Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister)
Фаол модда: альбендазол 200 мг ва 400 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, поливинилпирролидон, маккажўхори крахмали, натрий лаурил сульфати, натрий сахарин, темир III оксиди, натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза, оч сариқ ванилли ароматизатор, апельсинли ароматизатор, магний стеарати.
Оч пуштидан пушти ранглигача бўлган, мармар юзали ва юзасида доғлари бўлган, овал шаклдаги, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Антигельминт восита. АТХ коди: Р02СА03.
Кенг таьсир доирасига эга антигельминт препарат, моно- ва полиинвазияларга нисбатан фаол.
Бета-тубулиннинг полимеризациясини танлаб сусайтиради, гижжаларнинг ичак каналлари ҳужайраларини микротубуляр тизими фаоллигини бузади, глюкозанинг утилизациясини сусайтиради, думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги секретор гранулалар ва бошқа органеллаларини харакатланишини блоклайди, уларни нобуд бўлишига олиб келади.
Айникса цестодлара - Echinococcus granulosus ва Taenia solium. нематод - Strongyloides stercolatis нинг личинкали шаклларига нисбатан самаралидир.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул килингандан сўнг альбендазол меьда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, плазмада ўзгармаган холда аникланмайди, чунки жигарда тезда антигельминт қарши фаолликка эга бўлган бирламчи метаболити - альбендазол сульфоксидига айланади.
Биокираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш альбендазолнинг максимал концентрациясини (Сmax) ва сўрилишини 5 баробар оширади.
Альбендазол сульфоксидининг Сmax га эришиш вақти 2-5 соатни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан 70% га боғланади. Организм бўйлаб деярли тўлиқ тарқалади: сийдикда, сафрода, жигарда, киста девори ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Г'ижжаларнинг цисталари девори ва суюқлигига ўтади.
Альбендазол сульфоксиди метаболизмга учрайди ва альбендазол сульфони (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган махсулотлари ҳосил бўлади.
Альбендазол сульфоксидининг ярим чиқарилиш даври (T1/2) - 8-12 соатни ташкил қилади.
Фаол метаболит альбендазол сульфоксиди кўринишида сафро билан ичак орқали чиқарилади, унинг катта бўлмаган кисмигина сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиренси ўзгармайди.
Жигар шикастланишида биокираолишлиги ошади, бунда альбендазол сульфоксидининг Сmax кўрсаткичи 2 марта ошади. T1/2 эса узаяди.
Альбендазол цитохром Р450 (IA) тизими микросомал ферментларининг индуктори ҳисобланади: кўпчилик дори препаратларининг метаболизмини тезлаштиради.
Энтеробиоз, анкилостомидоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоз, опистархоз, Larva Migrans тери синдроми, болалардаги лямблиоз, кистозли эхинококкоз, альвеоляр эхинококкоз, нейроцистициркоз, гепатиколез, гнатостомоз, трихинеллез, токсокароз, микроспоридиоз; аралаш гельминтозларни даволашда қўлланади.
Ичга, чайнаб, овқат билан бирга қабул қилинади. Сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал. Агар 3 ҳафтадан кейин соғайиш кузатилмаса, унда даволашнинг иккинчи курсини белгилаш керак.
Ичак инфекциялари ва Larva Migrans тери синдроми.
Инфекция | Ёши | Қабул қилишнинг давомийлиги |
Энтеробиоз, анкилостомидоз, некатороз, аскаридоз, трихоцефалез | Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг суткада 1 марта, бир марта |
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар | 200 мг суткада 1 марта, бир марта | |
Стронгилоидоз, тениоз, гименолепидоз | Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг суткада 1 марта 3 кун давомида. Гименолепидозда 10 кундан 21 кунгача бўлган такрорий даволаш курси тавсия қилинади |
Клонорхоз, опистархоз | Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг суткада 2 марта 3 кун давомида. |
Larva Migrans тери синдроми | Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар | 400 мг суткада 1 марта. Қабул қилиш давомийлиги 1 кундан 3 кунгача. |
Лямблиоз | Фақат 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар | 400 мг суткада 1 марта 5 кун давомида. |
Тизимли гельминтли инфекциялар (юқорироқ дозалар билан давомли даволаниш).
Дозалаш тартиби инфекциянинг оғирлик даражаси, беморнинг вазни ва ёшига қараб шахсий равишда белгиланади.
6 ёшгача бўлган болаларга препаратни юқори (800 мг/сут юқори) дозаларда буюриш тавсия қилинмайди.
Вазни 60 кг дан ортиқ бўлган беморларга препаратнинг дозаси 400 мг суткада 2 марта. Вазни 60 кг гача бўлган беморларга препарат суткада 15 мг/кг ҳисобидан 2 марта қабул қилишга буюрилади. Максимал суткалик доза 800 мг ни ташкил қилади.
Инфекция | Қабул қилишнинг давомийлиги |
Кистозли эхинококкоз | 28 кун. Операция қилиб бўлмайдиган шаклда препаратни қабул қилишда 14 кунлик танаффус билан учта 28 кунлик даволаш цикли тавсия қилинади. Операциядан олдин препаратни қабул қилишда 14 кунлик танаффуси билан бўлинган иккита 28-кунлик цикл тавсия этилади. Агар операциядан олдинги курс 14 кундан кам бўлса ёки хаётга яроқли кисталар топилган бўлса, унда операциядан кейин препаратни кабул қилишда 14 кунлик танаффуси билан бўлинган иккита 28-кунлик цикл ўтказилади. |
Альвеоляр эхинококкоз | 28 кун. Иккинчи 28 кунлик цикл препаратни қабул қилишда икки ҳафталик танаффусдан кейин такрорланади. Даволаш бир неча ой ёки йил давом этиши мумкин. |
Нейроцистициркоз | Қабул қилиш давомийлиги 7 кундан 31 кунгача. Иккинчи курсни икки ҳафталик танаффусдан кейин такрорлаш мумкин. |
Гепатиколез | 400 мг суткада 1 марта 10 кун давомида. |
Гнатостомоз | 400 мг суткада 1 марта 10-20 кун давомида. |
Трихинеллез, токсокароз | 400 мг суткада 2 марта 5-10 кун давомида. |
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорннда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, "жигар" трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар.
Кон яратиш тизими томонидан: суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши. лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.
Бошқалар: гипертермия (тана хароратини ошиши), артериал босимни ошиши, қайтувчан алопеция.
Препарат ўта юқори сезувчанлик, хомиладорлик, лактация даври, 6 ёшгача бўлган болаларга тизимли гельминтли инфекцияларда суткада 800 мг дан юқори дозаларда (хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.
Эхтиёткорлик билан: Қон яратилишини сусайиши, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўзнинг тўр пардасини патологияси.
Дексаметазон, празиквантел ва циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.
Циметидин билан бир вақтда қўлланганида, сафро ва эхинококк кистасининг ичидагисида альбендазолнинг концентрациясини ошиши аниқланган, бу эхинококкозни даволаш самарадорлигини ошириши мумкин.
Альбендазол суяк кўмигида қон яратилишини сусайишида, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўзнинг тўр пардасининг патологияси бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан буюрилади.
Препарат билан даволаш даврида қон тахлилини хар бир 28 кунлик циклнинг бошида ва хар 2 ҳафтада ўтказиш керак. Лейкопения ривожланганида даволашни тўхтатиш керак.
Альбендазол билан даволашни, факат агарда лейкоцитлар ва нейротрофил лейкоцитларнинг умумий миқдорини пасайиши ўртача бўлса ва ошмаган такдирда давом эттириш мумкин.
Препаратни катта дозаларда қабул қилаётган пациентлар, жигар фаолиятини доимий назоратида, синчков кузатув остида бўлишлари керак.
Репродуктив ёшдаги аёлларда даволашни бошлашдан аввал ҳомиладорликни йўқлиги юзасидан синама ўтказилади. Даволаниш вақтида ишончли контрацепция шарт.
Кўзларни зарарланиши билан кечувчи нейроцистицеркозда альбендазол билан даволашни бошлашдан аввал, кўз тўр пардасини (унинг патологиясини чуқурлашиб кетиш хавфи туфайли) текшириш керак.
Нейроцистицеркози бўлган пациентлар стероидлар (ГКС) ва тиришишга қарши препаратлар билан мувофиқ даволашни олишлари керак. Оғиз орқали ва вена ичига юбориладиган кортикостероидлар цистага қарши даволашнинг биринчи ҳафтасида гипертензнв хуружларни бартараф қилиши учун қўлланади.
Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Симптомалри: ножўя таъсирлари кучайиши.
Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш.
«Албезол® 200», чайнаш учун таблеткалар 200 мг дан, №3, № 6.
«Албезол® 400», чайнаш учун таблеткалар 400 мг дан №1, №3, №6.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5"А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99
Albendazol: 400 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister) ning to`liq analoglari:
Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister) ning asosiy faol moddasi Albendazol hisoblanadi.
Albezol 400 chaynash tabletkalari 400 mg №1 (blister) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.