Facebook Pixel Code

Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister)

dagi narxlar
dan 25500 so'm gacha 26880 so'm
Retsept bo'yicha
3 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 150 мг;

ёрдамчи модда: сувсиз лактоза;

капсуланинг кобиғи: желатин, титана диоксид, понсью 4 Р, сариқ сансет.

Оқ рангли пушти қопқоқли, оқ рангли кукун билан тўлдирилган ўлчами “2” бўлган қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Флуконазол триазол замбуруғларга қарши воситалар синфининг янги вакили. Замбуруғларнинг цитохром Р450 га боғлиқ ферментларининг фаоллигини сусайтириб, юқори специфик таъсирга эга. Замбуруғ ҳужайраларининг ланостеролини эргостеролга айланишини блоклайди; ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигини оширади, унинг ўсиши ва репликациясини бузади.

Флуконазол замбуруғларнинг цитохром Р450 учун юқори танловчиси бўлиб, одам организмида бу ферментларни деярли сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазол билан солиштирганда, одам жигари микросомаларида цитохром Р450 га боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада бостиради).

Антиандроген фаолликка эга эмас.

Оппортунистик микозларда, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан иммунодепрессия фонидаги кандидознинг ёйилган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis (шу жумладан бош мия ички инфекциялари), Micosporum spp. ва Trichophyton spp.; Blastomyces dermatidis, Histoplasma capsulatum чақирган эндемик микозларда (шу жумладан иммунодепрессиядаги) фаол.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш, ичга қабул қилинганида препаратнинг сўрилиш тезлигига таъсир қилмайди. 150 мг флуконазол оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга (ТСmax) эришиш вақти - 0,5-1,5 соат ва 2,5-3,5 мг/л дозада вена ичига юборилганидаги плазма концентрациясидан 90% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Плазмадаги концентрацияси бевосита дозага боғлиқ бўлади. Препаратнинг плазмадаги мувозанат концентрациясига (Сss) қабул қилишнинг 4-5-нчи кунларида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида). Одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори бўлган “зарб” дозани юбориш (биринчи куни), 2-нчи куни мувофиқ 90% Сss концентрациясига эришиш имкониятини беради. Организмнинг барча суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги билан ўхшаш. Қин секретидаги доимий қийматларга ичга қабул қилгандан кейин 8 соат ўтгач эришилади ва шу даражада камида 24 соат тутиб турилади. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда ОМС концентрацияси плазмадагининг тахминан 85% ни ташкил қилади. 50 мг доза суткада 1 марта қабул қилинганида 12 кундан кейин флуконазолнинг концентрацияси 73 мкг/г ни ташкил қилган, даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун ўтгач эса у 5,8 мкг/г ни ташкил қилган. Ичга 150 мг ҳафтада 1 марта қабул қилгандан кейин - 7-нчи куни терининг шох қаватидаги флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни, иккинчи доза қабул қилгандан кейин 7 кун ўтгач эса - 7,1 мкг/г ни ташкил қилган.

150 мг дозада ҳафтада 1 марта 4-ойлик қўллашдан кейин тирноқлардаги концентрацияси: соғлом тирноқларда - 4,05 мкг/г, шикастланганларда - 1,8 мкг/г. Даволаш якунланганидан кейин 6 ой ўтгач, флуконазол олдингидек тирноқларда аниқланади.

Тақсимланишнинг тахмин қилинган хажми (Vd) организмдаги ҳужайра ташқарисидаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст -11-12%.

Метаболизми ва чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 30 соат. Жигарда CYP2C9 изоферментнинг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% - ўзгармаган ҳолда, 11% - метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал.

Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракларнинг функционал холатига аҳамиятли даражада боғлиқ бўлиб, бунда Т1/2 ва креатинин клиренси (КК) орасида тескари боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди.

Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига юборилганида ва ичга қабул қилинганида ўхшаш, бу қабул қилишни биридан бошқасига енгил ўтиш имконини беради.

