Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 10600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti)
4-5% эфир мойлари сақлайди. Эфир мойнинг асосий компоненти - анетол (60% гача), бициклик кетон фенхон (10-12%), α-пинен, камфен, дипентон, α-фелландрен билан бирга учрайди. Бошқа ароматик бирикмалардан (анетолдан бошқа) метилхавикол ва анис альдегиди бор. Мева уруғ ядроси петрозелен кислотаси ва бошқа моддалардан (60%) ташкил топган ёғга бой (18% атрофида).
Меваларнинг ранги яшил-қўнғир. Ҳиди кучли, хушбўй. Таъми ширин-хуштаъм.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Метеоризмга қарши восита.
Селдердошлар (Apiaceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган икки ва кўп йиллик ўтсимон ўсимлик - фенхел мевалари (Foeniculum vulgare Mill.) пишган ва қуритилган мевалари дамлама кўринишида қабул қилинади. Спазмолитик таъсир кўрсатиб, газларни чиқиб кетишига ёрдам беради, ҳамда енгил ични сурувчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Спазмолитик восита сифатида метеоризм (газларни ичакда тўпланиши ва қорин дам бўлиши) да газларни чиқиб кетишига кўмаклашувчи, ел ҳайдовчи ва меъда-ичак тракти касалликларида енгил ични сурувчи восита, ҳамда нафас олиш тизими касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.
Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 2 ош қошиқ (20 г) меваларни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) қайноқ қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Илиқ ҳолда 1/3 стакандан кунига 3-4 марта қабул қилинади.
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида қўлланилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик керак.
Қоғоз пакетларда, картон қутиларда ва полиэтилен пакетларда, 50 ва 100 г дан картон қутиларга жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«ZAMONA RANO» МЧЖ,
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак қишлоғи. Тел.: +998 93-183 11 66.
Arpabodiyon mevasi: 50 g/quti
Ko`p so`raladigan savollar
Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti) narxi har bir paket uchun
Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti) ning to`liq analoglari:
Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti) ning asosiy faol moddasi Arpabodiyon mevasi hisoblanadi.
Arpabodiyon mevasi (Fructus Foeniculi) Zamona Rano 50 g (quti) ishlab chiqaruvchisi Zamona Rano hisoblanadi.