Dibazol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
- Sahifa1 dan 2
- 1
- 2
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Dibazol Uzximfarm tabletkalari 0,02 g №10 (1 blister)»
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дибазол - 0,02 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси, тальк.
Оқ рангли, текис юзали, рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Антигипертензив восита. АТХ коди: C04AX.
Қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсирга эга, шу туфайли антигипертензив самара кўрсатади.
Бундан ташқари орқа мия фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, шикастланган периферик нервлар фаолиятини тикланишига ёрдам беради.
Шунингдек, ўртача иммун рағбатлантирувчи фаолликка эга.
Гипертония касаллигини кучайишини ва гипертоник кризларни, меъдани чиқиш қисмидаги ва ичакдаги спастик ҳолатларини, шунингдек нерв касалликларини, асосан, полиомиелит, юз нервини фалажини, полиневритни қолдиқ асоратларини даволаш учун қўлланади.
Ичга. Овқатланишдан 2 соат олдин ёки овқатлангандан 2 соатдан кейин кунига 2-3 марта 20-50 мг дан 3-4 ҳафта давомида буюрилади.
Баъзида бошқа антигипертензив препаратлар (резерпин, гипотиазид ва бошқ.) билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Нерв касалликларини даволашда катталарга кунига 1 марта ёки кунора 5 мг дозада 5-10 кун давомида буюрилади, 3-4 ҳафтадан кейин даволаш курси такрорланади. Кейинчалик даволаш курслари 1-2 ойлик танаффус билан ўтказилади.
1 ёшгача бўлган болаларга 1 мг; 1 ёшдан 3 ёшгача - 2 мг; 4 ёшдан 8 ёшгача - 3 мг; 9 ёшдан 12 ёшгача - 5 мг буюрилади. Зарурати бўлганида даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади.
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Артериал гипертонияни узоқ муддатли даволаш учун, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, буюриш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Таблеткалар 0,02 г дан.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
С.Қ.Исломбеков номли «Ўзкимёфарм» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Dibazol:
Eng past narxga ega Dibazol brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Dibazol narxi 800 so'm dan 26 000 so'm gacha
Liki.uz saytida Dibazol mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Dibazol tabletkalarining o'zi 0,02 g №10 (blister) | 800 so'm |
Dibazol Uzximfarm tabletkalari 0,02 g №10 (1 blister) | 1 000 so'm |
MR Dibazol in'ektsiya uchun eritma 1%, 2 ml №5 (ampulalar) | 1 800 so'm |
MR Dibazol in'ektsiya uchun eritma 1%, 2 ml №10 (ampulalar) | 3 300 so'm |
Dibazol Uzximfarm in'ektsiya eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar) | 3 400 so'm |
Dibazol eritmasi D/in. 1% 2 ml № 10 (2 blister x 5 ampula) | 3 500 so'm |
Dibazol Jurabek D/in eritmasi. 1% 5 ml №10 (ampulalar) | 4 000 so'm |
Dibazol Dalximfarm D/in eritmasi. 1% 1 ml №10 (ampulalar) | 10 000 so'm |
Dibazol (Dibazol) D/in kukuni. 0,001% №20 (Sasha) | 12 000 so'm |
Дибазол Зиё Нур Фарм таблетки по 0,02 г №100 (10 блистеров х 10 таблеток) | 26 000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent