Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 378000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar)
Фаол модда: золедрон кислотаси сувсизга қайта ҳисобланганда - 4,0 мг.
Ёрдамчи моддалар: маннитол, натрий цитрати дигидрати.
Оқ ёки деярли оқ рангдаги, бутун ёки бўлинган, таблетка кўринишидаги, курук говаксимон масса.
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Суяк резорбцияси ингибитори. АТХ коди: М05B08.
Таъсир механизми
Суяк резорбцияси ингибитори, азот сақловчи бифосфонат. Асосан суякка таъсир этиб, остеокластлар ва суях резорбцияси фаоллигини тўхтатади. Бифосфонатларнинг суяк тўқимасига танлаб таъсири минераллашган суяк тўқимасига юкори яқинлигига асосланган. Остеокластларнинг фаоллигини ингибирланишини таъминловчи аник молекуляр механизм халигачан номаълум бўлиб қолмоқда. Зокласт (золдерон кислотаси) суякнинг мехиник таркиби, минералланиши ва шакилланишига ножўя таъсир кўрсатмайди.
В/и га юборилгандан кейин золедроник кислотаси суякларга тез қайта таксимланади ва бошка бифосфонатлар каби, асосан суякни кайта шакилланиш жойларида жойлашади.
Остеокластдаги золедрон кислотасининг асосий молекуляр нишони фарнезилпирофосфат синтетаза (ФПС) ферментидир, шунингдек бошқа таъсир механизмлари имконияти эса истисно қилинмайди.
Таъсирнинг давомий даври ФПС нинг фаол маркази учун юкори яқинлик ва минераллашган суяк тўқималари учун аник якинлик билан белгиланади. Юкори антирезорптив таъсирдан мустасно, золедрон кислотанинг суяк тўқимасига таъсири шундай бошка бифосфонатларга ўхшайди. Суяк резорбциясига ингибирловчи таъсири билан бир қаторда, золедрон кислотаси суяк метастазларида терапевтик самарадорликни таъминлайдиган ўсмага карши хусусиятларга эга.
In vivo: ўсма хужайраларининг ўсишини пасайишига олиб келувчи, суяк илиги микромухитини ўзгартирувчи, суяк тўқималарининг остеокластик резорбциясини ингибирлаш; антиангиоген фаоллик. Суяк резорбциясини сўндириш шунингдек, клиник жиҳатдан оғриқ сезгиларини сезиларли камайиши билан кечади.
In vitro: остеобластларнинг пролиферациясини, бевосита цитотоксик ва проапоптик фаолликни, ўсмага қарши препаратлар билан синергетик цитостатик таъсирини ингибирлаш; антиадгезив/инвазив фаолият.
Суякларнинг метастатик зарарланиши билан бўлган сут бези ўсмаси, простата бези ўсмаси ва бошка катта ўсмалари бўлган беморларда золдерон кислотаси патологик синишлар, орқа мия эзилиши ривожланишини олдини олади, жарроҳлик аралашувлари ва нур терапиясини Ўтказишга эҳтиёжни камайтиради, Ўсмали гиперкальциемияни камайтиради.
Препарат огрик синдромини ривожланишини ушлаб туриш кобилиятига эга. Даволаш самараси остеолитикка қараганда остеобластик учоқлари бўлган беморларда камрок ифодаланган.
Золедрон кислотаси, пролиферацияни бостириб ва апоптозни индуцирлаб, инсон миелом хужайралари ва кўкрак бези саратонига нисбатан тўғридан-тўғри ўсмага қарши таъсир кўрсатади, экстрацеллюляр матрикс орқали кўкрак бези саратонига хужайраларни киришини камайтиради, бу антиметастатик хусусиятлари мавжудлигини кўрсатади. Бундан ташкари, золедрон кислотаси инсон эндотелиал хужайраларининг пролиферациясини ингибирлайди ва ҳайвонларда антиангиоген таъсирга сабаб бўлади.
Усма туфайли келиб чиккан гиперкальцемия билан оғриган беморларда золедрон кислотасининг таъсири зардобдаги калций концентрациясининг камайиши ва ажралган сийдикда камайиши билан характерланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Фармакокинетик кўрсаткичлар дозага боглик эмас.
Плазмада золедрон кислотасининг концентрацияси инфузия бошланганидан кейин инфузия охирида Смах га эришган ҳолда тезда ортади, кейинчалик 4 соатдан кейин концентрацияни 10% га ва камида 1% га паст концентрацияларда узайтирилган давр билан, 24 соатдан кейин 0.1% дан ошмайдиган, Смах дан 28 кунгача қайта инфузиягача тез камаяди. В/и га юборилган золедрон кислотаси, буйраклар орқали 3 этапда чикарилади: Т1/2 0.24 с ва 1.87 с билан тизимли циркуляциядан тез икки фазали чиқарилиши ва 146 с дан иборат якуний Т1/2 билан узок фаза. Ҳар 28 кунда такрорий юборилганда тўпланиши аниқланмаган.
Метаболизми ва чиқарилиши
Золедрон кислотаси тизимли метаболизмга учрамайди ва буйраклар оркали ўзгармаган ҳолда чикарилади. Золдерон кислотаси оламда цитохром P450 тизимининг изоферментларини ингибирламайди.
Биринчи 24 соат давомида сийдикда юборилган дозанинг 39±16% аникланади. Қолган миқдори асосан суяк тўкимасига богланади. Кейин суяк тўкимасидан золедрон кислотасининг тизимли кон окимига секин-аста тескари ажралиши ва унинг буйраклар томонидан чиқарилиши юз беради. Умумий плазма клиренси 5.04+2.5 л/с ташкил килади. Инфузия вактини 5 дан 15 дакикага ортиши инфузия охирида золедрон кислотаси концентрациясини 30% камайтиради, лекин AUC таъсир қилмайди.
3% дан кам миқдорда ахлат билан чиқарилади.
Золедрон кислотасининг буйрак клиренси КК билан ижобий корреляция килади.
Золедрон кислотасининг кон компонентларига паст таъсирчанлиги кўрсатилган. Плазма оксилларига богланиш баланд эмас (ўртача 50% атрофида) ва золедрон кислотаси концентрациясига боглик эмас.
- Постменопаузал остеопороз (сон суяги, умуртқа поғонаси ва умуртқа поғонасидан ташкари синиклар хавфини камайтириш учун, суякнинг минерал зичлигини ортиши учун); сон суяклари проксимал қисми синиклари бўлган эркаклар ва аёллардаги кейинги (янги) остеопоротик синикларни олдини олиш; эркаклардаги остеопороз; ГКС ни фойдаланишдан келиб чиққан остеопорозни олдини олиш ва даволаш; постменопаузал остеопорозни олдини олиш (остеопения бўлган беморларда); педжетнинг суяк касаллиги.
- Катта ўсмаларнинг остеолитик, остеобластик ва аралаш суяк метастазлари ва кўплаб миеломдаги остеолитик ўчокларни мажмуавий даволашининг бир кисми сифатида; ёмон сифатли ўсма чақирган гиперкальциемия.
Препарат в/и га инфузия кўринишида камида 15 мин давомида қўлланилади.
Ёмон сифатли ўсма билан индуцирланган гипрекальциемия (КСК концентрацияси камида 12 мг/дл ёки 3 ммоль/л)
Золедрон кислотасини мақсадга мувофиқ кўллаш, ёмон сифатли ўсмалар билан боғлиқ бўлган гиперкальциемия даражаси каби белгиларини ҳам ҳисобга олиб аниқланиши керак. Гиперкальциемиянинг юмшоқ симптомсиз шакилларини даволаш учун фақатгина тузли эритмаларни (ковузлоқ диуретикаларини қўллаш билан ёки кўлламасдан) кучайган гидратация йўли билан юбориш етарли бўлиши мумкин.
Энг юкори тавсия этилган доза: 4 мг бир марталик в/и га инфузия кўринишида камида 15 минут давомида. Агар кальций концентрацияси нормаллашмаганда ёки яккол клиник самарадан кейин ёмонлашиш кузатилганда такрорик дозани юбориш мумкин. Тўлиқ клиник самарани амалга ошириш учун дастлабки дозалар оралиги такрорий юборишда олдин камида 7 кунни ташкил қилиш керак.
Бутун даволаш курси давомида адекват гидратацяни таъминлаш керак (тузли эритмалар билан), бироқ айниқса юрак етишмовчилиги бор беморларда ортиқча гидратациядан қочиш керак. Бутун даволаш курси давомида диурезии тахминан 2 лит/кун ушлаб туриш тавсия этилади. Диуретикларии фақат гиповолемияни даволашдан кейин қўллаш мумкин.
Ёмон сифатли йирик ўсмалардаги суякларни метастатик зарарланиши ва миелом касаллиги
Стандарт ўсмага карши даво билан бирга тавсия этилган доза: 4 мг бир марталик в/и инфузияси камида 15 минут давомида ҳар 3-4 ҳафтада.
Гипокальциемияни олдини олиш ва гомеостазни саклаш учун беморлар шунингдек 500 мг/кун дозада кальций препаратини ва 400ХБ/куи ҳисобдан D витаминин сакловчи поливитаминларни ўсмага карши даво билан бирга ичишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар Золдерон кислотасини юбориш нефротик синдромнинг ривожланиш хавфини ошишига олиб келади. Буйрак функцияси ўртача даражада бузилган (креатинин концентрацияси 4,5 мг/дл дан кўп эмас), гиперкальциемяи бўлган беморларда дозани тўғирлаш талаб килинмайди. Буйрак функцияси ёмонлашиш белгилари пайдо бўлганда, кейинги давони олиб боришнинг потенциал фойдаси ва мумкин бўлган хавф нисбатини аниклаш учун керакли текширувлар олиб бориш керак.
Креатинин концентрацияси 4,5 мг/дл (400 мкмоль/л) дан кўп бўлган беморларда золдерон кислотаси фақат кутилаётган фойда мумкин бўлган буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфидан устун келган ҳолларда кўлланилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда
Ёмон сифатли йирик ўсмалардаги суякларни метастатих зарарланиши ва миелом касаллигида доза буйрак функциясининг бузилиши кўрсаткичларига мос ҳолда тўғирланади:
- Креатинин концентрацияси 3 мг/дл дан ошмаган беморларга золедрон кислотасини юбориш тавсия этилмайди;
- КК 60мл/мин юқори бўлганда препаратнинг тавсия этилган дозаси 4,0 мг (концентратнинг 5,0 мл);
- КК 50 дан 60 мл/мин гача бўлганда препаратнинг тавсия этилган дозаси 3,5 мг (концентратнинг 4,4 мл);
- КК 40 дан 49 мл/мин гача бўлганда препаратнинг тавсия этилган дозаси 3,3 мг (концентратнинг 4,1 мл);
- КК 30 дан 39 мл/мин гача бўлганда препаратнинг тавсия этилган дозаси 3,0 мг (концентратнинг 3,8 мл);
- КК 30 мл/мин дан кам бўлганда золдерон кислотаси қўлланилмайди.
Даво вақтида буйрак функциясининг ривожланиб борувчи бузилиши аниқланса, қон зардобида креатинин концентрацияси бошлангич концентрациясидан 10% гача пасайганда даво қайта тикланади.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморлар
Жигар етишмовчилиги бор беморларда, ёмон сифатли ўсмалар билан индуцирланган гиперкальциемияни даволашда золдерон кислотасини қўллаш тажрибаси чегараланган, олинган маълумотлар эса бундай беморларда аниқ бир дозалаш режимини ёки хавфсиз қўллаш усулини тавсия этишга йўл қўймайди.
Астмада қўллаш
Аспиринга сезувчан астма бор беморларда бошқа бисфосфанатларни қўллаганда бронхиал обструкция ҳолатлари кузатилган. Золдерон кислотаси билан даволаниш фонида бундай белгилар ҳақида маълумотлар бўлмасада, аспирин сезувчи астма бўлган беморларда тавсия этишда эхтиёткорликка риоя килиш керак.
Инфузия учун эритмани тайёрлаш
Препаратни юборишдан олдин концентратни (бир флакон таркибини ёки камроқ ҳажмни) кальций тутмайдиган инфузия учун 100 мл эритмада (0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза эритмаси) эритилади.
Зокласт препартини кальций ёки бошка икки валентли катионлар сақловчи бошка дори препаратлар, эритмалар, шунингдек Рингер-лактат эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас. Тайёрланган золдерон кислотаси эритмаси тайёрлангандан кейин бевосита в/и инфузияси учун алохида тизимни кўллаш билан юбориш керак.
Кекса ёшдаги беморлар (65 ёш ва ундан каттајга препарат дозасини мослаш талаб килинмайди, чунки золедрои кислотсининг биокиришаолишлиги, тақсимланиши ва чикарилиши турли ёшлардаги беморларда ўхшаш характерга эга.
Лиофилизатни суюлтириш бўйича кўрсатмалар
Инфузияларни тайёрлаш ва олиб боришда асептика коидаларига риоя қилиш керак.
Зокласт препаратини киритишдан олдин эритманинг сифати ва рангини кўриб баҳолаш керак. Препаратни ранги ўзгарганда ёки эрийдиган кўринувчи зарралар пайдо бўлганда қўллаш мумкин эмас.
Зокласт препаратини хар кандай бошка препаратлар билан аралаштириш ёки бирга юбориш керак эмас. Зокласт препаратини кальций ёки хар кандай бошка икки валентли катионли эритмалар билан алока килишига йўл қўйиш мумкин эмас.
Препаратни юборишда доимо инфузиялар учун алохида тизим ишлатилиши керак.
Флаконда колган, ишлатилмаган Зокласт препаратини ишлатиш мумкин эмас. Зокласт препарати эритмасини флакон очгандан кейин бевосита фойдаланиш керак.
Фойдаланилмаган эритмани дарҳол совутгичда 20 дан 8 °С гача ҳароратда 24 соатдан кўп бўлмаган муддатда сақлаш мумкин. Эритма совитилган холатда, юборишдан олдин уни хона ҳароратига келгунча хонада саклаш керак.
Ножўя таъсирлар қуйида аъзо ва тизимлар бўйича уларнинг кўрсатилган пайдо бўилиш тез- тезлиги билан келтирилган. Тез-тезлик меъзонлари: жуда тез-тез (21/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), шунингдек алоҳида маълумотлар ҳам киритилган.
Қон яратиш тизими томонидан: тез-тез эмас камқонлик, тез-тез эмас тромбоцитопения, лейкопения, камдан-кам-панцитопения.
Моддалар алмашинуви томондан: тез-тез эмас- иштахани пасайиши; тез-тезлиги номаълум дегидратация (иситма, қусиш ва диарея каби постинфузион ходисалар натижасида ривожланган), гипофосфатемия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез бош огриги; тез-тез эмас бош айланиши, парестезия, таъм билишни бузилиши, гипестезия, гиперестезия, калтираш. Кам ҳолларда онгни хиралашуви.
Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас уйқусизлик, хавотир.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас конъюнктивит, кўзда огрик; кам холларда ҳолларда увеит, эписклерит, ирит.
Эшитиш аъзоси ва лабиринт бузилишлар томонидан: тез-тез эмас-вертиго.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас АБ ошиши, юзикиг тўсатдан кизариши; тез-тезлиги номаълум АБ нинг яққол пасайиши (хавф омиллари бўлган беморларда).
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас йўтал, хансираш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас тери тошмаси, гипергидроз, қичишиш, терлаш.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши; тез-тез эмас диспепсия, қориннинг юқори қисмида огриги, корин огриги, гастроэзофагеал рефлюкс, кабзият, оғиз қуриши, эзофагит, стоматит.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез артралгия, миалгия, суяклар огриги, бел ва оёқ-қўллар огриги; тез-тез эмас бўйн сохасида оғриқ, мушаклар карахтлиги, бўғимлар сохасидаги шиш, мушак тиришиши, суяк-мушак келиб чикишига эга кўкрак қафасидаги оғриқ, суяк-мушак огриги, бўғилардаги карахтлик, артрит, мушаклар хосизлиги;
Сийдик чиқариш тизими томонидан: қонда зардобдаги креатинин ва мочевина концентрациясини ортиши, поллакиурия, протеинурия; тез-тез эмас-Ўткир буйрак стишмвочилиги.
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас грипп, назофарингит.
Иммун тизими томонидан: юкори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилактик реакция, анафилактик шок, ангионевротик шиш, бронхоспазм, эшакеми.
Лаборатор кўрсаткичларнинг бузилиши: жеда тез-тез-гипофосфатемия; тез-тез-креатинин ва мочевинанинг зардобдаги концентрациясини ортиши, гипокальциемия; баъзида гипомагниемия, гипокалиемия; кам холларда гиперкалиемия, гипернатриемия.
Инъекция жойида маҳаллий реакциялар: огрик, ачишиш, шиш, препаратни юборган жойда инфильтрат ҳосил бўлиши.
Бошқалар: тез-тез иситмаю гриппсимон синдром (Ўз ичига умумий ҳолсизлик, калтираш, огрикли ҳолатлар, иситмани олади); тез-тез эмас астения, периферик шишлар, кўкрак кафасида оғриқ, тана вазнини ортиши. Беморларни бифосфанатлар, шунингдек золедрон кислотаси билан даволашда баъзида жағнинг остеонекрози ривожланиш ҳолати аниқланган (одатда, тишни олиб ташлаганда ёки бошка стоматологик аралашувлардан кейин). Жуда кам ҳолларда золедрон кислотаси билан даволаниш фонида АБ пасайиши хушдан кетишга ёки циркулятор коллапсга олиб келган.
- золедроник кислотасига ёки препаратнинг хар қандай бошка компонентта ёки хар кандай бифосфонатларга юқори сезувчанлик;
- минерал алмашинувининг огир бузилишлари, шу жумладан гипокальциемия;
- огир даражадаги буйрак функциясининг бузилишлари (КК <35 мл/мин);
- ҳомиладорлик;
- кўкрак билан бокиш даври;
- болалик ёки ўсмирлик ёши да(кўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган) қўлланади.
Эҳтиёткорлик билан
Зокласт препаратини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:
- буйрак функциясининг енгил ёки ўртача оғирликда бузилган беморларда;
- огир сувсизланган ҳолатдаги беморларда;
- анамнезида ёндош онкологик касалликлар ва кимётерапия кимётерапия олган беморларда;
- тўлиқ ёки тўлик бўлмаган комбинацияли бронхиал астма бўлган, бурун ва бурун ёндош
- бўшликларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотасини ёки НЯКВ ни (шунингдек, анамнезда) ўзлаштира олмаган беморларда;
- ифодаланган буйрак етишмовчилиги( кўллаш бўйича маълумотлар йўк);
- буйрак функциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дорилар (масалан, антибиотиклар аминогликозидлар ёки сувсизланишга олиб келадиган диуретик воситалар билан) билан бир вақтда ишлатилганда.
Агар беморда препаратни кабул килишдан олдин санаб ўтилган касалликлардан (ҳолатлардан) биря бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Таркибида калций бўлган эритмалар, хусусан Рингер эритмаси эритувчи сифатида ишлатилмаслиги керак. Ўсмаларга қарши дори воситалар, диуретиклар, антибиотиклар ва анальгетиклар билан
биргаликда ишлатилганда клиник жиҳатдан сезиларли таъсир аниқланмади.
Бифосфонатлар ва аминогликозидларни бир вақтнинг ўзида ишлатганда зардобдаги калцийннинг даражаси талаб қилинганидан узокрок бўлиши мумкин, чунки қон зардобидаги калцийининг концентрациясига қўшимча таъсир кўрсатиш мумкин.
Нефротоксик таъсирга эга бўлган дорилар билан биргаликда ишлатилганда буйрак функциясининг ёмонлашуви хавфи ортади. Гипокалциемия, гипофосфатиемия ёки гипомагниемия ривожланиши билан тегишли моддаларни қисқа муддатли қўшимча юбориш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Даволанмаган гиперкалциемия билан оғриган беморларда, одатда, буйрак функциясининг бузилиши кузатилади, шунинг учун ушбу тоифадаги беморларда буйрак функциясини диққат билан кузатиш керак. Золедрон кислотаси билан суяк метастазлари бўлган беморларни даволашни карор қабул килганда, терапевтик таъсир золедрон кислотасии билан даволаш бошланганидан кейин 2-3 ой ўтгач содир бўлишини ҳисобга олиш керак.
Золедрон кислотасини нефротоксик таъсирга эга бўлган дорилар билан биргаликда ишлатишда эҳтиёткорлик риоя қилиш керак. Кўплаб миеломаси бор беморларда талидомидни бифосфонатлар билан биргаликда в/и га юборишда буйрак функциясини бузилиши ривожланиш хавфи ортиши мумкин.
Золедрон кислотаси камида 15 дакика давомида 4 мг дозасида кўлланилса, юкорида таърифланган асоратлар хавфи камаяди, буйрак функциясининг бузилиши эҳтимоли сакланади.
Золедрон кислотасидан биринчи ёки бир марта фойдаланилганда буйрак функциясининг ёмонлашуви, буйрак етишмовчилигининг ривожланиши ва гемодиализга эҳтиёж пайдо бўлиши кузатилган.
Препарат бошка дорилар билан аралаштирилмаслиги керак.
Золедрон кислотасини сақловчи препарат тегишли дори шакли учун кўрсатмаларга мувофик қатъий қўлланилиши керак.
Енгил ва ўртача огирликдаги буйрак функцияси бузилган беморларда; тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган комбинацияли бронхиал астма бўлган, бурун ва бурун ёндош бўшликларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотасини ёки НЯКВ ни (шунингдек, анамнезда) ўзлаштира олмаган беморларда; буйрак функциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дорилар (масалан, антибиотиклар аминогликозидлар ёки сувсизланишга олиб келадиган диуретик воситалар билан) билан бир вақтда ишлатилганда эхтиёткорлик билан фойдаланиш керак.
Такроран фойдаланилганда ҳар бир юборишдан олдин қон зардобидаги креатинин концентрацияси аниклаш керак. Агар олинган маълумотлар буйрак функциясини ёмонлашишини кўрсатса, олиб борилаётган давонинг хавфи ва фойдасини баҳолаш зарур. Инфузиядан олдин беморда сувсизланиш мавжудлигини инкор қилиш керак. Адекват гидратацияни таъминлаш учун, золдерон кислотаси инфузиясигача, инфузия вақтида ёки инфузиясидан кейин физиологик эритма юбориш тавсия этилади. Юрак қон-томир тизими томонидан асоратлар келиб чикиш хавфи туфаййли бемор гипергидрациясидан кочиш керак.
Золедрон кислотасини қўллагандан сўнг, кон зардобида кальций, фосфор, магний ва креатинин концентрациясини доимий равишда назорат қилиш керак.
Бисфосфонатлар, жумладан золедрон кислотаси билан даволаниш фонида саратон касалликлари бор беморларда жағнинг остеонекроз ривожланиш ҳолатлари тасвирланган шунинг учун, бифосфонатлар билан даволанишни бошлашдан олдин, стоматологик текширувларни кўриб чикиш ва хавф омиллари (анемия, коагулопатия, инфекциялар, ёмон гигиена ёки оғиз бўшлиги касалликлари, ҳамкор кимё ёки нур терапияси, кортикостероидлар билан даволаш) мавжуд бўлса, тегишли профилактик муолажаларни ўтказиш керак. Золедрон кислотаси билан даволаш фонида, хавф омиллар бўлган беморлар имкониятга кўра, стоматологик жаррохлик аралашувларидан қочишлари керак. Агар гипокальциемия, гипофосфатиемия ёки гипомагниемия ривожланса, қисқа тез муддатли қўллаб қувватловчи терапия керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фойдаланиш
Хомиладорлик ва эмизиш даврида фойдаланиш тавсия этилмайди.
Болаларда фойдаланиш
Болалик ёки ўсмирлик ёшида золедрон кислотасидан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлиги аникланмаган.
Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири хусусиятлари
Бош айланиши золедрон кислотасининг ножўя таъсиридан бири бўлганлиги сабабли, беморлар хавфли фаолия турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя килишлари керак.
Бош айланиши пайдо бўлса, бу фаолият турлари билан шуғилланмасликлари керак.
Симптомлари: препаратнинг ўткир дозаси ошишида (чекланган маълумотлар) буйраклар функциясининг бузилиши (шу жумладан, буйрак етишмовчилиги), электролит таркибида ўзгаришлари (жумладан, қон плазмасида кальций, фосфат ва магнийнинг концентрацияси) кузатилди. Препаратни тавсия этилганидан юқори дозада олган бемор доимий назорат остида бўлиши керак.
Даволаш: клиник жиҳатдан сезиларли белгилар билан гипокальциемия, гипофосфатиемия ёки гипомагниемия намоён бўлса, кальций глюконати, натрий фосфати ёки калий ва магний сулфатининг инфузиясини мос равишда олиб бориш кўрсатилган.
Герметик қадокланган флакондаги препаратлар қўллаш бўйича йўриқнома билан картон кутида.
Курук, ёругликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган Хароратда саклансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Шифокор рецепти бўйича.
«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 165, тел./факс: (99878) 1500303.
Zoledronik kislota: 0.8 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar) ning to`liq analoglari:
Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar) ning asosiy faol moddasi Zoledronik kislota hisoblanadi.
Zoklast konsentrati D / inf. 4 mg / 5 ml 5 ml №5 (flakonlar) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.