Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди (100% моддага қайта ҳисобланганда) - 15 мг;
ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, натрий хлориди, натрий фосфат гептагидрати (икки асосли натрийли тузнинг фосфат кислотасининг гептагидрати), 0,1 моль/л хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.
Амброксол ўзгарган бронх ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамнинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди, унинг қовушқоқлигини камайтириб, бронхлардан балғамни чиқарилишини енгиллаштиради. Амброксол альвеолаларда 2 тур пневмоцитларга ва Клар ҳужайраларига бевосита таъсир қилиш орқали сирт фаол моддалар тизимини фаоллашувига ёрдам беради, эмбрион ва етук хужайранинг альвеолар ва бронх соҳаларида сирт фаол моддаларни (сурфактантни) ҳосил бўлиши ва чиқарилишини рағбатлантиради.
Бундан ташқари, амброксолнинг антиоксидант самаралари аниқланган. Амброксолни қўллашдан кейин балғамда ва бронх секретида антибиотикларнинг концентрацияси ошади.
Фармакокинетикаси
Оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% ни ташкил қилади. Ярим парчаланиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида 90% ва 10% ўзгармаган амброксол кўринишида чиқарилади.
Амброксол балғамнинг ажралиши ва кўчиб чиқиши бузилган ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларини, секретолитик даволаш мақсадида қўлланилади:
- ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмония;
- балғам ажралишини қийинлашган бронхиал астма;
- бронхоэктатик касалликда қўлланади.
Амброксол инъекция учун эритма мушак ичига, тери остига ёки вена ичига юборилади (секин оқим билан ёки томчилаб юборилади). Эритувчи сифатида натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, глюкозанинг 5% ли эритмаси, Рингер Локка эритмаси ёки рН 6,3 дан юқори бўлмаган бошқа базисли эритма қўлланади.
Катталарга одатда 2 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади, оғир ҳолларда доза икки марта оширилиши мумкин.
Болаларга препаратни суткалик дозани 1 кг тана вазнига 0,0012-0,0016 г ҳисобидан буюрилади. Одатда 2 ёшгача бўлган болаларга 1 мл дан (1/2 ампула) суткада 2 марта; 2 ёшдан 5 ёшгача 1 мл дан (1/2 ампула) 3 марта; 5 ёшдан катта болаларга 2 мл дан (1 ампула) 2-3 марта буюрилади.
Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болаларда респиратор дистресс синдромида: Амброксол ампуланинг суткалик дозаси 0,01 г/кг га оширилади (оғир ҳолларда 0,03 г/кг гача, 3-4 юборишга бўлиб буюрилади).
Касалликнинг ўткир белгилари йўқолгандан кейин инъекцияни тўхтатилади ва ичга қабул қилишга ёки Амброксол препаратини бошқа дори шаклларига ректал юборишга ўтилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг кечиш хусусиятларига боғлиқ. Амброксол шифокор кўрсатмасиз 4-5 кундан кўп қўллаш тавсия этилмайди.
Кам ҳолларда:
- бош оғриғи, чарчоқлик, холсизлик, оёқларда оғирлик ҳисси;
- гастралгиялар, кўнгил айниши, қусиш;
- ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, юзнинг шиши, диспноэ, қичишиш);
- иссиқлик.
Жуда кам ҳолларда:
- аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.
- амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Амброксол ва қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллаганда.
Йўталга қарши препаратлар йўтал рефлексини камайиш фонида бронхлардан балғамни ажралиб чиқишини қийинлашиши кузатилиши мумкин.
1 ампулада 1 ммоль натрий (23 мг) сақланишини эътиборга олиш лозим.
Вена ичига тез юборилганида бош оғриғи, чарчоқлик ҳисси ва оёқларда оғирликни қўзғатиши мумкин.
Буйракнинг функционал қобилияти чекланганда ва/ёки жигарнинг оғир даражали касалликларида Амброксолни қабул қилаётган дозани камайтириб ва препаратни қабул қилиш орасидаги вақтни узайтириб алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳозирги вақтгача Амброксол ни ҳомила ва чақалоқларга салбий таъсири хақидаги етарли маълумотлар йўқ бўлишига қарамай, Амброксолни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида фақат фойда/хавф нисбатини даволовчи шифокор томонидан синчков таҳлилидан кейингина қўллаш мумкин.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: қўзғалувчанлик, диарея, сўлакнинг кўп ажралиши, қусиш ва гипотензия.
Даволаш: симптоматик даволаш.
2 мл дан ампулаларда. 5,10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«RADIKS» ХИИЧК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. 100054, Лутфий кўч. 50.
Ambroksol: 7.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ambroksol Radiklari D/in eritmasi. 15 mg / 2 ml 2 ml № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.