Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 36000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Meloksikam: 10 mg/g
Uchun ko‘rsatma Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba)
100 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: мелоксикам (100% қуруқ моддага ҳисобланганда) - 1,0 г;
ёрдамчи моддалар: метилпирролидон, 95% ли этанол, карбомер, трометамол, апельсин гулининг мойи, лаванда мойи, тозаланган сув.
Тиниқ ёки деярли тиниқ, сариқ ёки яшилсимон тусли сариқ рангли ўзига хос ҳидли гель.
Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: М02АА.
Фармакодинамикаси
Амелотекс гели оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсирларга эга ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) - мелоксикам сақлайди. Яллиғланишга қарши таъсири яллиғланиш соҳасида простагландинларнинг биосинтезида қатнашувчи циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни ферментатив фаоллигини сусайтириши билан боғлиқ. Мелоксикам меъда-ичак йўлларини ҳимоя қилувчи ва буйракда қон оқимини бошқаришда иштирок этувчи простагландинлар синтезида иштирок этадиган циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) га камроқ таъсир қилади.
Мелоксикам “хондронейтрал” препарат ҳисобланади, аммо тоғай тўқимасига салбий таъсир кўрсатмайди, бўғим тоғайи хондроцитлари билан протеогликан синтезига таъсир қилмайди.
Препарат маҳаллий қўлланганда, шу жумладан бўғимларнинг тинч ва ҳаракат ҳолатида гелни суртиш соҳасида оғриқни камайтиради ёки бартараф қилади. Ҳаракат ҳажмини ошишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда гель шаклидаги мелоксикамни терига суртилганда, тери орқали давомли сўрилиши, қонда давомли айланиши ва аста-секин чиқарилиши билан характерланади ва у препаратни мушак ичига усули билан юборилганидаги кинетик характеристикасидан аҳамиятли даражада фарқланади. Мелоксиксамни тизимли қон оқимига сезиларли сўрилишини исботловчи маълумотлар олинимаган.
Тизимли қон оқимида мелоксикам қон плазмаси оқсиллари, асосан альбуминлар билан (99%) зич боғланади. Жигарда фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб биотрансформацияга учрайди. Асосан метаболитлар кўринишида сийдик ва ахлат билан тахминан бир хил пропорцияда чиқарилади.
Оғриқ синдроми билан кечувчи остеоартрозни симптоматик даволаш.
Симптоматик даволаш учун, оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун учун қўлланади; касалликни авж олишига таъсир қилмайди.
Сиртга буюрилади. Ичга қўлланмасин!
Гелни тахминан 4см (2г) узунликда юпқа қават қилиб тоза қуруқ терига шикастланиш ўчоғи устига кунига 2 марта суртилади ва 2-3 минут давомида енгил ишқаланади. Даволаш курси давомийлиги шахсий равишда аниқланади ва у шикастланиш жойига ва аниқланадиган терапевтик самарага кўра ўзгариши мумкин бўлиб, кўпинча 4 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатни ташкил қилади.
Мелоксикамга ва препаратнинг бошқа компонентларга (шу жумладан бошқа НЯҚП) ўта юқори сезувчанлик; бронхиал астмани, бурун ва бурун олди бўшлиқларини қайталанувчи поллипози ва ацетилсалицил кислотасини ва бошқа НЯҚП ни ўзлаштира олмасликни (шу жумладан анамнездаги) тўлиқ ёки нотўлиқ бирга қўшилиши; суртиш керак бўлган жойдаги тери қопламаларини бутунлигини бузилиши, болалар (18 ёшгача) (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган); ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12 бармоқ ичакни яра касаллиги (зўрайиш босқичи), меъда-ичакдан фаол қон кетишлар, буйракнинг авж олувчи касалликлари, шу жумладан тасдиқланган гиперкалиемия, кексалар, коагуляцияни бузилиши, сурункали юрак етишмовчилиги.
Сиртга қўллаш учун мўлжалланган НЯҚП саналган препаратлар учун қуйидаги ножўя самаралар таърифланган:
Тери қопламалари томонидан: гиперемия, папулёз-везикулёз тошмалар, фотосенсибилизация.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши ва ачишиши, кўп шаклли эритема, эшакеми, тизимли анафилактик реакциялар.
Ножўя реакциялар, шу жумладан юқорида кўрстилмаган ножўя реакциялар. пайдо бўлганида гелни қўллашни тўхтатиш, шунингдек даволовчи шифокорга хабар қилиш лозим.
Амелотекс гелини бошқа сиртга қўллаш учун препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Гелни бошқа НЯҚП билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Мелоксикамни бошқа дори шакллари (таблеткалар, инъекциялар) билан мажмуавий қўлланганда суткалик доза 15 мг дан ошмаслиги керак.
Амелотекс гелини буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган кекса ёшдаги пациентларга, меъда ва 12-бармоқ ичак қон кетишлари, зўрайиш босқичидаги меъда ва 12-бармоқ ичак яралари ёки қон коагуляциясининг оғир бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганда шифокорни назорати зарур.
Амелотекс гелини очиқ жароҳатларга тушишишдан сақланиш учун, терининиг фақат шикастланмаган соҳасига суртиш тавсия қилинади. Гелни кўзга ва шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш лозим.
Ножўя реакцияларнинг ривожланиш хавфини камайтириш учун энг қисқа даволаш курсининг минимал самарали дозасини қўллаш керак. Агар беморнинг ҳолати яхшиланмаса, унда албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Анамнезида НЯҚП ларга ўта юқори сезувчанлик бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланган ҳолларда даволашни тўхтатиш лозим.
Даволаниш даврида фотосезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин. Фотосезувчанликни ривожланиш хавфини камайтириш учун беморларга УБ-нурланишдан ва солярийга боришдан сақланиш лозим.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмиизиш даврида қўлланилиши
Препарат ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланмайди .
Алоҳида диққат ва психомотор реакцияларни тезлигини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турларини бажарилишига таъсири
Амелотекс гели транспортни бошқаришга ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Амелотекс гели билан аппликация қилинганда тизимли сўрилишини пастлиги туфайли уни сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.
1% ли сиртга қўллаш учун гель.
50 г дан алюминий тубаларда.
1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Озон» МЧЖ, Россия, 445351, Жигулевск ш., Самарская вил., Гидростроителей кўч., 6.
Тел./факс: (84862) 3-41-09
«ФармФирма «Сотекс» ЁАЖ.
Истеъмолчиларнинг эътирозларини ишлаб чиқариш манзилига жўнатинг.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Meloksikam: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Amelotex gel D / tashqi. taxminan 1% 50 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Meloksikam hisoblanadi.