Lansol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar

da mavjud emas Jalabek
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lansol kapsulalari 30 mg №10 (1 blister)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: 8,5% ли лансопразол микрогранулалари (30 мг лансопразол хисобида) 352,9 мг.
№1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Корпуси - яшил, қопқоғи - яшил.
Капсула ичидагиси - оқ рангли микрогранулалар.
Капсулалар.
Меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши восита. АТХ коди: А02ВС03.
Фармакодинамикаси
Лансол меъдада хлорид кислота секрециясини сусайтиради. Бензимидазол ҳосиласи ҳисобланади. Таъсир механизми Н+-К+-АТФ-аза ингибиция қилиши билан боғлиқ. Препарат меъданинг париетал хужайраларида фаол сульфонамид ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Бу метаболитлар Н+-К+-АТФ-азанинг сульфонгидрил гуруҳларини фаолсизлантиради, шундай қилиб хлорид кислотаси секрециясини якуний босқичини блоклайди. Кўпроқ даражада кечасига қабул қилинганида, пепсин ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Меъда шиллиқ қаватининг оксигенациясини ошириб ва бикарбонатлар секрециясини кўпайтириб, шунингдек ҳимоялаш таъсирини кўрсатади. Лансол овқатн ҳазм бўлиш жараёнига таъсир қилмайди, бироқ яққол антихеликобактер фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Қабул қилинганидан сўнг Лансолнинг плазмадаги максимал концентрацияси 1,5-2,2 соат давомида аниқланади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилиши ва биокираолишлигини пасайтиради, бироқ препаратнинг меъда секрециясига тормозловчи таъсири овқат қабул қилишгача ва кейин бир хил бўлиб қолаверади. Лансол жигар орқали биринчи ўтишда фаол метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
- зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
- рефлюкс-эзофагит;
- Золлингер-Эллисон синдроми;
- стресс яралар;
- меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган инфекцияланган беморларда меъда шиллиқ қаватида Helicobacter pylori эрадикациясида қўлланилади.
Ўникки бармоқли ичакнинг яра касаллигида ва стресс яраларда суткада 30 мг дозада (1 қабул эрталаб) 2-4 ҳафта давомида буюрилади.
Меъданинг яра касаллигида ва эрозив-ярали эзофагитда суткада 30 мг дан 4-8 ҳафта давомида буюрилади. Оғир ҳолларда препаратнинг дозаси суткада 60 мг гача оширилади.
Меъда шиллиқ қаватида Helicobacter pylori аниқланганида 30 мг дан суткада 2 марта антибиотиклар (кларитромицин ёки амоксициллин) билан 10-14 кун давомида буюрилади.
Золлингер-Эллисон синдромида препарат дозаси кислота ишлаб чиқарилишининг базал даражаси соатига 10 ммолдан камроққа эришилгунича шахсий танланади.
Капсулаларни чайнамасдан ютиш керак.
Диарея, қоринда оғриқ, кам ҳолларда - қабзиятлар, бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда - фарингитлар, ринитлар, тери тошмалари, депрессиялар, миалгиялар кузатилиши мумкин.
- препаратга юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик;
- лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Алюминий ва магний гидроксидларини сақловчи антацидларни, Лансол қабул қилгандан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш керак.
Клиник тадқиқотларда Лансолни диазепам, пропроналол, варфарин, преднизолон, фенитоин ёки теофиллин метаболизмига қандай бўлмасин аҳамиятли таъсири кузатилмаган. Препаратни перорал контрацептивлар билан бирга қўллаш эндоген гормонлар даражасининг ўзгаришини чақирмаган.
Хавфли ўсма борлигини истисно қилиш учун даволаш олдидан ва даволаш тамом бўлганидан кейин, албатта эндоскопик назорат керак, чунки Лансол билан даволаш симптоматикасини ниқоблаши ва тўғри ташхисни орқага суриши мумкин.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида (эмизиш) қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида (II ва III уч ойлиги) эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни психомотор реакциялар тезлигига ва эътибор концентрациясига нохуш таъсири хақида маълумотлар йўқ. Бироқ, алоҳида ҳолларда ножўя самаралар чегараланган психофизиологик қобилиятларни чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
600 мг лансопразолни бир марта қабул қилганда дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари кузатилмайди. Лансопразол билан дозани ошириб юборилишида беморни кузатиб туриш, тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўтказиш тавсия этилади. Гемодиализ самарасиз.
Капсулалар 30 мг дан, ўрамда 10 капсула.
10-25 °С ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Шифокор рецепти бўйича!
GM pharmaceuticals Ltd,
Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65,
Тел.: +995 32 2404801/02; Факс: +995 32 2404803.

da mavjud emas Jalabek


