Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 102000 so'm)
Glyukozamin gidroxloridi: 250 mg/kapsula, Kondroitin sulfat: 200 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: глюкозамин гидрохлориди - 250 мг, хондроитин сульфати - 200 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.
№0 оқ рангли капсулалар. Капсула ичидагиси - оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.
Капсулалар.
Тўқималар трофикасини ва регенерацияни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: М09АХ02.
Тоғай тўқимасини регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита. Глюкозамин ва хондроитин сульфатнинг натрийли тузи бирлашиш туқимасининг биосинтезида эштироқ этади, тоғай туқимасининг бузилиш жараенларини олдинини олади ва тикланишини рағбарлантиради.
Экзоген глюкозаминни туқимага киритилиши тоғай матриксини ишлаб чикаришини кучайтиради ва носпецифик (номахсус) химояни таъминлайди, шу билан бирга НЯКВ ва глюкокортикостероидларни хам носпецифик ҳимояни таъминлайди. Дори воситаси ўртача яллигланишга карши таъсирга эга.
Хондроитин сульфатнинг натрийли тузи интакт еки алохида унсур холатида сурилишидан қаттий назар соғлом тоғай матриксининг пайдо булиши учун кушимча субстрат бўлиб хизмат қилади. Протеогликанлар ва коллагеннинг II турини ишлаб чиқишини рағбарлантиради, ҳамда тоғай матриксини ферментатив парчаланишидан (гиалуронизадани фаоллигини босиш йули билан) ва эркин радикалларнинг таъсиридан химоя қилади; синовиал суюклигининг епишқоқлигини таъминлайди, тоғайнинг репарация механизмини рағбарлантиради ва тоғайни парчалайдиган эластаза, гиалуронидаза ферментлар фаоллигини камайтиради. Остеоартритни даволаш жараенида касаллик аломатларини енгиллаштиради ва НЯКВ воситалардаги талабни камайтиради.
Барқарор терапевтик таъсирга 6 ой давомида кам бўлмаган вақтда қабул қилишдан сўнг эришилади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида 90% меъда - ичак йўлларидан (МИЙ) сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига - 3-4 соатдан сўнг, синовиал суюқлигида - 4-5 соатдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликка нисбатан биокиришаолишлиги: хондроитин учун - 13%, глюкозамин учун эса - 25% (жигар орқали «биринчи ўтиш» самараси намоён бўлади). Тўқималарда тақсимланишида энг катта концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида айланиб юради. Т1/2 - 6-8 соатни ташкил қилади . Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман аҳлат билан чиқарилади.
Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади.
Қуйидагиларда қўлланади:
- I-II даражали бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остепороз, пародонтопатиялар;
- елка-курак периартрити;
- остеохондроз, спондилез, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;
- синишлар (суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун);
- бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари.
Катталар ва 15 ешдан катта бўлган болаларга биринчи 3 хафта давомида 2 та капсуладан кунига 3 марта; кейинги кунларда эса 2 капсуладан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш муддати - 3-6 ойни ташкил қилади. Даволашни керак бўлганда кайтадан якка хол тартибда белгилаш мумкин. Дори воситасини овқат кабул килишдан катъий назар, етарли микдордаги сув билан қабул килиш керак.
Дозани ошириб юборилишида ёки препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда қуйидагилар кузатилиши мумкин: МИЙ фаолиятини бузилиши (кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ, метеоризм, диарея/қабзият), бош айланиши, тери аллергик реакциялари.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига шахсий юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар), фенилкетонурия, буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.
Мажмуавий қўлланганида тетрациклинларни МИЙ дан сўрилишини кучайтиради, пенициллинлар ва хлорамфениколни сўрилишини эса сусайтиради. НЯҚВ ва глюкокортикоидлар билан мутаносиб. Қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёж камаяди.
Хондроаск Плюс препарати қабул қилиш пациентнинг юқори диққатни ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Шифокор томонидан тавсия этилган доза оширилмасин. Пародонтопатиянинг турли шаклларида даволаш курсини камида 3 ой давом эттириш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Таърифланмаган ва эҳтимоли кам. Дозани ошириб юбориш ҳолларида симптоматик даволаш, меъдани ювиш тавсия қилинади.
10 та капсула контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 , 10, 11 ёки 12та контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Флаконда 10, 20, 30, 40, 50, 60 ёки 90 та капсуладан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.
www.nikapharm.uz.
Glyukozamin gidroxloridi: 250 mg/kapsula, Kondroitin sulfat: 200 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula) narxi 12500 so'm - 10 шт.
15 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Xondroask Plus kapsulalari №100 (10 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.