Facebook Pixel Code

Azopt ko'z tomchilari 10 mg/ml, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 125000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Azopt ko'z tomchilari 10 mg/ml, 5 ml (shisha)

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 10 мг бринзоламид.

Консервант: 0,1 мг бензалконий хлориди.

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, маннитол, карбомер 974Р, тилоксапол, динатрий эдетати, натрий хлориди, хлорид кислотаси/натрий гидроксиди (рН ни бошқариш учун) ва тозаланган сув.

Кўз томчилари, суспензия.

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, карбоангидраза ингибитори. АТХ коди: S01Е С04.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Карбоангидраза (КА) ­ бу организмнинг кўп тўқималарида, шу жумладан кўз тўқималарида мавжуд бўлган фермент ҳисобланади. Карбоангидраза қайтувчи раекцияни, шу жумладан карбонат ангидриди гази ва карбон кислотасининг дегидратациясини катализлайди.

Карбоангидразани сусайтириш (ингибиция қилиниш) жараёнларида кўзнинг цилиар танаси тахминан бикарбонат ионларини шаклланишини секинлаштириш ва кейинчалик натрийни ва суюқлик транспортини камайтириш йўли билан кўз ёши суюқлигини секрециясини пасайтиради.

Натижада кўриш нервининг шикастланиши ва глаукома оқибатида кўриш майдонини йўқотилиши патогенезида асосий хавф омили бўлган кўз ички босимини пасайиши юз беради. Бринзоламид кўзда устунлик қилувчи изофермент карбоангидраза II нинг (КА­II) ингибитори ҳисобланади, in vitro IC50 3,2 ва Ki 0,13 билан КА­II га қарши.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Простагландин аналоги травопрост билан даволашга қўшимча сифатида АЗОПТ кўз томчиларининг кўз ички босимини пасайтирувчи самараси ўрганилган. Травопростни олдиндан 4 ҳафта давомида қўллаганидан кейин кўз ички босими ≥19 мм сим. уст. бўлган пациентлар бринзоламид ёки тимолол билан қўшимча даволаш олиш учун рандомизацияланган. Бринзоламид гуруҳи учун ўртача суткалик кўз ички босимини 3,2 дан 3,4 мм сим. уст. гача ва тимолол гуруҳи учун 3,2 дан 4,2 мм сим. уст. гача қўшимча пасайганлиги кузатилган. Умуман бринзоламид/травопрост гуруҳларида кўз томонидан, асосан маҳаллий таъсирланиш аломатлари билан боғлиқ жиддий бўлмаган ножўя реакцияларни юз бериши кузатилган. Бу кўринишлар енгил бўлган ва тадқиқотларни тўхтатилишининг умумий кўрсаткичларига таъсир қилмаган.

Глаукома ёки кўз ички гипертензияси ташхиси қўйилган 6 ёшдан кичик бўлган 32 нафар педиатрик пациентларда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш билан клиник тадқиқотлар ўтказилган. Айрим пациентлар кўз ички босимини даволаш учун тайёрланмаган бўлсалар айни пайтда бошқа пациентлар кўз ички босимини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилишган. Аввалроқ кўзнинг ички босимини пасайтирувчи препаратларни қабул қилганлар АЗОПТ кўз томчилари билан монотерапияни бошлагунга қадар бу препаратларни бекор қилишга мажбур эмас эдилар.

Кўз ички босимини пасайтириш юзасидан илк бор даволанган пациентларда (10 нафар пациент) АЗОПТ кўз томчиларининг самарадорлиги кўз ички босимини дастлабки даражасидан 5 мм сим. уст. диапазонида ўртача пасайиши кузатилган катталардаги илгари кузатилган самарадорлик билан бир хил бўлган. Кўз ички босимини пасайтириш бўйича маҳаллий препаратларни қўллаган пациентлар (22 нафар пациент) орасида АЗОПТ кўз томчиларини қабул қилаётганлар гуруҳида ўртача кўз ички босими дастлабки кўрсаткичдан бироз ошди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