  • шиллиқ қаватларнинг кандидози: оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери-шиллиқ қавати ва сурункали перорал атрофик кандидоз (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган);
  • генитал кандидоз: вагинал (ўткир ва қайталанувчи). Кандидоз баланит. Вагинал кандидознинг қайталанишлари тез-тезлигини (йилига уч ва кўпроқ эпизодлар) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш;
  • хавфли ўсмалари бўлган беморларда химио- ва нурли даволаш фонида замбуруғли инфекцияларни олдини олиш; ОИТС бўлган беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
  • тери микозлари: оёқ панжалари, тана, чов соҳаси, онихомикоз, кепаксимон темиратки, терининг кандидозли инфекцияларида қўлланади.

Ичга буюрилади.

Орофаренгиал кандидозда препарат одатда 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади; даволашнинг давомийлиги - 7-14 кун. Зарурати бўлганида, иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда даволаш давомлироқ бўлиши мумкин. ОИТС бўлган беморларда орофаренгиал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлиқ курси якунланганидан кейин, препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин.

Вагинал кандидозда флуконазол бир марта ичга 150 мг дозада қабул қилинади. Вагинал кандидознинг қайталанишлари тез-тезлигини пасайтириш учун препарат 150 мг дозада ойда 1 марта ишлатилиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгаради. Айрим беморларга тез-тезроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida spp. чақирган баланитда, флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада буюрилади.

Кандидозни олдини олиш учун замбуруғли инфекцияни ривожланиш хавфини даражасига қараб, флуконазолнинг тавсия этиладиган дозаси суткада 1 марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Тарқалган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияли беморларда, тавсия этилган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропениядан бир неча кун олдин; нейтрофиллар сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошганидан кейин яна 7 сутка давомида буюрилади.

Тери микозларида, шу жумладан, оёқ панжалари, чов соҳасининг терисини микозлари ва терининг кандидозларида тавсия этиладиган доза 150 мг ҳафтада 1 марта ёки 50 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги холларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, лекин оёқ панжаларининг микозларида давомлироқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепаксимон темираткида - 300 мг ҳафтада 1 марта 2 ҳафта давомида, айрим беморларга ҳафтада 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, шу вақтнинг ўзида бир қисм ҳолларда 300 мг - 400 мг бир марта қабул қилиш етарли бўлади; даволашнинг муқобил тартиби 50 мг дан кунига 1 марта 2-4 ҳафта давомида қўллаш ҳисобланади.

Онихомикозда тавсия қилинган доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунича (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиқкунича) давом эттириш керак. Қўллар ва оёқ панжаси бармоқларида тирноқларни такрорий ўсиши учун мувофиқ 3-6 ойлар ва 6-12 ойлар талаб қилинади. Лекин ўсиш тезлиги турли одамларда, шунингдек ёшга қараб кенг чегараларда ўзгариши мумкин.

Болаларда катталардаги ўхшаш инфекциялардаги каби, даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан, яъни суткада 400 мг дан кўп бўлмаган юқори суткалик дозаларда қўллаш мумкин эмас. Препарат ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Қизилўнгач кандидозида болаларда флуконазол бир марта 3 мг/кг суткалик дозада, қуйидаги ўртача дозаларда буюрилади: 3-6 ёшда (тана вазни 15-20 кг) - 50 мг; 7-9 ёшда (тана вазни 21-29 кг) - 50-100 мг; 10-12 ёшда (тана вазни 30-40 кг) - 100-150 мг; 12-15 ёшда (тана вазни 40-50 кг) - 100-150 мг. Даволаш давомийлиги - камида 3 ҳафта ва симптомлар регресиясидан кейин яна 2 ҳафта давомида.

Шиллиқ қаватларнинг кандидозида болаларда флуконазол бир марта 3 мг/кг суткалик дозада, қуйидаги ўртача дозаларда буюрилади: 3-6 ёшда (тана вазни 15-20 кг) - 1-нчи куни 100-150 мг, кейин - 50 мг дан; 7-9 ёшда (тана вазни 21-29 кг) - 1-нчи куни -100-200 мг, кейин - 100 мг дан; 10-12 ёшда (тана вазни 30-40 кг) - 1-нчи куни - 100-150 мг, кейин - 100 мг дан; 12-15 ёшда (тана вазни 40-50 кг) - 1-нчи куни - 250-300 мг, кейин - 100-150 мг дан. Даволаш давомийлиги - камида 3 ҳафта.

Ёйилган кандидозда ва криптококкли инфекцияда (шу жумладан менингитда) болаларда флуконазол бир марта 6-12 мг/кг суткалик дозада, қуйидаги ўртача дозаларда буюрилади: 3-6 ёшда (тана вазни 15-20 кг) - 100-250 мг; 7-9 ёшда (тана вазни 21-29 кг) - 100-300 мг; 10-12 ёшда (тана вазни 30-40 кг) - 200-350 мг; 12-15 ёшда (тана вазни 40-50 кг) - 250-400 мг. Даволаш давомийлиги - 10-12 ҳафта давомида (ликворда қўзғатувчиларнинг йўқлиги лабораторияда тасдиқланмагунича)

Иммунитети пасайган болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, уларда инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланаётган нейтропения билан боғлиқ, флуконазол индукцияланган нейтропениянинг яққоллиги ва сақланишини давомийлигига қараб, қуйидаги ўртача дозаларда буюрилади: 3-6 ёшда (тана вазни 15-20 кг) - 50-250 мг; 7-9 ёшда (тана вазни 21-29 кг) - 50-300 мг; 10-12 ёшда (тана вазни 30-40 кг) - 100-350 мг; 12-15 ёшда (тана вазни 40-50 кг) - 100-400 мг. Даволаш давомийлиги - индукцияланган нейтропения бартараф қилингунича.

Буйрак функцияси бузилиишлари бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозасини, буйрак етишмовчилигининг яққоллик даражасига мувофиқ камайтириш керак (катталардаги каби пропорционал боғлиқликда).

Кекса ёшли беморларда буйрак функцияси бузилишлари бўлмаганида, препаратни дозалашни одатдаги тартибига амал қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам) бўлган беморларда, дозалаш тартибини қуйида кўрсатилгандек тўғрилаш керак.

Буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларда препаратни қўллаш. Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. У бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Буйрак фаолияти бузилган беморларга препарат такрор буюрилганида, дастлаб 50 мг дан 400 мг гача бўлган “зарб” дозани юбориш керак. Агар креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл ни ташкил қилса, препаратнинг одатдаги дозаси (тавсия этилган дозанинг 100%) суткада бир марта қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, тавсия этилган дозанинг 50% га тенг доза қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси ҳар бир гемодиализ сеансидан кейин қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қорин оғриғи, жигар функцияси бузилиши (сариқлик, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, гепатит, гепатоцеллюляр некроз), шу жумладан ўлим билан якунланувчи.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши, юрак қоринчаларини хилпиллаши/титраши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, юзнинг шиши, эшакеми, терини қичишиши).

Бошқалар: буйрак функцияси бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

  • терфенадин (суткада 400 мг ва кўпроқ дозада флуконазолни доимий қабул қилиш фонида), астемизол ва QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • цизапридни бир вақтда қабул қилиш;
  • препаратга ёки тузилиши бўйича яқин азолли бирикмаларга юқори сезувчанлик;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактаз мальабсорбция;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, юзаки замбуруғли инфекцияси ва инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган пациентларда флуконазолни қўллаш фонида тошма пайдо бўлиши, кўп сонли хавф омиллари (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмия чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш) бўлган потенциал проаритмоген ҳолатлар, потенциал гепатотоксик препаратларни бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм.

Терфенадинни ва флуконазолни суткада 400 мг дан камроқ дозада бир вақтда қабул қилиш.

Антикоагулянтлар. Флуконазол кумарин антикоагулянтларининг (масалан, варфариннинг) протромбин вақтини ўртача 12% га оширади, шунинг учун флуконазол ва кумарин антикоагулянтларни қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак.

