Facebook Pixel Code

Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 6000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)

фаол модда: амброксол гидрохлориди 30 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди), картошка крахмали, калций стеарати, аэросил.

Оқ рангли, юмалоқ шаклли, бир томони риска ва икки томони фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Балғам кўчирувчи воситалар. АТХ коди: R05СВ06.

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларнинг ишлаб чиқарилишини, сурфактантнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишига қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинган препарат меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmax) 2 соатдан кейин эришилади.

Препаратни биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Тўпланиши аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тез тўқималарга киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Препарат жигарда жадал метаболланади. Яримчиқарилиш даври 9-12 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

Нафас йўлларининг ёпишқоқ бағамнинг ажралиб чиқиши билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, секретнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, ҳамда бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) касалликларни муколитик даволашда қўлланилади.

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин, катта микдордаги суюқлик билан бутунлигича қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Қўллашнинг давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у индивидуал белгиланади.

Кам ҳолларда - ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъда оғриғи, қусиш, диарея, оғиз ёки юқори-нафас йўлларининг қуруқлиги, сиалорея, тумов, қабзият ва сийишни қийнилашиши, ўта.

Юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери ва шиллиқ пардаларда тошмалар, юзнинг шишиши, ҳансираш, ҳароратни кўтарилиши, этни увишиши ва жуда кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин.

Буйрак етишмовчилигда амброксолнинг метаболитларини жигарда тўпланиши эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги) ва лактация даври, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғиш фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини бостириши туфайли, суюлтирилган секретни хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

Препаратни буйрак ёки жигар фаолиятни бузилиши бўлган пациентларга бронхиал секретининг юқори тўпланиши билан боғлиқ касалликларда (масалан, хавфли киприк синдроми) ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишда шифокорни назорати талаб қилинади. Аллергик реакцияларнинг бирламчи белгилари ривожланганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим. Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабулларда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим. Препарат қандли диабетли беморларга буюрилганида 1 таблетка 0,01 НБ га тўғри келишни ёдда тутиш керак.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик, ич кетиши доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокарга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювишни, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Банкаларда 10 та, 20 та, 30 та ёки 50 та таблеткадан.

Контур уяли ўрамларда 10 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида ёки контур уясиз ўрамларда 10 та таблеткадан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«NAVBAHOR SANOAT» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Чилонзор-6, Чўпон-Ота кўчаси 17/1-уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
5 yoshdan boshlab
Homilador
1 trimestrda kontrendikedir, 2 va 3 trimestrda shifokor ko'rsatmasi bo'yicha foyda / xavf nisbati hisobga olingan holda
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) narxi 3000 so'm - 10 шт.

5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ambroksol Navbahor sanoat 30 mg № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.