Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 50 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол - 500 мг, диклофенак натрий - 50 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, повидон К-30, икки асосли кальций фосфати, глицерол, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, тозаланган сув.
Оқ ёки деярли оқ рангли, капсула шаклидаги бир томонида ўйиқчаси бўлган, бошқа томони силлиқ таблеткалар.
Таблеткалар.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: M01AB55.
Болнол - бу оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши мажмуавий препаратдир.
Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларини кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссиқликни ажралиб чиқиши кучаяди.
Диклофенак натрий ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Таъсир механизми циклооксигеназани носпецифик сусайтирилиши, простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши, шунингдек лейкоцитларда эркин арахидонлар концентрациясини пасайтириши билан боғлиқ. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга учратиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соат оралиғида. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.
Диклофенак натрий - бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади, фаол модданинг тахминан 50% жигардан биринчи ўтишда метаболизмга учрайди. 50 мг дозада препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан сўнг кузатилади ва 1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) ни ташкил қилади. Овқат препаратни сўрилишини секинлаштиради, аммо сўрилаётган фаол модданинг миқдори ўзгармайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни ташкил қилади; бунда препаратнинг кўп қисми (99,4%) альбуминлар билан боғланади. Синовиал суюқлигига бўғим бўшлиғига яхши киради, у ерда фаол модданинг максимал концентрациясига плазмадагига қараганда 2-4 соат кеч эришилади. Синовиал суюқлигидан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Препаратнинг 60% метаболитлари кўринишда буйраклар орқали, қолган қисми сафро орқали чиқарилади. Буйрак фаолияти яққол бузилган (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) беморларда, сафро билан чиқариладиган метаболитларининг солиштирма оғирлиги ошади, шунинг учун уларнинг қондаги концентрациясининг ошиши кузатилмайди.
Ревматоид артрид, остеоартрит, бел оғриғи ва тендинит, тендосиновит, бурсит, пайларни чўзилиши ва суякларни чиқиши каби, бошқа ўткир скелет - мушак бузилишлари; анкилозловчи спондилит; ортопедик, стоматологик ва бошқа кичик жарроҳлик операцияларидаги оғриқ ва яллиғланишни сусайтириш; ювенил сурункали артрит; операциядан кейинги оғриқ; бош оғриғи; танадаги оғриқлар; иситмани пасайтиришда қўлланади.
Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Препаратни овқат қабул қилинганидан кейин қабул қилиш керак.
Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Навбатдаги ҳар бир қабуллар оралиғи камида - 4 соат.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискомфорт ҳисси (эпигастрия соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метероизм, иштаҳанинг пасайиши. Кам ҳолларда: қон кетиши, перфорация билан асоратланган меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтозли стоматит, эзофагит. Алоҳида ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги;
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: ҳис қилиш ёки кўришни бузилиши (ёйилган кўриш, диплопия), қулоқларда шовқин, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар;
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми. Буллёз тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;
Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик ёки сариқликсиз);
Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия;
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензияни пайдо бўлишининг якка ҳоллари, юрак етишмовчилиги аниқланган;
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам ҳолларда: бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- анамнездаги аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;
- зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);
- ҳомиладорлик, лактация;
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- қон яратиш фаолиятининг бузилиши;
- кўрув нервининг касалликлари, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
- буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари, рангли кўришни бузилиши, туғма глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.
Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калий миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин. Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, бу препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирининг ривожланиш хавфи ошади.
Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи дорилар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, шу жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга қабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан - нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, «ҳалқали» ва тиазидли диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик таъсирини сусайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди.
Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юқори дозаларда препарат тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларда, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препарат гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи ишларни бажаришдан (масалан, автомобилни ҳайдаш) сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: Аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
10 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 10 блистердан қўллашбўйича йўричномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
4 йил.
Рецепт бўйича.
“ISSHAAN HEALTHCARE PVT LTD.”, Ҳиндистон.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Diklofenak: 50 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 6000 so'm - 10 шт.
Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Bolnol tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Lincoln Pharmaceuticals hisoblanadi.