда қўлланилганида сийдик орқали аскорбин кислотасининг ажралиб чиқиши ортади.
Аскорбин кислотасини кунига 2 марта 500 мгдан қабул қилувчи пациентнинг қон плазмасида флуфеназин концентрацияси камайиши ҳолати айтилган.
Ичга қабул қилинадиган контрацептивлар таркибида бир вақтнинг ўзида қўл- ланилганда қон плазмасида этинилэстрадиол концентрацияси ошиши мумкин.
Гипероксалатурия, буйрак фаолиятининг бузилиши билан, анамнезида сийдик-тош касаллиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Аскорбин кислотаси темир абсорбциясини кўтаришлиги туфайли, гемохро- матоз, таласемия, полицитемия, лейкемия ва сидеробластик анемияли паци- ентларда уни юқори дозаларда қўлланилиши хавфли бўлиши мумкин.
Организмда темир миқдори юқори бўлган пациентларда аскорбин кислота- сини минимал дозаларда қўллаш керак.
Глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилсин.
Юқори дозаларда аскорбин кислотасини қўллаш ўроқсимон ҳужайрали ане- миянинг ўткирлашувига олиб келиши мумкин.
Аскорбин кислотасининг диабетоген таъсири ҳақидаги маълумотлар бир- бирига зиддир. Бироқ, аскорбин кислотасининг узоқ муддат қўлланилганда қон- даги глюкоза даражасини даврий равишда назорат қилиб туриш керак.
Аскорбин кислотасини тез пролиферацияланувчи ва кенг диссеминирланган ўсмалар бор пациентларда қўлланилиши жараёнини чуқурлаштириши мумкин деб хисобланади.Шунинг учун аскорбин кислотасини ривожланаетган онколо- гик касаллиги мавжуд пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бир вақтнинг ўзида янги мева ёки сабзавот шарбатлари, ишқорий ичимлик- лар қабул қилинганида аскорбин кислотасининг сўрилиши камаяди.
Буйрак фаолияти бузилишларида қўллаш
Гипероксалатурия,буйрак фаолиятининг бузилишлари бор, анамнезида сийдик-тош касаллигига кўрсатмалари бор бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Болаларда қўлланилиши
Препарат 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш учун рухсат этилган.
Ёши қайтган пациентларда фойдаланиш Препарат ёши қайтган пациентларда қўллаш учун рухсат этилган
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратнинг хомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича FDA таснифига биноан Витамин С NOBEL ҳомилага таъсирига кўра “А” тоифага киради.
Ишончли тадқиқотлар ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳомилага салбий таъсир кўрсатиш хавфини аниқламади ва иккинчи ва учинчи триместр- ларда хавф ҳақида маълумот йўқ. Эмизиш даврида аёллар фойдаланиши мумкин.
Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсири хусусиятлари
Дори воситаси автомобиль ёки потенциал хавфли механизмларни бошқа- риш қобилиятига таъсир этмайди.
Симптомлари: катта дозаларни узоқ муддат қабул қилинганда ( 1000 мгдан ортиқ аскорбин кислотаси) - бош оғриғи, марказий асаб тизимининг қўзғалув- чанлиги ортиши, уйқусизлик, капилляр ўтказувчанлигининг пасайиши (тўқима- ларнинг трофикасини ёмонлашуви, артериал босимнинг ортиши, гиперкоагу- ляция, микроангиопатияларнинг ривожланиши мумкин), меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти босинқираши (гипергликемия, глюкозурия), гипероксалатурия, нефролитиаз, буйраклар гломеруляр аппаратининг шикаст-ланиши.
Даволаш: дори воситасини бекор қилиниши. Симптоматик терапияга кўрса- тилган.
Витамин С NOBEL лимон шимиш учун таблеткалар 250 мг №30.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
МЧЖ "NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 “А” Тел: (99871) 207 99 00
S vitamini: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vitamin C Nobel limon pastilalar 250 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi S vitamini hisoblanadi.