Facebook Pixel Code

Bolex tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 65000 so'm gacha 114200 so'm
Без рецепта
6 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Bolex tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен - 400 мг, парацетамол - 325 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал, микрокристалл целлюлоза, желатин, метабисульфит, магний стеарати, кремний коллоид диоксиди, натрий крахмал гликоляти, тальк.

Оқ, капсуласимон, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Таблеткалар.

Анальгетик ва антипиретик. АТХ коди: N02BE51.

Бу препаратларни мажмуадаги самарадорлиги алоҳида компонентларига қараганда юқори.

Ибупрофен - ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Унинг таъсири циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) изоферментини периферик ингибиция қилиш ва ўз навбатида ноцицептив нерв охирларининг сезувчанлигини пасайиши билан боғлиқ. Ибупрофеннинг иситмани туширувчи самараси гипоталамусдаги простагландинларнинг синтезини марказий тормозланиши билан боғлиқ. Ибупрофен тромбоцитларни агрегациясини қайтувчан ингибиция қилиш хусусиятига эга.

Парацетамол - оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита бўлиб, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Парацетамол МНТ даги циклооксигеназани самаралироқ ингибиция қилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи самараси бевосита гипоталамусдаги терморегуляция марказининг медиаторлари бўлган простагландинлар, хусусан, Е2 ва F2 простагландинларнинг биосинтезини тормозланиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Ибупрофен диффузия йўли билан синовиал суюқликка ўтади. Қон зардобидаги ибупрофеннинг чўққи даражасига, умуман олганда, қабул қилгандан сўнг бир ёки икки соат давомида эришилади. Ибупрофен жигарда, ёки метаболитлари ҳолида, ёки асосий конъюгатлари ҳолида, шунингдек оз миқдорда ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали бирламчи чиқариладиган иккита асосий метаболитларигача метаболизмга учрайди. Ибупрофен қабул қилинганидан сўнг 24 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади.

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмада препаратнинг чўққи концентрациясига перорал қабул қилинганидан сўнг тахминан 10-60 минутдан кейин эришилади. Парацетамол организмнинг тўқималарида тақсимланади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари, тахминан 10% глутатион конъюгатлари ҳолида сийдик билан чиқарилади. Парацетамолнинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1 дан 3 соатгача ўзгаради.

Болекс турли келиб чиқишга эга бўлган ўртача яққолликдан оғриқ синдромида (бош ва тиш оғриғида, невралгия, остеохондроз, артралгия, миалгия натижасида ривожланган белдаги оғриқларда, тендовагинит, бурситда, мушаклар, боғламлар ва пайларни чўзилиши натижасида ривожланган оғриқларда) қўлланади; шамоллашда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида (шу жумладан, юқори нафас йўлларининг касалликларида, қулоқ, томоқ ва бурун касалликларида, артритда, дисменореяда, аднекситда) юқори тана ҳароратини пасайтириш учун қўллаш мумкин.

Ичга, овқатдан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталарга 1 таблеткадан кунига 3-4 марта. Максимал суткалик доза - 6 таблетка.

12 ёшдан ошган болаларга (тана вазни 30 кг ортиқ болаларга) - 1 таблеткадан кунига 2 марта.

Қабул қилиш оралиғи 4 соатдан кам бўлмаслиги лозим. Катталар учун даволашни максимал давомийлиги 5-7 кун, болалар учун - 3 кун.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кўришни бузилиши.

МИЙ томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, меъда-ичак тизимининг эрозив ярали шикастланишлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, қон кетиши, диарея.

Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, эшакеми, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Одатда ножўя реакциялар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.

Бу препаратни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), ибупрофен, парацетамол ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлиги маълум бўлган пациентларда;
  • анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, бронхоспазм, ангиоэдема, иситма, ринитлар ёки эшакеми, анафилактик реакциялар) бўлган пациентларда;
  • анамнезида ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак яралари/перфорацияси ёки қон кетишлари бўлган пациентларда;
  • қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларда;
  • жиддий жигар, буйраклар ва юрак касалликлари бўлган пациентларда;
  • ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни сақловчи бошқа препаратлар, шу жумладан, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни специфик ингибиторлари ва ацетилсалицил кислотасини кунига 75 мг дан ортиқ дозаси билан бир вақтда ишлатилганида;
  • жиддий ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, парацетамол ёки ибупрофен сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда ишлатилганида;
  • ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилиш ҳавфи ва ўпка гипертензиясини ривожланиши мумкинлиги сабабли ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидлар ибупрофен билан бирга меъда-ичак йўллари (МИЙ) га ножўя таъсирини ошириши мумкин. Антикоагулянтлар гепарин ёки тромболитик воситаларни Болекс билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки ибупрофен МИЙ яралари ва қон кетишларини чақириши мумкин. Ибупрофен перорал антидиабетик воситалар ва инсулиннинг гипогликемик таъсирини ошириши мумкин. Ибупрофен дигоксин, циклоспорин, литий ва метотрексатнинг плазмадаги концентрацияларини ошириши мумкин.

Болексни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, барбитуратлар, тиришишга қарши препаратлар ва рифампицин билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Болекс фуросемид ва тиазид диуретикларининг сийдик ҳайдовчи таъсирини камайтириши, хлорамфеникол (левомицетин) нинг цитотоксиклигини кучайтириши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш шифокор билан келишилган ҳолда бўлиши керак.

Кекса ёшдаги шахсларда, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда, сурункали юрак етишмовчилигида, шунингдек антикоагулянт ва гиполипидемик препаратларни ичга қабул қилаётганларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни қабул қилиш вақтида жигарнинг шикастланишини олдини олиш учун алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас. Препарат узоқ вақт қабул қилинганида (5 кундан ортиқ) периферик қонни ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва кома ҳолати ривожланади. Заҳарланишга гумон қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: биринчи 4 соатни ичида меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатион ҳосил бўлишини оширувчи дори воситаларини юбориш (биринчи 12 соатда ацетилцистеинни вена ичига юбориш ёки ичга қабул қилиш) ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

10 таблеткадан блистерда. 1, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. № 10 (1х10), №100 (10х10).

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

«Syren Healthcare», Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ibuprofen: 400 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 325 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
14 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Bolex tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 6500 so'm - 10 шт.

14 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Bolex tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Bolex tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Syren Healthcare hisoblanadi.