Facebook Pixel Code

Amiksin (Amixin) plyonka bilan qoplangan planshetlar 60 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Amiksin (Amixin) plyonka bilan qoplangan planshetlar 60 mg №10 (1 blister)

Бир таблетка таркиби:

Тилорон - 60 мг ёки 125 мг.

Ёрдамчи моддалар:

ядроси: картошка крахмали - 25,500 мг ёки 46,000 мг, микрокристаллик целлюлоза - 60,000 мг ёки 120,000 мг, повидон-К30 (коллидон 30) - 1,500 мг ёки 3,000 мг, кальций стеарати - 1,500 мг ёки 3,000 мг, кросскармеллоза натрий (примеллоза) - 1,500 мг ёки 3,000 мг;

қобиғи: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) - 3,4050 мг ёки 6,8100 мг, титан диоксиди - 1,7815 мг ёки 3,5630 мг, макрогол-4000 (полиэтиленгликоль-4000) - 0,4565 мг ёки 0,9130 мг, полисорбат-80 (твин-80) - 0,0570 мг ёки 0,1104 мг, хинолин сариғи бўёвчиси (Е 104) - 0,1235 мг ёки 0,2470 мг, шафақ сариқ бўёвчиси (Е 110) - 0,1765 мг ёки 0,3530 мг.

Зарғалдоқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганида зарғалдоқ рангли, бироз зарғалдоқ ва оқ рангли доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Вирусларга қарши иммуностимулятор восита - интерферонлар ҳосил бўлишининг индуктори. АТХ коди: J05A X.

Организмда альфа, бета ва гамма интерферонларни ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи интерферонни қуйи молекуляр синтетик индуктори. Тилоронни юборилишига жавобан интерферонни асосий ишлаб чиқарувчилари - ичак эпителийсининг хужайралари, гепатоцитлар, Т-лимфоцитлар, нейтрофиллар ва гранулоцитлардир. Ичга қабул қилинганидан кейин ҳосил бўлиши ичак-жигар-қон кетма-кетликда 4-24 соатдан кейин аниқланади.

Амиксин® иммуномодулятор ва вирусларга қарши самарага эга.

Одам лейкоцитларида интерферон синтезини индукциялайди. Суяк кўмигининг ўзак хужайраларини рағбатлантиради, дозага қараб антителаларни ҳосил бўлишини кучайтиради, иммунодепрессия даражасини камайтиради, Т-супрессорлар ва Т-хелперлар нисбатини тиклайди. Турли вирусли инфекциялар, шу жумладан грипп вирусига қарши, бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар, гепатит вируслари ва герпес вирусларига қарши самарадор. Вирусларга қарши таъсир механизми инфекцияланган хужайраларда вирус-специфик оқсилларнинг трансляциясини ингибирланиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида вирусларнинг репродукцияси бостирилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги - 60%. Препаратнинг тахминан 80% плазма оқсиллари билан боғланади. Препарат деярли ўзгармаган ҳолда ичак орқали (70%) ва буйрак орқали (9%) чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 48 соат. Препарат биотрансформацияга учрамайди ва организмда тўпланмайди.

7 ёшдан ошган болаларда:

  • грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун.

Катталарда (18 ёшдан катталар):

  • грипп ва ЎРВИ ни даволаш ва олдини олиш;
  • А, В ва С вирусли гепатитларни даволаш;
  • герпетик ва цитомегаловирусли инфекцияларни даволаш;
  • инфекцион-аллергик ва вирусли энцефаломиелитларни (тарқалган склероз, лейкоэнцефалит, увеоэнцефалит ва бошқ.) мажмуавий даволаш таркибида;
  • урогенитал ва респиратор хламидиозни мажмуавий даволаш таркибида;
  • ўпка туберкулезини мажмуавий даволашда қўлланади.

Амиксин ичга, овқатдан кейин қабул қилинади.

7 ёшдан ошган болалар учун:

Гриппнинг асоратланмаган шакллари ва бошқа ЎРВИ - 60 мг дан кунига 1 марта даволаш бошланганидан кейинги 1-нчи, 2-нчи ва 4-нчи кунлари. Курс дозаси - 180 мг (3 таблетка). Грипп ва ЎРВИ нинг бошқа асоратлари пайдо бўлганида - даволаш бошланганидан кейинги 1-нчи, 2-нчи, 4-нчи ва 6-нчи кунлари 60 мг дан буюрилади. Курслик доза - 240 мг (4 таблетка).

Катталар учун (18 ёшдан катта):

Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун - суткада 125 мг дан даволашнинг биринчи 2 куни, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Курсга - 750 мг (6 таблетка).

Грипп ва бошқа ЎРВИ ни олдини олиш учун -6 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 125 мг дан. Курсга - 750 мг (6 таблетка).

Герпетик, цитомегаловирусли инфекцияни даволаш учун - биринчи икки сутка 125 мг дан, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Курслик доза - 1,25-2,5 г (10-20 таблетка).

Вирусли А гепатитни носпецифик олдини олиш учун -6 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта 125 мг дан.

Вирусли А гепатитини даволаш учун - биринчи суткаларда 125 мг дан 2 марта, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Курсга - 1,25 мг (10 таблетка).

Ўткир В гепатитини даволаш учун - биринчи икки кунлари 125 мг дан, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг, даволаш курсига - 2 г (16 таблетка). В гепатитини давомли кечишида - 125 мг дан суткада 2 марта биринчи куни, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Даволаш курсига 2,5 г (20 таблетка). Сурункали В гепатитида - даволашнинг бошланғич фазаси (2,5 г - 20 таблетка) - биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг. Давом этиш фазаси (1,25 г дан - 10 таблетка 2,5 г гача - 20 таблетка) - ҳафтада 125 мг дан. Амиксин® нинг курслик дозаси 3,75 г дан 5 г гача, даволаш давомийлиги, жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи биокимёвий, иммунологик ва морфологик текширишларнинг натижаларига қараб, 3,5-6 ой.

Ўткир С гепатитида - суткада 125 мг дан даволашнинг биринчи 2 кунлари, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Даволаш курсига - 2,5 г (20 таблетка).

Сурункали С гепатитида - даволашнинг бошланғич фазаси (2,5 г - 20 таблетка) - биринчи икки кун 125 мг дан кунига 2 марта, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг. Давом этиш фазаси (2,5 г - 20 таблетка) - ҳафтада 125 мг дан. Амиксин® нинг курслик дозаси 5 г, даволашнинг давомийлиги, жараённинг фаоллик даражасини акс эттирувчи биокимёвий, иммунологик ва морфологик текширишларнинг натижаларига қараб - 6 ой.

Нейровирусли инфекцияларни мажмуавий даволашда - суткада 125-250 мг дан даволашнинг биринчи икки кунлари, сўнгра 125 мг дан 48 соат ўтгач. Доза шахсий белгиланади, даволаш курси 3-4 ҳафта.

Урогенитал ва респиратор хламидиозда - биринчи икки сутка 125 мг дан, сўнгра 48 соат ўтгач 125 мг дан. Курсли доза - 1,25 г (10 таблетка).

Ўпка туберкулезини мажмуавий даволашда - даволашнинг биринчи икки суткасида 250 мг дан, кейинчалик 48 соат ўтгач 125 мг дан. Курслик доза - 2,5 г (20 таблетка).

Аллергик реакциялар, диспепсик кўринишлар, қисқа муддатли этни увишиши кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация. 7 ёшгача бўлган болалар.

Антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни даволашнинг ананавий дори воситалари билан мутаносиб. Амиксин® ни антибиотиклар ва вирусли ва бактериал касалликларни даволашнинг ананавий дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилаш холлари номаълум.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 60 мг, 125 мг.

6 ёки 10 таблеткадан контур уяли ўрамда; 6, 10 ёки 20 таблеткадан полимер банкада.

1 ёки 2 контур ўрамлар ёки 1 полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан химояланган жойда, 30 °C дан юқори бўлмаган хароратда.

3 йил.

Рецептсиз - қобиқ билан қопланган таблеткалар 125 мг.

Рецепт билан - қобиқ билан қопланган таблеткалар 60 мг.

«Фармстандарт-Томскхимфарм» ОАЖ, 634009, Россия, Томск ш., Ленин пр., уй 211,

тел./факс: (3822) 40-28-56, www.pharmstd.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Tiloron: 60 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
60 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
7 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

7 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Amiksin (Amixin) plyonka bilan qoplangan planshetlar 60 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Amiksin (Amixin) plyonka bilan qoplangan planshetlar 60 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Tiloron hisoblanadi.

Amiksin (Amixin) plyonka bilan qoplangan planshetlar 60 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.