Пертуссин раствор по 100 мл (флакон)
- Все о товаре
- Цены в аптеках
Инструкция для Пертуссин раствор по 100 мл (флакон)
Тоғрайхоннинг суюқ экстракти ёки боғ гулрайхонининг суюқ экстракти - 120 г, калий бромиди - 10 г, шакар сиропи - 820 г, этил спирти 80% - 50 г.
Балғам кўчирувчи восита.
Тоғрайҳоннинг препаратлари яққол балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватларидан ажралиб чиқадиган секрет миқдорини оширади, балғамни суюқлашишига ва уни чиқариб ташланишини тезлашишига ёрдам беради. Калий бромиди марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини пасайтиради.
Препарат ўткир респиратор касалликларда, трахеит, бронхит, ҳамда болаларда кўкйўталда буюрилади.
Катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта ичга; болаларга ёшига қараб, 1/2 чой қошиқдан то 1 десерт қошиққача кунига 3 марта буюрилади.
Аллергик реакциялар, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- юрак фаолияти декомпенсацияси.
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратни дозасини ошириб юбориш ҳолларида кўнгил айниши.
40, 50, 90 ва 100 мл да флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
4 йил.
Рецептсиз.
«Dentafill Plyus» ХК,
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўчаси, 1-уй, тел.: 218-67-45.
Часто задаваемые вопросы
Цены на Пертуссин раствор по 100 мл (флакон) начинаются от 5200 сум за упаковку
Страна производитель у Пертуссин раствор по 100 мл (флакон) - Узбекистан.
Производителем Пертуссин раствор по 100 мл (флакон) является Dentafill Plyus.