Аскафрил
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Аскафрил сироп по 100 мл (флакон)»
10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сальбутамол сульфати 2,0 мг сальбутамолга эквивалент; бромгексин гидрохлориди - 4,0 мг; гвайфенезин - 100,0 мг; ментол - 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза 5000,0 мг; пропиленгликоль 1200,0 мг, суюк глюкоза - 1000,0 мг; бензой кислотаси 10,0 мг; динатрий эдетит 10,0 мг, сувсиз лимон кислотаси - 10,0 мг; натрий цитрат 6,0 мг; хушбўйлаштирувчи ширин Апельсин 20,0 мг; бўйовчи Sunset Yellow FCF-0,2 мг; тозаланган сув.
Тўк сариқ рангли сироп.
Сироп.
Балғам кўчирувчи мажмуаланган восита. ATX коди: R05CB10.
Сальбутамол (АСКАФРИЛ сиропида) нисбатан селектив бета-2-адренергик бронходилататордир. Бета-адренергик препаратлар, шу жумладан сальбутамолнинг бирламчи таъсири, бета-адренергик хужайраларда аденозин трифосфати (АТФ) дан циклик 35-аденозин монофосфати (циклик АМФ) ни ҳосил бўлишини катализловчи фермент аденилциклазазани рағбатлантиришдан иборатдир. Циклик АМФ нинг даражасини ошиши бронхиал силлиқ мушакларни бўшашиши ва хужайралардан, айникса Узак хужайралардан ўртача сезувчанликка эга медиаторларни ажралиб чикишини ингибиция килинишига олиб келади.
Бромгексин - муколитик, балғам қовушқоқлигини камайтиради. Бромгексин нафас йўлларида шиллиқ ишлаб чиқарувчи хужайраларга таъсир қилади ва бронхиал секретнинг қовушқоқлигига масъул бўлган юқори молекуляр мукополисахарид протеин толаларни деполимеризация жараёнига учратади. Бронхиал шиллик суюлганидан кейин, бромгексин нафас йўлларининг чидамлилигини тиклайди ва йўталишни кучайтириб, нафас йўлларини тозалайди. Турли касалликларда бромгексин ўпканинг вентиляцион хусусиятларни яхшилайди ва шунинг учун бундай ҳолатларни, айниқса бронхоспастик ўпка-бронх касаллигини оптимал даволаш учун жуда фойдали модда ҳисобланади.
Гвайфенезин (АСКАФРИЛ сиропида) оддий балғам кўчирувчи воситадир. Гарчи унинг аниқ таъсир механизми аникланмаган бўлсада, тахмин қилинишича, у меъда шиллиқ қаватидаги рецепторларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу нафас йўлларида суюқликни рефлекс-секрециясини бошлайди. Ушбу таъсир бронхлардаги балғам ҳажмини оширади ва айни пайтда қовушқоқлигини камайтиради. Бу гвайфенезиннинг балгам кўчирувчи таъсирининг асосий механизмидир.
Ментол (АСКАФРИЛ сиропида) нафас йўлларининг, айниқса юкори нафас йўлларининг тиқилиб беркилиб қолишида сезиларли тозаловчи таъсир кўрсатади.
Аскафрил сиропи балғамли йўтал (шу жумладан астматик йўтални) симптоматик даволаш учун қўлланилади.
Ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.
2-6 ёшли болалар: 1 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
6-12 ёшли болалар: 1-2 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
12 ёшдан катта болалар: 2 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Кўнгил айниши, қусиш, терида тошма, бош оғриғи, кам ҳолларда бош айланиши.
АСКАФРИЛ препаратининг компонентларига юкори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Юрак касалликлари, қандли диабет, гипертиреоидизм, меъда яраси, ҳомиладорлик, лактация даври, артериал гипертензия, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, аритмияда здтиёткорлик чораларига амал қилиш керак.
Сальбутамол (АСКАФРИЛ препаратида) симпатомиметиклар билан бирга қўлланганда юрак-қон томир тизимида ножўя самарани чақириши мумкин. Бета-блокаторларни АСКАФРИЛ препарати бирга ишлатиш мумкин эмас, чунки улар салбутамолнинг таъсирини блоклаши мумкин.
Сальбутамол моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларининг самарасини ошириши мумкин, калийни тежовчи диуретиклар, дигоксин, трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганда, нохуш реакцияларга олиб келиши мумкин
АСКАФРИЛ юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, юрак аритмияси, гипертиреоидизм, қандли диабет каби юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентлар, симпатомиметикларга ностандарт реакцияси бўлган пациентлар, тиришиш бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Бромгексинни (АСКАФРИЛ сиропи таркибида) пептик яраси, жигар ва буйракнинг огир дисфункцияси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул килишлари керак. Ментол сақловчи препаратларни қизилўнгач чурраси, ўт пуфагида тошлари бўлган пациентлар, Хомиладорликнинг охирги уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
АСКАФРИЛ Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат қатъий кўрсатмалар бўйича буюрилиши керак.
Доза ошириб юборилган ҳолларда кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш намоён бўлиши мумкин. Симптоматик даволаш ва қувватлаб турувчи чоралардан ташкари, меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш талаб этилади.
Сироп 100 мл флаконда. 1 флакон ўлчамли идишчаси ва тиббиётда қўлланилишига доир Пўрикномаси билан бирга картон кутига жойлашган.
Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
2 йил.
Флакон очилгандан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Miller Pharm»
Plot No. 34, Sector-8A, IIE, SIDCUL, Haridwar (U.K.), Хиндистон.
Тел.: 91-9711324477.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Аскафрил сироп по 100 мл (флакон) | 46 300 so'm |
da mavjud emas Toshkent