АЗОПТ кўз томчилари томизилганидан кейин бринзоламид қон тизимига сўрилади ва КА­II га жуда яқинлиги туфайли, қон томирларда айланиб юрган эритроцитларда 111 кунлик ярим парчаланиш даври билан тўпланади. Бринзоламиднинг эритроцитлардаги концентрацияси узоқ вақт перорал қўлланганида ва маҳаллий томизилганида тахминан 20 μМ ли тўлиқ ўртача концентрациясига эришади. Бринзоламиднинг бу концентрацияси соғлом кўнгиллилар 32 ҳафта давомида кунига 2 марта бринзоламиднинг 1 мг капсуласини қабул қилган ва КА нинг тизимли сусайиш даражасини баҳолаш учун эритроцитларнинг КА фаоллиги ўлчанган фармакокинетик тадқиқотда бринзоламиднинг перорал дозасини қабул қилгандан кейин эритроцитларда эришилувчи концентрацияси (22­27 μМ) билан бир хил бўлган. Бундан ташқари, N­дезэтил бринзоламид метаболити ҳам КА билан боғланади ва кўзга ёки перорал юборилганидан сўнг қон эритроцитларида тўпланади. Бироқ карбоангидразани, ушбу тўйинган даражаларда сусайиш даражаси тизимли таъсир учун етарли эмас. Бундан ташқари, АЗОПТ кўз томчиларини маҳаллий офтальмологик қўллагандан кейин бринзоламид ва N­дезэтил бринзоламиднинг плазмадаги концентрацияси одатдаги миқдорий жиҳатдан баҳолаш чегарасига яқин ёки паст (7,5 нг/мл) бўлган.

Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30­60 мл) бўлган текширилувчилар 54 ҳафта давомида кунига икки марта 1 мг бринзоламид капсуласини қабул қилинган. Даволашнинг 4 ҳафтасига келиб бринзоламиднинг эритроцитлардаги концентрацияси 20­40 μМ лик диапазонда бўлган. Барқарор ҳолатда бринзоламид ва унинг метаболитининг эритроцитлардаги концентрацияси мос равишда 22,0 дан 46,1 гача ва 17,1 дан 88,6 μМ гача тебранган. N­дезэтил бринзоламид метаболитининг эритроцитлардаги концентрацияси ошган, КА нинг эритроцитлардаги умумий фаоллиги эса креатинин клиренсини пасайиши билан бирга пасайган, бироқ қон эритроцитларида бринзоламиднинг концентрацияси ва КА­II нинг фаоллиги ўзгармаган ҳолда қолган.

Тақсимланиши

Бринзоламид одамнинг қон плазмаси оқсиллари билан ўртача боғланади (~60%); шунинг учун плазма оқсиллари билан боғланувчи бирикмалар билан ўзаро таъсирининг хавфи кам. Пигмент юборилган ва пигмент юборилмаган қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда бринзоламидни меланин билан ўртача боғланиши аниқланди. Бироқ қуён тўқималарида бринзоламиднинг ярим парчаланиш даврига унинг меланин билан боғланишига қараганда, эритроцитлар билан боғланиши кўпроқ таъсир кўрсатади.

Қуёнларга АЗОПТ кўз томчиларининг дозасини маҳаллий юборилганидан кейин бринзоламид кўз тўқималарига тақсимланади. Бир марталик маҳаллий дозалардан кейин анча юқори концентрациялари орқа тўқималарга нисбатан, олд тўқималарда кўпроқ аниқланган; кўп марталик дозалар юборилганидан кейин препарат ўзининг юқори яқинлиги ва карбоангидраза­II нинг ферментлари билан кучли боғланиши туфайли, кўзнинг кўп тўқималарида тўпланади. Бу қондаги ярим парчаланиш даври билан ўхшаш бўлган кўзнинг рангдор пардасининг майда тукли танасидаги, қон томир парсидаги, кўзнинг тўр пардасидаги ва кўз гавҳаридаги яримпарчаланиш даврини узайтиради (қондагига нисбатан узоқроқ ярим парчаланиш даврига эга бўлган кўз гавҳаридан ташқари). Дозани кўп марта юборгандан кейин бринзоламидни кўзнинг тўр пардаси ва қон томир пардаси каби орқа тўқималарда тўпланиши, бу тўқималардаги қон айланишининг оқибатида юз беради, ва бу узоқ ярим парчаланиш даври каби узоқ Тмакс га сабаб бўлади. Аксинча, серсув кўз ёши суюқлиги, шишасимон модда ва плазма бирмунча қисқа ярим парчаланиш даврига эга, ва кунига икки ёки уч марталик дозадан кейин тўпланмайди, бу ушбу тўқималарда карбоангидраза етишмовчилигининг натижаси ҳисобланади.

