Mezaton
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mezaton (Mesatone)in'ektsiya uchun eritma 10 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг фенилэфрин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: глицерин, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Адренергик ва допаминергик препаратлар. АТХ коди: С01CA06.
Фармакодинамикаси
Мезатон - α1-адреномиметик, юракнинг β-адренорецепторларига бироз таъсир қилади. Катехоламин бўлиб ҳисобланмайди, чунки ароматик ядрода фақат бир гидроксил гуруҳини сақлайди. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошиши (мумкин бўлган рефректор брадикардия билан) чақиради. Норэпинефрин ва эпинефрин билан солиштирилганда, артериал босимни камроқ даражада кескин оширади, аммо давомли таъсир қилади, чунки катехол-ο-метилтрансфераза таъсирига камроқ мойил. Қоннинг минутлик ҳажмини ошишига таъсир кўрсатмайди. Таъсири юборилгандан кейин дарҳол бошланади ва вена ичига юборилганидан кейин 5-20 минут давомида давом этади. Тери остига юборилганида таъсири 50 минутгача давом этади. Мушак ичига юборилганда 1-2 соатгача давом этади.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига юборилганидан кейин тизимли қон оқимига тез сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши паст. Жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали метаболитлари ҳолида чиқарилади.
Артериал гипотензия.
Шок (жароҳат, токсик).
Вазодилататорларнинг дозаси ошириб юборилганида юрак етишмовчилиги.
Маҳаллий анестезия ўтказишда вазоконстриктор сифатида қўлланилади.
Препарат катталарга вена ичига, мушак ичига ва тери остига қўлланади. Коллапсда препарат вена ичига юборилганида бир марталик доза - 1% ли эритманинг 0,1-0,3-0,5 мл ни ташкил этади. Вена ичига бир марталик доза 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 20 мл да суюлтирилади, секин оқим билан юборилади. Зарурати бўлганида такроран юборилади.
Препаратни вена ичига томчилаб юборишга рухсат этилади, бунинг учун 1 мл 1% Мезатон эритмаси 5% ли глюкоза эритмасининг 250-500 мл да суюлтирилади.
Мушак ичига ва тери остига юборилганида катталар учун бир марталик доза 1% ли эритманинг 0,3-1 мл ни ташкил қилади.
Маҳаллий анестезияда 1% ли эритма 0,3-0,5 мл дан 10 мл анестетик эритмасига қўшилади.
Препаратнинг давомли инфузиясидан кейинги “бекор қилиш” синдромини бартараф қилиш учун (препаратни бекор қилинишига жавобан артериал босимни такрор пасайиши) дозани секин-аста камайтириш керак.
Агар систолик артериал босими 70-80 мл сим. уст. гача пасайса, инфузия қайта бошланади.
Катталар учун мушак ичига ва тери остига юборилганидаги юқори дозалари: бир марталик - 10 мг, суткалик - 50 мг. Вена ичига юборилганидаги юқори дозалари: бир марталик - 5 мг, суткалик - 25 мг ни ташкил этади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: стенокардия хуружлари, брадикардия, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, юрак қоринчалари аритмияси (айниқса юқори дозаларда қўлланганида), юрак уришини кучайиши.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, таъсирчанлик, ҳаракат безовталиги, бош айланиши, қўрқув ҳисси, безовталик, ҳолсизлик, юз терисини оқариши, тремор, тиришишлар, бош мияга қон қуйилиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши.
Нафас тизими томонидан: диспноэ.
Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш.
Кўриш аъзолари томонидан: кўзларда оғриқ, конъюктивани қизариши, қовоқлар томонидан аллергик реакциялар, мидриаз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: сийишни бузилиши, сийдикни тутилиши.
Бошқалар: кўп терлаш, гиперсаливация, оёқ-қўлларда санчиқ ва совуқ қотиш ҳисси, оқиб келишлар, гипергликемия.
Препарат қитиқловчи таъсир кўрсатади, юбориш жойида ўзгаришлар, некроз бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Артериал гипертензиянинг ҳамма турлари, кардиосклероз, галотан ёки циклопропан ишлатилган наркоз, гипертрофик кардиомиопатия, феохромацитома, юрак қоринчаларининг фибрилляцияси, қон томирларининг окклюзион касалликлари: артериал тромбоэмболия, артеросклероз, облитерацияловчи тромбангиит (Бюргер касаллиги), Рейно касаллиги, совуқ уришда қон томирларини спазмларга мойиллиги, диабетик эндартериит, тиреотоксикоз, тахиаритмия, метаболик ацидоз, гиперкапния, гипоксия, ёпиқ бурчакли глаукома, аортани бошланиш қисмининг оғир стенози, ўткир миокард инфаркти, порфирия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, қандли диабетида қўллаш мумкин эмас. Сийдик тутилишини юқори хавфи мавжуд бўлган простата бези касалликлари бўлган пациентлар. МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 14 кун давомида. Кекса ёшдаги пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Диуретикларнинг ва гипотензив дори воситаларининг гипотензив самарасини пасайтиради. Нейролептиклар, фенотиазин ҳосилалари препаратнинг гипертензив самарасини пасайтиради. МАО ингибиторлари, окситоцин, шохкуя алкалоидлари, трициклик антидепрессантлар, метилфенидат, адреномиметиклар Мезатоннинг прессор самарасини ва аритмогенлигини кучайтиради.
β-адреноблокаторлар препаратнинг кардиостимуляция қилувчи фаоллигини камайтиради. Препаратни резерпинни аввалги қабул қилиш фонида қўллаш, адренергик нерв охирларида катехоламинларнинг заҳирасини камайиши ва адреномиметикларга юқори сезувчанлик оқибатида гипертоник кризни ривожланишини чақириши мумкин. Ингаляцион анестетиклар (шу жумладан хлороформ, энфлуран, галатон, изофлурон, метоксифлуран) юрак бўлмачалари ва қоринчалари оғир аритмияларини пайдо бўлиши хавфини оширади, чунки миокарднинг симпатомиметикларга бўлган сезувчанлигини кескин оширади. Эргометран, эрготамин, метилергометрин, окситоцин, доксапрам вазоконстриктор самаранинг яққоллигини оширади. Нитратларнинг антиангинал самарасини пасайтиради, улар ўз навбатида Мезатоннинг прессор самарасини пасайтириши ва артериал гипотензияни (керакли терапевтик самарага эришишга қараб бир вақтда қўллашга йўл қўйилади) пайдо бўлиш хавфини камайтириши мумкин. Тиреоид гормонлар препаратнинг самарадорлигини (ўзаро) ва улар билан боғлиқ бўлган коронар етишмовчилигининг (айниқса коронар артеросклерозда) пайдо бўлиши хавфини оширади.
Мезатонни туғруқ вақтида артериал гипотензияни мувофиқлаштириш учун туғруқ фаолиятини рағбатлантирувчи воситаларни (вазопрессин, эргометрин, метилэргометрин) қўллаш фонида қўллаш, туғруқ давридан кейинги даврида артериал босимни турғун ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Номутаносиблиги
Препаратни бошқа дори воситалари билан бир идишда аралаштириш мақсадга мувофиқ эмас.
Шок ҳолатларини даволашни бошлашдан олдин ёки даволаш вақтида албатта гиповалемияни, гипоксияни, ацидозни ва гиперкапнияни мувофиқлаштириш керак.
Препарат бўлмачалар фибрилляцияси, кичик қон айланиши доирасидаги артериал гипертензия, гиповалемия, юрак қоринчалари аритмияси бўлганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Даволаниш даврида ЭКГ ни, артериал босимни, қоннинг минутлик ҳажмини, оёқ-қўллардаги қон айланишини ва инъекция жойини назорат қилиш керак. Артериал гипертензияси бўлган беморларда медикаментоз коллапс ҳолида систолик артериал босимини одатдагидан 30-40 мм сим. уст. паст даражада тутиб туриш етарлидир.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар
Препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти
Препарат қўлланганида автотранспортни бошқариш ва бошқа хавфли механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: юрак қоринчалари экстрасистолияси, қоринчалар тахикардиясининг пароксизмлари, бош ёки оёқ-қўлларда оғирлик ҳисси, артериал босимни ҳаддан зиёд ошиши.
Даволаш: вена ичига қисқа таъсирли α-адреноблокаторлар (фентоламин) юборилади. Юрак ритмини бузилишида β-адреноблокаторлар (пропранолол) юборилади.
1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида; 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.
Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«ФАРМЕКС ГРУП» МЧЖ
Қайд этиш гувоҳномаси берилган юридик шахснинг номи
«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ.