Facebook Pixel Code

Aldobel

Tovarlar: 3
Aldobel 50 mg № 28 tabletkalar (2 blister x 14 tabletka)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 41000 so'm
Без рецепта
в 5 dorixonalarda
Aldobel tabletkalari 100 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 64700 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
Aldobel tabletkalari 25 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 41000 so'm gacha 64700 so'm (5 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Aldobel 50 mg № 28 tabletkalar (2 blister x 14 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aldobel 50 mg № 28 tabletkalar (2 blister x 14 tabletka)»

фаол модда: 25 мг, 50 мг, 100 мг спиронолактон;

ёрдамчи моддалар: коллоидли кремний диоксиди, поливинилпирролидон, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, магний стеарати.

Қобық: қоплама учун материал №1 (гидроксипропил метилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди); темир қизил оксиди, темир сариқ оксиди.

Алдобел 25 мг: Оч сариқ рангдан сариқ рангтача бўлган, овал шаклли, икки томонлама қаварик, бир томони рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Алдобел 50 мг: Оч заргалдоқ рангдан заргалдоқ ранггача бўлган, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Алдобел 100 мг: Оч пушти рангдан пушти ранггача бўлган, овал шаклли, икки томонлама қаварик, бир томони рискали, кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Калий тежовчи диуретик восита. АТК коди: С03DA01.

Фармакодинамикаси

Спиронолактон узоқ, давомли таъсир кўрсатадиган калийни тежайдиган диуретик бўлиб, альдостероннинг рақобатдош антагонисти (буйрак усти бези пўстлоғининг минералокортикоид гормони) хисобланади.

Нефроннинг дистал қисмида спиронолактон альдостероннинг натрий ва сувни ушлаб қолишига тўсқинлик қилади ва альдостероннинг калийни чикариб юборувчи таъсирини бостиради.

Альдостерон рецепторлари билан боғланиб, натрий, хлор ва сув ионларининг сийдик билан чикарилишини кучайтиради, калий ионлари ва мочевинанинг чикарилишини камайтиради ва сийдикнинг кислоталилигини пасайтиради. Препаратнинг антигипертензив таъсири сийдик ҳайдовчи таьсирнинг мавжудлиги билан боглик.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тарқалиши

Спиронолактон ОИТдан тез ва тўлиқ сўрилади.

Плазма оқсиллари билан фаол равишда боғланади (тахминан 90%).

Метаболизм ва чиқарилиши

Спиронолактон инсон организмида тез метаболизмланади. Спиронолактоннинг фармакологик фаол метаболитлари 7-алфа-тиометилспиронолактон ва канренон ҳисобланади. Ўзгармаган спиронолактоннинг қондаги Т1/2 қисқа (1,3 соат) бўлишига карамасдан, фаол метаболитларнинг Т1/2 узоқроқ давом этади (2,8 дан 11,2 соатгача). Метаболитлар асосан буйраклар орқали чиқарилади, уларнинг кам миқдори ичак орқали чиқарилади. Спиронолактон ва унинг метаболитлари плацента орқали ва кўкрак сутига утади.

Соглом кўнгиллилар томонидан кунига 100 мг спиронолактон 15 кун давомида қабул қилингандан сўнг плазмадаги Смах (Тмах), шунингдек спиронолактоннинг Ти2 2,6 с, мос равишда 80 нг/мл бўлганда тахминан 1,4 соатни ташкил этди. 7-алфа- тиометилспиронолактон ва канренон метаболитлари учун мос равишда Тмах 3.2 с ва 4.3 с, Стах-391 нг/мл ва 181 нг/мл, Т1/2 эса, 13.8 с ва 16.5 с ни ташкил этди.

Спиронолактоннинг бир марталик дозаси қабулидан кейин буйракдаги фаоллиги 7 соатдан кейин энг юқори даражага етади ва камида 24 соат сақланиб туради.

  • эссенциал гипертензия, асосан гипокалиемия ҳолатида, одатда бошқа гипотензив препаратлар билан биргаликда;
  • бошка даволаш усуллари таъсир этмайдиган ёки уни кўтара олмайдиган пациентларда димланган юрак етишмовчилигида, шунингдек бошка диуретикларнинг таъсирини кучайтириш учун;
  • асцит ва/ёки шиш, нефротик синдром билан бирга кечадиган жигар циррози пациент бошқа препаратларни қабул қила олмаганда, гипокалиемияни даволаш учун;
  • бирламчи гиперальдостеронизмни ташхислаш ва даволаш;
  • юрак гликозидларини кабул қиладиган пациентларда бошқа даволаш усуллари қўлланилмаганда гипокалиемияни олдини олии.

