Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Yod: 0.2 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: калий йодиди 0,131 ёки 0,262мг (100 мкг ёки 200 мкг йодга тўғри келади);
ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), магния карбонати, микрокристалл целлюлоза, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, магний стеарати, тальк, аэросил (коллоидли кремний диоксиди).
Оқ ёки деярли оқ рангли ясси шаклли таблеткалар.
Таблеткалар.
Йод препаратлари. АТХ коди: Н03СА.
Йод ҳаётий зарур микроэлементларига киради. Анорганик йод қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатади, чунки йод тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) синтезида иштирок этади. Йод организмга етарли даражада тушмаганида тиреоид гормонлар синтезини бузилиши ва қалқонсимон безининг фаолиятини сусайиши юз беради. Препарат йод танқислиги ўрнини тўлдириб, бундай ҳолларда тиреоид гормонлар синтезини тиклайди. Тиреоид гормонлар барча аъзолар ва тизимларнинг ривожланишида, организмдаги алмашинув жараёнларнинг бошқарилишида иштирок қилади: оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва энергия алмашинувида, улар шунингдек бош мия, нерв ва юрак-қон томир тизимини, жинсий ва сут безларининг фаолиятини, боланинг ўсиши ва ривожланишини, уни интеллектуал қобилиятларининг шаклланишини бошқаради. Йод танқислиги айниқса болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун хавфлидир. Аммо, йод ортиқча бўлганида тиреоид гормонлар биосинтези тормозланади, қалқонсимон безини гипофизнинг тиреотроп гормонларига бўлган сезгирлиги камаяди ва унинг секрецияси гипофиз томонидан блокланади.
Фармакокинетикаси
Препарат овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади, организмнинг барча тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимланади. Соғлом одамлар учун ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 23 литрни (тана вазнини 38%) ташкил қилади. Нормада йоднинг плазмадаги концентрацияси 0,001 дан 0,005 мкг/мл гачани ташкил қилади. Қалқонсимон безида, сўлак безларида, сут безларида ва меъда тўқималарида тўпланади. Сўлакда, меъда ширасида ва кўкрак сутидаги концентрацияси, қон плазмасидагига қараганда тахминан 30 марта юқори. Юқори биокиришаолишлиги билан ажралиб туради. Асосан буйраклар орқали, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.
- Йод танқислиги бўлган худудларда яшайдиган одамларда биринчи навбатда, болаларда, ўсмирларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқни ривожланишини ва йод етишмовчилигини олдини олиш.
- Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни дорилар билан ёки хирургик даволаш курси ўтказилганидан кейинги бўқоқни қайталланишини олдини олиш.
- Тиреотоксикознинг яққол шаклларида операцияга тайёрлаш.
- Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда бўқоқни даволаш.
- Диффуз (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланилади.
Препарат ичга овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Бошқача тавсиялар бўлмаганида қуйидаги келтирилган дозаларда қўлланилади.
Эндемик бўқоқни ва йод танқислиги касалликларини ривожланишини олдини олиш:
Чақалоқлар ва болалар: суткада 50-100 мкг йод буюрилади;
Ўсмирлар ва катталар: суткада 100-200 мкг йод буюрилади;
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида: суткада 150-200 мкг йод буюрилади.
Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни дорилар билан ёки хирургик даволаш тугатилганидан сўнг қайталланишини олдини олиш: кунига 100-200 мкг йод буюрилади.
Бўқоқни даволаш:
Чақалоқлар, болалар ва ўсмирларга: суткада 100-200 мкг йод буюрилади.
45 ёшгача бўлган катталарга: суткада 300-500 мкг йод буюрилади.
Препаратни олдини олиш мақсадида узоқ муддат қўллаш керак (10-кунлик танаффуслар билан 20 кунлик курслар). Препаратни буюриш давомийлигини шифокор белгилайди.
Препарат олдини олиш учун барча ёшдагиларда, ҳамда даволаш учун чақалоқларда, болаларда ва ўсмирларда қўлланганида, одатда ножўя таъсирлари кузатилмайди. Кам ҳолларда препаратни доимий узлуксиз қабул қилиш оғизда металл таъми, шиллиқ қаватларнинг шишиши ва яллиғланиши (тумов, конъюнктивит, бронхит) билан ифодаланадиган «йодизм» ривожланишига олиб келиши мумкин. Қалқонсимон безида йирик функционал фаол автоном қисмлар бўлганида, суткада 150 мкг дозадан ортиқ йод буюрилган холда, қалқонсимон безининг гиперфункцияси ривожланиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Камдан-кам ҳолларда: аллергик реакциялар, тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, эозинофилия, жуда кам ҳолларда - анафилактик шок кузатилиши мумкин (йодга бўлган идиосинкразияда).
Яққол гипертиреоз (қалқонсимон безининг функциясини ошиши), яширин гипертиреоз (суткада 150 мкг дан ортиқ дозада қўлланилганида), герпетик шаклли дерматит (Дюринг касаллиги), аденаматоз бўқоқ, автоном аденома, йодга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Радиофаол йод билан даволашда, қалқонсимон безининг ракида ёки унга гумон қилинганида, препаратни буюришдан сақланиш керак.
Препарат лактоза моногидрати сақлаши туфайли, галактозани ўзлаштираолмаслиги, лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши билан боғлиқ кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларга уни буюриш тавсия қилинмайди.
Қалқонсимон безининг гиперфункциясини даволаш курсидан олдин ва препарат билан даволаш давомида, ҳар қандай бошқа йод препаратларини буюришдан сақланиш керак.
Қалқонсимон без томонидан йодни ўзлаштирилишини перхлорат ва тиоцианат сусайтиради (қондаги концентрацияси 5 мг/дл дан ортиқ бўлганида), тиреотроп гормони эса кучайтиради.
Препаратни юқори дозаларда бир вақтда калийни тежовчи диуретиклар билан бирга қабул қилиш, гиперкалиемияни ривожланишига олиб келиши мумкин; йод сақловчи препаратларни юқори дозаларда бир вақтда литий препаратлари билан қўллаш бўқоқ ва гипертеозни ривожланишига олиб келади.
Препарат билан даволаш фонида буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда гиперкалиемияни ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Даволашни бошлашдан олдин пациентда гипертиреоз ёки тугунли токсик бўқоқ мавжудлигини, шунингдек анамнезда шу касалликларнинг мавжудлигини истисно қилиш керак.
Аутоиммун тиреоид касалликларга мойиллик бўлганида, тиреопероксидазага антителолар ҳосил бўлиши мумкин.
Қалқонсимон безни йод билан тўйиниши, терапевтик ёки ташҳис мақсадларида ишлатиладиган радиофаол йоднинг аккумуляциясига тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун радиофаол йодни ишлатиш билан ҳаракатларни ўтказиш олдидан препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Препарат транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Қалқонсимон безининг гиперфункциясида тиреостатик давога бўлган реакцияни йод етишмовчилиги оширади, ортиқча йод эса камайтиради.
Агарда янги туғилган чақалоқларда йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни 2-4 ҳафта давомидаги даволаш курсидан кейин камайтиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган касалликнинг бошқа сабабларини тахмин қилиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида йоднинг зарурати ошади, шунинг учун йодни организмга керакли ҳажмда тушиши учун йод препаратлари етарли миқдорда кабул қилиниши муҳимдир (йоднинг бир суткалик организмга тушиши 200 мкг дан кам бўлмаслиги лозим).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: қалқонсимон безида функционал автономия ўчоқларига эга бўлган пациентларга препаратни суткада 150 мкг дан ортиқроқ дозаларда буюрилган, йод-индукцияланган гипертиреоз ривожланиши мумкин.
Йоднинг юқори дозалари билан (суткада 1000 мкг дан кўпроқ) даволашда алоҳида ҳолларда йод чақирган бўқоқ ва гипотиреоз ривожланиши мумкин.
Дозани сурункали ошириб юборилиши “йодизм” феноменига олиб келиши мумкин; оғизда металл таъми, шиллиқ қаватларини шиши ва яллиғланиши (ринит, конъюнктивит, гастроэнтерит, бронхит), хуснбузар тошмаси, дерматит, сўлак безларини шиши, тана ҳароратини ошиши, таъсирчанлик кузатилиши мумкин.
Даволаш: дозани сурункали ошириб юборилишида препаратни қўллашни тўхтатиш тавсия қилинади. Йод-индукцияланган гипертиреоз ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва антитиреоид воситалар билан даволашни буюриш тавсия қилинади. Алоҳида оғир ҳолларда жадал даволашни, плазмаферез ёки тиреоидэктомияни ўтказиш керак.
Гипотиреоз ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва йод сақловчи тиреоид гормонлар билан даволашни буюриш тавсия қилинади.
10 таблеткадан 1, 2, 3, 4, 5, 10, 20 контур-уяли ўрамлар ёки 25 таблеткадан 2, 4, 8 контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамлар қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.
www.nikapharm.uz
Yod: 0.2 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Yod hisoblanadi.
Yod Ask (Iod Ask) tabletkalari 200 mkg №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.