Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 320000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: триметазидин дигидрохлориди - 20,0 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўҳори крахмали, магний стеарати, маннитол, поливинилпиралидон, аэросил (коллоид кремний диоксиди), лактоза.
Думалоқ, икки томони кавариқ, қобиқ билан қопланган пушти-қизил рангли таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади, оқ ёки деярли оқ рангли ички қавати (ядроси).
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Стенокардия хуружларини олдини олиш учун воситалар. АТХ коди: C01DX17.
Гипоксия ёки ишемияга дучор бўлган ҳужайраларнинг энергетик метаболизмни нормаллаштиради, ҳужайра ичидаги АТФ миқдорини камайиши олдини олади. Шундай қилиб, препарат мембрана ион каналларининг меъёрий фаолиятини калий ва натрий ионларини мембраналараро ташилишини ва ҳужайра гомеостазини сақланишини таъминлайди.
Ҳайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда кўрсатилишича триметазидин юрак ва нейросенсор аъзоларнинг ишемия хуружлари даврида энергетик метаболизмини тутиб туради; ҳужайра ички ацидози катталигини ва ишемияда пайдо бўладиган мембраналараро ионлар оқимини камайтиради; юракнинг ишемик ва реперфузион тўқималарида полинуклеар нейтрофилларнинг миграцияси ва инфильтрацияси даражасини камайтиради, миокарднинг шикастланиш ўлчамини камайтиради; бунда гемодинамикага таъсир кўрсатмайди.
Клиник тадқиқотларда ЮИК бўлган (шу жумладан стенокардияси) пациентларда даволашнинг 15-нчи кунидан бошлаб препарат коронар заҳирасини ошириши кўрсатилган бўлиб, шу билан жисмоний юклама чақирган ишемиянинг ривожланишини секинлаштиради; юрак ритмини бирон-бир сезиларли ўзгаришларсиз АБ ни кескин тебранишини чеклайди.
Препарат стенокардия хуружларини тез-тезлигини пасайтиради, нитроглицеринни қабул қилишга эҳтиёжини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - препарат ичга қабул қилинганидан кейин триметазидин тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Cmax) 2 соатдан кейин эришилади ва 20 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 55 мг/мл ни ташкил қилади.
Тақсимланиши - такрорий қўлланганида мувозанат ҳолатига 24-36 соатдан кейин эришилади ва даволаш курсининг охиргача турғун бўлиб қолади.
Тақсимланиши ҳажми (Vd) 4,8 л/кг ни ташкил қилади, бу тўқималарда яхши тақсимланишни назарда тутади.
Плазмада оқсиллари билан боғланиши паст, in vitro шароитида тахминан 16% ни ташкил қилади.
Чиқарилиши - организмдан асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т ½ ) - тахминан 6 соатни ташкил қилади.
ЮИК ни узоқ муддатли даволаш: стенокардия хуружларини олдини олиш (монотерапия ёки мажмуавий даволаш таркибида);
ишемик табиатли кохлео-вестибуляр бузилишларини даволаш (бош айланиши, қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши каби);
ишемик компонентли хориоретинал қон томирли бузилишларда қўлланади.
Препаратни суткада 40-60 мг дозада буюрилади. Қабул қилишлар сони суткада 2-3 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги клиник ҳолатга қараб шахсий равишда белгиланади.
Препарат овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томнидан: кам ҳолларда - кўнгил айниши, қусиш.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш ва бошқа кўринишлар бўлиши мумкин.
- ҳомиладорлик;
- лактация (эмизиш);
- препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Таърифланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш кобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг дан.
Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
"REMEDY GROUP" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. тел/факс: (99871) 248 02 05
Trimetazidin: 35 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) narxi 9367 so'm - 10 шт.
Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Trimetazidin hisoblanadi.
Anjiyozid tabletkalari 35 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.