Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амлодипин бесилати (5 мг амлодипинга эквивалент) - 5,0 мг;
ёрдамчи моддалар: икки алмашинган кальций фосфат, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти, аэросил, темир III оксиди.
Ёрқин пушти рангли, думалоқ, ясси, бир томони рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Антигипертензив воситалар (кальций каналлири блокатори). АТХ коди: C08CA01.
Дигидропиридин ҳосиласи - II авлод “ секин” кальций каналларининг блокатори (СККБ), антиангинал ва гипотензив таъсир кўрсатади. L-тур кальций канали альфа1-суббирлигининг S6 III ва IV доменлари сегментлари билан боғланиб, кальций каналларини блоклайди, кальций ионларини ҳужайрага мембрана орқали ўтишини (томирларнинг силлиқ мушакларида кардиомиоцетларга қараганда кўпроқ даражада) пасайтиради.
Антиангинал таъсири периферик ва коронар артерия ва артериолаларни кенгайиши билан боғлиқ. Стенокардияда периферик артериолаларни кенгайтириб миокард ишемиясининг яққоллигини камайтиради; юрак қисқаришлари сонини рефлектор ошишини чақирмасдан умумий периферик томирлар қаршилигини пасайтиради (юракка бўлган юкламани камайтиради), бу энергияни истеъмол қилинишини пасайишига ёрдам беради, миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради. Миокарднинг ўзгармаган ва ишемияга учраган соҳаларида коронар артерия ва артериолаларни кенгайтириб, вазоспастик стенокардияда кислороднинг миокардга киришини оширади, коронароспазмни ривожланишини (шу жумладан чекиш билан чақирилган) олдини олади. Стенокардияси бўлган беморларда амлодипиннинг бир марталик суткалик дозаси жисмоний юклама вақтида биринчи ишемик ҳолат бошлангунича бўлган вақтни оширади, жисмоний юклама фонида стенокардия хуружини ва ST сегментининг (1 мм га) “ишемик” депрессиясини ривожланишишига тўсқинлик қилади, стенокардия хуружларининг сонини ва нитроглицеринни истеъмол қилинишини пасайтиради.
Гипотензив таъсири томирларнинг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри томирларни кенгайтирувчи таъсири билан боғлиқ. Узоқ муддатли дозага боғлиқ гипотензив самара кўрсатади. Артериал гипотензияда амлодипиннинг бир марталик суткалик дозаси артериал босимини (АБ) 24 соат давомида (беморнинг “ётган” ва “ тик турган” ҳолатида) клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди. АБ, чап қоринчанинг чиқариб ташлаш кескин пасайишини чақирмайди. Миокардни қисқарувчанлиги ва ўтказувчанлигига таъсир кўрсатмайди. Чап қоринча миокардининг гипертрофиясини камайтиради.
Юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда (ЮИК) (шу жумладан бир томирни шикастланиши ва 3 ва ундан кўпроқ артерияларнинг стенозигача бўлган коронар атреросклероз ва уйқу артерияларининг атеросклерози), миокард инфарктини, коронар артерияларини транслюминал ангиопластикасини (КАТА) ўтказган ёки стенокардияси бўлган пациентларда, амлодипинни қўллаш уйқу артерияларининг интима-медиясининг йўғонлашишини ривожланишини олдини олади, миокард инфарктидан, инсультдан, КАТА, аорта-коронар шунтлашдан бўлган ўлимни камайтиради, нотурғун стенокардия ва сурункали юрак етишмовчилиги бўйича госпитализациялар сонини пасайишига олиб келади, коронар қон оқимини тикланишига йўналтирилган аралашувлар сонини камайтиради. Амлодипин ўлим ёки сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) бўлган беморларда дигоксин, диуретиклар ва ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари билан даволаш фонида ўлим билан якунланадиган асоратларнинг ривожланиши хавфини оширмайди. СЮК беморларда (NYHA таснифи бўйича III-IV функционал синфи) амлодипин қўлланганида ноишемик этиологияли ўпка шишини пайдо бўлишни эҳтимоли мавжуд.
Амлодипин моддалар алмашинувига ва липидларнинг қон плазмасидаги концентрациясига ҳар қандай нохуш таъсирлар кўрсатмайди. Тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди, калава фильтрацияси тезлигини оширади, кучсиз натрийуретик таъсирга эга. Диабетик нефропатияда микроальбуминуриянинг яққолигини оширмайди. Самарасининг бошланиш вақти 2-4 соат, самарасининг давомийлиги 24 соат.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши.
Перорал қабул қилинганидан кейин амлодипин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Овқат қабул қилиш амлодипинни сўрилишига таъсир қилмайди. Қон зардобидаги максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 6-12 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 60-65% ни ташкил қилади. Ўртача тақсимланиш ҳажми - 21 л/кг тана вазнига. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 90-97%. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.
Метаболизми ва чиқарилиши.
Амлодипин жигарда, нофаол метаболитларини ҳосил қилиб, секин аммо аҳамиятли метаболизмга учрайди, паст жигар клиренсига эга (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси). Ярим чиқарилиш даври ўртача 35 соатни (35 соатдан 50 соатгача ўзгаради) ташкил қилади, бу препаратни суткада бир марта буюрилишига мос келади. Умумий клиренси - минутига 500 мл. Плазмадаги турғун мувозанат концентрациясига 7-8 кун даволангандан кейин эришилади. Буйраклар орқали (10%) ўзгармаган ҳолда, 60% метаболитлари кўринишида), Ўт билан ва ичак орқали - 20-25% метаболитлари кўринишида, шунингдек кўкрак сути билан чиқарилади.
Гемодиализда чиқарилмайди.
Кекса пациентларда, буйрак етишмовчилиги ва оғир СЮЕ бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 60-65 соатгача ошади, буйраклар фаолиятини бузилишида ўзгармайди.
Артериал гипертензия (монодаволаш ёки бошқа антигипертензив воситалари билан мажмуада).
Турғун зўриқиш стенокардияси ва вазоспастик стенокардия (Принцметал стенокардияси) (монодаволаш ёки бошқа антиангинал воситалари билан мажмуада).
Ичга, суткада бир марта, овқат қабул қилишдан қатъий назар, етарли миқдордаги (100 мл) сув билан қабул қилинади.
Артериал гипертензияда ва стенокардияда бошланғич доза одатда 5 мг ни ташкил қилади. Пациентнинг шахсий реакциясига қараб дозани максимал суткада 10 мг гача ошириш мумкин. Даволаш бошланганидан сўнг - 7-14 кундан кейин (дозани тезроқ ошириш пациентни синчиклаб кузатишни талаб қилади) дозани оширишни ўтказиш тавсия қилинади. Тана вазни катта бўлмаган, бўйи унчалик баланд бўлмаган пациентларга, кекса беморларга, жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларга, гипотензив восита сифатида амлодипин 2,5 мг бошланғич дозада (5 мг ли таблетканинг ½ қисми), антиангинал восита сифатида - 5 мг буюрилади. 2,5 мг бошланғич доза, шунингдек амлодипинни бошқа гипотензив препаратлари билан даволашга қўшимча ҳам ишлатиш мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Ножўя реакцияларининг тез-тезлиги: тез-тез - 1% кўп, тез-тез эмас - 0,1% дан кўп ва 1% дан кам, кам - 0,01% дан кўп ва 0,1% дан кам, жуда кам - 0,01% дан кам.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез - периферик шишлар (тўпиқлар ва оёқ панжалари), юрак уришини ҳис қилиш, қизиш ва юз терисига қон “оқиб келиш” ҳисси, тез-тез эмас АБ ҳаддан зиёд пасайиши, ортостатик гипотензия, васкулит, кам - юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки ёмонлашиши, жуда кам - юрак ритмини бузилиши (шу жумладан брадикардия, қоринчалар тахикардияси ва бўлмачалар липиллаши), миокард инфаркти, кўкрак қафасида оғриқлар).
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез- кучли толиқиш, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, тез-тез эмас- ҳолсизлик, ҳушдан кетиш, кўп терлаш, астения, гипестезия лар, парестезия лар, периферик нейропатия, тремор, уйқусизлик, эмоционал лабиллик, ноодатий туш кўришлар, аса бийлик, депрессия, хавотирлик, кам - тиришишлар, апатия, ажитация, жуда кам - атаксия, амнезия, мигрень.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез - қорин бўшлиғида оғриқ, кўнгил айниши, тез-тез эмас - қусиш, қабзият, метеоризм, диспепсия, диарея, анорексия, оғизни қуриши, чанқоқлик, кам - милк ларнинг дисплазиями, иштаҳани ошиши, жуда кам - гастрит, панкреатит, гипербилирубинемия, сариқлик (ода да холестатик), “жигар” трансаминаза лари фаоллигини ошиши, гепатит.
Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам - тромбоцитопения пурпура, лейкопения, тромбоцитопения.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас - артралгия, мушаклар тиришиши, миалгия, орқа оғриқ, артроз, кам - миастения.
Моддалар алмашинуви томонидан: жуда кам - гипергликемия.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас - ҳансираш, ринит.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез эмас - тезлашган сийиш (поллакиурия), сийишга оғриқли қистовлар, никтурия, импотенция, жуда кам - дизурия, полиурия.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас - терини қичишиши, тошма.
Бошқалар: тез-тез эмас - алопеция, қулоқларни шанғиллаши, гинекомастия, тана вазнини ошиши/пасайиши, кўришни бузилиши, диплопия, аккомодацияни бузилиши, ксерофтальмия, конъюнктвит, кўзларда оғриқ, таъмни ўзгариши, этни увишиши, бурунни қонаши, кам - дерматит, жуда кам - паросмия, ксеродермия, “совуқ” тер, терининг пигментациясини бузилиши.
- амлодипинга ва дигидропиридин ҳосилаларига, шунингдек препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга юқори сезувчанлик;
- яққол артериал гипотензия (систолик АБ 90 мм сим. уст паст);
- коллапс, кардиоген шок;
- клиник аҳамиятли аорта стенози;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
- лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши.
Эҳтиёткорлик билан:
Жигар фаолиятини бузилиши, синусли тугун заифлиги синдроми (яққол брадикардия, тахикардия), NYHA таснифи бўйича III-IV функционал синфи, ноишемик этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипотензия (систолик АБ 90 ва 100 мм сим. уст. паст), аортал стеноз, митрал стеноз, гипертрофик обстуктив кардиомиопатия (ГОКМП), ўткир миокард инфаркти (миокард инфарктидан кейин 1 ой давомида), кексалик ёши.
Жигар микросомал ферментларининг ингибиторлари ножўя самараларини ривожланиши хавфини кучайтириб, амлодипиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши, жигар микросомал ферментларининг индукторлари эса камайтириши мумкин.
Бошқа СККБ лардан фарқли равишда амлодипинни ностероид яллиғланишга қарши препаратлари (НЯҚП), айниқса индометацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.Тиазид ва “ҳалқали” диуретиклар, бета-адреноблокаторлар, альфа1-адреноблокаторлар, верапамил, ААФ ингибиторлари ва нитратлар билан бирга қўлланганда СККБ антиангинал ва гипотензив таъсири кучайиши мумкин.
СККБ ни нейролептиклар ва изофлуран билан бир вақтда қабул қилиш гипотензив самарани ошириши мумкин.
Айрим СККБ QT интервалини узайишини чақирувчи антиаритмик препаратларнинг (амиодарон, хинидин) яққол салбий инотроп таъсирини кучайтириши мумкин, аммо амлодипин препарати қўлланганда салбий интороп таъсири одатда кузатилмайди.
Кальций препаратлари СККБ самарасини камайтириши мумкин.
СККБни литий препаратлари билан бирга қўлланганида уларнинг нейротоксик бел кўринишлари (кўнгил айниши, қусиш, диарея, атаксия, тремор, қулоқларда шовқин) кучайиши мумкин, аммо амлодипин препарати тўғрисида маълумотлар йўқ.
Циметидин амлодипиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Амлодипин циклоспориннинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзгаришларни чақирмайди.
Алюминий/магний сақловчи антацидларни бир вақтда қабул қилиш, амлодипиннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Эссенциал артериал гипертензияси бўлган беморларда бир вақтда силденафилни 100 мг дозада қабул қилиш, амлодипинннинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.
Бир вақтда Амлодипинни 10 мг дозада ва аторвастатинни 80 мг дозада қайта қўллаш, аторвастатиннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Дигоксин ва амлодипин бир вақтда қўлланганида, дигоксиннинг зардобдаги концентрацияси ва унинг клиренси ўзгармайди.
Амлодипин варфарин чақирган протромбин вақтини ўзгаришига таъсир қилмайди. Бир марта ва қайта 10 мг дозада қўлланганида амлодипин этанолнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Вирусларга қарши воситалар (ритонавир) СККБ, шу жумладан амлодипиннинг плазмадаги концентрациясини оширади.
240 мг грейпфрут шарбатини ва 10 мг амлодипинни бир вақтда, бир марта ичга қабул қилиш, амлодипиннинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзгаришларни чақирмайди.
