Facebook Pixel Code

Enterosgel

Tovarlar: 2
Enterosgel  ichki foydalanish uchun pasta 225 g (naycha)
TNK Silma (Rossiya)
dan 175000 so'm
Без рецепта
в 95 dorixonalarda
Энтеросгель паста по 22,5 г №10 (саше)
TNK Silma (Rossiya)
dan 200000 so'm
Без рецепта
в 80 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 175000 so'm gacha 200000 so'm (80 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Энтеросгель паста по 22,5 г №10 (саше)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Энтеросгель паста по 22,5 г №10 (саше)»

100 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: полиметилсилоксан полигидрати - 70 г;

ёрдамчи модда: тозаланган сув - 30 г.

Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, ҳидсиз бир хил пастасимон масса.

Ичга қабул қилиш учун паста.

Захарланиш ва интоксикацияда қўлланадиган восита (энтеросорбент восита). АТХ коди: А07В.

Энтеросгель® табиатли кремний органик матрицасини ғоваксимон гидрофоб структурасига (молекуляр губка) эга бўлиб, фақат ўрта молекуляр токсик (70 м.м. дан 1000 м.м. гача бўлган) метаболитларга нисбатан сорбцион таъсири билан характерланади. Энтеросгель® яққол сорбцион ва детоксикацион хусусиятларга эга. Меъда-ичак йўлларининг бўшлиғида препарат турли табиатли эндоген ва экзоген заҳарли моддаларни, шу жумладан бактериялар ва бактериал токсинлар, овқат аллергенлари, дори препаратлари ва заҳарлар, оғир металл тузлари, радионуклидлар, алкоголни боғлаб олади ва организмдан чиқаради. Препарат шунингдек организмнинг модда алмашинувининг айрим маҳсулотларини, шу жумладан ортиқча билирубин, мочевина, холестерин ва липид камплексларини, шунингдек эндоген токсикоз ривожланишига маъсул бўлган метаболитларни ҳам сорбция қилади. Энтеросгель® витаминлар ва микроэлементларни сўрилишини камайтирмайди, бузилган ичак микрофлорасини тикланишига ёрдам беради ва унинг ҳаракат фаолиятига таъсир қилмайди.

Катталар ва болаларда детоксикацион восита сифатида:

  • келиб чиқиши турлича бўлган ўткир ва сурункали интоксикациялар;
  • кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар, шу жумладан дори препаратлари ва алкоголь, алкалоидлар, оғир металл тузлари ва бошқалар билан ўткир заҳарланиш;
  • ҳар қандай генезли ўткир ичак инфекцияларини (токсикоинфекциялар, сальмонеллез, дизентерия, келиб чиқиши ноинфекцион бўлган диарея синдроми, дисбактериоз ва бошқаларни) комплекс даволаш таркибида;
  • яққол интоксикация билан кечувчи йирингли-септик касалликларни комплекс даволаш таркибида;
  • овқат ва дори аллергияси;
  • гипербилирубинемия (вирусли гепатит) ва гиперазотемия (сурункали буйрак етишмовчилиги);
  • зарарли ишлаб чиқариш шароитида (политроп таъсирли кимёвий агентлар, ксенобиотиклар, инкорпорланган радионуклидлар, қўрғошин, симоб, маргумиш бирикмалари, нефт маҳсулотлари, органик эритувчилар, азот, карбоноксидлари, фторидлар, оғир металл тузлари билан касбий заҳарланиш) ишчиларни сурункали заҳарланишини олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Энтеросгель® пастаси ичга, овқатдан ёки бошқа дориларни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин сув билан қабул қилинади.

Катталар учун дозалар - 1 ош қошиқдан (15 г) суткада 3 марта (45 г) буюрилади.

5 ёшгача бўлган болаларга - 1 чой қошиқдан (5 г) суткада 3 марта (15 г), 5 ёшдан 14 ёшгача эса бир десерт қошиқдан (10 г) суткада 3 марта (30 г) буюрилади.

Сурункали интоксикацияларни олдини олиш учун - суткада 30 г ёки 15 г дан 2 қабулда ҳар ойда 7-10 кун давомида буюрилади.

Оғир интоксикацияларда биринчи 3 сутка давомида препаратнинг дозасини икки марта ошириш мумкин.

Ўткир заҳарланишларда даволаш давомийлиги - 3-5 сутка, сурункали заҳарланиш ва аллергик ҳолатларда эса - 2-3 ҳафтани ташкил этади. Такрорий курс шифокор тавсиясига кўра ўтказилади.

Кўнгил айниши, қабзият бўлиши мумкин. Оғир буйрак ёки жигар етишмовчилигида препаратдан жирканиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни индивидуал ўзлаштираолмаслик, ичак атониясида қўллаш мумкин эмас.

Энтеросгель® бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сўрилиши камайиши мумкин.

Препаратни бошқа дори воситалари билан вақт бўйича алоҳида қабул қилиш қоидаларига риоя қилинганида - бошқа дориларни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин, комплекс даволашда ишлатилиши мумкин.

Шифокор тавсиячига кўра қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактацияда Энтеросгель® пастасини қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Ичга қабул қилиш учун паста 225 г дан мажмуавий материаллардан бўлган тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 °C дан паст бўлмаган ва 30 °C юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ўрам очилганидан кейин препаратни қуриб қолишидан ҳимоя қилиш керак. Музлашдан сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«ТНК СИЛМА» МЧЖ

399851, Россия, Липецк вил., Данков ш., Л. Толстого кўч., 32/2 уй.

Тел./факс (495) 223-91-00, www.enterosgel.ru, e-mail: contact@enterosgel.ru

Enterosgel narxi dan boshlanadi 175000.00
Nomi Narxi so'm
Enterosgel ichki foydalanish uchun pasta 225 g (naycha) 175000 so'm
Энтеросгель паста по 22,5 г №10 (саше) 200000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish