Facebook Pixel Code

Avizol 50 kapsulalar 50 mg №6 (1 blister)

dagi narxlar
dan 17000 so'm gacha 24600 so'm
Retsept bo'yicha
4 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Avizol 50 kapsulalar 50 mg №6 (1 blister)

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол 50 мг; 100 мг ёки 150 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал, микрокристаллик целлюлоза, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, тальк, аэросил, натрий кросскармеллоза.

Цилиндрик шаклли, охирлари ярим сферик, бир хил, силлиқ, ялтироқ юзали капсулалар.

50 мг учун: корпуси/қопқоқчасини ранги - оқ/оқ.

100 мг учун: корпуси/қопқоқчасини ранги - тўқ сариқ/қора.

150 мг учун: корпуси/қопқоқчасини ранги - оқ/кўк.

Капсуланинг ичидагиси - оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, деярли ҳидсиз кукун ва/ёки гранулалар. 

Капсулалар.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Флуконазол триазол бирикмалари синфига мансуб замбуруғларга қарши восита, замбуруғларнинг хужайраларида стеролларнинг синтезини селектив ингибиторидир.

Флуконазол оппортунистик микозлар, шу жумладан Candida spp. чақирган (шу жумладан ёйилган кандидоз); Cryptococcus neoformans (шу жумладан бош мия инфекциялари); Microsporum spp. ва Tychophyton spp чақирган инфекцияларни даволашда самаралидир.

Флуконазолнинг фаоллиги шунингдек эндемик микозларда, хусусан Blastomyces dermatitides, Coccidioides immitis (шу жумладан, бош мия инфекциялари) ва Histoplasma capsulatum чақирган инфекцияларда ҳам кўрсатилган.

Флуконазол цитохром Р450 га боғлиқ замбуруғ ферментларига юқори специфик таъсир қилади. 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90%. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияси (Cmax) вена ичига (в/и) 2,5-3,5 мг/л дозада юборилганда плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш, қабул қилинган препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмадаги концентрацияси қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач чўққисига эришади, флюканазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционал боғлиқ. Мувозанат концентрациясининг (Сss) 90% даражасига даволашнинг (суткада 1 марта қабул қилинганида) 4-5 кунида эришилади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши - 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.

Шох пардада, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагидан юқори концентрацияларга эришилади.

Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

  • криптококкоз. криптококкли менингит ва бу инфекциянинг бошқа жойда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери), иммун жавоби меъёрий бўлган беморларда ҳам, иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан, ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда) ҳам қўлланади; препаратни ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатиш мумкин;
  • ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидозли инфекциянинг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволашни хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;
  • шиллиқ қаватларнииг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари; ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
  • генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактика мақсадида қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳоллар); кандидозли баланит;
  • цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
  • тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов сохаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз, тери кандидози;
  • чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва иммунитети меъёрида бўлган беморлардаги гистоплазмоз.

Капсулалар ичга, чайнамасдан, сув ёки бошқа cуюқликлар билан қабул қилинади.

Катталарга криптакоккли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволашнинг давомийлиги микологик текширишларда тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.

ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугаганидан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида давом эттириш мумкин.

Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва башқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса суткада 200 мг ни ташкил этади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида, препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволашнинг давомийлиги 7-14 кун. Иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 150 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун махаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидозни бошқа соҳаларда жойлашгани (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикстланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида ва бошқаларда даволашнинг давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил этади. ОИТС бўлган беморларда бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугаганидан кейин, орофарингеал кандидознинг кайталанишларини олдини олиш учун препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин.

Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянинг ривожланиш даражасига қараб, суткада 1 марта 50-400 мг ни ташкил этади. Тарқоқ инфекциянинг юқори ҳавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта
400 мг ни ташкил этади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Тери микозларида, оёқ панжаси, чов сохаси микозлари, тери кандидозларида тавсия килинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил этади. Даволашнинг давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил этади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта - 300 мг ни ташкил этади. Айрим беморларга ҳафтада 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Даволашнинг муқобил тартиби 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир.

Онихомикозда тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил этади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунича (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим. Қўл ва оёк панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада 2 йил давомида қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва у кокцидиомикозда 11-24 ойни; паракокцидиомикозда 2-17 ойни; споротрихозда 1-16 ойни ва гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекциялардаги каби, даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Кандифлю хар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ каватларинииг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада
3 мг/кг ни ташкил этади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил этади.

Иммунитети пасайган болаларда, инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшли пациентларда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганида креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида, препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлганида дастлаб 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозани буюриш керак, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи доза қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъм билишни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда - жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши) бўлиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда - тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши юрак коринчаларини хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда - буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

  • терфенадин ёки астемизол (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;
  • препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқин воситаларга юқори сезувчанлик;
  • 1 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас;

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вактда қабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агарда тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлганида, оғир ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш максадга мувофиқ эмас. Флюконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрацияси билан бир хил бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия килинмайди.

Флуконазол варфарин билан бирга қўлланганида протромбин вақтини 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга олаётган беморларда протромбин назорат қилиш тавсия этилади.

Флуконазол перорал гипогликемик воситалар - сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга буюришга йўл қўйилади, аммо бунда гипогликемияни ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллашни зарурати туғилганида, фенитоиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тўғрилаш йўли билан концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўллаш “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (АUC) ни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин олаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазол қабул қилаётган пациентларнинг қонида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспорин буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганида, флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини секин ошишига олиб келади.

Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар, теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин ёки цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (пируэт туридаги аритмиялар) ҳоллари таърифланган.

Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида, охиргисининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннинг комбинациясини олаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган.

Флуконазол мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан - нефротоксиклик хавфи ошади.

Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкун. 

Флуконазолни қўллаш кам ҳолларда, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволашнинг давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларини ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флюконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганда, препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганида дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганида креатинин клиренсига (КК) қараб белгиланади. Агарда КК минутига 50 мл дан ортиқ бўлса, дозани тўғрилаш талаб қилинмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Мунтазам диализда бўлган беморларда ҳар бир диализ сеансидан сўнг препаратнинг бир дозаси қабул қилинади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинациялар ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоли таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида меъёрлашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурезни таъминлаш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. 3 соатлик гемодиализ сеансидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

50 мг дозаси - 6, 7, 10 капсуладан алюмин фольгани контур уяли ўрамда;

100 мг дозаси - 1, 4, 7 капсуладан алюмин фольгани контур уяли ўрамда;

150 мг дозаси - 1, 4, 7 капсуладан алюмин фольгани контур уяли ўрамда.

1 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ жойда, 25 °C дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича: 50 мг дозаси - 6, 7, 10 капсулалар;

100 мг дозаси - 1, 4, 7 капсулалар;

150 мг дозаси - 4, 7 капсулалар.

Рецептсиз: 150 мг дозаси - 1 капсуладан.

Нуклеус Формулэйшн Пвт. Лтд.

Чхатрал, Гандхинагар, Гужарат, Ҳиндистон.

Авантика Медекс Пвт.Лтд., учун ишлаб чиқарилган.

6-Ахмедабад комплекс, Сархез,

Ахмедабад, Гужарат, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Flukonazol: 50 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
6
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
4 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Avizol 50 kapsulalar 50 mg №6 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Avizol 50 kapsulalar 50 mg №6 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Avizol 50 kapsulalar 50 mg №6 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.