Артериал гипертензияни даволашда амлодипинни тиазид диуретиклари, альфа- ва бета-адреноблокаторлари, ААФ ингибиторлари, қисқа ва узайтирилган таъсирга эга нитратлар, НЯҚП, антибиотиклар ва перорал гипогликемик воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.
Стенокардияни даволашда амлодипинни монодаволашда ёки бошқа антиангинал препаратлар билан, шу жумладан нитратлар ва/ёки бета-адреноблокаторлар билан адекват дозаларда даволашга рефрактер (таъсир қилмайдиган) беморларда буюриш мумкин.
Даволаниш даврида тана вазнини ва натрийни истеъмол қилинишини назорат қилиш керак.
Оғиз бўшлиғи гигиенасига ва стоматологни мунтазам қабулида бўлишга (милкларнинг оғриқлилигини, қон кетишини ва гиперплазиясини олдини олиш учун) риоя қилиш керак.
Амлодипин калий, глюкоза, триглицеридлар, умумий холестерин, ПЗЛП, сийдик кислотаси, креатинин ва мочевина азотининг плазмадаги концентарциясига таъсир қилмайди ва уни бронхиал астмаси,қандли диабети ва подаграси бўлган беморларда қўллаш мумкин.
Вазоспазмга/вазоконстрикцияга мойиллиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин.
Тана вазни кичик ёки паст бўйли пациентларга, кекса пациентларга, шунингдек яққол жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга кичик дозалар талаб қилиниши мумкин. Доза оширилганида кекса пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
“Секин” кальций каналларининг блокаторларида “бекор” қилиш синдромининг йўқлигига қарамасдан даволашни тўхтатишдан аввал дозани аста-секин камайтириш тавсия қилинади.
Туғруқ ёшидаги аёллар амлодипин билан даволаниш даврида контрацепциянинг ишончли усулларини ишлатилиши керак.
Амлодипин таблеткалари гипертоник кризда тавсия қилинмайди.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Айрим пациентларда асосан даволашнинг бошида ёки дозалаш тартиби ўзгартирилганида АБ ни мумкин бўлган яққол пасайиши оқибатида уйқучанлик, бош айланиши ва бошқа ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин. Улар пайдо бўлганида автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: рефлектор тахикардия ва ҳаддан зиёд периферик вазодилатациясини ривожланиши билан бўлган АБ яққол пасайиши (артериал босимни яққол ва турғун пасайишини ривожланиш хавфи, шу жумладан шок ва ўлимни ривожланиши билан).
Дозани ошириб юборилиши ҳаддан ташқари гипотензия билан периферик вазодилатацияни ва эҳтимол рефлектор тахикардияни чақириши мумкин. Дозани атайин ошириб юборилиши 250 мг қабул қилган ва симптомсиз кечган ва госпитализация қилинмаган, бошқа пациент (120 мг) госпитализацияланган, меъда ювилган ва нормал артариал босим сақланган, учинчиси (105 мг) госпитализацияланган ва гипотония (90/50 мм.сим.уст.) кузатилган ва плазма миқдорини ошириш йўли билан нормаллашган пациентларни ўз ичига олган. Беҳосдан дозани ошириб юборишда 19 ойлик ўғил бола 30 мг (тахминан 2 мг/кг) S (-) амлодипинни қабул қилган. Шошилинч тиббий ёрдам хонасида текширишда артериал гипотензиясиз хаётий зарур белгилар турғун бўлган, юрак қисқаришлар сони минутига 180 зарба бўлган. Ипекакуанани овқатланишдан 3,5 соатдан кейин юборилган ва кейинги кузатишларда (тун давомида) асоратлар аниқланмаган.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (айниқса дозани ошириб юборилишини биринчи 2 соатларида), меъдани ювиш (айрим ҳолларда), юрак-томир тизимининг фаолиятини тутиб туриш, юрак ва ўпка фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш, айланиб юрувчи қон ҳажми ва диурезни назорат қилиш. Бемор оёқлари кўтарилган, горизонтал ҳолатда бўлиши керак.
10 таблеткадан блистерда, 1, 3 ёки 10 блистер картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
UNICURE (INDIA) PVT. LTD
Манзили : C-22 & 23, Sector - 3,NOIDA - 201301, Хиндистон.
Тел:0120-4786786/ 4786701-711 . Факс: 0120-4320184. E-mail: unicure@airtelmail.in
Amlodipin: 5 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 3920 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Amlomaks tabletkalari 5 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Amlodipin hisoblanadi.