Facebook Pixel Code

Konvuleks

Tovarlar: 10
Konvuleks  og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 300 mg / ml (shisha)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 130000 so'm
Retsept bo'yicha
в 110 dorixonalarda
Bolalar uchun Konvuleks  siropi 50 mg/ml, 100 ml (shisha)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 84000 so'm
Retsept bo'yicha
в 98 dorixonalarda
Konvuleks  in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №5 (ampulalar)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 200000 so'm
Retsept bo'yicha
в 62 dorixonalarda
Konvuleks kapsulalari 300 mg №40 (4 blister x 10 kapsula)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 241800 so'm
Retsept bo'yicha
в 4 dorixonalarda
Konvuleks kapsulalari 150 mg №40 (4 blister x 10 kapsula)
G.l. Farma (Avstriya)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 84000 so'm gacha 253900 so'm (110 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Konvuleks og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 300 mg / ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Konvuleks og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 300 mg / ml (shisha)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 300 мг натрий вальпроати (260,30 мг вальпроат кислотаси ва 72,20 мг натрий гидроксидига эквивалент);

ёрдамчи моддалар: натрий сахарин, апельсин ароматизатори, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Тиниқ рангсиздан то бироз сарғиш ранглигача бўлган, ширин апельсин мазали ва кейинчалик бироз аччиқ там берувчи эритма.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

Тутқаноққа қарши препаратлар. Ёкислоталарининг хосилалари. Вальпроат кислотаси. АТХ коди: N03AG01.

Фармакодинамикаси

Конвулекс - тутқаноққа қарши восита, шунингдек марказий миорелаксацияловчи ва седатив таъсир кўрсатади. Таъсир механизми асосан ГАМК-трансфераза ферментини ингибиция қилиниши ва марказий нерв тизимида (МНТ) гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) нинг миқдорини ошиши билан боғлиқ. ГАМК пре- ва постсинаптик разрядларга тўсқинлик қилади ва шу йўл билан марказий нерв тизими (МНТ) да тиришиш фаоллигини тарқалишини олдини олади. Бундан ташқари, препаратнинг таъсир механизмида вальпроат кислотасининг ГАМК рецепторларига таъсири, шунингдек вольтажга боғлиқ Na-каналларига таъсири аҳамиятли роль ўйнайди. Препарат рецепторларнинг постсинаптик сохаларига таъсир қилиб, ГАМК нинг тормозловчи самарасини имитация қилади ёки кучайтиради. Мембраналар фаоллигига бўлиши мумкин бўлган бевосита таъсири, калийни ўтказувчанлигидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Беморларнинг рухий ҳолатини ва кайфиятини яхшилайди, антиаритмик фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Вальпроат кислотаси меъда-ичак йўллари (МИЙ) да тез ва деярли тўлиқ сўрилади, ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигини пасайтирмайди. Плазмадаги концентрациясининг максимал даражаси 3-4 соатдан сўнг аниқланади. Мувозанат концентрациясига дозалаш интервалига қараб, даволашнинг 2-4 кунлари эришилади. Препаратнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 50-150 мг/л чегараларида ўзгариб туради. Вальпроат кислотаси плазма оқсиллари билан қон плазмасидаги 50 мг/л гача концентрацияларда 90-95% га ва 50-100 мг/л концентрацияда 80-85% га боғланган, уремияда, гипопротеинемияда ва жигар циррозида оқсиллар билан боғланиши пасайган. Орқа мия суюқлигидаги концентрациясининг даражалари препаратнинг оқсиллар билан боғланмаган фракциясининг катталиги билан мос келади. Вальпроат кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Кўкрак сутидаги концентрацияси она қони плазмасидаги концентрациясининг 1-10% ни ташкил қилади. Препарат жигарда глюкуронланиш ва оксидланишга учрайди, метаболитлари ва ўзгармаган вальпроат кислотаси (дозанинг 1-3%) буйрак орқали чиқарилади, катта бўлмаган миқдори ахлат ва чиқарилаётган нафас билан чиқарилади. Соғлом синалаётганларда ва монотерапияда препаратнинг ярим чиқарилиш даври 8 соатдан 24 соатгачани ташкил қилади, бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда метаболик ферментларнинг индукцияси оқибатида, ярим чиқарилиш даври 6-8 соатни ташкил қилиши мумкин, жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ва кекса беморларда сезиларли даражада узоқроқ бўлиши мумкин.

