Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 75000 so'm)
Amlodipin: 5 mg/tabletkalar, Bisoprolol: 5 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Алотендин® таблеткалари 5 мг/5 мг: 5 мг бисопролол фумарати, 5 мг амлодипин (6,95 мг амлодипин бесилати кўринишида);
Алотендин® таблеткалари 5 мг/10 мг: 5 мг бисопролол фумарати ва 10 мг амлодипин (13,90 мг амлодипин бесилати кўринишида);
Алотендин® таблеткалари 10 мг/5 мг: 10 мг бисопролол фумарати ва 5 мг амлодипин (6,95 мг амлодипин бесилати кўринишида);
Алотендин® таблеткалари 10 мг/10 мг: 10 мг бисопролол фумарати ва 10 мг амлодипин (13,90 мг амлодипин бесилати кўринишида).
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмалгликоляти (А тури), магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Алотендин препарати (бисопролол/амлодипин) ошган артериал босимини (артериал гипертензияни) ва айрим сабаблар оқибатида юз берган кислородни миокардга ташилишининг сурункали етишмовчилигини (сурункали стабил стенокардия) даволаш учун, ҳолати амлодипин ва бисопрололни алоҳида таблеткалар кўринишида, аммо худди ўша дозаларда бир вақтда қўлланганда адекват назорат қилиш мумкин бўлган пациентларда ишлатилади.
Бу препаратни шифокорнинг кўрсатмасига қатъий амал қилган ҳолда қабул қилиш керак. Агар Сизда саволлар туғилса, шифокорга мурожаат қилинг.
Дозалаш тартиби
Одатда тавсия этилган доза маълум дозадаги бир таблеткани ташкил қилади.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши
Одатда жигар ва буйракнинг енгил ва ўртача функционал етишмовчилигида дозага тузатиш киритишга эҳтиёж йўқ.
Жигар ва буйрак фаолиятини жиддий бузилишида дозалаш ўзгартирилиши мумкин.
Кекса пациентлар
Кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, бироқ доза оширилганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган болалар
Алотендин® таблеткаларини болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратни ушбу тоифа пациентларида хавфсизлиги ва самарадорлиги тасдиқланмаган.
Алотендин® таблеткаларини, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан, эрталаб қабул қилган маъқулроқ.
Таблетканинг рискаси фақат таблеткани қабул қилиш қулай бўлиши учун мўлжалланган, агар Сизга уни бутунлигича қабул қилиш қийин бўлса, риска таблеткани синдиришга ёрдам беради.
Агар Сиз Алотендин® таблеткаларининг терапевтик самараси ҳаддан зиёд ёки етарли эмас деб тахмин қилсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Алотендин® таблеткаларининг керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз Алотендин® таблеткаларининг керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Алотендин® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Иложи борича тезроқ препаратни ўтказиб юборилган дозасини қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш мақсадида икки баробар дозани қабул қилманг, чунки Сиз шундай қилиб компенсацияга эришмайсиз, аммо дозани ошириб юбориш хавфини оширишингиз мумкин.
Агар Сиз Алотендин® ни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Дори препаратини қабул қилишни тўсатдан тўхтатманг, ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан тавсия қилинган дозани ўзгартирманг, чунки у юрак етишмовчилигининг кечишини вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Даволаш кескин тўхтатилмаслиги керак, бу айникса юракнинг тож артерияларини касалликлари бўлган пациентларга тааллуқлидир. Агар даволанишни тўхтатиш талаб қилинса, дозани секин аста камайтириш керак.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат хам нохуш самараларни чақириши мумкин, бироқ улар ҳар кимда хам намоён бўлавермайди.
Қуйидаги ножўя самаралардан биронтаси юз берган ҳолларда, ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (10 пациентдан 1 нафаридан камида учрайди): бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволанишни бошида), юракни уриб кетиши, қизиб кетишлар, қоринда оғриқлар, тўпиқларни шиши, шишлар, чарчоқлик, оёқ-қўлларда увишиш ва карахтланиш хисси, меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.
Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралари (100 пациентдан кўпи билан 1 нафарида учрайди): уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши (шу жумладан ҳавотирли ҳолатлар), депрессия, қисқа муддатли ҳушни йўқотиш (синкопа), гипестезия, парестезиялар, таъмни ўзгариши, тремор, кўришни бузилиши (шу жумладан диплопия), қулоқларни жаранглаши, артериал босимни пасайиши (артериал гипотензия), ҳансираш, тумов, меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиши (шу жумладан диарея ва қабзият), диспепсия, оғизни қуриши, аллопеция (сочларни тўкилиши), тери ва шиллиқ қаватларга майда қон қуйилишлари (пурпура), тери рангини ўзгариши, кўп терлаш, қичишиш, терида тошмалар, экзантема, артралгия (бўғимларда оғриқ), миалгия (мушакларда оғриқ), мушакларни тиришиши, белда оғриқ, сийишни тезлашиши, сийишни бузилиши, никтурия (тунги сийишлар), импотенция, эркакларда сут безларини катталашиши, кўкракда оғриқ, астения, кайфиятни ёмонлашиши, тана вазнини ошиши ёки камайиши, уйқуни бузилиши, юрак ўтказувчанликни бузилиши, мавжуд бўлган юрак етишмовчилигини ёмонлашиши, юрак қисқаришларини секинлашиши (минутига 50 зарбадан кам), паст артериал босим, анамнезда бронхиал астмаси ёки ўпканинг обструктив касалликлари бўлган пациентларда бронхоспазм, мушак заифлиги, холдан тойиш*
*Асосан бундай симптомлар даволашнинг бошида кузатилади ва одатда оғир бўлмай, 1-2 ҳафтадан кейин ўтиб кетади.
Кам учрайдиган ножўя самаралари (1000 пациентдан кўпи билан 1 нафарида учрайди): онгни чалкашиши, қонда триглицеридларнинг концентрациясини ошиши, даҳшатли туш кўришлар, галлюцинациялар (аниқланадиган таъсирловчилар бўлмаганида ҳатто қабул қилишлар реал хисларга ўхшаш ва одамга реал бўлиб туюлади), кўз ёши суюқлигининг секрециясини камайиши (агарда Сиз контакт линзаларни тақсангиз буни ҳисобга олишингиз керак), эшитишни бузилиши, аллергик ринит, гепатит, қичишиш, қизиб кетишлар, тошма каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жигар ферментлари даражасини ошиши.
Жуда кам учрайдиган ножўя самаралари (10000 кўпи билан 1 нафарида учрайди): оқ қон таначалари ва қон пластинкалари сонини камайиши, аллергик реакциялар, қонда қанд даражасини ошиши, гипертония, периферик невропатия, юрак хуружи (миокард инфаркти), юрак ритмини бузилиши, унча катта бўлмаган қон томирларини ўчоқли яллиғланиши (васкулит), йўтал, гастрит, милкларнинг гиперплазияси, панкреатит, сариқлик, ангионевротик шиш (ўткир пайдо бўладиган тери ва шиллиқ қаватини шиши, кўпинча қовоқларда, лабларда, бўғимлар соҳасида, гениталийда, товуш тешигида, томоқ ва тилда пайдо бўлади), тери ва шиллиқ қаватини оғир яллиғланиши (эксфолиатив дерматит), терида ёки оғиз бўшлиғи, гениталий ва анал соҳасининг шиллиқ қаватида иситма, томоқда оғриқ ва толиқиш ҳисси билан кечувчи ғўддалар (Стивенс-Джонсон синдроми), ёруғликка сезувчанлик, конъюнктивит; бисопролол (препаратнинг фаол ингредиенти) билан таъсир механизми ўхшаш бўлган препаратлар псориаз чақириши ёки унинг кечишини ёмонлаштириши мумкин ёхуд терининг псориазсимон ўзгаришини пайдо бўлишини сабабчиси бўлиши мумкин.
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган самаралар аниқланганда, илтимос шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинсин.
Сиз дори воситаларнинг ножўя самараларини қайд этишнинг миллий тизими орқали ҳар қандай ножўя самаралар ҳақида хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, бу дорининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.
Алотендин® препаратини қўллашни бошлашдан олдин ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Алотендин® таблеткаларини қуйида таърифланган ҳолатларда алоҳида ўта эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак, шунинг учун агар Сизда қуйида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Сиз ўз шифокорингизга албатта хабар беринг:
- кекса ёшда бўлсангиз;
- юрак етишмовчилиги;
- қонда қанд даражасини катта ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабет;
- қатъий парҳез;
- параллел ўтказиладиган аллергияга қарши (десенсибилизацияловчи) даволаш (масалан, аллергик ринитни олдини олиш мақсадида даволаш);
- юракнинг ўтказувчи тизимини озгина бузилишлари (биринчи даражали ав-блокада);
- коронар артерияларнинг перфузиясини бузилиши (принцметал стенокардияси);
- перфузияни пасайиши билан ифодаланувчи қўл-оёқларнинг қон томир касалликлари;
- псориаз;
- гипертиреоз;
- жигар ва буйрак касалликлари;
- буйрак усти безлари мағиз қаватининг кам учрайдиган ўсмаси намоён қилган даволанган феохромоцитомада;
- бронхиал астма ёки ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ҳоллари;
- агар сизга жарроҳлик операциясини ўтказиш режалаштирилаётган бўлса, анестезиологни алотендин® таблеткасини қабул қилаётганингиз тўғрисида огоҳлантиринг.
Юқорида санаб ўтилган силжишлар бўлганида, Сизнинг шифокорингиз, Сизга, эҳтимол алоҳида ёрдам кераклигини (масалан, қўшимча фармакотерапия) ҳал қилади.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
Ушбу дори воситасини 18 ёшдан кичик болаларда, пациентларнинг ушбу ёш тоифасида хавфсизлик ва самарадорлик юзасидан маълумотларни йўқлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари ва Алотендин® препарати
Ушбу препаратнинг терапевтик ва ножўя самаралари, бир вақтда қабул қилинаётган бошқа препаратларнинг самаралари таъсирида ўзгариши мумкин.
Ўзаро таъсирлар, хатто агар бошқа дори препаратлари қисқа вақт давомида қабул қилинса ҳам, ўрин тутиши мумкин.
Ўз шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режелаштираётган ҳар қандай дори воситалар, шу жумладан рецептсиз бериладиган воситалар тўғрисида хам хабар беринг.
Қуйидаги препаратларни Алотендин® таблеткалари билан бирга буюриш тавсия қилинмайди:
Верапамил ва дилтиазем типидаги кальций каналларининг блокаторлари: бу препаратлар юқори артериал босимни ва сурункали стабил стенокардияни даволаш учун ишлатилади.
Марказий таъсирга эга гипотензив воситалари (масалан, клонидин, метилдопа, моксонодин, рилменидин): бу препаратларни қабул қилишни шифокор билан маслаҳатлашишдан олдин тўхтатманг.
Қуйидаги препаратлар Алотендин® таблеткалари билан бирга фақат айрим ҳолатларда, эҳтиёткорлик билан ва тиббий кузатув имконияти бўлган шароитда буюрилиши мумкин:
Юрак ритмига таъсир қилувчи айрим препаратлар: (хинидин, дизопирамид, лидокаин, фенитоин, флекаинид, пропафенон, амиодарон). Бу препаратлар аритмияларни ва юрак ритмининг бошқа бузилишларини даволаш учун ишлатилади.
Бета-блокаторларнинг топик дори шакллари: (масалан, глаукомани даволашдаги кўз томчилари).
Парасимпатомиметиклар. Бу препаратлар меъда, ингичка ичак, қовуқ касалликларида, силлиқ мушакларнинг фаолиятини кучайтириш учун, шунингдек глаукомада ишлатилади.
Инсулин ва перорал диабетга қарши воситалар.
Ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар.
Юрак гликозидлари (ангишвонагул препаратлари), юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган препаратлар.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ). Бу препаратлар бўғимларнинг яллиғланишида, оғриқларда ёки артритни даволаш учун буюрилиши мумкин.
Симпатомиметиклар (масалан, изопреналин, добутамин, норадреналин, адреналин). Бу препаратлар шошилинч вазиятларда қон айланишининг жиддий бузилишларини даволаш учун ишлатилади.
Терапевтик ёки ножўя самараларни ҳисобига артериал босимни пасайишини чақирадиган ҳар қандай препаратлар (масалан, антигипертензив препаратлар, трициклик антидепрессантлар, барбитуратлар, фенотиазинлар).
Сизнинг даволовчи шифокорингиз Алотендин® таблеткалари билан қуйидаги препаратларни бирга буюриш масаласини ҳал қилиш керак:
Мефлокин, безгакни олдини олиш ёки даволаш учун қўлланадиган восита.
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари (МАО-В ингибиторларидан ташқари) депрессияни даволаш учун ишлатиладиган восита.
Амлодипин ёки бисопрололнинг метаболизмига таъсир этувчи препаратлар (масалан: рифампицин, кетоконазол, итраконазол, эритромицин, ритонавир ва тешик далачой).
Эрготамин ҳосилалари (гинекологик қон кетишларини даволаш учун препаратлар)
Алотендин® таблеткаларини озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш
Алкоголь ушбу препаратнинг гипотензив самарасини (артериал босимни пасайтирувчи самарасини) потенциялаши мумкин. Таблеткаларни овқат ҳазм қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки бола туғишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллашни етарли клиник тажрибасини йўқлигини ҳисобга олиб, у фақат хавф/фойда нисбати даволовчи шифокор томонидан синчиклаб шахсий равишда кўриб чиқилгандан кейин буюрилиши мумкин, шунинг учун ўз шифокорингизни ҳомиладорлик бўлиши мумкинлиги ёки уни режалаштирилаётгани тўғрисида огоҳлантиришни эсдан чиқарманг.
Ҳомиладорлик вақтида препарат буюрилган ҳолларда, ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг ҳолатини синчков мониторинги талаб қилиниши мумкин.
Эмизиш даври
Мувофиқ клиник тажрибанинг йўқлигини ҳисобга олиб, бу препаратни эмизикли оналарда ишлатиш тавсия қилинмайди.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин Ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Алотендин® таблеткалари, айниқса даволанишни бошлаганингизда ёки Сизда даволаш схемаси ўзгартирилганида, шунингдек алкоголь истеъмол қилинган ҳолларда бош айланиши, бош оғриғи, толиқиш ёки кўнгил айнишини чақириб, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин - шу сабабли шифокор ҳар бир алоҳида ҳолда препаратнинг қандай дозасида Сиз транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришингиз мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Агар кўринарли шикастланишларни аниқласангиз (масалан, рангсизланиш) бу препаратни қабул қилманг.
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қабул қилманг.
Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади. Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқава сувларга ташлаб юбормаслик керак. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндига ташлаб юбориш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитнинг ифлосланишини бартараф қилишига ёрдам беради.
Ташқи кўриниши.
Алотендин® таблеткалари 5/5 мг:
Оқ ёки деярли оқ, узунчоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз таблеткалар, таблетканинг бир томонида рискаси* ва бошқа томонида MS гравировкаси бор.
Алотендин® таблеткалари 5/10 мг:
Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, ясси фаскали, ҳидсиз таблеткалар, таблетканинг бир томонида рискаси* ва бошқа томонида MS гравировкаси бор.
Алотендин® таблеткалари 10/5 мг:
Оқ ёки деярли оқ, овал, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз таблеткалар, таблетканинг бир томонида рискаси* ва бошқа томонида MS гравировкаси бор.
Алотендин® таблеткалари 10/10 мг:
Оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, ҳидсиз таблеткалар, таблетканинг бир томонида рискаси* ва бошқа томонида MS гравировкаси бор.
* риска фақат таблеткани қабул қилиш қулай бўлиши учун мўлжалланган.
Шифокор рецепти бўйича берилади.
“Фармацевтический завод ЭГИС” ЁАЖ. 1106 Будапешт, Керестури кўч., 30-38, ВЕНГРИЯ.
Amlodipin: 5 mg/tabletkalar, Bisoprolol: 5 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 29267 so'm - 10 шт.
Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.
Alotendin tabletkalari 5 mg / 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Egis hisoblanadi.