Метаболизми

N­дезэтил бринзоламид ­ бу одам қони ва сийдигида аниқланган асосий метаболитдир. Бу метаболит шунингдек карбоангидразанинг маълум ингибитори ҳамдир. CYP3A4 цитохром Р­450 бу метаболитнинг шаклланишига жавобгар асосий фермент ҳисобланади; бироқ, қўшимча Р­450, эхтимол бринзоламиднинг клиренсига ёрдам берса керак. Бринзоламид 1000 нг/мл гача бўлган концентрацияларда Р­450 ни сусайтирмайди, бу турғун ҳолатдаги инсон плазмасининг кўрсаткичидан 100 марта ортиқ. Одам сийдигида N­дезэтил бринзоламиддан ташқари, бошқа метаболитлар: О­десметил бринзоламид ва N­дезметоксипропил бринзоламид ҳам аниқланган. Бу метаболитлар одамлар учун специфик ҳисобланмайди ва бринзоламидни перорал буюрилгандан сўнг ноклиник ҳар хил турларда аниқланган (идентификация қилинган). R­энантиомерни S­энантиомерга айланиши (изомеризацияси) кузатилмаган.

Чиқарилиши

Бринзоламид асосан буйраклар орқали ўзгармаган препарат шаклида (60%) чиқарилади.

Дозанинг тахминан 20% сийдикдаги метаболитни ташкил қилади.

Бринзоламидни ўрганиш бўйича ноклиник маълумотлар хавфсизлик, такрорий дозаларнинг токсиклиги, генотоксиклик ва канцероген потенциални ўрганиш бўйича оддий фармакологик тадқиқотлар асосида одамлар учун ўзига хос хавфни аниқламаган. Ноклиник тадқиқотларда токсикликни ривожланиши одам организмига максимал таъсир қилувчи дозадан анча юқори ҳисобланган дозаларнинг таъсиридагина кузатилган бўлиб, бироқ бу клиник ишлатилиши учун катта аҳамиятга эга эмас.

Бринзоламидни қуёнларга бир ойдан олти ойгача бўлган вақт давомида кунига тўрт марта 1%, 2% ва 4% концентрацияларда кўзга маҳаллий юборилиши мугуз парда қалинлигини катта бўлмаган, статистик аҳамиятли ошишини чақирган; бу ўзгаришлар бошқа турдаги хайвонларда кузатилмаган. Бринзоламидни каламушларга кунига 8 мг/кг доза даражасида (одам учун тавсия қилинган офтальмологик дозанинг 250 баробари билан тенг дозани) доимий юборилиши карбоангидразани сусайтирилиши фармакологияси билан боғлиқ ўзгаришларни (яъни, сийдик ва электролитларнинг ҳажмини ўзгариши, зардобда электролитларнинг бироз фарқлари) чақирган.

Бринзоламидни 24 ой давомида кунига 10 мг/кг дан (одам учун тавсия қилинган офтальмологик дозадан 250 марта юқори дозани) перорал қабул қилган урғочи сичқонларда қовуқ ўсмаларининг статистик аҳамиятли катталашиши кузатилган. Қовуқда дозага боғлиқ пролифератив ўзгаришлар урғочи сичқонларда кунига 1,3 ва 10 мг/кг да, ва эркак сичқонларда кунига 3 ва 10 мг/кг да кузатилган. Статистик аҳамиятли бўлган қовуқ ўсмаси билан юқори касалланиш даражаси энг аввало сичқонлар учун ноёб ҳисобланган, ўсмани юз беришини ошиши туфайли содир бўлган.

Қуёнларда бринзоламидни кунига 6 мг/кг гача бўлган перорал дозаларида (одам учун тавсия қилинган офтальмологик дозадан 125 марта юқори) ҳомила ривожланишига нохуш таъсири бўйича тадқиқотларда онага бўлган сезиларли токсикликка қарамай, эмбрионни ривожланишига таъсири аниқланмаган. Каламушларда ўтказилган шунга ўхшаш тадқиқотлар кунига 6 мг/кг дозаларда эмас балки кунига 18 мг/кг дозаларда (одам учун тавсия қилинган офтальмологик дозадан 375 марта юқори), қабул қилган урғочилар ҳомиласининг бош суякларининг ва кўкрак суяги бўғимини қотишини бир оз пасайиши кузатилган. Бу она каламушнинг вазнини ортишини пасайиши ва ҳомиланинг вазнини камайиши билан метаболик ацидозни чақирувчи дозаларда юз берган. Кучукчаларда онаси бринзоламидни перорал кунига 2 мг/кг дозада қабул қилганда катта бўлмаган камайиш (тахминан 5­6%) ва кунига 18 мг/кг доза диапазонида қабул қилганда 14% гача ҳомила вазнини дозага боғлиқ камайиши кузатилган.