Таъсири узайтирилган шакли сўрилишининг латент вақтини бўлмаслиги, секин сўрилиши, 4 ва 14 соатлар орасида плазмада пастроқ (25% га), лекин нисбатан барқарорроқ концентрацияси билан характерланади.

  • тутқаноқ хуружлари (шу жумладан ёйилган ва парциал, шунингдек миянинг органик касалликлари фонидаги);
  • мигрен хуружларини олдини олиш;
  • литийни қўллаш мумкин бўлмаган ёки пациент ўзлаштираолмаган холларда биполяр кечувчи маниакал-депрессив синдромда қўлланилади.

Препарат ичга, кунига 2-3 марта, овқатланиш вақтида ёки ундан кейин оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар. Монотерапияда бошланғич доза - суткада 5-15 мг/кг, мажмуавий даволашда - суткада 10-30 мг/кг ни ташкил қилади, сўнгра бу доза аста-секин ҳафтада 5-10 мг/кг га оширилади.

Ўртача суткалик доза -тана вазнига 20-30 мг/кг ни ташкил қилади.

Қон плазмасида препаратнинг концентрациясини нозорат қилиш имкони бўлганида, суткалик доза 60 мг/кг гача оширилиши мумкин.

6 ёшгача бўлган болалар. Монотерапияда ўртача суткалик доза - 15-45 мг/кг, максимал - 50 мг/кг ни ташкил қилади. Мажмуавий даволашда - суткада 30-100 мг/кг буюрилади.

6 ёшли ва ундан катта болаларда доза аста-секин суткада 20-30 мг/кг гача ошириш билан 5-15 мг/кг ни ташкил қилади. Суткада 40 мг/кг дан юқори доза талаб қилинувчи болаларда биокимёвий ва гематологик параметрлар кузатилиши керак.

Ўртача суткалик дозалар:

Ёш Тана вазни (кг да) Ўртача доза
(мг/суткада) (мл/суткада)
3-6 ойлик 5,5-7,5 150 0,5 мл
6-12 ойлик 7,5-10 150-300 0,5-1 мл
1-3 ёш 10-15 300-450 1-1,5 мл
3-6 ёш 15-20 450-600 1,5-2 мл
7-11 ёш

20-40

600-1200 2-4 мл
12-17 ёш 40-60 1000-1500 3,5-5 мл
Катталар (шу жум- ладан кексалар) ≥60 1200-2100 4-7 мл

Кексалар. Гарчи кексалик ёшида вальпроатларнинг фармакокинетикаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлсада, бу чекланган клиник аҳамиятга эгадир, шунинг учун дозани клиник самара бўйича аниқлаш керак. Зардоб альбумини билан боғланишини камайиши оқибатида, плазмада боғланмаган препаратнинг улуши ошади. Бу кексаларда препаратнинг кичикроқ дозаларини қўллаш имкони билан бирга, препаратнинг дозасини синчиклаб танлаш мақсадга мувофиқлигини белгилайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Препаратнинг дозасини пасайтириш зарурати туғилиши мумкин. Дозани клиник ҳолатнинг мониторинги бўйича танлаш керак, чунки плазмадаги концентрациянинг кўрсаткичлари етарли даражада информатив бўлмаслиги мумкин.

  • поршенни шприц тубига таянгунча туширилади, сўнгра шприц шиша бутилкага туширилади;
  • поршендаги белги белгиланган дозага (белги мл ва мг да) тўғри келгунича поршень юқорига кўтарилади. Зарурати бўлганида жараён умумий буюрилган миқдорга эришилгунча такрорланади;
  • поршенни пастга босиш ёрдамида, ўлчанган дозани тўғридан-тўғри боланинг оғзига ёки қошиққа ўтказинг. Тайинланган доза қабул қилинганига ишонч ҳосил қилинг;
  • хар гал ишлатилгандан кейин бутилкани ёпинг ва шприцни сув билан яхшилаб чайинг. Шприц ва бутилкани картон қутида сақланг;
  • конвулексни қабул қилишни кескин тўхтатиш тутқаноқ хуружларини тезлашишига олиб келиши мумкин.

Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 ҳолатгача):

  • кўнгил айниши, қусиш, анорексия ёки иштаҳани ошиши, диарея, гастралгиялар, гепатит;
  • тремор;
  • диплопия, кўз олдида “майда пашшалар”ни лип-лип ўтиши;
  • анемия, тромбоцитопения, қон кетиш вақтини узайиши, петехиал қон қуйилишлар, қонталашлар, гематомалар, қон оқувчанлиги билан кечувчи фибриногеннинг миқдорини, тромбоцитлар агрегациясини ва қон ивишини пасайиши, агранулоцитоз, лимфоцитоз;
  • тана вазнини пасайиши ёки ошиши;
  • гиперкреатининемия, гипераммониемия, гипербилирубинемия, “жигар” трансаминазавлари, лактатдегирогеназа (ЛДГ) ни (дозага боғлиқ) фаоллигини аҳамиятсиз ошиши;
  • дисменорея, иккиламчи аменорея, сут безларини катталашиши, галактория;
  • периферик шишлар, соч тўкилиши (одатда, препарат бекор қилинганидан кейин тикланади);
  • васкулит;
  • эшитишни ёмонлашиши, парестезия;
  • тухумдонлар поликистози;
  • болаларда энурез.

Кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 ҳолатгача):

  • қабзиятлар;
  • хулқ, кайфият ёки руҳий ҳолатни ўзгариши (депрессия, чарчоқлик хисси, галлюцинациялар, тажовузкорлик, ўта фаол ҳолат, психозлар, одатдаги бўлмаган қўзғалиш, харакат безовталиги ёки таъсирчанлик), атаксия, бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, энцефалопатия, дизартрия, ступор, онгни бузилиши, кома;
  • лейкопения, панцитопения, лимфоцитоз, эритроцитар гипоплазия;
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • тизимли қизил югурик;
  • летаргия, онгни чалкашиши;
  • бош оғриғи, нистагм;
  • тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, фотосенсибилизация.
  • вальпроатга ёки тўлдирувчилардан биронтасига юқори сезувчанлик;
  • жигар ва/ёки меъда ости бези фаолиятини яққол бузилишлари;
  • жигар порфирияси;
  • ўткир ва сурункали гепатитлар;
  • пациентнинг шахсий ёки оилавий анамнезидаги оғир гепатит ҳолати, шу жумладан, дориларни қабул қилиш оқибатидаги гепатит;
  • тромбоцитопения;
  • геморрагик диатез;
  • карбапенемлар билан бирга қабул қилиш;
  • далачой билан бирга қабул қилиш;
  • мефлохин билан бирга қабул қилиш;
  • 3 ойликкача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • биполяр кечувчи маниакал-депрессив синдроми бўлган 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Вальпроат кислотаси марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайтирувчи препаратлар (трициклик антидепрессантлар, моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО) ва нейролептиклар) билан бир вақтда қўлланганида, МНТ депрессияси кучайиши мумкин. Этанол ва бошқа гепатотоксик воситалар жигарни шикастланиш эхтимолини оширади. Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, нейролептиклар ва тиришиш фаоллиги бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар, вальпроат кислотасининг самарадорлигини камайтиради.

Конвулекс, плазмадаги концентрациясига қараб, тиреоид гормонларни қон плазмаси оқсиллари билан уларни боғланиш жойидан сиқиб чиқариши ва уларнинг метаболизмини чақириши мумкин, у гипотиреозга ишора қилувчи сохта ташхисга олиб келиши мумкин.

Фермент - индукцияловчи таъсирга эга бўлган бошқа тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, фенобарбитал, примидон, карбамазепин) қон плазмасида вальпроатнинг концентрациясини камайтиради.

Конвулекс билан антидепрессантлар, нейролептиклар, транквилизаторлар, барбитуратлар, МАО ингибиторлари, тимолептиклар, этанолни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Вальпроатни клоназепамга қўшиш якка холларда абсанс статусини яққол кучайишига олиб келиши мумкин.

Вальпроат ламотриджиннинг метаболизмини пасайтириши ва унинг ўртача ярим чиқарилиш даврини ошириши мумкин). Дозага тузатиш киритиш (ламотриджиннинг дозасини пасайтириш) талаб қилиниши мумкин. Ламотриджин ва вальпроатни бир вақтда қўллаш тери (оғир) реакцияларини, айниқса болаларда ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Вальпроат қон плазмасида зидовудиннинг концентрациясини ошириши мумкин, бу охиргисининг токсиклигини ошишига олиб келади.

