Facebook Pixel Code

Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 6000 so'm gacha 9600 so'm
Без рецепта
94 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди - 30 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, кальций стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар 30 мг.

Йўталда ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган воситалар. Муколитик восита. АТХ коди: R05CB06.

Ёпишқоқ балғам ажралиши билан бўлган нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, балғамнинг қийин кўчиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик.

Ичга, овқатланишдан сўнг, суюқлик билан.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан (30 мг) суткада 3 марта. Бу дозани 8-10 кундан кейин 1 таблеткадан суткада 2 мартага камайтириш мумкин.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 таблеткадан (15 мг ) суткада 2-3 марта.

Даволаш давомийлиги шифокор томонидан шахсий белгиланади ва у касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Дори воситасини бир ёки ундан кўп қабуллари ўтказиб юборилганида, навбатдаги қабулга юқорироқ дозани қабул қилиш мумкин эмас, ўтказиб юборилган дозани кейинги кунда қабул қилиш керак. Дозалаш тартибига риоя қилинмаганида даволаш самарадорлиги камайиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам диарея, оғизни қуриши, қабзият; юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Аллергик реакциялар: кам тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш; алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит; якка ҳолларда анафилактик шок.

Бошқалар: кам - ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея.

Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек илова-варақада таърифланмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

Дори воситасининг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги.

Дори воситасининг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларини ўзлаштиролмаслик билан боғлиқ бўлган, кам учрайдиган наслий касалликлар («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик (II-III уч ойликлари) ва лактация даврида, шунингдек, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш йўтални камайиши фонида балғамнинг кўчишини қийинлашишига олиб келади.

Бронхиал ширасига амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклиннинг киришини оширади.

Балғамнинг кўчишини қийинлаштирадиган йўталга қарши воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.

Терининг оғир шикастланишини бир қанча ҳоллари, шу жумладан амброксол каби бундай балғам кўчирувчи воситаларни қабул қилиш билан ассоциацияланган Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз ҳақида хабарлар берилган. Бу ҳолларни одатда йўлдош касалликнинг оғир даражаси ёки бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилиш билан тушунтириш мумкин. Бундан ташқари, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизнинг эрта босқичида гриппни эслатувчи, носпецифик касалликнинг бошланиш белгилари: тана ҳароратини кўтарилиши, бутун тана бўйлаб оғриқ, ринит, йўтал ва томоқни оғриши пайдо бўлиши мумкин. Бу белгиларнинг пайдо бўлиши шамоллашга қарши препаратлар билан керак бўлмаган симптоматик даволашга олиб келиши мумкин. Шунинг учун тери ва шиллиқ қаватни шикастланиши ривожланганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак, амброксол билан даволашни эса эҳтиёткорлик чораси сифатида тўхтатиш керак.

Буйраклар фаолияти бузилганида амброксолни фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнг қабул қилиш мумкин.

Дори воситаси лактоза сақлайди, шунинг учун дори воситасини галактозани кам учрайдиган туғма ўзлаштиролмаслиги, Лапп лактазасининг танқислиги ёки глюкоза-галактозани ёмон ўзлаштирилиши бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Амброксолни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратли клиник текширишлар ўтказилмаган.

Амброксол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган текширишлар ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки эмбрион/ҳомилани постнатал ривожланишига бевосита ёки билвосита салбий таъсир қилмаслигини кўрсатган. Кенг кўламли клиник тажриба ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан сўнг ҳомилага ножўя таъсирининг қандайдир белгилари йўқлигини кўрсатган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида дори препаратларини ишлатишга нисбатан одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Амброксолни айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.

Амброксол кўкрак сутига ўтади. Болага препаратни нохуш таъсир қилишига тахмин қилинмаса ҳам, амброксолни эмизиш даврида оналар учун қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратни таъсир қилиш ҳоллари номаълум. Тегишли текширишлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия бўлиши мумкин.

Даволаш: сунъий қустириш, дори воситасини қабул қилгандан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш; ёғли маҳсулотларни қабул қилиш, симптоматик даволаш.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан картон қутида.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти, Беларусь Республикаси, 222518, Чапаев кўч., 64.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
1 trimestrda kontrendikedir, 2 va 3 trimestrda shifokor ko'rsatmasi bo'yicha foyda / xavf nisbati hisobga olingan holda
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 3000 so'm - 10 шт.

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Ambroksol (Ambroxol) Borisovskiy ZTP tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.