Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3920 so'm)
Uchun ko‘rsatma Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha)
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди: йод 50 г, калий йодиди 20 г, тозаланган сув ва 96% ли тиббий этил спирти 1 литргача тенг миқдорда.
Тиниқ, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Сиртга қўлланганда антисептик, таъсирловчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон безлар фаолиятига таъсир кўрсатади, диссимиляция, фибринолиз жараёнларини кучайтиради, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини секинлаштиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Сифилитик тугунларда йодни тўпланиши уларни юмшаши ва сўрилишига ёрдам беради. Лекин туберкулёз ўчоқларида йодни тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.
Сиртга: терининг инфекцион яллиғланишли шикастланишлари, жароҳатлар, яралар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, инфекцияланган куйишлар, янги I ва II даражали термик ва кимёвий куйишларда қўлланади.
Маҳаллий: тонзилитлар, ларингитларда қўлланади.
Ичга: атеросклероз, нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади.
Сиртга қўлланади. Препаратнинг эритмаси билан хўлланган пахта тампон билан терининг шикастланган соҳасига ишлов берилади ёки “йодли сетка” қилинади. Жарроҳлик амалиётида ва куйишда шикастланган юзага қўйиладиган дока салфетка, заруратга кўра препарат билан ҳўлланади.
Маҳаллий қўллаш учун препаратнинг 5-10 томчиси 100-200 мл илиқ қайнаган сувда эритилади ва томоқни чайиш учун қўлланади.
Ичга. Препарат овқатдан кейин сут билан қабул қилинади. Атеросклерозни олдини олиш учун ичга бир суткада 1-10 томчидан 1-2 марта буюрилади, 30 кунгача бўлган курслар билан йилига 2-3 марта; атеросклероз ва нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини даволашда 10 томчидан кунига 3 марта буюрилади; 5 ёшдан ошган болаларга 1 марта 3-5 томчидан, суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 20 томчи, суткалик 60 томчи.
Сиртга қўлланганда: кам ҳолларда терини таъсирланиши. Ичга қабул қилинганда терининг аллергик реакциялари, тахикардия, асабийлик, уйқуни бузилиши, кучли терлаш, диарея (40 ёшдан ошган пациентларда), гипо- ёки гипертиреоидизм ҳолатлари юз бериши мумкин.
Йодга юқори сезувчанлик. Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулёзи, нефритлар, нефрозлар, юрак етишмовчилиги, аденомалар (шу жумладан қалқонсимон безларида ҳам) фурункулёз, ҳуснбузар тошмаси; сурункали пиодермия, геморрагик диатезлар, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Сиртга қўлланганда водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.
Ичга юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда, йодизм ҳолатлари: кучли ринит (тумов), сўлак ажралишини кучайиши, эшакеми, Квинке шиши билан намоён бўлувчи дозани ошириб юборилиши юз бериши мумкин.
Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювиш, кейинчалик симптоматик даволашни ўтказиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Рецептсиз.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Yod: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Yod hisoblanadi.
Yod Ziyo Nur Farm spirtli eritmasi 5%, 15 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.