Сульфонилмочевина препаратлари. Флуконазол ва сульфонилмочевинанинг перорал препаратлари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид) бир вақтда қабул қилинганида, ушбу препаратларнинг ярим чиқарилиш даври узаяди, бу гипогликемияга олиб келиши мумкин. Қондаги глюкозанинг концентрациясини вақти-вақти билан назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик дори воситаларининг дозасига тузатиш киритиш керак.

Гидрохлортиазид. Флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га оширади, лекин бу бир вақтда диуретикларни қабул қилаётган беморларда флуконазолнинг дозалаш тартибини ўзгартиришни талаб қилмайди.

Фенитоин. Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қабул қилиш, фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошиши билан бирга кечади. Шунинг учун фенитоиннинг даражасини мониторлаш ва зардобдаги терапевтик концентрациясини таъминлаш учун унинг дозасини танлаш керак.

Перорал контрацептивлар. Флуконазолни кўп марта қўллаш (50-200 мг дозаларда) мажмуавий ҳомиладорликка қарши воситаларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.

Рифампицин. Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўллаш, флуконазолнинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га ва ярим чиқарилиш даври давомийлигини 20% га пасайишига олиб келган. Улар бир вақтда буюрилганида флуконазолнинг дозасини ошириш керак.

Циклоспорин. Суткада 200 мг дозада флуконазол билан даволашда, қонда циклоспориннинг концентрацияси ошади.

Теофиллин. Флуконазол теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади (унинг дозасига тузатиш киритиш керак).

Терфенадин. Суткада 400 мг ва кўпроқ флуконазолни терфенадин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Суткада 400 мг дан камроқ дозаларда флуконазол ва терфенадин билан бирга даволашни шифокорнинг синчков назорати остида ўтказиш керак.

Цизаприд. Флуконазол ва цизаприд бир вақтда қабул қилинганида - юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардиясини пароксизмлари (torsades de pointes) кузатилади.

Нифабутин. Увеит холлари таърифланган.

Такролимус. Такролимуснинг концентрациясини оширади, шунинг учун нефротоксик таъсирининг хавфи ошади.

Зидовудин. Флуконазол ва зидовудин мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, у зидовудинни унинг асосий метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган, шунинг учун зидовудиннинг ножўя самараларини ошишини кутиш керак.

Мидазолам. Мидазолдамнинг концентрациясини оширади, шунинг учун психомотор самаралар ривожланишини хавфи ошади (флуконазол ичга қўлланганида, вена ичига нисбатан яққолроқ).

Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.

Даволашни экиш ёки бошқа лаборатория таҳлилларининг натижалари йўқлигида бошлаш мумкин, лекин улар бўлганида фунгицид даволашни мувофиқ тўғрилаш тавсия этилади.

Даволаш давомида қон кўрсатгичларини, буйрак ва жигар функцияси назорат қилиш керак. Буйрак ва жигар функцияси бузилишлари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Қатор холларда флуконазолни қўллаш жигарнинг токсик ўзгаришлари билан бирга кечган. Флуконазол билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар холатларида, уларни умумий суткалик доза, даволаш давомийлиги, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлади; даволаш тўхтатилганидан кейин унинг белгилари йўқолади. Флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак.

ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларнинг ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юзаки замбуруғли инфекцияси бўлган беморларда тошма ривожланган холатларида ва у аниқ флуконазол билан боғлиқ сифатида баҳоланганида, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, уларни синчиклаб назорат қилиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида, флуконазолни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар препаратни қўллашдан она учун фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, замбуруғли инфекцияларнинг оғир ёки хаётга хавф солувчи шаклларидан ташқари, препаратни ҳомиладорларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги каби концентрацияларда бўлади, шунинг учун лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларида, пациентларга автомобилни ва бошқа механизмларни бошқаришда, шунингдек диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоли таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида нормаллашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

150 мг дан капсулалар №1 ва№3 қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида..

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

« REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс(99871) 248-04-99.

“Zefer Pharma” Ltd, Буюк Британия, учун ишлаб чикарилган.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Flukonazol: 150 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.

Vizanak Neo 150 mg kapsulalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.