Facebook Pixel Code

Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер)


Uchun ko‘rsatma Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер)

фаол модда: амоксициллин тригидрати;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати ёки кальций стеарати, тальк.

Таблетки белого или почти белого цвета.

Таблетка.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA04.

Ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Бактерицид таъсир кўрсатади, ҳужайра қобиғи синтезини сусайтиради. Граммусбат микроорганизмларга (гемолитик ва ногемолитик Streptococcus spp., Staphylococcus spp., бета-лактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқармайдиган Clostridium spp., Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus spp,) ва грамманфий микроорганизмларга (Haemophilus influenzae, Bordetella pertussis, Proteus mirabilis, Brucella spp., Neisseria gonorrhoeae ва Neisseria meningitidis, Salmonella spp., Shigella spp., Esherichia coli, Borrelia burgorfery, Helicobacter pylori) нисбатан фаол.

Бета-лактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқарадиган микроорганизмларга, Pseudomonas, индол-мусбат Proteus, Serratia, Enterobacter нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан амалда тўлиқ (93%) сўрилади, овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. Плазмадаги энг юқори концентрацияга қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг 17% га яқини плазма оқсиллари билан боғланади.

Организмнинг тўқималарига, биологик суюқликларига (орқа мия суюқлиги бундан мустасно), она сутига киради, ҳамда йўлдош тўсиғидан ўтади. Жигарнинг нормал фаолиятида ўт суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрациясидан 2-4 марта кўп бўлади. Катта қисми буйраклар орқали, асосан найчалар экскрецияси билан, 50% га яқини ўзгармаган ҳолда ажралиб чиқади. Ярим чиқарилиш даври 1-2 соат, жигар фаолияти бузилганда у ўзгармайди, аммо буйраклар фаолияти ўртача 8,5 соатга (5-15 соат) етади.

Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцияларни, айниқса нафас аъзолари, сийдик-таносил тизими, ўт-сафро йўллари, меъда-ичак йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцион касалликларини даволаш.

Антибиотик-жарроҳлик комплекс даволаш доирасида ўт пуфаги ва ўт-сафро йўлларида сальмонелла ташувчилигини санация қилиш учун қўлланади.

Препаратни ичга, овқатланишдан олдин ёки кейин қабул қилинади.

Катталар ва 10 ёшдан катта болаларга (танасининг вазни 40 кг дан ортиқ бўлса) одатда суткасида 1,0-1,5 г дозада тавсия қилинади. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга суткалик доза одатда 750 мг ни , 2 ёшдан 5 ёшгача 375 мг ни, 2 ёшдан кичик бўлган болаларга 30мг/кг ни ташкил қилади. Суткалик доза 2-3 қабулга бўлинади.

Инфекцион касалликни оғир кечишида дозани икки марта ошириш мумкин.

Препарат билан даволаш муддати 5-7 кундан кам бўлмаслиги керак, аммо сурункали бронхитнинг зўрайишида одатда фақат йирингли балғам ажралиши даврида қўлланади. Бета-гемолитик стрептококклар чақирган инфекцияларда, асоратнинг олдини олиш мақсадида камида 10 кун препаратни қўллаш керак.

Касаллик белгилари йўқолганидан кейин ҳам препаратни 48 соат давомида қабул қилиш керак.

Ўткир сўзакда 3г препарат 1г пробенецид билан бирга бир марта қабул қилинади. Аёлларни даволаганда кўрсатилган дозани такрорлаш тавсия қилинади.

Жигар фаолиятининг пасайишида препаратнинг дозаси ўзгартирилмайди. Гемодиализдан кейин препаратнинг чиқиб кетган дозаси тўлдирилади. Бўйрак фаолияти бузилган беморларда креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам бўлганида, препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қабул қилиш оралиғи узайтирилади. Креатинин клиренси 15-20 мл/мин бўлганида препаратни қабул қилиш оралиғи камида 12 соат бўлиши керак.

Анурияли беморларда препаратнинг суткалик дозаси 2г дан ошмаслиги керак. Сийдик-таносил йўлларининг инфекцион касалликларда дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.

Аллергик реакциялар (эритема, эшакеми, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситма, бўғимларда оғриқ, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок, Квинке шиши.

Овқат ҳазм қилиш йўлларининг бузилиши пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қўсиш, диарея, орқа, чиқарув тешиги қичимаси. Жуда кам ҳолларда псевдомембраноз ва геморрагик колитлар. Айрим ҳолларда интерстициал нефрит ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда агронулоцитоз, тромбоцитопения бўлиши мумкин.

  • пенициллинларга;
  • цефалоспоринларга юқори сезувчанлик;
  • оғир жигар етишмовчилиги;
  • амоксициллинга сезгир бўлмаган микроорганизмлар;
  • айниқса псевдомонадлар ва стафилококлар чақирган инфекцион касалликлар;
  • аллергия;
  • бронхиал астма;
  • пичан тумови ёки анамнезида эшакеми;
  • инфекцион мононуклеоз;
  • лимфолейкоз;
  • актация (эмизиш даври) ва ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, макролидлар) билан бир вақтда юборилганида ўзаро антагонизм юзага келади.

Аминогликозид ва цефалоспорин гуруҳи антибиотиклари билан микроблар қарши таъсирида синергизм кузатилади.

Аллопуринол билан вақтда юборилганида тери аллергик реакцияларининг қайд қилиниши оширмайди.

Препарат стероид ҳомиладорликка қарши воситаларнинг таъсирини пасайтиради ва пенициллин ва цефалоспоринлар билан қарама-қарши сенсибилизацияга эга.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши; кўнгил айниши, қўсиш, диарея ва унинг натижасида сув-электролит балансининг бузилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва тузли сурги воситаларини буюриш, сув-электролит баланси бузилганида эса, тузли эритмалар билан инфузия тавсия қилинади.

250 мг ва 500 мг дан таблеткаларда.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ХИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-80-58, факс: 273-92-31

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amoksitsillin: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.

Амоксициллин Радикс таблетки по 500 мг №10 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.