Facebook Pixel Code

Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha)

dagi narxlar
dan 4000 so'm gacha 5300 so'm
Без рецепта
10 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha)

Ацикловир (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) 5,0 г.

Вирусларга қарши препарат, герпес вирусига нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган ациклик пурин нуклеозидининг синтетик аналоги. Вирус билан инфекцияланган ҳужайра ичида ацикловир вирус тимидинкиназаси таъсирида моно-, ди- ва трифосфат ацикловир ҳосил бўлгунигача қатор кетма-кет ривожланувчи трансформация реакциялари юз беради. Ацикловир три фосфати вирус ДНК си занжирига киради ва вирус ДНК- полимераза синтезини рақобатли ингибирлаши орқали унинг синтезини тўхтатади. In vitro ацикловир оддий герпес Herpes simplex ни I ва II турлари, Varicella zoster вирусларига нисбатан: юқорироқ концентрацияларда эса Эпштейн-Барра вирусига нисбатан фаол. In vivo шароитида ацикловир терапевтик ва профилактик, аввалом бор Herpes simplex вируслари чиқарган инфекцияларда самарали.

Фармакокинетикаси

Суртма соғлом терига қўллаганда: сўрилиши минимал, шикастланган терида ўртача. Қонда ва сийдикда аниқланмайди. Буйрак фаоллияти меъёрида бўлган беморларда қон зардобидаги концентрацияси 0,28 мкг/мл гачани, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда 0,78 мкг/мл гачани ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади (суткалик дозани 9,4% гачаси).

Терининг оддий герпеси, генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчан): чекланган ўраб олувчи темиратки (ёрдамчи даволаш).

Сиртга. Суртма шикастланган соҳага суткада 5-6 марта (иложи борича инфекциянинг бошланишидан олдин) тенг вақт оралиғида суртилади.

Қайталанувчан инфекциянинг даволашни продромал босқичи вақтида ёки инфекциянинг белгиларини намоён бўлишининг энг бошида бошлаш муҳим.

Даволашнинг давомийлиги камида 5 кун, максимум 10 кун.

Алоҳида ҳолларда қўйилган жойида оғриқ ва ачишиш, қичишиш, тери тошмаси, вульвит. Кўрсатилган кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин йўқолади.

Ацикловир ёки валацикловирга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Эхтиёткорлик билан ҳомиладорлик, лактация даври.

Препаратни ҳомиладорликда она учун кутиладиган фойда фақат ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган холларда қўллаш мумкин. Онанинг тизимли қон оқимига тушганида ацикловир кўкрак сутига ўтади, аммо суртма қўлланганида бола оладиган препаратнинг миқдори жуда оз.

Иммуностимуляторлар билан бирга қўллаш ацикловирнинг самарасини кучайтиради.

Шиллиқ қаватларга (айниқса оғиз ва буруннинг), ҳамда кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат қўйилганидан кейин дархол ювиниш ва чўмилиш мумкин эмас. Иммунитети пасайган пациентларга (ОИТВ/ОИТСда ёки суяк кўмики кўчириб ўтказилгандан кейин) ва инфекциянинг оғир ва қайталанувчан ҳолларида, ацикловир суртмасини маҳаллий қўллаш фонида препаратни тизимли буюриш керак. 2,5 смли узунликдаги суртмани шикастланган терининг 25 кв. См га суртиш лозим. Терининг бошқа сохаларига аутоинокуляцияни олдини олиш учун бармоққа кийгизиладиган резинани ва резина қўлқопларни ишлатиш керак.

Ацикловир герпеснинг жинсий йўл билан юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаш даврида жинсий алоқалардан, клиник белгилари бўлмасада сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ацикловир сиртга қўллаганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

Сиртга қўллаш учун 5% суртма, 10 г. дан тубаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asiklovir: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
favqulodda holatlarda (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Laktatsiya davri
favqulodda holatlarda (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:

Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Atsiklovir (Aciclovir) Dentafill Plus malhami 5% 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.