Filtrum
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Filtrum tabletkalari 400 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: гидролизланган лигнин (100% моддага ҳисоблаганда) - 400 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К 17 (поливинилпирролидон), кальций стеарати, натрий кроскармеллоза.
Тўқ-жигарранг рангли, кулранг-жигарранг доғлари бўлган, икки томонлама қавариқ, капсуласимон шаклли, рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Энтеросорбент восита. АТХ коди: А07ВС.
Фильтрум® - ёғоч компонентларининг гидролизи маҳсулотларидан ташкил топган табиий энтеросорбент - лигнин полимери, фенилпропан ва гидроцеллюлоза ҳосилалари унинг структура элементларидир.
Юқори сўриб олувчи фаолликка ва носпецифик дезинтоксикацион таъсирга эга.
Патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори препаратлари, заҳарлар, оғир металл тузлари, алкоголь, аллергенлар, ҳамда ошиқча айрим модда алмашинуви маҳсулотларини, шу жумладан билирубин, холестерин, мочевина, эндоген токсикоз ривожланишига маъсул бўлган метаболитларни боғлаб олади ва организмдан чиқаради.
Заҳарли эмас, сўрилмайди, ичакдан 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади.
Дезинтоксикацион восита сифатида катталар ва болалардаги келиб чиқиши турлича бўлган қуйидаги экзоген ва эндоген интоксикацияларда қўлланади:
- дори препаратлари, алкалоидлар, оғир металл тузлари, алкоголь ва бошқа заҳарлар билан ўткир заҳарланиш;
- озиқ-овқат токсикоинфекциялари, сальмонеллёз, дизентерия, диспепсияларини мажмуавий даволаш;
- яққол интоксикация билан бирга кечувчи йирингли-яллиғланиш касалликлари;
- гипербилирубинемия ва гиперазотемия (жигар ва буйрак етишмовчилиги);
- озиқ-овқат ва дори аллергияси;
- зарарли ишлаб чиқариш ходимлардаги сурункали интоксикацияни олдини олиш.
Ичга, олдиндан майдалангандан кейин, овқатланишдан ва бошқа дори препаратларини қабул қилишдан бир соат олдин сув билан ичиш мақсадга мувофиқдир.
Препаратнинг дозаси ёшга, тана вазнига ва касалликнинг оғирлигига боғлиқ, препарат кунига 3-4 марта қабул қилинади, ўртача бир марталик дозаси 1 ёшгача бўлган болалар учун - ½ таблетка; 1-3 ёшгача ½-1 таблетка; 4-7 ёшгача 1 таблетка, 7-12 ёшгача - 1-2 таблетка; катталар учун 2-3 таблетка.
Зарурати бўлганида, шифокор тавсиясига кўра суткалик дозани 20-30 г гача, 3-4 қабулда, ошириш мумкин.
Ўткир ҳолатларда даволашнинг давомийлиги 3-5 кун, аллергик касалликларда ва сурункали интоксикацияларда 14-21 кунгача.
Даволашнинг қайта курслари шифокор тавсиясига кўра 2 ҳафтадан кейин.
Кам - аллергик реакциялар, қабзият.
Узоқ вақт қўллаш витаминларнинг, кальцийнинг сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли поливитаминлар ва кальций препаратларини профилактик қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратни меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайишида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бир вақтда ичга қабул қилинадиган айрим дори воситаларининг даволовчи самараси пасайиши мумкин.
Препарат алоҳида қабул қилиш қоидасига риоя қилинганида, бошқа дори воситалари билан мажмуавий даволашда қўлланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
10 ёки 15 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва 3 турдаги босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
10 таблеткадан 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 15 таблеткадан 2 ёки 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
“АВВА РУС” ОАЖ, Россия, 610044, Киров ш., Луганская кўч., 53а уй.
Тел: (8332) 25-12-29, (495) 956-75-54
www.avva-rus.ru
Истеъмолчиларнинг эътирозларини ишлаб чиқарувчининг манзилига юборилсин.
Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси
“АВВА РУС” ОАЖ, Россия, 121614, Москва ш., Крылатские Холмы кўч., 30 уй, 9 корп.
Тел: (495) 956-75-54.
www.avva-rus.ru
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Filtrum tabletkalari 400 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) | 48000 so'm |