Facebook Pixel Code

Allohol IRBITSKIY HFZ 10-sonli tabletkalar (blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Allohol IRBITSKIY HFZ 10-sonli tabletkalar (blister)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: қорамолнинг қуруқ сафроси - 80 мг, қуритилган саримсоқпиёз - 40 мг; фаоллаштирилган кўмир - 25 мг; газанда барглари - 5 мг;

ёрдамчи моддалар (ядро): магний оксиди - 11 мг, картошка крахмали - 43 мг, тальк - 3 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) - 1 мг, кальций стеарати - 2 мг.

ёрдамчи моддалар (қобиғи): сахароза (қанд) - 164 мг, магний гидрокарбонати (магний карбонат асоси) - 35 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) - 2 мг, титан диоксиди - 3 мг, повидон (поливинилпиролидон) - 2 мг, тальк - 3 мг, тропеолин О бўёвчиси - 0,04 мг, асалари муми - 0,2 мг.

Думалоқ, икки томони қавариқ, оч-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида уч қават: ядроси кулранг-қора рангли доғли, ўрта қавати оқ рангли, ва ташқи оч сариқ рангли кўринади.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Сафро ҳайдовчи восита. АТХ коди: А05АХ.

Фармакодинамикаси

Сафро ҳайдовчи (холекинетик ва холеретик) восита бўлиб, ичакда чириш ва ачиш жараёнларини пасайтиради. Жигар ҳужайраларининг секретор функциясини кучайтиради, меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) аъзоларининг секретор ва ҳаракат фаоллигини рефлектор оширади. Сафро ва ўт кислоталарини ҳосил бўлишини кучайтиради.

Сафронинг таъсири жигар паренхимасини секретор функциясига рефлектор таъсири билан ифодаланади. Сафро шунингдек МИЙ секретор ва ҳаракат функциясини кучайтиради.

Саримсоқпиёзнинг таркибидаги моддалар МИЙ секретор ва мотор функциясини кучайтиради, сафронинг секрециясини рағбатлантиради.

Газанданинг барглари сафро ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Фаоллаштирилган кўмир МИЙ да токсик моддаларни боғлаб олувчи адсорбент ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Аллохол МИЙ да яхши сўрилади. Аллохолнинг таркибидаги ҳолат ва хенодезоксихолат кислоталари жигарда метаболизмга учрайди: аминокислоталар билан конъюгацияга учрайди, сафрога секрецияланади, у ердан яна ичакка чиқарилади, сўнгра қисман қайта сўрилади; қолган қисми ичак орқали чиқарилади.

Сурункали реактив гепатит, холангит, тошсиз (калькулёз бўлмаган) холециститда, ўт чиқариш йўлларининг гипокинетик тур бўйича дискенезияси, атоник қабзият, постхолецистэктомик синдромида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин, 1-2 таблеткадан суткада 3-4 марта 3-4 ҳафта давомида буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 3 марта (овқатдан кейин) 3-4 ҳафта давомида буюрилади.

Такрорий даволаш курслари 3 ойлик интервал билан ўтказилади.

Диарея, аллергик реакциялар, қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.

Ўта юқори сезувчанлик, калькулёз холецистит, обтурацион сариқлик, ўткир гепатит, жигарнинг ўткир ва нимўткир дистрофияси, меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), ўткир панкреатит, 12 ёшгача бўлган болалар, сахароза/изомальтоза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбция синдромида (чунки таркибида сахароза бор) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қандли диабет (препаратнинг таркибида сахароза бор).

Алюмин гидроксид сақловчи препаратлар, колестирамин, колестипол препаратнинг сўрилиши ва самарасини камайтиради. Бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни она учун фойда, ҳомила ёки бола учун хавфдан юқори бўлганида, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Алоҳида диққат ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга препаратнинг таъсири

Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва алоҳида диққатни ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, терини қичишиши кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

50 таблеткадан полимер банкаларда.

10, 20, 24, 50 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 1 полимер банка тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

10, 20, 24 ва 50 таблеткадан контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ёки картон қутилар гуруҳ ўрамига жойланади.

Қуруқ жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

“Ирбитский химфармзавод” ОАЖ

623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172

Тел/факс: (34355) 3-60-90

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

“Асклепий” МЧЖ ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Безакчилик кўч., 18А

Тел: (99871) 150-70-11

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ko'mir faollashtirilgan: 25 mg/tabletkalar, Qichitqi barglari: 5 mg/tabletkalar, Quritilgan sarimsoq kukuni: 40 mg/tabletkalar, Safro: 80 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Allohol IRBITSKIY HFZ 10-sonli tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Allohol IRBITSKIY HFZ 10-sonli tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.