Metostil
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Metostil vaginal shamlar № 7 (1 blister)»
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метронидазол 200 мг; клотримазол 160 мг; хлоргексидин ацетати 8 мг;
ёрдамчи моддалар: яримсинтетик ёғли глицерид (38 типи), парафин, ланолин.
Оч сариқ (сарғиш) рангли цилиндрик шаклли суппозиторийлар.
Вагинал суппозиторийлар.
Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. Имидазол ҳосилалари. АТX коди: G01AF.
Фармакодинамикаси
Метостил суппозиторийлари − бу антибактериал ва замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга мажмуавий препарат.
Метронидазол пассив диффузия йўли билан микроорганизмга киради. У бактерия ҳужайрасининг ичида тикланади ва биологик фаол цитотоксик метаболити ДНК ни шикастлайди. Метронидазолнинг нитрогуруҳини тиклайдиган фермент нитро-редуктаза кислород борлигида нофаол бўлиб, метронидазолни фақат анаэроб шароитларда таъсир қилиши шу билан тушунтирилади.
Метронидазол содда ҳайвонлар (трихомонадалар, лямблиялар), облигат анаэроб бактерияларга (клостридиялар) нисбатан кенг таъсир доирасига эга.
Метронидазол баъзи соддалар (Trichomonas vaginalis, Entamoeba hystolitica ва Giardia lamblia) ва облигат анаэроб микроорганизмлар билан инфекцияланганда самаралидир.
Клотримазолнинг антимикотик самараси замбуруғларнинг ҳужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузилиши билан боғлиқ, бу мембраналарнинг ўтказувчанлигини ўзгаришига олиб келади ва ҳужайраларнинг кейинги лизисини чақиради. Кичик концентрацияларда клотримазол фунгистатик, катта концентрацияларда эса − фунгицид таъсир қилади, бунда нафақат пролиферацияланаётган ҳужайраларга. Фунгицид концентрацияларда митохондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсирлашади, натижада водород пероксидининг концентрациясини токсик даражагача ошиши кузатилади, бу ҳам замбуруғ ҳужайраларининг парчаланишига ёрдам беради.
Клотримазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.
Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар билан носпецифик боғланиш йўли билан антибактериал таъсир кўрсатади, бунда хлоргексидин дегидрогеназа ва АТФ-азанинг фаоллигини тормозлайди ва калий, нуклеотидлар ва аминокислоталар учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини бузади.
Хлоргексидин кўп учрайдиган фаол маҳаллий антисептик воситалардан бири ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Метронидазол қин ичига қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилади. Қонда Сmax 6-12 соатдан кейин аниқланади ва метронидазолнинг эквивалент дозаси бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг эришиладиган (1-3 соатдан кейин) Сmax нинг тахминан 50% ни ташкил қилади. Метронидазол ва унинг метаболитларини 60-80% буйраклар орқали чиқарилади, ичак орқали юборилган дозанинг 6-15% чиқарилади.
Клотримазол шиллиқ қаватлардан аҳамиятсиз даражада (3%) сўрилади. Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил қилади.
Хлоргексидин шиллиқ қаватлар орқали амалда сўрилмайди.
- бактериал вагинит;
- замбуруғли кольпит;
- вагинал трихомониаз;
- аралаш инфекцияли кольпитда қўлланади.
Қин ичига буюрилади. Бевосита ётишдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда, бармоқлар учи билан суппозиторий ушланади ва қиннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур юборилади. Бир мартага бир суппозиторийдан қўлланади. Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади. Такрорий даволаш курсини препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейинги, биринчи mensis (ҳайз қони) дан сўнг ўтказиш керак.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар, қинда ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Вагинал қўллаш учун бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Нистатин ва натамицин клотримазолнинг самарадорлигини пасайтирадилар.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.
Ғилофининг бутунлиги бузилганида ёки суппозиторийнинг ташқи кўриниши ўзгарганида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.
Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Аниқланмаган.
7 суппозиторийдан поливинилхлорид полиэтилен плёнкали (ПВЭ-ПЭ) контур уяли ўрамда. 1 контур ўрамдан бир марта қўлланиладиган тиббий полиэтилен бармоқ учлиги билан давлат ва рус тилларида қўллаш бўйича йўриқномаси картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлашига йўл қўйилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Hubei Humanwell Chengtian Pharmaceutical Co., Ltd, Хитой, Хубэй провинцияси, Тяньмен ш., Иқтисодий ва Технологик Ривожланиш Худуди, Тиан бин кўч.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Metostil vaginal shamlar № 7 (1 blister) | 80800 so'm |
da mavjud emas Toshkent