Facebook Pixel Code

Alledroks ichki foydalanish uchun jel, 200 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Alledroks ichki foydalanish uchun jel, 200 ml (shisha)

Ҳар 10 мл гель қуйидагидаларни сақлайди:

фаол моддалар: алюминий гидроксидининг қуритилган гели 830,0 мг, магний гидроксиди 180,0 мг, фаоллаштирилган диметикон 50,0 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, натрий бензоати, аэросил, натрий сахарини, сорбитол 70%, ментол, ксантан гам, эритрозин бўёвчиси, қалампир ялпиз таъм қўшимчаси, тозаланган сув.

Пушти рангли гель.

Ичга қабул қилиш учун мева таъмига эга гель.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши восита (антацид). АТХ коди: А02АХ.

Алюминий гидроксиди ва магний бирикмалари спирт ва сувда деярли эримайди, антацид восита ҳисобланади. Бу моддаларнинг мажмуаси меъдада хлорид кислотасини нейтрализацияси, простагландинлар ажралиб чиқишини рағбатлантириш, ўт кислоталари ва пепсинни адсорбция қилиш йўли орқали самара кўрсатади. Пепсиннинг фаоллигини камайтиради, цитопротектив самара кўрсатади (бикарбонатлар томонидан шиллиқ қават сақланиб қолишини рағбатлантиради). Препарат таркибида алюминий ва магний тузлари мавжуд, бу ичакни нормал фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Магний гидроксиди - антацид ва сурги воситаси ҳисобланади. Меъдада эркин хлорид кислотасини нейтрализация қилади, меъда ширасининг пептик фаоллигини камайтиради. Магний гидроксидининг таъсири хлорид (сульфат) кислотасини иккиламчи гиперсекрецияси ва кислота-ишқор мувозанатини ўзгаришлари билан кечмайди. Сурги таъсири 0,5-6 соатдан кейин кузатилади. Магний гидроксиди ичакнинг барча соҳаларини перистальтикасини ошишига олиб келади.

Диметикон - ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради, моторикани кучайтиради, кўпикни бартараф этувчи фаоллик намоён қилади. Ичакдаги газ пуфакчаларининг сирт таранглигини камайтириб, уларни парчаланишини чақиради. Ажралиб чиқаётган газлар ичак деворлари орқали қисман сўрилади, шунингдек ичак перистальтикаси ҳисобига организмдан чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Алюминий гидроксиди

Ичга қабул қилингандан кейин алюминийнинг фақат оз миқдори сўрилади. Алюминий сўрилгандан кейин суяклар, ўпкалар ва нерв тизими тўқималарида тўпланади.

Магний гидроксиди

Меъда шираси таъсири остида магний хлоридига айланади, шу кўринишда сўрилади. Магний гидроксидининг биокираолишлиги 10% дан кўпроқни ташкил қилади.

Чиқарилишнинг асосий йўли буйраклар орқалидир. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганда магний организмда тўпланиши мумкин.

Диметикон

Минимал даражада сўрилади, препарат меъда-ичак йўллари бўшлиғида таъсир кўрсатади. Диметикон перорал юборилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Кимёвий жиҳатдан инертлиги туфайли меъда-ичак йўлларидаги микроорганизмлар ва ферментларга таъсир қилмайди. Овқатни сўрилишини камайтирмайди, меъда ширасининг реакцияси ва хажмини ўзгартирмайди.

Ўзгармаган кўринишда тўғри ичак орқали чиқарилади.

  • гастрит ва меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигидаги оғриқ;
  • рефлеюкс-эзофагит;
  • диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;
  • айрим дори воситаларини (глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) қўллаш оқибатида юзага келувчи диспептик кўринишлар (ва уларни олдини олиш);
  • парҳездаги йўл қўйилган ҳатоликлар, кофе, никотин, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш оқибатида юзага келувчи эпигастрийдаги дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши, кислотали кекириш;
  • метеоризмда қўлланилади.

Алледроксни овқатдан 1-1,5 соатдан кейин ёки оғриқлар пайдо бўлганда қабул қилиш керак.

Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан кун давомида 3 марта ва кечқурун буюрилади.

4 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан суткада 3 марта, 1 ёшдан ошган болаларга 1 чой қошиқдан суткада 3 марта буюрилади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга катталар учун тавсия этилган дозанинг ярмини ташкил этувчи дозада буюриш тавсия этилади.

  • кўнгил айниши, меъдада спазмлар, таъм билишни ўзгариши;
  • меъда-ичакдан ўткир қон кетиши, ичак перфорацияси;
  • гипермагниемия, гипофосфатемия, гипокальциемия, гиперкальциурия, остеомаляция, остеопороз, гипералюминиемия;
  • аллергик реакциялар;
  • нефрокальциноз, буйрак фаолиятини бузилиши.

Ёндош буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда - чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, гипорефлексия.

Оғир буйрак етишмовчилиги, натрийни ичтеъмол қилиниши назорат қилиш керак бўлган, масалан димланган юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, жигар циррози бўлган пациентларда гипофосфатемияда қўллаш мумкин эмас.

Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокальциемия ёки гипохлоремияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Альцгеймер касаллиги.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири кузатилиши мумкинлиги туфайли Алледроксни индометацин, салицилатлар, гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари, бета-адреноблокаторлар, аминазин, дифлунизал, изониазид, фенитоин, тетрациклин қатори антибиотиклари, фосфат сақловчи препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Алледроксни ҳомиладорликда кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Препаратни кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумотлар йўқлиги туфайли, лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: нерв-мушак блокадасини авж олиши ва чуқур пай рефлксларини йўқолиши билан кечувчи гипермагниемия ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш кўрсатилган.

200 мл дан гель флаконларда.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

НАБРОС ФАРМА ПВТ.ЛТД.

Н.Х. №8, Каджипура, Кеда 387411, Ҳиндистон

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Alyuminiy gidroksidi: 83 mg/ml, Dimetikon: 5 mg/ml, Magniy gidroksidi: 18 mg/ml

Chiqarish shakli:
Gel
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Alledroks ichki foydalanish uchun jel, 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Alledroks ichki foydalanish uchun jel, 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Nabros Farma hisoblanadi.