Facebook Pixel Code

Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 19000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл:

фаол ингредиент: сифатида дарахтсимон алоэнинг 1.5 мг янги ёки қуритилган баргларини паст ҳароратда тиндирилган 1 мл сувли экстрактини сақлайди;

ёрдамчи ингредиентлар: сифатида натрий хлориди.

Оч-сариқдан жигарранг-сариқ рангли, кучсиз мева ҳидли, рН 4.8-6.8 бўлган суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Биоген стимулятор. АТХ коди: А16АХ10.

Суюқ алоэ экстракти ўсимликлардан олинадиган биоген стимуляторлар сақловчи препарат ҳисобланади. Препарат моддалар алмашинувини рағбатлантиради, хужайра метаболизми, тўқималар трофикаси ва регенерациясини яхшилайди, шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини ошириш мақсадида буюрилади.

Алоэнинг иммунитетни рағбатлантирувчи таъсири унинг таркибида полисахаридлар (алоэманнан, ацеманнан) ва гликопротеидларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. Алоэнинг нейтрал полисахаридлари баъзи микроорганизмларга нисбатан микробларга қарши фаолликка эга. Алоэнинг гликопротеидлари брадикинин метаболизмида иштирок этади, хужайра пролиферациясига ёрдам беради. Алоэ таркибидаги полисахаридлар рух, селен, мис каби микроэлементлар билан бирга иммунитетни рағбатлантирувчи хусусиятига эга.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

Аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, шунингдек қатор кўз касалликларини комплекс даволашда қўлланади.

Чўкма мавжуд бўлганида ампулани очишдан олдин бир хил суюқлик ҳосил бўлгунча силкитиш керак!

Суюқ алоэ экстракти катталарга ҳар куни 1 мл дан тери остига юборилади. Максимал суткалик доза - 4 мл ни ташкил қилади. Даволаш курси - 30-50 инъекция.

Инъекциялар оғриқли бўлганида дастлаб 0.5 мл 2% прокаин эритмаси юборилади. Такрорий даволаш курсларини 2-3 ойлик танаффусдан кейин амалга оширилади.

Ўта юқори сезувчанлик, гипертензия, гипертермия, диарея, инъекция жойида оғриқ.

Алоэни узоқ муддат қўллашда организмда калийнинг миқдори ошиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; оғир даражали юрак-қон томир касалликлари, гипертензия, меъда-ичак йўлларининг ўткир касалликлари, жигар фаолиятини бузилиши, диффуз гломерулонефрит, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Алоэ ва тиазид диуретиклар, ҳалқали диуретиклар, қизилмия препаратлари, кортикостероидларни бир вақтда қўллаганда калий танқислиги ривожланиши хавфи ортади.

Алоэ сурги воситалари, шунингдек қон яратилишини рағбатлантирувчи препаратларнинг таъсирини потенциялайди.

Эҳтиёткорлик чоралари

Препаратни узоқ муддат қўллаганда бўлиши мумкин бўлган организмда калий миқдорини камайиши юрак гликозидлари ва антиаритмик препаратларнинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Эритмада қуйқа мавжуд бўлиши мумкин, у сақланганда чўкмага тушиши мумкин. Ампула силкитилганида чўкма бир текис қуйқага айланади.

Препаратни она сутига чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшгача бўлган болаларда инъекция учун суюқ алоэ экстрактини қўллаш зарурати бўлганида шифокор маслаҳати талаб этилади. Препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Агар ампулани силкитишдан кейин унда чўкма сақланса, препаратни қўллаш мумкин эмас!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маълумотлар йўқ.

Инъекция учун суюқлик 1 мл дан ампулаларда; картон ўрамда 10 ампуладан.

1 мл эритма нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан картон ўрамда.

Ҳар бир қутида ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси мавжуд.

Қоронғи жойда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Ереванская ХФФ” ОАЖ

Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.

Тел/факс: + (374 10) 62-74-10. Телефон: 61-87-29.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Aloe ekstrakti: 4 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Teri ostiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Armaniston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar) narxi 1900 so'm - 1 шт.

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.

Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Aloe ekstrakti hisoblanadi.

Aloe ekstrakti suyuq eritma D / in. 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Yerevan HFF hisoblanadi.