Вальпроат кислотаси барбатуратлар ёки примидон билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида уларнинг концентрациясини ошиши аниқланади. Ламотриджиннинг ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади (жигар ферментларини ингибиция қилади, ламотриджиннинг метаболизмини секинлашишини чақиради, бунинг оқибатида болаларда унинг Т1/2 45-55 соатгача чўзилади). Зидовудиннинг клиренсини 38% га пасайтиради, бунда унинг Т1/2 ўзгармайди.

Салицилатлар билан бирга қўлланганда вальпроат кислотасининг самараларини кучайиши

кузатилади (плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқарилиши туфайли). Конвулекс антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) ва билвосита антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради.

Фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, мефлохин билан бирга қўлланганда, қон зардобида вальпроат кислотасининг миқдори пасаяди (метаболизмини тезлашиши).

Фелбамат плазмада вальпроат кислотасининг концентрациясини 35-50% га оширади (дозага тузатиш киритиш керак).

Циметидин ёки эритромицин билан бирга қўлланганида, қон плазмасида вальпроатнинг концентрацияси ошиши мумкин (жигарда унинг метаболизмини камайиши оқибатида).

Холестерамин вальпроат кислотасининг сўрилишини пасайтириши мумкин.

Рифампицин билан бир вақтда қабул қилинганида, рифампициннинг таъсири остида вальпроатнинг кучайган жигар метаболизми оқибатида хуружлар хавфи ошади. Клиник ва лаборатор мониторинг тавсия этилади, рифампицин билан даволаш вақтида ва у бекор қилинганидан кейин антиконвульсив препаратнинг дозасига тузатиш киритиш мумкин.

Вальпроат кислотаси жигар ферментларининг индукциясини чақирмайди ва перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтирмайди.

Конвулекс қуйидаги гурух беморларга буюрилганида алохида эҳтиёткорлик талаб этилади:

  • жигар ва меъда ости бези касалликлари, шунингдек суяк кўмигини шикастланиши ҳақидаги анамнестик маълумотлар бўлган;
  • буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган;
  • туғма энзимопатиялари бўлган;
  • ақлий заиф болаларда;
  • гипопротеинемияда.

Препарат билан даволаш даврида алкоголни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди. Суицидал фикрлаш ва хулқ айрим кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қариш моддаларни олган пациентлар орасида аниқланган. Бундай хавфни пайдо бўлиш механизми номаълум бўлиб қолмоқда, ва бор бўлган маълумотлар вальпроат кислотасини қабул қилиш туфайли хавфни ошиши эҳтимолини истисно қилмайди.

Шу боисдан пациентлар суицидал фикрлаш ва хулқ белгилари пайдо бўлиши юзасидан синчков кузатув остида бўлишлари ва мувофиқ даволашни бошлаш масаласи кўриб чиқилиши керак. Пациентларга (ва пациентларга қаровчи шахсларга), суицидал фикрлаш ва хулқ пайдо бўлган ҳолларда, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабар берилган бўлиши керак.

Жигар томонидан бузилишларда

Даволашни бошлаш олдидан ва даволашнинг биринчи олти ойлари давомида вақти-вақти билан, айниқса хавф гуруҳига кирувчи пациентлар орасида ва анамнезида жигар калалликлари аниқланганларда, жигар фаолиятининг параметрларини доимий назорати амалга оширишиши керак. Бундай пациентлар синчков шифокор кузатуви остида бўлишлари керак.

Жигар фаолиятини текширишлари протромбин вақтини, аминотрансферазалар ва/ёки билирубин ва/ёки фибриногенни парчаланишини чақирувчи маҳсулотларнинг даражаларини аниқлашни ўз ичига олади. Биринчи босқичда аминотрансферазалар даражасини ошиши аниқланиши мумкин; бу одатда вақтинчалик кўриниш бўлиб, у дозани пасайтирилиши учун жавоб беради.

