Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 50400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar)
5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метилэтилпиридинол гидрохлориди 150 мг;
ёрдамчи моддлар: сувсиз натрий сульфити, динатрий фосфати дигидрати, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.
Нерв тизими касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. АТХ коди: N07XX.
Фармакодинамикаси
Ангиоред-OZ қонни ивиш тизимига яхши таъсир кўрсатади: тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди, коагуляцияни умумий индексини пасайтиради, қон ивиш вақтини узайтиради. Фибринолиз жараёнини кучайтиради. Қонни ёпишқоқлигини, томир деворини ўтказувчанлигини пасайтиради.
Қон томирларини ва эритроцитларни мембраналарини баркарорлаштиради, эритроцитларни резистентлигини механик жароҳатга ва гемолизга нисбатан резистентлигини оширди.
Ангиопротектор хусусиятга эга. Микроциркуляцияни яхшилайди. Биомембраналарнинг липидларини эркин-радикал оксидланишини ингибиция қилади. антиоксидант ферментларни фаоллигини оширади.
Цитохром Р-450 баркарорлаштиради, антитоксик таъсирга эга. Липидларни перекисли оксидланишини кучайиши ва гипоксия билан кечадиган экстремал холатларда ва биоэнергетик жараёнларни оптималлаштиради.
Дори воситаси кўзнинг тўрсимон қаватини ёруғликни юқори интенсивликдаги шикастловчи таъсиридан ҳимоя килади, кўз ичига қон қуйилишини сўрилишига ёрдам беради.
Қон айланишини етишмовчилигида оксидланиш-кайтарилиш тизимини бошкарилишига ёрдам беради. Липидларни перекисли оксидланишини кучайиши билан кечадиган ҳолатларда самарали.
Фармакокинетикаси
10 мг/кг дозада вена ичига юборилганда ярим элиминация даврини пастлиги аниқланган (Т1/2 - 18 минут, бу дори воситасини қондан элиминациясини юқори тезлигидан далолат беради). Элиминация константасини ўлчами 0,041 мин; умумий клиренси СІ 214,8 мл/мин; эҳтимолий тақсимланиш ҳажми Ѵ эҳтимолий 5,2 л. Дори воситаси аъзо ва тўқималарга тез ўтади, у ерда унинг заҳираси ва метаболизми юз беради.
Метилэтилпиридинол гидрохлориднинг деалкил гуруҳини ажралиши ва унинг айланишидаги маҳсулотларни бирикиши билан кечадиган 5 метаболитлари аниқланган. Метилэтилпиридинолнинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. Жигарда 2-этил- 6-метил-3-оксипиридинфосфат аҳамиятли даражада аниқланади.
Патологик ҳолатларда, масалан, коронар окклюзия ҳолларида дори воситасини фармакокинетикаси ўзгармайди.
Чиқарилиш тезлиги камаяди, буни оқибатида дори воситасини биокираолишлиги ошади.
Дори воситасини қон тармоғида бўлиш вақти ошади, бу уни захирадан, шу жумладан ишемияга учраган миокарддан қайта тушиши билан боғлик бўлиши мумкин.
Неврология ва нейрохирургияда: тикланиш давридаги геморрагик қон томир, ишемик инсульт, мияда қон айланишини бузилишига ўтувчи, мияда қон айланишини сурункали етишмовчилиги, бош мия жарохати, бош мия лат ейиши билан кузатилади; бош мияни лат ейишлари билан бирга кечувчи эпи, субдурал ва бош мия ички гематомалари юзасидан операция ўтказилган бош мия жароҳатлари бўлган беморларда операциядан кейинги давр.
Кардиологияда: ўткир миокард инфаркти, "реперфузион синдром"нинг, ностабил стенокардияни олдини олишда қўлланилади.
Дозаси, даволаш курсининг давомийлиги индивидуал аниқланади.
Неврологияда ва нейрожарроҳликда 5-10 мг/кг суткалик дозада вена ичига томчилаб 10-12 кун давомида қўлланади. Ангиоред-OZ, дори воситасини юборишдан олдин 200 мл натрий хлоридни изотоник эритмасида суюлтирилади. Минутига 20-30 томчи тезлигида юборилади. Кейинчалик Ангиоред-OZ дори воситасини 2-10 млдан (60-300 мг) мушак ичига суткада 2-3 мартадан 10-30 кун давомида юборишга ўтилади.
Дори воситаси билан даволашни артериал қон босими ва қон ивиши ва қон ивишига қарши тизимининг функционал ҳолатини назорати остида ўтказиш лозим.
Дори воситасини ампула очилгандан кейин дарҳол қўлланади. Дори воситаси билан бўлган ампула фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Дорини ортиб қолганини йўк килиш керак. Вена ичига юбориш учун тайёрланган эритмани дарҳол қўллаш лозим.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, қўзғалиш (киска муддатли) ёки уйкучанлик.
Кон томирлари томонидан бузилишлар: артериал қон босимини ошиши.
Юрак томонидан бузилишлар: юрак соҳасида оғриқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, эпигастрал соҳада дискомфорт, диспепсия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: терини қичишиши ва қизариши. Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар: вена ичига юборилганда- вена бўйлаб ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Ангиоред-OZ, дори воситасига индивидуал юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, кўкрак билан эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
а-Токоферол ацетат метилэтилпиридинолни антиоксидант самарасини потенциялайди. Бошқа инъекцион дори воситалари билан фармацевтик номутаносиб.
Ушбу дори воситаси 5 млда 1 ммоль (23 мг) кам натрий сақлайди, яъни деярли натрийни сакламайди.
Даволаш вақтида артериал қон босимини ва қон ивишини доимий назорат қилиш зарур.
Дори воситасини бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Дори воситасини эҳтиёткорлик билан буюрилади: гемостаз бузилиши бўлган пациентларга жарроҳлик операцияларини ўтказиш вақтида ёки оғир қон кетиши симптомлари тромбоцитларни агрегациясига таъсири сабабли) бўлган беморларга.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Дори воситаси ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситаси билан даволаш даврида юқори диққат ва психомотор реакциялари тезлигини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланган маъқул.
Дозани ошириб юборилишида дори воситасининг ножўя самараларини яққоллигини кучайиши бўлиши мумкин.
Симптомлари: артериал қон босимини ошиши, қўзғалиш ёки уйқучанлик, бош оғриғи, юрак соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада дискомфорт, қон ивишини бузилиши бўлиши мумкин.
Даволаш: дори воситасини бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш, махсус антидоти йўқ.
5 мл дан вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма синдириш ҳалқаси бўлган 1 гидролитик синф рангсиз шиша ампулаларда. Ампулага этикетка ёпиштирилади. 5 ампуладан поливинилхлорид уяли ўрамларда.
1 уяли ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
"Лекфарм" ҚМЧЖ Беларусь Республикаси, 223141, Логойск ш., Минская кўч., 2а уй, к. 301.Тел./факс: (01774)-53801.
Metil etilpiridinol gidroxloridi: 30 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metil etilpiridinol gidroxloridi hisoblanadi.
Anjiyored-oz eritmasi D/in. 150 mg / 5 ml 5 ml № 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Lekfarm hisoblanadi.