АЗОПТ кўз томчилари карбоангидраза ингибитори ҳисобланган бринзоламид сақлайди.

АЗОПТ кўз томчилари кўз гипертензияси ёки очиқ бурчакли глаукомаси бўлган беморларда кўз ички босимини пасайтириш учун; бета­блокаторларга реакция бўлмаган пациентларда ёки бета­блокаторларни қўллаш мумкин бўлмаган беморларда монотерапия сифатида ёки бета­блокаторлар билан ёндош даволаш сифатида қўлланилади.

Монотерапия шаклида ёки қўшимча даволашда қўлланилганида доза кунига 2 марта шикастланган кўзлар (ёки кўз) нинг конъюнктива бўшлиғига АЗОПТ кўз томчисининг 1 томчисини ташкил қилади. Баъзи беморларда кунига 1 томчидан 3 марта томизилганида реакция яхшироқ бўлиши мумкин.

Глаукомага қарши бошқа препарат Азопт кўз томчилари билан алмаштирилганида, алмаштирилаётган препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва кейинги кундан Азопт кўз томчиларини қабул қилишни бошлаш керак.

Агар бир нечта офтальмологик препаратлар ишлатилса, унда дориларни томизиш орасида камида 5 минутлик интервал билан қўлланилиши керак.

Кексаларда қўлланиши

Кекса ёшдаги беморлар учун дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

Болаларда қўлланиши

18 ёшдан кичик беморларда АЗОПТ кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган ва бу пациентлар учун уни қўллаш тавсия қилинмайди.

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, уни бундай беморларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Буйрак фаолиятини оғир бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда ёки гиперхлоремик ацидози бўлган пациентларда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бринзоламид ва унинг асосий метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги сабабли, АЗОПТ кўз томчиларини бундай беморларда қўллаш мумкин эмас.

Офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланган.

Ишлатишдан олдин флакон силкитилсин.

Қалпоқчаси ечилсин, агар зичлаштирувчи гардиши мустахкам бўлмаса, маҳсулотни ишлатгунга қадар олиб ташлансин.

Пипетка учи ва суспензияни ифлосланишини олдини олиш учун эҳтиёткор бўлиш керак ва пипетка учини қовоқларга, атрофдаги соҳаларга ёки бошқа юзаларга теккизмаслик керак. Агар ишлатмаётган бўлсангиз, флаконни махкам ёпилган ҳолда сақланг.

Томизилганидан кейин бурун кўз ёш каналини қисиш ёки қовоқларни бироз босиш тавсия қилинади. Бу маҳаллий кўз тўқималари орқали қўлланаётган дори препаратини тизимли сўрилишни пасайтиради ва нохуш таъсирини камайтиради.

Агар биттадан ортиқ маҳаллий кўз препаратлари ишлатилса, уларни камида 5 минутлик оралиқ билан қўллаш керак. Кўз суртмалари охирги ўринда қўлланилсин.

Хавфсизлик профили маълумотлари

АЗОПТ кўз томчилари билан монотерапия ёки 0,5% тимолол малеатга қўшимча даволаш шаклида даволанган 2732 нафар пациентни ўз ичига олган клиник тадқиқотларда кўпроқ даволаш билан боғлиқ қуйидаги ноҳуш ҳолатлар ва маҳаллий симптомлар ҳақида хабар қилинган: таъм сезишнинг бузилиши (тахир ёки ноодатий таъм) (6,0%) ва томизилганидан кейин кўришни вақтинчалик (5,4%) хиралашиши, улар бир неча секунддан бир неча минутгача давом этган.

Умумлашган ножўя реакциялар жадвали

Қуйидаги ножўя раекциялар қуйидагича таснифланган: жуда тез­тез (≥1/10), тез­тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез­тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/1000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ёки номаълум (маълум маълумотлардан келиб чиқиб баҳолашни имкони йўқ). Ҳар бир гуруҳ доирасида ножўя реакциялар оғирлик даражасини пасайиши тартибида келтирилган. Ножўя реакциялар ҳақида АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар вақтида ва постмаркетинг кузатувларда хабар қилинган.

Тизимли аъзо синфи Ножўя реакциялар
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши Номаълум: иштаҳани пасайиши
Психиатрик бузилишлар Тез­тез эмас: депрессия Кам ҳолларда: уйқусизлик
Нерв тизимини бузилиши Тез­тез эмас: бош айланиши, парестезия, бош оғриғи. Кам ҳолларда: хотирани пасайиши,уйқучанлик. Номаълум: сезишни пасайиши.
Кўришни бузилиши Тез­тез: кўришни хиралашиши, кўзларни қичишиши, кўз оғриғи, кўзда дискомфорт, кўзларни қизариши. Тез­тез эмас: шоҳ пардани эрозияси, нуқтали кератит, кератит, кератопатия, конъюнктивит, аллергик конъюнктивит, блефарит, фотофобия, кўзларни қуриши, астенопия, патологик кўриш, кўзларни қичишиши, кўз ёшини кўп оқиши, кўзлардан ажралмалар, қовоқларни четида қуруқ қатламларни ҳосил бўлиши. Кам ҳолларда: шох пардани шиши, диплопия,кўриш ўткирлигини пасайиши, фотопсия, кўз сезгирлигини сусайиши, кўз атрофини шиши, конъюнктивал фолликулалар.
Эшитиш ва ички қулоқдаги бузилишлар Кам ҳолларда: қулоқларни шанғиллаши
Юрак томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: стенокардия, юрак ритмини бузилиши
Қон томир бузилишлари Номаълум: қон босимни пасайиши
Нафас органлари, кўкрак ва кўкс оралиғи бузилишлари Тез­тез эмас: бронхит, хансираш, бурундан қон кетиши, қон тупуриш, ринит, ринорея, оғиз­ҳалқумда оғриқ, юқори нафас йўлларида йўтал синдроми, томоқни қўзғалиши. Кам ҳолларда: бронхиал гиперреактивлик, нафас йўлларининг юқори бўлимларида сустлик, бўшлиқлар гиперемияси, бурун битиши, йўтал, бурун бўшлиғини қуриши, фарингит.
Меъда­ичак бузилишлари Тез­тез: дисгевзия Тез­тез эмас: кўнгил айниши, диарея, диспепсия, қоринда дискомфорт, оғиз қуриши
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар Тез­тез эмас: тошма, дерматит Кам ҳолларда: эшакеми, соч тўкилиши, тарқоқ қичишиш
Скелет­мушак тизими ва бириктирувчи тўқима бузилишлари Номаълум: артралгия
Умумий бузилишлар ва қўллаш жойининг ҳолати Тез­тез эмас: чарчоқ. Кам ҳолларда: кўкракда оғриқ, хавотирлик хисси, астения, қўзғалувчанлик.

Алоҳида ножўя реакцияларнинг таърифи

Клиник тадқиқотлар вақтида АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя реакция сифатида кўпроқ дисгевзия (тахир ёки томизилгандан кейин оғизда ноодатий таъм) ҳақида ҳабар қилинган. Эҳтимол буни кўз томчилари бурун кўз ёш канали орқали бурун­ҳалқумга ўтиши чақирган ва бринзоламид билан боғлиқ бўлиши мумкин. Томизилганидан кейин бурун кўз ёш каналини босиш ёки қовоқларни бироз босиш бундай таъсирни юзага келишини камайтиришга ёрдам беради.

АЗОПТ кўз томчилари бринзоламид сақлайди, у сульфонамид карбоангидразани тизимли сўрилишини ингибитори ҳисобланади. МИЙ, нерв тизими томонидан таъсири, гематологик, буйрак ва метаболик таъсири одатда карбоангидразанинг тизимли ингибиторлари билан боғланади. Карбоангидразанинг перорал ингибиторларига тааллуқли бўлган шундай турдаги ножўя реакциялар маҳаллий буюрилганда ҳам юзага келиши мумкин.

Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик.

Сульфонамидга маълум юқори сезувчанлик.

Оғир буйрак етишмовчилиги.

Гиперхлоремик ацидоз.

Бошқа дори препаратларини АЗОПТ кўз томчилари билан ўзаро таъсири бўйича специфик тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиник тадқиқотларда АЗОПТ кўз томчилари простагландин аналоглари ва тимололнинг офтальмологик препаратлари билан бир вақтда ножўя ўзаро таъсирларнинг белгиларисиз қўлланилган. Глаукомани қўшимча даволаш вақтида АЗОПТ кўз томчиларини ва миотик воситаларни ёки адренергик агонистларни орасида боғлиқлик кузатилмаган.

АЗОПТ кўз томчилари карбоангидразанинг ингибитори ҳисобланади, ва улар маҳаллий қўлланганда ҳам тизимли сўрилиши мумкин. Карбоангидраза ингибиторлари перорал қўлланганда кислота­ишқор мувозанати бузилиши ҳақида ҳабар қилинади. АЗОПТ кўз томчиларини қабул қилаётган пациентларда ўзаро таъсир юзага келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

АЗОПТ кўз томчиларини ва карбоангидраза ингибиторларини перорал қабул қилаётган пациентларда карбоангидразани сусайишининг маълум тизимли таъсирига аддитив таъсир кузатилиши мумкин. АЗОПТ кўз томчиларини қўллашни ва карбоангидраза ингибиторларини перорал қабул қилишни бирга буюрилиши ўрганилмаган ва тавсия қилинмайди.

Бринзоламиднинг метаболизмига жавобгар цитохром Р­450 нинг изозимлари CYP3A4 (асосий), CYP2A6, CYP2C8 ва CYP2C9 ни ўз ичига олади. Кетоконазол, итраконазол, клотримозол, ритонавир ва тролеандомицин каби CYP3A4 ингибиторлари бринзоламиднинг CYP3A4 ёрдамидаги метаболизмини ингибиция қилади. CYP3A4 ингибиторларини бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бироқ, бринзоламидни тўпланиш эҳтимоли кам, чунки буйрак асосий чиқарилиш йўли ҳисобланади. Бринзоламид цитохроми Р­450 изозимларини ингибитори ҳисобланмайди.

АЗОПТ кўз томчиларини қабул қилаётган беморларда препаратни тизимли сўрилиши туфайли сульфонамиднинг барча ҳосилалари учун типик бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин. Агар жиддий реакция ёки юқори сезувчанлик аломатлари кузатилса, препаратни бекор қилиш керак.

Псевдоэксфолиатив глаукомаси ёки пигментли глаукомаси бўлган беморларни даволашда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш тажрибаси чекланган.

АЗОПТ кўз томчилари энг аввало глаукомани қўшимча даволаш вақтида тимолол билан бирга буюрилганида баҳоланган. Шунинг учун бринзоламидни бошқа глаукомага қарши препаратлар билан буюриш бўйича чекланган маълумотлар бор.

АЗОПТ кўз томчиларини тор бурчакли глаукомаси бўлган беморларда қўллаш ўрганилмаган.

Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари қўлланганда кислота­ишқор мувозанати бузилиши ҳақида ҳабар қилинади. Метаболик ацидоз хавфи туфайли, буйрак фаолиятини бузилиш хавфи бўлган пациентларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Кўзнинг шоҳ пардасининг касалликлари бўлган беморларда (айниқса, эндотелиал ҳужайраларининг сони кам бўлган бўлган беморларда) бринзоламидни шоҳ пардасининг эндотелиал фаолиятига таъсири бўлиши ўрганилмаган. Хусусан, контакт линзаларини ишлатувчи пациентларда текширувлар ўтказилмаган, ва бринзоламидни қўллашда бундай пациентларни синчков мониторинг қилиш тавсия қилинади, чунки карбоангидраза ингибиторлари шоҳ парданинг гидратация даражасига таъсир қилиши мумкин ва линзаларни қўллаш шоҳ парда учун бўлган хавфни ошириши мумкин. Шоҳ пардани бузилиши бўлган пациентларни, ҳам қандли диабети ёки шоҳ парда дистрофияси бўлган пациентларни синчков мониторинг қилиш тавсия қилинади.

Одатда офтальмологик препаратларда консервант сифатида ишлатилувчи бензалконий хлориди нуқтали кератопатияни ва/ёки токсик ярали кератопатияни чақиради. АЗОПТ кўз томчилари бензалконий хлоридини сақлаганлиги туфайли, уни кўзларини қуриши кузатилган пациентларда ёки шоҳ парда аномалияси бўлган ҳолларда тез­тез ёки давомли қўлланганда синчков мониторинг қилиш зарур.

АЗОПТ кўз томчиларини контакт линзаларини ишлатувчи пациентларга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

АЗОПТ кўз томчилари бензалконий хлоридини сақлайди, у кўзларни таъсирланишини чақириши мумкин ва маълумки, юмшоқ контакт линзаларини рангини хиралаштиради. Юмшоқ контакт линзалар билан алоқа қилишдан сақланиш керак. Пациентлар АЗОПТ кўз томчиларини қўллашдан олдин линзаларни олиб туриш ва томизилганидан кейин камида 15 минут ўтгач уларни яна қўйиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилишлари керак.

АЗОПТ кўз томчилари билан даволаш тўхтатилганидан кейин бўлиши мумкин бўлган қайтувчи самара ўрганилмаган; кўз ички босимини пасайиши 5­7 кун давом этиши кузатилади.

Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари ақлий зўриқишни ва/ёки жисмоний координацияни талаб қилувчи вазифаларни бажариш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. АЗОПТ кўз томчилари тизимли сўрилади ва шунинг учун бу маҳаллий буюрилганида хам юзага келиши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Офтальмологик бринзоламидни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, ёки улар чекланган. Ҳайвонларда бринзоламидни қўллаб ўтказилган тадқиқотлар препарат тизимли буюрилганидан кейин репродуктив заҳарланишни кўрсатди. Одамлар учун бўлган потенциал хавфи маълум эмас.

АЗОПТ кўз томчиларини ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Эмизиш даври

Бринзоламид ёки унинг метаболитлари маҳаллий офтальмологик буюрилгандан кейин она сутига ўтиши маълум эмас; бироқ, эмизилаётган бола учун бўлган хавф эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда перорал қабул қилгандан кейин бринзоламиднинг минимал даражаси кўкрак сутида аниқланган. Бола учун она сути билан эмизиш фойдасини ва аёл учун даволашдан бўлган фойдани эътиборга олган ҳолда, эмизишни тўхтатиш керакми ёки АЗОПТ кўз томчилари билан даволашни тўхтатиш/даволашдан сақланиш кераклиги ҳақида бир қарорга келиш керак.

Фертиллик

Бринзоламидни ҳайвонларда қўллаш бўйича тадқиқотларда фертилликка бирор бир таъсири аниқланмаган. Бринзоламидни маҳаллий офтальмологик буюрилганда одамларда фертилликка таъсирини баҳолаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилмаган.

Транспорт воситларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

АЗОПТ кўз томчилари транспорт воситларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.

Вақтинчалик кўришни хиралашиши ёки бошқа визуал бузилишлар машинани ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агар дори томизилганидан кейин кўриш хиралашса, пациент транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқаришдан аввал кўриш яхшиланмагунча кутиш керак.

Бундан ташқари, ушбу махсулотни қўллашда нерв тизими томонидан автомашинани хайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган бузилишлар бўлганлиги ҳақида ҳабар қилинган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

АЗОПТ кўз томчиларининг маҳаллий дозасини оширилишида кўзларни (кўзни) илиқ сув билан ювиб ташлаш мумкин.

Дозани оширилиб юборилиш ҳоллари ҳақида хабарлар йўқ.

Даволаш симптоматик ва эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи бўлиши керак. Электролит мувозанатини бузилиши, ацидоз ҳолати ривожланиши, шунингдек нерв тизими томонидан бузилишлар бўлиши мумкин. Зардоб электролитларининг (айниқса калийнинг) даражасини кузатиш, шунингдек қоннинг рН даражасини назорат қилиш керак.

5 мл дан бураладиган полипропилен (DROPTAINER*) қалпоқчали паст зичликдаги полиэтилен флаконларда.

Қуйидаги ўлчамдаги ўрамлар мавжуд: 1 х 5 мл ва 3 х 5 мл флаконларни сақловчи картон қутилар.

Барча ўлчамдаги ўрамлар ҳам сотувда бўлмаслиги мумкин.

4-­30 °C ҳароратда сақлансин.

Препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

2 йил.

Очилганидан кейин 4 ҳафта ўтгач ишлатилмасин.

АЛКОН-КУВРЕР (Alcon-Couvreur)

В-2870 Puurs (Бельгия)

© 2014 Новартис

* Новартис савдо белгиси

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Brinzolamid: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belgiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Azopt ko'z tomchilari 10 mg/ml, 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Azopt ko'z tomchilari 10 mg/ml, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belgiya.

Azopt ko'z tomchilari 10 mg/ml, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Brinzolamid hisoblanadi.