Алдобел овкатдан сўнг кунига 1 ёки 2 маҳал кабул килинади. Кундалик дозани ёки препаратнинг суткалик дозасининг биринчи қисмини эрталаб кабул қилиш тавсия этилади.

Катталар

Эссенциал гипертензия

Илгари қўлланилган антигипертензив препаратларнинг самарадорлиги етарли бўлмаган ҳолларда артериал гипертензияни даволашда қўшимча терапия

Спиронолактоннинг бошланғич дозаси бошқа гипертензив дорилар билан бир вақтда қўлланганда кунига 25 мг ни ташкил этади. Агар 4 ҳафта ўтгач ҳам АҚБ мақсадли кўрсаткичларга етиб бормаса, препарат дозасини 2 баравар ошириш мумкин. Гиперкалиемия келтириб чиқарадиган препаратларни қабул қиладиган артериал гипертензияли пациентларда (масалан, АПФ ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторлари блокаторлари) спиронолактонни ишлатишдан олдин қон зардобидаги каний ва креатинин миқдорини баҳолаш керак. Қон зардобида калий миқдори 5,0 ммоль/л дан ва креатинин концентрацияси 220 мкмол/л дан ошган пациентлар Алдобелни қабул қилмасликлари керак. Спиронолактон қабул қилингандан кейин 3 ой давомида қонда калий ва креатинин миқдорини тез-тез назорат қилиб бориш талаб этилади.

Димланган юрак етишмовчилиги

Димланган юрак етишмовчилиги ёки нефротик синдром фонида шишилар

Бошланғич доза 100 мг ни ташкил қилади ва у 25 мг/сутка дан 200 мг/сутка бўлган интервалда ўзгартирилиши мумкин, препарат 1-2 қабулда қабул қилиниши мумкин. Препаратнинг юқори дозалари қабул қилинганда буйракнинг проксимал қисмида таъсир килувчи спиронолактон диуретики билан биргаликда ишлатилиши мумкин. Бундай ҳолда спиронолактоннинг дозасини коррекциялаш керак.

Огир юрак етишмовчилигини даволашда қўшимча терапия (МҮНА таснифи бўйича III-IV синф ва ҳон ҳайдаш фракцияси ≤35%)

Агар кон зардобида калий миқдори 5,0 ммоль/л дан, креатинин концентрацияси 220 мкмоль/л дан ошмаса, асосий стандарт даволаш фонида спиронолактоннинг дозаси қабул килишнинг бошланишида суткада 25 мг ни ташкил этиши кераклиги аникланган. Клиник кўрсаткичларга кўра препаратни суткада 25 мг дозада яхши кўтара олган пациентлар учун дозани кунига 50 мг гача ошириш мумкин.

Аллобел препаратини ёмон кўтарадиган пациентлар учун препаратнинг суткада 25 мг бўлган дозасини ҳар 2 кунда 1 марта 25 мг гача камайтириш мумкин.

Жигар циррози туфайли ривожланган асцит ва шишлар

Агар сийдикдаги натрий ва калий ионларининг нисбати 1,0 дан ошса, у ҳолда препаратнинг суткалик дозаси 100 мг бўлиши керак. Агар кўрсатилган нисбат 1,0 дан кам бўлса, у у ҳолда препаратнинг суткалик дозаси 200 мг дан 400 мг гача бўлиши керак Қўллаб-қувватловчи доза ҳар бир пациент учун индивидуал белгиланиши керак.

Гипокалиемия

Агар калий препаратларини қабул қилиш ёки бошқа калий тежовчи усуллар етарли бўлмаса, препарат кунига 25-100 мг дозада буюрилади. Бирламчи гиперальдостеронизм

Диагностика мақсадида

Узоқ муддатли тест: спиронолактон кунига 400 мг дан 3-4 ҳафта давомида кабул қилинади. Гипокалиемия ва артериал гипертензияни коррекциялашга эришилганда, бирламчи гиперальдостеронизм мавжудлигини тахмин қилиш мумкин.

