Facebook Pixel Code

Furasol

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 58500 so'm (51 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Furasol tashqi foydalanish uchun eritma uchun kukun 100 mg № 5 (paketlar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Furasol tashqi foydalanish uchun eritma uchun kukun 100 mg № 5 (paketlar)»

Ҳар бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фуразидин калий - 100,0 мг;

ёрдамчи модда: натрий хлориди - 900,0 мг.

Кукуннинг умумий массаси 1000,0 мг.

Тўқ сариқ-жигарранг рангли йирик кукун.

Сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Антибактериал синтетик восита (нитрофуранлар гуруҳи). АТХ коди: А01АВ11.

Микробларга қарши восита, нитрофуран ҳосиласи. Граммусбат кокклар (Staphylococcus spp., Streptococcus spp.), грамманфий таёқчалар (E. coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp.) га нисбатан самарали. Plasmodium aeruginosa, Enterococcus spp., Acinetobacter spp., Proteus spp., Serratia spp. нинг кўпгина штаммлари чидамли. Таъсир механизми нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Концентрацияга қараб бактерицид ёки бактериостатик таъсир кўрсатади.

Кўпгина бактерияларга нисбатан бактериостатик концентрацияси 10-20 мкг/мл дан юқорини ташкил этади. Бактерицид концентрацияси тахминан 2 марта юқори. Нитрофуранлар таъсири остида микроорганизмларда нафас занжири ва трикарбон кислоталари циклининг (Кребс цикли) фаоллигини сусайиши, шунингдек бошқа биокимёвий жараёнларни сусайиши юз беради, бу уларнинг қобиғини ёки цитоплазматик мембранасини парчаланишига олиб келади. Нитрофуранлар комплементнинг титри ва лейкоцитларнинг микроорганизмларни фагоцитоз қилиш қобилиятини оширади. Дори воситаси тери қопламалари ва шиллиқ қаватларда қўлланилганда таъсирловчи самара ва оғриқ ҳисларини чақирмайди.

Оғиз бўшлиғи, оғиз-ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари, инфекцияланган яраларни мажмуавий даволашда сиртга қўллаш учун буюрилади.

Сиртга қўллаш учун буюрилади.

Эритмани қўллашдан бевосита олдин тайёрланади. Тайёрланган эритмани сақлаш мумкин эмас.

Оғиз бўшлиғи, оғиз-ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда:

Пакетча ичидагиси бир стакан (200 мл) иссиқ қайнатилган сувда эритилади ва илиқ эритма оғиз ва оғиз-ҳалқумни кунига 2-3 марта чайиш учун қўлланади.

Инфекцияланган яраларни мажмуавий даволашда:

Пакетча ичидагиси бир стакан (200 мл) иссиқ қайнатилган сувда ёки дистилланган сувда эритилади. Илиқ эритма инфекцияланган яраларга кунига 1-2 марта ишлов бериш учун қўлланади.

Барча дори воситалари каби Фурасол ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

MedDRA (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи тизими бўйича ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги:

Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар.

Аллергик реакциялар ривожланган ҳолларда дарҳол препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак (антигистамин препаратлари, кальций хлориди ва В гуруҳи витаминлари қабул қилиш тавсия этилади).

Фуразидин калийга ёки нитрофуран қатори бошқа препаратларига юқори сезувчанлик. Аллергик дерматит. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Оғиз бўшлиғи ва оғиз-ҳалқумни чайиш учун 4 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас (бола хали оғиз бўшлиғи ва оғиз-ҳалқумни чайишни билмайди).

Антибиотиклар билан қўлланилганда синергизм (самарадорликни ўзаро кучайиши) ни намойиш қилади.

Препарат билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилган ҳолларда тери аллергик реакцияларини ривожланиш эҳтимоли ошади.

Эритма терини сариқ рангга бўяйди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин эмас. Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида адекват назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин..

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.

1000,0 мг дан препарат ламинат пакетчаларга қадоқланади.

15 ламинат пакетчалар истеъмолчилар учун картон қутига жойланади.

Ҳар бир қутига қўллаш бўйича йўриқномаси жойланади.

Пакетча бурунлиги бузилганда ишлатилмасин.

Қуруқ, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Шифокор рецептисиз берилади.

“Олайнфарм” АЖ, Манзили: Рупницу кўч. 5, Олайне, LV-2114, Латвия.

Furasol narxi dan boshlanadi 58500.00
Nomi Narxi so'm
Furasol tashqi foydalanish uchun eritma uchun kukun 100 mg № 5 (paketlar) 58500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish