Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ацикловир 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: макрогол 400 - 0,71025 г, макрогол 1500 - 0,2367 г, эмульсион мум 0,00300 г.
Оқ рангли бир турдаги деярли ҳидсиз суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Вирусларга қарши восита. АТХ коди: D06BB03.
Сиртга қўллаш учун вирусларга қарши (антигерпетик) восита ДНК нинг табиий компоненти ҳисобланган нуклеозид тимидиннинг синтетик аналогидир. Вирус тимидинкиназасини сақловчи инфекцияланган ҳужайраларда фосфорланади ва ацикловир монофосфатига айланиши рўй беради. Ацикловирнинг гуанилатциклазаси таъсири остида монофосфат дифосфатга ва бир нечта ҳужайра ферментлари таъсири остида эса трифосфатга айланади. Юқори танлаб таъсир қилиш хусусияти ва инсон учун паст токсиклиги макроорганизмнинг интакт ҳужайраларида ацикловир монофосфатни ҳосил қилиш учун зарур бўлган ферментни йўқлигига асосланади.
Ацикловир трифосфати вирус ДНК сининг синтезини (репликациясини) учта механизм орқали сусайтиради: ДНК синтезида деоксигуанозин трифосфатни рақобатли алмаштиради; ДНК нинг синтезланувчи занжири “ичига тизилиб олади” ва унинг узайишини тўхтади; вирусларнинг ДНК-полимераза ферментини сусайтиради. Натижада инсон организмида вируснинг кўпайиши бузилади. Таъсирининг спецификлиги ва анча юқори селективлиги ҳам уни асосан герпес вируси билан шикастланган ҳужайраларда тўпланиши билан боғлиқ.
Herpes simplex вирусининг I ва II турларига; сувчечакни ва ўраб олувчи темираткини чақирувчи вирусга (Varicella zoster); Эпштейн-Барр вирусига нисбатан юқори фаол ҳисобланади (вируслар ацикловирнинг минимал сусайтирувчи концентрацияси катталигини ўсиб бориши тартибида кўрсатилган).
Цитомегаловирусга нисбатан ўртача фаол ҳисобланади.
Герпесда тошманинг янги элементлари шаклланишини олдини олади, тери диссеминацияси ва висцерал асоратлар эҳтимолини камайтиради, қатламлар шаклланишини тезлаштиради, ўраб олувчи герпеснинг ўткир фазасидаги оғриқни камайтиради. Иммун рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Суртмани интакт терида қўллаганда: сўрилиши минимал; қонда ва сийдикда аниқланмайди. Шикастланган терида қўллаганда: сўрилиши ўртача; буйрак фаолияти нормал бўлган беморларда қон зарбдобидаги концентрацияси 0,28 мкг/мл гачани, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда 0,78 мкг/мл гачани ташкил қилади. Буйраклар орқали (суткалик дозанинг 9,4% гача қисми) чиқарилади.
Оддий тери герпесида, генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчи) да; ўраб олувчи темиратки (ёрдамчи даволаш) да қўлланилади.
Сиртга қўлланилади.
Суртма терининг шикастланган соҳасига тенг вақт оралиқларидан кейин суткада 56 марта (инфекция бошлангандан кейин имконият борича тезроқ) суртилади.
Қайталанувчи инфекцияни даволашни продромал фазада ёки инфекция пайдо бўлиши биланоқ бошлаш керак.
Даволаш давомийлиги 5 кундан кам ва 10 кундан кўп бўлмаган вақтни ташкил қилади.
Оғриқ ва аллергик реакциялар, суртма суртилган жойда қизиш ҳисси, қичишиш, тери тошмаси, вульвит, суртма суртилган жойда шиш кузатилиши мумкин. Кўрсатилган ножўя таъсирлар препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.
Ацикловирга ёки валацикловирга ёки препаратнинг бирон-бир бошқа компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан. Ҳомиладорликда, эмизиш даври.
Иммун рағбатлантирувчи воситалар билан бирга қўллаганда ацикловирнинг самараси кучаяди.
Даволаш қанча эрта бошланса (инфекциянинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиши билан), даволаш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
Шиллиқ қаватлар (айниқса оғиз ва бурун) суртишдан, шунингдек кўзга тутишидан сақланиш керак. Офтальмологияда қўллаш учун ацикловирнинг бошқа дори шакли мавжуд.
Препарат суртилганидан кейин дарҳол ювиниш ва чўмилиш мумкин эмас.
Ацикловирнинг даволаш самарасига эришиш учун организм иммун тизимининг ҳолати аҳамиятли ҳисобланади. Иммунитети сусайган (ОИТВ/ОИТС да ёки суяк кўмиги трансплантациясидан кейин) пациентларга ацикловир суртмасини суртиш фонида, шунингдек худди герпетик инфекцияни оғир ёки қайталанувчи кечишида бўлгани каби, препаратни тизимли юборишни буюриш керак.
Терининг бошқа соҳаларида аутоинокуляцияни олдини олиш учун бармоққоп ёки резина қўлқоплардан фойдаланиш керак.
Ацикловир герпесни жинсий йўл орқали юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаниш даврида жинсий алоқадан, ҳатто клиник аломатлар йўқ бўлса ҳам, сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик даврида фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Тизимли қон оқимига тушганида ацикловир кўкрак сутига ўтади, лекин суртма қўлланганида препаратнинг болага етиб бориши мумкин бўлган миқдори жуда оз даражада.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Сиртга терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш ва юқори диққат концентрациясини ва тез психомотор реакцияни талаб қилувчи бошқа потенциал ҳавфли ҳаракат турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари (беҳосдан ютиб юборилганда): бош оғриғи, неврологик бузилишлар, хансираш, кўнгил айниши, қусиш, диарея, буйрак фаолиятини бузилиши, летаргия, тиришишлар, кома бўлиши мумкин.
Даволаш: ҳаёт учун муҳим фаолиятларни тутиб туриш, гемодиализ ўтказиш керак.
Сиртга қўллаш учун 5% ли суртма.
5 г ёки 10 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз берилади.
«Татхимфармпрепараты» ОАЖ. Россия, 420091, Қозон ш.,Беломорская кўч, 260.
Asiklovir: 50 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Atsiklovir Tatximfarmpreparatlari mahalliy foydalanish uchun 5%, har biri 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.