Қисқа муддатли тест: спиронолактон кунига 400 мг дан 4 кун давомида қабул қилинади. Спиронолактон кабул қилинаётганда қон зардобида калий миқдорининг ошишида ва уни бекор килгандан кейин пасайишида бирламчи гиперальдостеронизм Мавжудлигини тахмин қилиш мумкин.

Даволаш

Жарроҳлик амалиётига тайёргарлик жараёнида спиронолактон суткасига 100 мг дан 400 мг гача бўлган дозаларда қўлланилади. Агар операцияга кўрсатма бўлмаса, спиронолактон энг паст самарали дозада узоқ муддат қўллаб-қувватловчи терапия учун ишлатилиши мумкин. Бундай ҳолда, препаратнинг бошланғич дозаси ҳар 14 кунда энг паст самарали дозага етгунча камайтирилиши мумкин. Узок муддат қўлланганда ножўя таъсирин камайтириш учун Алдобел препаратини бошка диуретиклар билан биргаликда қўллаш тавсия этилади.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар. Препаратнинг бошланғич дозаси суткада 1-4 маротабалик қабул учун тана вазнининг ҳар кг га 1-3 мг ни ташкил этади. Қўллаб- қувватловчи терапияда ёки бошқа диуретиклар билан бирга қўлланганда Алдобелнниг дозаси тана вазнининг ҳар кг га 1-2 мг гача камайтирилиши керак.

3 ёшгача бўлган болаларда қўлланганда суспензиядан фойдаланиш мумкин. Суспензияни тайёрлаш учун таблеткаларни майдалаш ва суюқлик ёки бўтқасимон овқат билан аралаштириш керак. Тайёрлангандан сўнг суспензия дарҳол қабул қилиниши керак. Ёши қайтган пациентлар (65 ёшдан катепалар). Препарат билан даволашни энг паст дозадан бошлаш тавсияланади ва энг юқори зарур самарага эришилгунга қадар аста-секин ошириш тавсия этилади. Спиронолактоннинг метаболизми ва организмдан чиқарилишига таъсир қилиши мумкин бўлган буйрак ва жигар функцияларининг оғир бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёт бўлиш керак. Бундан ташқари, ёши қайтган пациентларда препаратни қўллашда гиперкалиемия ривожланиш хавфини ҳисобга олиш керак ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига каранг).

Ножўя реакциялар кўпинча спиронолактоннинг альдостеронга нисбатан рақобатбардош антагонизми, шунингдек спиронолактоннинг антиандроген таъсирига боғлиқ. Одатда спиронолактон кабули тўхтатилгандан сўнг ножўя таъсирлар йўқолади. ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (21/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам 1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум - мавжуд маълумотларга кўра учраш тезлигини аниклаш имкони йўк.

Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам эозинофилия. тромбоцитопения, агранулоцитоз,

Иммун тизими томонидан: камдан-кам юқори сезувчанлик.

Эндокрин тизими томонидан: жуда кам гирсутизм.

Моддалар алмашинуви томонидан: жуда тез-тез гиперкалиемия (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва бир вақтнинг ўзида калий препаратларини қабул қиладиган пациентларда); тез-тез гиперкалиемия (кекса пациентларда, қандли диабетда ва бир вақтнинг ўзида АЎФ ингибиторларини қабул қиладиган пациентларда); камдан- кам ацидоз. гипонатриемия, дегидратация, порфирия, частотаси номаълум-гиперхлоремик

Руҳий ўзгаришлар: кам онгда чалкашлик.

Асаб тизими томонидан: кам уйқучанлик (жигар циррози бўлган пациентларда), бош огриги; жуда кам фалажлик, параплегия.

Юрак томонидан: жуда тез-тез аритмиялар (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва спиронолактон билан бир вақтнинг ўзида калий препаратларини қабун киладиган пациентларда).

Кон томирлари томонидан: жуда кам васкулит, частотаси номаълум пасайиши АҚБнинг.

Нафас олиш тизими томонидан: жуда кам овоз тонининг ўзгариши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш; камдан-кам - гастрит, ошқозон яраси, ошқозондан кои кетиши, ошқозонда огрик, диарея. Жигар ва ўт йўллари томонидан: жуда кам гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: камдан кам тошма, эшакем, жуда кам алопеция, экзема, ҳалкасимон эритема, терининг югурикга ўхшаш Ўзгаришлари; частотаси номаълум буллёз пемфигоид (одатда, узок муддат кабул килинганда).

Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам остеомаляция.

Буйраклар ва сийдик йўллари томонидан: жуда кам ўткир буйрак етишмовчилиги.

Жинсий аъзолар ва кўкрак безлари томонидан: жуда тез-тез либидо, эректил дисфункция, гинекомастия (эркакларда), кўкрак безларида огрик, кўкракда огрик (эркакларда), сут безларининг катталашиши, ҳайз циклининг бузилиши (аёлларда); тез-тез бепуштлик (препарат юкори дозаларда қўлланганда (450 мг/сутка)).

Умумий бузилишлар: кам астения, чарчок.

Лаборатория ва инструментал маълумотлар: жуда кам кон зардобида мочевина концентрациясининг ошиши, кон зардобида креатинин концентрациясининг ошиши; частотаси номаълум гликозидлаши гемоглобин (11bA1c) микдорининг ошиши.

  • таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг таркибий қисмларидан бирига нисбатан юқори сезувчанлик;
  • Аддисон касаллиги;
  • гиперкалиемия, гипонатриемия;
  • огир буйрак етишмовчилиги (КФТ<10 мл/дак/ 1,73 м²), Ўткир буйрак етишмовчилиги, анурия, юрак етишмовчилиги (КФТ <30 мл/дак/1,73 м² ёки қон зардобидаги креатинин концентрацияси 220 ммол/л дан ортик);
  • эплеренон ёки бошқа калий сакловчи диуретиклар билан биргаликда қўллаш;
  • лактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозали мальабсорбция;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан:

  • гиперкалциемия; метаболик ацидоз;
  • AV блокада (гиперкалиемия унинг кучайишига ёрдам беради);
  • буйрак етишмовчилиги; қандли диабет (тасдиқланган ёки тахмин қилиаётган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда);
  • гиперкалиемияни келтириб чиқарадиган дори воситаларни қабул қилиш;
  • маҳаллий ва умумий анестезия;
  • кекса ёш;
  • жигар етишмовчилиги;
  • жигар циррози, порфирия.

Жигар функцияси бузилганда қўллаш

Жигар етишмовчилигида, жигар циррозида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Буйрак функцияси бузилганда қўллаш

Оғир даражали буйрак етишмовчилигида препаратни қўллаш мумкин эмас (КК камида 10 мл/мин). Диабетик нефропатияда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Болаларда қўллаш

3 ёшгача бўлган болаларга препаратни таблеткалар ва капсулалар шаклида қўллаш мумкин эмас. "Қўллаш усули ва дозалари" бўлимида кўрсатилган маълумотларга мувофик фойдаланиш мумкин.

Кекса пациентларда қўллаш

Ёши қайтган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни бошка калий тежовчи диуретиклар, АЎФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари антагонистлари, альдостерон блокаторлари, калий препаратлари билан бир вактда қўллаш, шунингдек калийга бой парҳезга риоя қилиш ёки тузнинг калий сақловчи турларини истеъмол қилиш огир гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин.

Гиперкалиемияга олиб келадиган дори воситаларидан ташқари, триметоприм/сулфаметоксазол (ко-тримоксазол) комбинациясини спиронолактон билан бир вақтда қўллаш клиник жиҳатдан аҳамиятли гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Бошқа диуретиклар билан бир вақтда қабул қиями: диурезнинг кучайиши.

Иммунодепрессантлар, циклоспорин ва такролимус спиронолактон келтириб чикарадиган гиперкалиемияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Колестирамин, аммоний хлорид ҳам гиперкалиемия ва гиперхлоремик метаболик ацидоз хавфини ошириши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар ва антипсихотиклар спиронолактоннинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Гипотензив воситалар: спиронолактон гипотензив воситаларнинг таъсирини кучайтиради, спиронолактон билан бир вақтда кабул қилинаётганда, келгусида агар зарур бўлса, уларнинг дозасини камайтириш ва коррекциялаш талаб қилиниши мумкин. АЎФ ингибиторлари алдостерон ишлаб чикарилишини камайтирганлиги сабабли, ушбу гурух препаратларини спиронолактон билан доимий равишда, айниқса, буйрак функцияси бузилган пациентларда қўлламаслик керак. Нитроглицерин, бошқа нитратлар ёки вазодилататорлар билан бир вақтда қабул қилиш спиронолактоннинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Спиртли ичимликлар, барбитуратлар ёки наркотик препаратлар спиронолактон билан боглик ортостатик гипотензияни кучайтириши мумкин.

Прессор аминлар (порэпинефрин): спиронолактон қон томирларнинг норэпинефринга реакциясини пасайтиради. Шунинг учун спиронолактон қабул қиладиган пациентларда маҳаллий ёки умумий анестезия ўтказишда эҳтиёт бўлиш керак.

НЯКП: баъзи пациентларда НЯКПои қабул килиш "халкали", калий сақловчи ва тиазид Диуретикларнинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив таъсирларини камайтириши мумкин. Калий тежовчи диуретиклар билан НЯҚПни (масалан, ацетилсалицил кислотаси, индометацин ва мефенам кислотаси) бир вақтнинг ўзида қўллаш оғир гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Шундай килиб, НЯКП билан спиронолактонни бир вақтнинг ўзида қўллаш сийдик ҳайдовчи препаратнинг исталган таъсирига эришиш учун пациентнинг аҳволини диққат билан кузатиб бориш керак.

Глюкокортикоидлар, АКТТ: электролитларнинг чиқарилиш тезлиги ошиши мумкин, хусусан гипокалиемия кузатилиши мумкин.

Дигоксин: спиронолактон дигоксиннинг Тиз ни ошириши мумкин, бу қон зардобида Дигоксин концентрациясининг ошишига ва натижада унинг токсиклиги кучайишига олиб келиши мумкин. Спиронолактонни қабул қилишда дигоксин дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин. Дигоксин дозасининг ошириб юборилиши ёки дигитализациянинг етишмаслигининг олдини олиш учун пациентнинг аҳволини диққат билан кузатиб бориш керак.

Препаратнинг лаборатория натижаларига таъсири: адабиётларда спиронолактон ёки унинг метаболитларининг радиоиммун таҳлил усули билан аниқланган дигоксин концентрацияси кўрсаткичларига таъсири бўйича бир қанча ҳолатлар келтирилган. Ушбу Ўзаро таъсирининг клиник аҳамияти ҳали аниқ эмас.

Флуориметрик талияда Спиронолактон флуоресценциянинг аналогик кўрсаткичлари бўлган бирикмалар (масалан, кортизол, эпинефрин) миқдорини таҳлил қилиш натижасига таъсир қилиши мумкин.

Антитфин: спиронолактон антипирин метаболизмини тезлаштиради.

Литий препаратлари: одатда, литий препаратларини диуретиклар билан бирга кўлламаслик керак. Диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини пасайтиради ва литий препаратлари токсик таъсирининг ривожланиш хавфини оширади. Карбеноксолон организмда натрийнинг ушланиб қолинишини чақириши мумкин ва натижада спиронолактоннинг самарасини камайтириши мумкин. Карбеноксол ва спиронолактонни бир вақтнинг ўзида қўлламаслик керак.

Карбамазепин: диуретиклар билан бир вақтда қабул қилинганда, препарат клиник жиҳатдан муҳим гипонатриемияни келтириб чикариши мумкин.

Гепарин, паст молекуляр гепарин: спиронолактон билан бир вақтда қабул килинганда огир гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Кумарин ҳосилалари: спиронолактон ушбу гуруҳдаги препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Спиронолактон ГИРГ аналоглари: трипторелин, бусерелин, гонадорелиннинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Асосий касаллиги ацидоз ва/ёки гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган пациентларда спиронолактонни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диабетик нефропатия бўлган пациентларда гиперкалиемия ривожланиш хавфи юқори даражада бўлади.

Спиронолактонни кабул қилиш, айниқса буйрак функцияси ва гиперкалиемия мавжуд бўлган бузилишлар фонида қондаги мочевина азотининг (ҚМА) вақтинча ошишига олиб келиши мумкин. Спиронолактон қайтар гиперхлоремик метаболик ацидозга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, буйрак ва жигар функцияси бузилган пациентларда, шунингдек, кекса пациентларда препаратни қўллашда қон зардобидаги электролитларни ва буйрак функциясини мунтазам назорат килиш керак.

Спиронолактонни гиперкалиемия келтириб чиқарувчи препаратлар билан бир вақтда кўллаш (масалан, бошқа калий тежовчи диуретиклар, АЎФ ингибиторлари, ангиотензин П рецепторлари антагонистлари, альдостерон блокаторлари, гепарин, паст молекуляр гепарин, калий препаратлари, калийга бой парҳез, калий сақловчи тузнинг ўрнини босувчиларни истеъмол қилиш) огир гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин.

Гиперкалиемия ўлимга олиб келиши мумкин. Спиронолактон қабул қилувчи оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда калий микдорини назорат килиш ва коррекциялаш жуда мухимдир.

Препаратни бошқа калий тежовчи диуретиклар билан бирга ишлатмаслик керак. Қон зардобида калий миқдори 3,5 ммол/л дан юқори бўлган пациентларда калий препаратларини қўллаш тақиқланади. Калий ва креатинин мониторингининг тавсия этилган частотаси препаратни қабул қилиш бошлангандан ёки спиронолактоннинг дозаси оширилгандан бир ҳафта ўтгач, биринчи 3 ой давомида ҳар ойда, сўнгра йил давомида ҳар чоракда, кейин эса ҳар бир 6 ойда. Қон зардобида калий микдори 5 ммоль/л дан ортиқ бўлса ёки креатинин 350 ммоль / л дан ортиқ бўлса, спиронолактонни қабул клишни вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш керак.

Порфирияли пациентларда Алдобел жуда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки кўплаб препаратлар порфириянинг зўрайишига олиб келади.

Препарат қабул килинаётганда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланади. Лактозани ўзлаштира олмаслик ҳолларида Алдобел препаратининг ҳар бир таблеткасида лактоза моногидрат мавжудлигини ҳисобга олиш керак. Галактозани ўзлаштира олмаслик, тўлиқ лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбция синдроми каби кам учрайдиган ирсий касалликларга чалинган пациентлар ушбу препаратни кабул қилмасликлари керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўллашм

Ҳомиладорлик пайтида қўллаш имкони тўгрисидаги FDA таснифи бўйича Алдобел (спиронолактон) ҳомилага таъсири бўйича "С" тоифага киради.

Хавф истисно килинмайди: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомилага салбий таъсир мавжудлигини кўрсатди, ҳомиладор аёлларда шунга ўхшаш ва қатьий назорат килинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун Алдобелни (спиронолактонни) қўллаш тавсия этилмайди, аммо баъзи ҳолларда препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш билан боғлиқ потенциал фойда, ҳомила/бола учун хавф туғдиришига қарамай, ўзини оқлаши мумкин.

Спиронолактон метаболитлари она сутига ўтади. Агар спиронолактонни қўллаш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш ва болани овқатлантиришнинг бошка муқобил усулларига

Ўтиш керак.

Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқарига қобилиятига таъсир хусусиятлары

Даволашнинг дастлабки даврида автомобилни бошқариш ва эътибор ва психомотор реакцияларнинг юқори концентрациясини талаб қиладиган фаолият турлари билан шугулланиш тақиқланади. Чекловларнинг давомийлиги индивидуал белгиланади.

Симптомлар: уйкучанлик, онгда чалкашлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, бош айланиши, днарея, макула-папулёз ёки эритематоз тошма. Камдан-кам ҳолларда гиперкалиемия ва гипонатриемия келиб чиқиши мумкин, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, оғир жигар касаллиги бўлган пациентларда дозанинг ошириб юборилиши жигар комасига олиб келиши мумкин.

Даволаш: махсус антидот йўқ. Ошқозонни ювиш, дегидратацияни симптоматик даволаш ва кислота-ишқор мувозанатини тиклаш амалга оширилади. Гиперкалиемияда калийни чикариб юборувчи диуретиклар ёрдамида сув-электролитлар алмашинувини меъёрлаштириш, инсулин билан декстроза эритмасини дарҳол парентерал юбориш керак. Огир ҳолатларда гемодиализ ўтказилади.

«Алдобел 25» қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг №28. «Алдобел 50» қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг №28.

«Алдобел 100» қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг №30

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан ошмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«NODEL PHARMSANОАТ» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5"А"-уй. Тел: (99871) 2079900; Факс: (99871) 207 99 01.

Aldobel narxi dan boshlanadi 41000.00
Nomi Narxi so'm
Aldobel 50 mg № 28 tabletkalar (2 blister x 14 tabletka) 41000 so'm
Aldobel tabletkalari 100 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 64700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish