Pantoderm
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Pantoderm tashqi foydalanish uchun malham 5%, 30 g (naycha)»
100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: декспантенол 100% моддага қайта ҳисобланганда - 5 г;
ёрдамчи моддалар: вазелин - 15 г, суюқ парафин - 10 г, бодом мойи - 10 г, оқ асалари муми - 3 г, ланолин - 25 г, цетостеарил спирти (цетил спирти 60%, стеарил спирти 40%) - 3 г, ланолин спирти - 4 г, тозаланган сув - 100 г гача.
Сарғиш тусли оқдан оч сариқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли суртма.
Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори. АТХ коди: D03AX03.
В гуруҳи витамини - пантотен кислотасининг ҳосиласи. Декспантенол организмда коэнзим А нинг таркибий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади ва организмда ацетилланиши жараёнларида, углевод ва ёғ алмашинувида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади; тери, шиллиқ қаватларнинг регенерациясини рағбатлантиради, хужайралар метаболизмини нормаллаштиради, митозни тешлаштиради ва коллаген толаларнинг мустаҳкамлигини оширади. Регенерацияни рағбатлантирувчи, метаболик ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва альбумин билан) боғланади. Унинг қондаги концентрацияси - 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги - 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда (Ко-А га киришишидан ташқари) метаболизмга учрамайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Терининг қуруқлиги; шикастланган тери: кичик жароҳатлар ва куйишлар (қуёш нури таъсиридаги), шилинишлар, буллёз дерматит, абсцесс, фурункул, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битувчи тери трансплантатларини даволаш; лактация вақтида сут безларининг сўрғичларини яллиғланиши ва ёриқларини олдини олиш ва даволаш; эмизикли болаларда тери бичилишларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Сиртга.
Пантодерм терининг шикастланган ёки яллиғланган соҳасига суткада бир ёки бир неча марта қўйилади.
Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: суртма ҳар эмизишдан сўнг сўрғичларга суртилади; компресс сифатида ишлатиш мумкин.
Эмизикли болаларни парвариш қилиш: суртма таглик (йўргак) ҳар алмаштирилганида қўйилади.
Аллергик реакциялар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Пантодерм® препаратини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмаган.
Сиртга қўллаш учун 5% ли суртма.
30 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил
Рецептсиз.
"Химико-фармацевтический комбинат "АКРИХИН” очиқ акционерлик жамияти ("АКРИХИН” ОАЖ)
Россия, 142450, Москва вилояти, Ногинский тумани, Старая Купавна ш., Киров кўч, 29.
Телефон/факс (495) 702-95-03.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Pantoderm tashqi foydalanish uchun malham 5%, 30 g (naycha) | 31700 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent