Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: глицин 100 мг;
ёрдамчи моддалар: сувда эрувчан метилцеллюлоза 1 мг, магний стеарати 1 мг.
Оқ рангли, мармарлик элементлари билан, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.
Тил ости таблеткалари.
Метаболик восита. АТХ коди: N06BX.
Глицин моддалар алмашинувининг бошқарувчиси ҳисобланади, марказий нерв тизимида ҳимоя тормозланиш жараёнларини нормаллаштиради ва фаоллаштиради, психоэмоционал зўриқишни камайтиради, ақлий иш қобилиятини оширади. Глицин глицин- ва ГАМК-ергик, альфа1-адреноблокловчи, антиоксидант, антитоксик таъсирларга эга; глутамат (NMDA) рецепторлари фаолиятини бошқаради, шунинг ҳисобига препарат қуйидаги хусусиятларга эга:
- психоэмоционал зўриқишни, тажавузкорликни, жанжалкашликни камайтиради, ижтимоий мослашувни оширади;
- кайфиятни яхшилайди;
- уйқуга кетишни енгиллаштиради ва уйқуни нормаллаштиради;
- ақлий иш қобилиятини оширади;
- вегето-томир (шу жумладан, климактерик даврдаги) бузилишларни камайтиради;
- ишемик инсульт ва бош мия жароҳатида бош мия бузилишлари яққоллигини камайтиради;
- алкоголь ва марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи бошқа дори воситаларининг токсик таъсирини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Организмнинг кўпчилик биологик суюқликлари ва тўқималарига, шу жумладан бош мияга осон киради; сув ва ис газигача метаболизмга учрайди, уни тўқималарда тўпланиши кузатилмайди.
- ақлий иш қобилиятини пасайиши;
- стресс ҳолатлари психоэмоционал зўриқиш (имтиҳонлар даври, жанжалли ва шунга ўхшаш ҳолатлар);
- болалар ва ўсмирларда ҳатти-ҳаракатларни девиант шакллари;
- юқори қўзғалиш, эмоционал беқарорлик, ақлий иш қобилиятини ва уйқуни бузилиши билан кечувчи нерв тизимининг турли функционал ва органик касалликлари;
- неврозлар, неврозсимон ҳолатлар ва вегето-томир дистония, нейроинфекция оқибатлари ва бош мия жароҳатлари, перинатал ва энцефалопатияларнинг бошқа шакллари (шу жумладан, алкогол генезли);
- ишемик инсультда қўлланади.
Глицин 100 мг дан (таблеткаларда ёки таблетка майдалангандан кейин кукун кўринишида) тил остига ёки трансбуккал (лаб ва милк орасига) қўлланади. Деярли соғлом болалар, ўсмирлар ва катталарга психоэмоционал зўриқишда, хотирани, диққатни, ақлий иш қобилиятини пасайишида, ақлий ривожланишини орқада қолишида, ҳатти-ҳаракатнинг девиант шаклларида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 14-30 кун давомида қўлланади.
Юқори қўзғалиш, эмоционал лабиллик ва уйқуни бузилиши билан кечувчи нерв тизимининг функционал ва органик шикастланишларида уч ёшгача бўлган болаларга бир қабулга 0,5 таблеткадан (50 мг) кунига 2-3 марта 7-14 кун давомида, кейинчалик 50 мг дан кунига 1 марта 7-10 кун давомида буюрилади. Суткалик дозаси 100-150 мг, курс дозаси 2000-2600 мг ни ташкил қилади. 3 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1 таблеткадан кунига 2-3 марта буюрилади, даволаш курси 7-14 кунни ташкил этади. Даволаш курсини 30 кунгача ошириш мумкин, зарурати бўлганида даволаш курси 30 кундан кейин такрорланади.
Уйқуни бузилишларида глицин уйқудан 20 минут олдин ёки бевосита уйқудан олдин 0,5-1 таблеткадан (ёшга қараб) буюрилади.
Бош миянинг ишемик инсультида: инсульт ривожлангандан кейин биринчи 3-6 соат давомида 1000 мг трансбуккал ёки тил остига бир чой қошиқ сув билан, кейинчалик 1-5 сутка давомида суткада 100 мг дан, сўнгра кейинги 30 сутка давомида 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Наркологияда глицин ремиссия даврида энцефалопатия, марказий ва периферик нерв тизимини органик шикастланишлари кўринишларида ақлий иш қобилиятини оширувчи ва психоэмоционал зўриқишни камайтирувчи восита сифатида 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 14-30 кун давомида буюрилади. Зарурати бўлганида даволаш курси бир йилда 4-6 марта такрорланади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Антипсихотик воситалар (нейролептиклар), анксиолитиклар, антидепрессантлар, ухлатувчи ва тиришишга қарши воситаларнинг ножўя самаралари яққоллигини сусайтиради.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Тил ости таблеткалари 100 мг.
50 таблеткадан контур уяли ўрамда, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецептсиз берилади.
«Медицинский научно-производственный комплекс «БИОТИКИ» МЧЖ.
Россия, 115404, Москва ш., 6-я Радиальная кўч., 24 уй, 14 қур.
Glitsin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Glitsin hisoblanadi.
Glitsin Biotiklar til osti tabletkalari 100 mg №50 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Biotika hisoblanadi.