Биокимёвий таҳлилларни ўзгаришлари бўлган пациентлар клиник ва жигар фаолиятини такрорий баҳолашдан (шу жумладан протромбин вақтини баҳолашдан) ўтишлари керак, улар нормаллашмагунича назоратда бўлишлари керак. Шунга қарамай, протромбин вақтини ҳаддан зиёд чўзилиши, айниқса, агар бу бошқа ревелент текширишларнинг нормал бўлмаган кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлса, даволашни тўхтатишни талаб этади.

Жигар дисфункцияси, шу жумладан ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилиги, вальпроат кислотаси ёки натрий вальпроати билан даволанган пациентларда аниқланади. Кўпроқ хавф гуруҳига кирувчи пациентлар - бу болалар, айниқса 3 ёшдан кичик болалар ва наслий метаболик ёки дегенератив бузилишлари, чекланган мия дисфункциялари ёки ақлий ривожланишини кечикиши билан боғлиқ бўлган жиддий тутқаноқ хуружлари бўлган пациентлар ҳисобланади. Бу кўринишларнинг кўпчилиги даволашнинг биринчи олти ойлари вақтида, кўпроқ 2-12 ҳафталарда аниқланади ва, одатда бир неча препаратлардан иборат тутқаноққа қарши даволашни ўз ичига олади. Бундай гуруҳ пациентлар учун монотерапияда буюрган авзалдир.

Жигар етишмовчилигининг эрта босқичларида клиник симптомлар лаборатория текширишларига қараганда, ташхисни мувофиқлаштиришда катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Оғирлик даражаси жиддий ёки ўлим билан якунланувчи жигар касалликлари олдидан тутқаноқ хуружлари устидан назоратни йўқолиши, дискомфорт, кучсизлик, летаргия, шиш, иштахани йўқолиши, қусиш, қорин оғриғи, уйқучанлик ва сариқлик каби одатда тўсатдан пайдо бўлувчи характерли бўлмаган симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Улар дори препаратини қўллашни зудлик билан тўхтатиш учун кўрсатма ҳисобланади. Пациентлар мувофиқ текширувни ўтказиш учун ҳар қандай бундай белгилар ҳақида дарҳол даволовчи шифокорга хабар беришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Қандай текширувлар аниқ прогноз бериши мумкинлигини аниқ белгилаш қийинлигига қарамай, оқсил синтезини акс эттирувчи текширувлар, масалан, протромбин вақти, ҳалигача энг релевант бўлиб ҳисобланади.

Жигар дисфункцияси бўлган пациентларда салицил кислотасининг тузларини бир вақтда қўллашни тўхтатиш керак, чунки у хам худди шундай метаболик йўлни ўтиши мумкин ва шу билан, жигар етишмовчилиги пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин.

Гематологик бузилишларда

Хирургик аралашуви олдидан қоннинг умумий таҳлилини (шу жумладан тромбоцитлар сонини), қон кетиши вақтини, коагулограмма кўрсаткичларини аниқлаш керак. Касаллик тарихида суяк кўмигини шикастланиши аниқланган пациентлар ҳам синчков назорат остида бўлишлари керак.

Меъда ости бези томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда оғирлиги жиддий даражали панкреатит ҳақида хабар берилган, у ўлимга олиб келиши мумкин. Ўлим билан якунланиш хавфи ҳаммадан кўпроқ кичик ёшли болаларда аниқланади ва ёш ошиши билан пасаяди. Мажмуавий тутқаноққа қарши даволаш қўлланганида оғирлиги жиддий даражали тутқаноқ хуружлари ёки неврологик характерли бузилишлар, жиддий панкреатит пайдо бўлишини хавф омили бўлиши мумкин. Агар буйрак етишмовчилиги панкреатит билан бирга пайдо бўлса, ўлим хавфи ошади. Пациентлар, агар уларда панкреатитга ишора қилувчи симптомлар (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш) пайдо бўлса, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабардор қилинган бўлишлари керак. Бундай пациентга нисбатан синчков тиббий баҳолашни (шу жумладан зардобда амилаза даражасини ўлчаш) ўтказилиши керак; панкреатит ташхисланганида натрий вальпроатини қабул қилиш тўхтатилиши керак. Анамнезида панкреатити аниқланган пациентлар, синчков клиник назорат остида бўлишлари керак.

Диабетда

Даволаниш вақтида қандли диабетда (кетомаҳсулотларнинг миқдорини ошиши оқибатида) сийдик таҳлилларининг натижаларини, қалқонсимон бези фаолиятининг кўрсаткичларини мумкин бўлган бузилишини ҳисобга олиш керак.

Тана вазнини ошиши

Вальпроат жуда кўп ҳолларда тана вазнини ошишини чақиради, у сезиларли бўлиши ва ривожланиб бориши мумкин. Даволашни бошида пациентларга бундай хавф ҳақида, шунингдек вазнни ошишини минималлаштириш юзасидан тегишли тадбирлар тўғрисида хабар берилиши керак.

Гипераммониемия

Агар мочевинини ҳосил бўлиш циклининг ферментатив етишмовчилигига гумон бўлса, даволашни бошлаш олдидан метаболик текширишлар ўтказилиши керак, чунки вальпроат қўлланганида гипераммониемия пайдо бўлишини хавфи бор.

Ҳар қандай ўткир жиддий ножўя самаралар ривожланганида даволашни давом эттириш ёки тўхтатиш мақсадга мувофиқлигини шифокор билан дарҳол муҳокама қилиш керак.

Диспепсик бузилишларни ривожланиш хавфини пасайтириш учун спазмолитиклар ва ўраб олувчи воситаларни қабул қилиш мумкин.

Конвулексни қабул қилишни кескин тўхтатиш тутқаноқ хуружларини тезлашишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида, шунингдек самарали контрацепцияни қўлламайдиган туғруқ ёшидаги аёллар томонидан Конвулексни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Вальпроат чақирган нуқсонларни ривожланиш хавфи бу дори препаратини қабул қилаётган ҳомиладор аёлларда умумий популяцияда аниқланган хавфга қараганда 3-4 марта юқори бўлиб, у 3% ни ташкил қилади. Ҳаммасидан кўпроқ кузатиладиган ривожланиш нуқсонлари нерв найини бекилиш нуқсонлари (тахминан 3%), юзнинг деформацияси, юзнинг ёриқлари, краниостеноз, юрак нуқсонлари, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг ривожланиш нуқсонлари ва оёқ-қўлларнинг деформациясидан иборатдир.

Кунига 1000 мг дан юқори дозаларда ва бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан мажмуада қўллаш, ҳомилада ривожланиш нуқсонларини шаклланишининг муҳим омиллари ҳисобланади.

Замонавий эпидемиологик маълумотлар натрий вальпроатининг экспозициясида болаларнинг ақлий ривожланишини умумий коэффициентини пасайишини кўрсатмайди. Лекин, бундай болаларда вербал қобилиятларни бироз пасайиши ва/ёки логопедларга ёки қўшимча машғулотларни олиш учун кўпроқ мурожаат қилишлари таърифланган. Бундан ташқари, она қорнидаги ҳолатида вальпроатнинг экспозициясини ўтказган болаларда аутизмни ва у билан боғлиқ бўлган бузилишларнинг бир неча ҳоллари қайд этилган. Бу натижаларни тасдиқлаш ёки инкор этиш учун қўшимча текширишларни ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик режалаштирилаётганда

Агар ҳомиладорлик режалаштирилаётган бўлса, албатта бошқа даволаш препаратларни қўллаш масаласини ҳал қилиш керак.

Агар натрий вальпроатини қўллашдан бошқа иложи бўлмаса (яъни бошқа муқобил даволаш бўлмаса), минимал самарали суткалик дозани буюриш тавсия этилади. Ажралиб чиқиши узайтирилган дори шаклларини қўллаш ёки бунинг ҳам иложи бўлмаса - суткалик дозани бир неча марта қабул қилишга бўлиш керак. Бу қон плазмасида вальпроат кислотасининг максимал концентрацияси чўққиларида сақланиш учун зарур.

Фолат кислотасининг ижобий таъсирини хисобга олиб, ҳомиладорлик юз бергунича, ҳомиладорлик юз беришидан 1 ой олдин ва ундан кейин 2 ой давомида қўшимча кунига 5 мг дозада фолат кислотасини қабул қилишни таклиф қилиш мумкин. Ривожланиш нуқсонларини аниқлашга қаратилган текширишлар, ҳомиладор аёл фолат кислотасини қабул қиладими, йўқми, бундан қатъий назар, барча учун бир хил бўлиши керак.

Ҳомиладорлик вақтида

Агар бошқа препаратни танлаш мутлақо мумкин бўлмаса ва натрий вальпроати билан даволашни давом эттириш керак бўлса, минимал тьаъсир қилувчи дозани буюриш керак. Иложи борича кунига 100 мг дан юқори дозаларни буюришдан сақланиш керак. Фолат кислотасини қабул қилишдан қатий назар, ҳомилада ривожланиш нуқсонлари борлигига текшириш барча ҳомиладорлар учун зарур.

Туғруқ олдидан коагулограммани, хусусан тромбоцитлар сони, фибриноген даражаси ва қоннинг ивиш вақтини (фаолланган парциал тромбопластин вақтини (ФПТВ) аниқлаш керак.

Янги туғилган чақалоқлар

Конвулекс янги туғилганларда К витамини танқислиги билан боғлиқ бўлмаган геморрагик синдромни ривожланишини чақириши мумкин.

Онадаги гемостазнинг нормал кўрсаткичлари янги туғилган чақалоқда патология бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Демак, янги туғилган чақалоқда тромбоцитлар сонини, фибриноген даражасини ва фаолланган қисман тромбопластин вақтини (ФҚТВ) аниқлаш керак. Янги туғилганларда ҳаётининг биринчи ҳафтасида шунингдек гипогликемия ҳоллари қайд этилган.

Лактация

Вальпроат кўкрак сути билан кўп бўлмаган миқдорда чиқарилади (она қони плазмасидаги препаратнинг даражасини 1-10% ни ташкил қилади). Лекин, кичик ёшли болаларда пасайган вербал қобилиятлар ҳақидаги маълумотлар туфайли, беморларга эмизишдан воз кечишни маслаҳат бериш керак.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пациентни, айниқса мажмуавий антиконвульсив даволашда ёки Конвулексни уйқучанликни кучайтириш қобилиятига эга бўлган препаратлар билан мажмуасида ва бензодипинларни бир вақтда қабул қилган ҳолларда уйқучанлик пайдо бўлиши хавфи ҳақида огоҳлантириш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, диарея, нафас фаолиятини бузилиши, мушак гипотонияси, гипорефлексия, миоз.

Даволаш: меъдани ювиш (кечи билан 10-12 соат ичида), фаоллаштирилган кўмир, налоксон вена ичига, гемодиализ, гемоперфузия, жадаллаштирилган диурез, нафас ва юрак-қон томир тизими фаолиятини тутиб туриш.

100 мл дан препарат юқори босимли полиэтилен қизил ёки оқ фиксацияланган буралувчи қопқоқли ва биринчи очиш назоратига эга қаҳрабо шиша флаконларда.

Флаконга ўзи ёпишадиган этикетка ёпиштирилади.

1 флакондан дозаловчи мослама ва давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

5 йил. Флакон очилганидан кейин қўллаш даври - 6 ойдан кўп эмас.

Рецепт бўйича.

G.L. Pharma GmbH, Австрия, А-1160, Вена, Арентгассе 3.

Ko`p so`raladigan savollar

Liki.uz saytida Konvuleks narxi 84000 so'm dan 253900 so'm gacha

Liki.uz saytida Konvuleks mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:

Konvuleks narxi dan boshlanadi 84000.00
Nomi Narxi so'm
Bolalar uchun Konvuleks siropi 50 mg/ml, 100 ml (shisha) 84000 so'm
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 500 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) 124000 so'm
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 150 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) 128000 so'm
Konvuleks og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 300 mg / ml (shisha) 130000 so'm
Konvuleks oshqozonga chidamli yumshoq kapsulalar 300 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) 130500 so'm
Konvuleks plyonka bilan qoplangan tabletkalar, uzoq muddat chiqariladi, 300 mg №50 (flakon) 179000 so'm
Konvuleks in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 5 ml №5 (ampulalar) 200000 so'm
Konvuleks kapsulalari 300 mg №40 (4 blister x 10 kapsula) 241800 so'm
Konvuleks plyonka bilan qoplangan tabletkalar, uzoq muddat chiqariladi, 500 mg №50 (flakon) 253900 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish