Facebook Pixel Code

Normatin

Tovarlar: 1
Normatin ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 27100 so'm
Retsept bo'yicha
в 78 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 27100 so'm (78 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Normatin ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Normatin ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг тимолол (тимолол малеати шаклида);

ёрдамчи моддалар: динатрий фосфати додекагидрати, натрий дигидрофосфати моногидрати, натрий хлориди, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Рангсиз ёки деярли рангсиз тиниқ эритма.

0,5% ли кўз томчилари.

Глаукомага қарши воситалар. Носелектив бета-адреноблокаторлар. АТХ коди: S01ЕD01.

Фармакодинамикаси

Тимолол малеати ички аҳамиятли симпатомиметик фаолликка, миокардга бевосита сусайтирувчи таъсирга ёки маҳаллий анестетик (мембраналарни барқарорлаштирувчи) фаолликка эга бўлмаган, бета1- ва бета2-адренергик рецепторларнинг блокатори (носелектив) ҳисобланади.

Бета-адренергик рецепторларни блокадаси соғлом пациентларда ва юрак касалликлари бўлган пациентларда юрак зарбини пасайтиради. Миокарднинг фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда бета-адренергик рецепторларнинг блокадаси юракнинг фаолиятини нормал ҳолатда тутиб туриш учун керак бўладиган симпатик нерв тизимининг рағбатлантирувчи самарасини сусайтириши мумкин.

Бронхларда ва бронхиолалардаги бета-адренергик рецепторларни блокадаси парасимпатик фаолликнинг қарши таъсирига жавобан нафас йўлларининг қаршилигини кучайишига олиб келади. Бундай давоб реакцияси астма ёки бошқа бронхоспастик ҳолатлари бўлган пациентларда потенциал ҳавфли ҳисобланади.

Норматин кўз томчилари препарати глаукомада ёки глаукома бўлмаганида ошган ва нормал кўз ички босимини пасайтиради. Юқори кўз ички босими кўриш майдонини глаукома оқибатида йўқолишини патогенезида асосий ҳавф омили ҳисобланади. Кўз ички босими қанчалик юқори бўлса, кўриш майдонини глаукома оқибатида йўқолиши ва кўз нервини шикастланиш эҳтимоли юқори бўлади.

Норматин препарати қўлланганидан сўнг кўз ички босимини пасайиши одатда бир марталик дозаси қўлланганидан сўнг ярим соат давомида бошланади. Максимал самарасига одатда 1-2 соат давомида эришилади ва кўз ички босимини аҳамиятли пасайиши бир марталик дозаси қўлланганидан сўнг 24 соат давомида ушланиб туриши мумкин. Бир йил давомида кўп марталик кузатишлар, тимолол томонидан кўз ички босимини пасайиш самараси яхши сақланишини кўрсатади.

Норматин препаратининг кўз ички босимига нисбатан гипотензив таъсирини аниқ механизми ҳозирги вақтгача аниқланмаган. Одамларда ўтказилган тонографик ва флуорофотометрик текширишлар, унинг асосий таъсири кўз ички суюқлигини ишлаб чиқарилишини пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Шундай бўлса ҳам, айрим тадқиқотларда шунингдек кўз ички суюқлигини чиқиб кетишини бироз ошиши кузатилган.

Фармакокинетикаси

Олти нафар кўнгиллиларнинг плазмасида дори воситасининг концентрациясини аниқлаш бўйича текширишда, 0,5% ли тимолол малеати офтальмологик эритмаси суткада икки марта маҳаллий қўлланганида тимололнинг тизимли таъсири аниқланган. Эрталабки дозаси томизилгандан сўнг ўртача максимал концентрацияси 0,46 нг/мл ташкил этган ва кечқурун навбатдаги дозаси томизилгандан сўнг 0,35 нг/мл ни ташкил этган.

Кўз ички гипертензияси ёки очиқ бурчакли глаукома бўлган пациентларда юқори кўз ички босимини даволаш учун қўлланади.

Норматин препарати касалланган кўзга 1 томчидан суткада 2 марта томизилади.

Гарчи кўз ички босимини барқарорлашуви препаратни қўллаш бошланганидан сўнг бир неча ҳафта давомида кузатилса-да, даволаш самарасини баҳолаш 4 ҳафтадан кейин амалга оширилади.

Агар кўз ички босими препарат мунтазам қўлланганида нормаллашса, препаратнинг дозасини 1 томчидан суткада 1 мартагача чеклаш мумкин. Кўз ички босимини сутка давомида ўзгариб туриши сабабли, суткада 1 марта қўлланганида кузатиладиган қониқарли жавоб кўз ички босими кун давомида турли вақтларда ўлчанганида энг самарали аниқланади.

Препарат 1 тадан кўп томчидан суткада 2 марта томизиш умуман олганда кейинчалик кўз ички босимини пасайишини чақирмаган. Агар пациентнинг кўз ички босими препарат шундай дозалаш тартибида қўлланганида нормаллашмаса, уни пасайтириш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан ёндош даволаш бошланиши мумкин. Иккита маҳаллий бета-адренергик блокаторларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Умуман олганда, препарат кекса ёшдаги пациентларда ва ёшроқ пациентларда қўлланганида, унинг ҳавфсизлиги ва самарадорлигида фарқлар кузатилмаган.

Энг кўп кузатиладиган нохуш реакциялар: кўзга томизилганида ачишиш ва санчиш ҳисси (саккиз нафар пациентдан тахминан бир нафарида).

Тимолол малеати офтальмологик препаратлар қўлланганида қуйидаги нохуш реакциялар кам кузатилган:

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: бош оғриғи, астения, толиқиш, кўкрак қафасида оғриқ.

Юрак томонидан: брадикардия, аритмия, хушни йўқотиш, юрак блокадаси, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши. Бош мия ишемияси, юрак етишмовчилиги, стенокардияни ёмонлашиши, юракни тез уриши, юрак уришини тўхташи, ўпка шиши, шиш.

Қон-томирлари томонидан: гипотензия, гипертензия, оқсоқлик, Рейно синдроми, қўл ва оёқ кафтларини совуқ қотиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, диспепсия, анорексия, оғизни қуриши.

Иммун тизими томонидан: тизимли қизил югурик.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, оғир миастениянинг белгилари ва симптомларини ошиши, парестезиялар.

Руҳиятни бузилишлари: уйқучанлик, уйқусизлик, тунги даҳшатлар, хулқ-атворни ўзгаришлари ва руҳиятни бузилишлари (шу жумладан, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ҳавотирлик, дезориентация, асабийлик ва хотирани йўқолиши).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: алопеция, псориазга ўхшаш тошма ёки псориазни зўрайиши.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тизимли аллергик реакцияларнинг белгилари ва симптомлари (шу жумладан, анафилаксия, ангионевротик шиш, қичишиш, эшакеми, маҳаллий ва тарқоқ тошма).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: бронхоспазм (асосан илгари бронхоспастик касаллиги бўлган пациентларда), нафас етишмовчилиги, ҳансираш, бурунни битиши, йўтал, нафас йўлларининг юқори бўлимларини инфекциялари.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: диабет билан хасталанган пациентларда гипогликемия симптомларини яшириниши.

Кўриш аъзолари томонидан: кўзларни таъсирланиш белгилари ва симптомлари (шу жумладан конъюнктивит, блефарит, кератит, кўзларда оғриқ, кўзлардан ажралма ажралиши (масалан, қатқалоқларни ҳосил бўлиши), кўзда ёд жисм ҳисси, қичишиши, кўз ёшини оқиши, кўзни қуриши), птоз, шох парданинг сезувчанлигини пасайиши, кистоз макуляр шиш, кўришни бузилиши (шу жумладан рефракцион ўзгаришлар ва диплопия), псевдопемфигоид, фильтрацион жарроҳлик йўли билан даволангандан кейин кўз тўр пардасини кўчиши.

Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари: қулоқларни шанғиллаши.

Жинсий аъзолари ва сут безлари томонидан: ретроперитонеал фиброз, либидони пасайиши, Пейрон касаллиги, импотенция.

Тимолол малеати перорал қўлланганида ёки бошқа перорал бета-блокаторлар қўлланганида клиника амалиётида қуйидаги нохуш реакциялар қайд этилган ва тимолол малеати офтальмологик доир воситаси сифатида қўлланганида ривожланиши мумкин:

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: эритематоз тошма, зирқираган оғриқ билан кечувчи иситма ва томоқда оғриқ, нафас фаолиятини сусайиши билан кечувчи ларингоспазм.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: қўл-оёқларда оғриқ, жисмоний ҳаракатларни ўзлаштирилишини пасайиши, тана вазнини йўқолиши, астения, толиқиш, кўкрак қафасида оғриқ.

Қон-томирлари томонидан: артериал етишмовчиликни ёмонлашиши, вазодилатация.

Меъда-ичак йўллари томонидан: меъда-ичак йўлларида оғриқ, гепатомегалия, қусиш, мезентериал артериялар тромбози, ишемик колит.

Қон ва лимфа тизими томонидан: тромбоцитопениясиз кечувчи пурпура, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: гипергликемия, гипогликемия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичишиш, терини таъсирланиши, пигментацияни кучайиши, терлаш.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: артралгия.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳолсизлик.

Руҳиятни бузилишлари: концентрацияни пасайиши, онгни кататониягача зўрайиб борувчи қайтувчан сусайиши, вақт ва бўшлиқни дезориентацияси билан характерланадиган ўткир қайтувчан синдром, эмоционал лабиллик, диққатни жамлашни бироз бузилиши, нейропсихометрия кўрсаткичларини пасайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: хириллашлар, бронхиал абструкция.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийишни қийинлашиши.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки йўриқномада кўрсатилмаган янги нохуш реакциялар пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • бронхиал астма (шу жумладан анамнезида);
  • ўпкани оғир даражадаги сурункали обструктив касалликлари;
  • кардиоген шок;
  • ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги;
  • атриовентрикуляр блокаданинг II ва III даражаси;
  • синусли брадикардияда қўллаш мумкин эмас.

Норматин кўз томчилари препарати монотерапияда қўлланганида қорачиқнинг ўлчамига бироз таъсир қилади ёки умуман таъсир қилмайди. Айрим ҳолларда Норматин ва эпинефрин бир вақтда қўлланганида қорачиқларни кенгайиши кузатилади.

Перорал бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган ва Норматин препарати билан даволанаётган пациентларда кўз ички босимига ва бета-блокаторларнинг маълум тизимли самараларига аддитив самараси кузатилиши мумкин. Иккита бета-адреноблокаторларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Норматин ва перорал қабул қиланадиган ёки вена ичига юбориладиган кальцийнинг антагонистлари бир вақтда қўлланганида атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, чап қоринча етишмовчилиги ва гипотензия кузатилиши мумкинлиги сабабли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Юрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни ушбу препаратлар билан бир вақтда даволанишдан сақланиш керак.

Бета-блокаторлар ва резерпин бир вақтда қўлланганида аддитив самаралар кузатилиши, гипотензия ва/ёки яққол брадикардия ривожланиши, бу эса бош айланиши, хушдан кетиш ёки постурал гипотензияга олиб келиши мумкинлиги сабабли, пациентларни синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Бета-адреноблокаторларни ангишвонагул препаратлари билан бир вақтда қўллаш атриовентрикуляр ўтказувчанлик вақтини узайиши кўринишида аддитив самарага олиб келиши мумкин.

Тимолол CYP2D6 ингибиторлари (масалан, хинидин, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари) билан бир вақтда қўлланганида тизимли бета-блокада (масалан, юрак қисқаришлари сонини камайиши, депрессия) кучайиши хақида хабар берилган.

Перорал бета-адренергик блокаторлар клонидин бекор қилинганида рикошет гипертензияни кучайтиришлари мумкин. Тимолол офтальмологик дори сифатида қўлланганида рикошет гипертензияни кучайганлиги хақида хабар берилмаган.

Бошқа офтальмологик препаратлар қўлланганида бўлгани каби, Норматин ҳам тизимли сўрилиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида тизимли бета-адренергик блокаторлар учун хос бўлган нохуш реакциялар ривожланиши мумкин. Масалан, тимолол малеати тизимли ёки офтальмологик дори сифатида қўлланганидан сўнг, бронхоспазм томонидан чақирилган оғир респиратор реакциялар ва юрак томонидан реакциялар, жумладан астма билан хасталанган пациентларда ўлим ҳолати, шунингдек юрак етишмовчилиги оқибатида ўлим ҳолатлари хақида хабар берилган.

Симпатик стимуляция миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусияти суст бўлган пациентларда қон айланишини тутиб туриш учун керак бўлиши мумкин, ва уни бета-адренергик рецепторларни блокадаси оқибатида сусайиши юрак етишмовчилигини кучайтириши мумкин.

Анамнезида юрак етишмовчилигидан далолат берадиган кўрсатмаларга эга бўлмаган пациентларда миокарднинг фаолиятини бета-блокатор воситалари томонидан маълум вақт давомида давомли сусайиши айрим ҳолларда юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Юрак етишмовчилигининг биринчи белгилари ёки симптомлари пайдо бўлганида Норматин препаратини қўллашни тўхтатиш керак.

Ўпканинг енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги сурункали обструктив касалликлари (масалан, сурункали бронхит, эмфизема) ёки бронхоспастик касалликка (Норматин препаратини қўллаш мумкин бўлмаган, анамнезида бронхиал астмага кўрсатмалари ёки бронхиал астмадан ташқари) кўрсатмалари бўлган пациентларга бета-блокаторлар, шу жумладан Норматин препаратини қўллаш мумкин эмас.

Йирик жарроҳлик аралашувини ўтказишдан олдин бета-адренергик рецепторларнинг блокаторларини бекор қилиш зарурияти мунозарали ҳисобланади. Бета-адренергик рецепторларни блокадаси улар сабаб бўладиган рефлектор стимуляцияга нисбатан юракнинг жавоб бериш ҳусусиятини издан чиқаради. Бу жарроҳлик аралашувларида умумий анестезия ҳавфини ошириши мумкин. Бета-адренергик рецепторларнинг блокаторларини қабул қилган айрим пациентларда, анестезия вақтида узоқ давом этувчи оғир гипотензия кузатилган. Шунингдек юракни ишлашида ва унинг қисқаришларини тутиб туришда қийинчиликлар кузатилганлиги хақида хабар берилган. Бунинг асосида бета-адренергик рецепторларнинг блокаторларини ҳамиша бекор қилиш мумкин.

Агар жарроҳлик аралашуви вақтида талаб этилса, бета-адренергик блокаторларининг самаралари адренергик рецепторлар агонистларининг аҳамиятли дозалари билан алмаштирилиши мумкин.

Гипогликемия ёки диабетни спонтан ривожланиши бўлган, инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларни қабул қиладиган пациентларда (айниқса чидамли бўлмаган) бета-адренергик блокаторлар қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бета-адренергик блокаторлар ўткир гипогликемиянинг белгилари ва симптомларини яширишлари мумкин.

Бета-адренергик блокаторлар гипертиреоидизмнинг маълум клиник белгилари (масалан, тахикардия) ни яшириши мумкин. Ривожланиб бораётган тиреотоксикозга шубҳа қилинган пациентларни, тиреотоксик кризни қўзғатиши мумкин бўлган бета-адренергик блокаторларни тўсатдан бекор қилишдан сақланиш мақсадида, эҳтиёткорлик билан даволаш керак.

Бета-адренергик блокаторларни қон босими ва пульсга нисбатан потенциал самаралари борлиги туфайли, улар бош мияда қон айланишини етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар Норматин препарати билан даволаш бошланганидан сўнг бош мияда қон айланишини пасайишидан далолат берувчи белгилар ёки симптомлар ривожланса, муқобил даволаш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Кўз ички суюқлигини ишлаб чиқарилишини сусайтирувчи препаратлар (масалан, тимолол билан) даволанганда фильтрациядан кейин кўзнинг томирли пардасини кўчиши хақида хабар берилган.

Ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда даволашнинг энг асосий мақсад кўзнинг бурчагини очиш ҳисобланади. Бунинг учун қорачиқни торайтириш керак. Тимолол малеати қорачиққа аҳамиятсиз таъсир кўрсатади ёки умуман таъсир кўрсатмайди. Ёпиқ бурчакли глаукомани даволашда Норматин препарати билан монотерапия ўтказиш мумкин эмас.

Бета-блокаторлар қўлланганида турли аллергенларга нисбатан оғир даражадаги анафилактик реакцияларига ёки атопияга кўрсатмалари бўлган пациентлар ушбу аллергенларни кўп маротаба бехосдан, диагностик ёки терапевтик таъсирига кўпроқ даражада реакция кўрсатишлари мумкин. Бундай пациентлар анафилактик реакцияларни даволаш учун ишлатиладиган эпинефриннинг одатдаги дозаларига жавоб бермасликлари мумкин.

Бета-арденергик рецепторларни блокадаси миастениянинг маълум симптомлари (масалан, диплопия, птоз ва умумий ҳолсизлик) билан боғлиқ бўлган мушакнинг кучсизлигини кучайтиради. Тимолол кам ҳолларда оғир даражадаги миастения ёки миастениянинг симптомлари бўлган айрим пациентларда мушаклар кучсизлигини кучайтирган.

Пациентлар учун маълумот

Флакон-томчилагичнинг учлигини кўзларга ва атрофдаги пардаларига текказиш мумкин эмас.

Маҳаллий офтальмологик препаратларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган бактериал кератит хақида хабар берилган.

Кўз томчилари нотўғри ишлатилганида кўз инфекцияларини юзага келтирадиган бактериялар билан зарарланиши мумкин. Зарарланган эритмалар ишлатилганида кўзни жиддий шикастланиши ва кейинчалик кўришни йўқолиши бўлиши мумкин.

Кўзларда жарроҳлик аралашуви ўтказилганида ёки кўзларни интеркуррент касалликлари (масалан, жароҳатлари ёки инфекциялари) ривожланганида пациентлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари ва ушбу препаратни кейинчалик ишлатиш масаласини ҳал қилишлари керак.

Норматин препарати таркибида консервант сифатида бензалконий хлоридини сақлайди, у юмшок қонтакт линзаларга сўрилиши ва кўз тўқималарига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. Демак, юмшоқ контакт линзалар тақилган вақтда препаратни ишлатиш мумкин эмас. Эритмани томизишдан олдин линзаларни олиб туриш ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минутдан кейин қайта тақишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича етарли ва синчков назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Норматин кўз томчиларини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, уни жуда ҳам зарур ҳолатлар, даволашдан кутиладиган самара ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Лактация

Тимолол малеати кўкрак сутида аниқланади. Препарат эмизикли болаларда қўлланганида, оғир даражадаги нохуш реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, эмизиш даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойдани эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Тимолол малеати офтальмологик эритмасининг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги у 2 ёш ва ундан ошган болаларда қўлланганида аниқланган. Тимолол малеати офтальмологик эритмасини бундай болаларда қўллаш эҳтимоли болалар ва катталарда ўтказилган етарли ва синчков назоратли клиник тадқиқотларнинг натижаларида олинган далиллар билан тасдиқланади. Препарат 2 ёшгача бўлган болаларда қўлланганида, унинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Норматин препарати қўлланганида бош айланиши, толиқиш, кўзларни ўткинчи таъсирланиши, кўришни хиралашиши ва кўз ёшини оқиши вақти-вақти билан ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Шунинг учун препаратни механизмлар билан ишлашдан ва автотранспортни ҳайдашдан олдин қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Тизимли бета-адренергик блокаторлар қўлланганида, кузатиладиган бош айланиши, бош оғриғи, ҳансираш, брадикардия, бронхоспазм ва юрак уришини тўхташи каби тизимли самараларга ўхшаш самараларга олиб келувчи тимололнинг дозаси ихтиёрсиз равишда ошириб юборилганлиги хақида хабар берилган.

Даволаш

Ичга қабул қилинганида меъда ювилади. Клиник тадқиқотлар, тимолол тез диализ бўлмаслигини кўрсатди.

Симптоматик брадикардияда бўғилишни блоклаш учун атропин сульфати вена ичига 0,25 мг дан 2 мг гача дозада юборилади. Агар брадикардия сақланиб турса, вена ичига изопреналин гидрохлориди эҳтиёткорлик билан юборилади. Қийин даволанадиган ҳолатларда трансвеноз кардиостимулятордан фойдаланиш кўриб чиқилиши мумкин.

Гипотонияда допамин, добутамин ёки норадреналин ишлатилади. Қийин даволанадиган ҳолатларда глюкагон гидрохлоридини қўллаш ижобий самара бериши мумкинлиги хақида хабар берилган.

Бронхоспазмда изопреналин гидрохлоридини ишлатиш керак. Аминофиллин билан қўшимча даволаш кўриб чиқилиши мумкин.

Ўткир юрак етишмовчилигида умумий қабул қилинган ангишвонагул билан даволаш буюрилади, диуретиклар ва кислород зудлик билан қўлланилиши керак. Қийин даволанадиган ҳолатларда аминофиллинни вена ичига юбориш тавсия этилади. Шундан сўнг, хабар қилинганидек, зарурат бўлганида, глюкагон гидрохлориди ишлатилиши мумкин.

Юрак блокадасида (иккинчи ёки учинчи даражасида) изопреналин гидрохлориди ёки трансвеноз кардиостимулятор ишлатиш керак.

Кўз томчилари 5 мл дан ҳимоя халқаси билан ҳимояланган, бураладиган ҳимоя қопқоғи ва тиқин-томчилагичли пластик флаконда.

Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Evro Farm Biznes» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Яккасарой кўч., 1

Телефон: 212-18-41,212-20-58

Normatin narxi dan boshlanadi 27100.00
Nomi Narxi so'm
Normatin ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (shisha) 27100 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish