Facebook Pixel Code

Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr)

dagi narxlar
dan 56000 so'm gacha 60000 so'm
Без рецепта
10 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr)

Бир баллон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декспантенол (D-пантенол) (100% моддага қайта ҳисобланганда) - 2,50 г;

ёрдамчи моддалар: эмульгация қилувчи А тип цетостеарил спирти (цетостеарил спирти 80%, натрий цетостеарилсульфати 7%) - 0,75 г, макрогол глицерилкокоати - 0,50 г, пропиленгликоль - 5,00 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) - 0,10 г, калий дигидрофосфати (калий монофосфати) - 0,36 г, натрий гидрофосфат додекагидрати - 0,01 г, сув (тозаланган сув) - 40,78 г, тетрафторэтан (хладон 134 а) - 8,00 г.

Препарат баллондан чиқарилганда оқ рангли, суст ўзига ҳос ҳидли кўпик ҳосил қилади.

Сиртга қўллаш учун аэрозоль.

Тўқималар трофикаси ва репарацияси стимулятори. АТХ коди: D03AX03.

Фармакодинамикаси

Пантотен кислотасининг ҳосиласидир. Организмда Дексапантенол коэнзим А нинг ташкилий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади ва ацетилизация, углеводлар ва ёғ алмашинуви жараёнларида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади, тери, шиллиқ қаватини регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини меъёрлаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларини мустаҳкамлигини оширади. Регенерация қилувчи, метаболик ва суст яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва альбумин билан) боғланади, уни қондаги концентрацияси - 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (Ко-А га киришишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Терини қуриши, тери қопламалари бутунлигини бузилиши: майда шикастланишлар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), тирналишлар, буллёз дерматит, абсцесс, фурункул, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битадиган тери трансплантатлари, бачадон бўйни эрозияси, лактация даврида кўкракни парвариш қилиш (сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланиши), эмизикли болаларни парвариш қилиш (бичилиш) да қўлланади.

Маҳаллий шикастланган соҳага суртилади. Қўллашдан аввал аэрозоль баллонини бир неча марта яхшилаб чайқатилади ва ҳимояловчи қалпоқ ечилади. Клапан учига кийдирилган учлик шикастланган соҳага келтирилади ва учликни секин босиб, бутун шикастланган соҳа плёнка билан копланиши учун препаратни шикастланган соҳага 10-20 см масофада 1-2 секунд давомида сепилади.

Кам ҳолларда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пантенол Фармстандарт аэрозоли препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Адабиёт маълумотларига кўра, Пантенол Фармстандартни тизимли қўлланиши сукцинилхолиннинг самарасини узайтириши мумкин.

Аэрозолли баллон босим остида бўлади! Шунинг учун уни тушиб кетишлардан, зарблардан ва бевосита қуёш нурларининг таъсиридан ҳимоялаш лозим. Баллонни қўллаш тугагандан кейин очмаслик ва ёқмаслик керак. Препаратни очиқ олов ёки кизиган предметлар яқинида сепиш мумкин эмас.

Пантенол Фармстандартни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек юқори диққат ва руҳий ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препарат дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиш белгиларини ривожланиш эҳтимоли кам.

5% сиртга қўллаш учун аэрозоль.

Узлуксиз таъсирга эга клапани ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган шиша ёки алюминли баллонда 58 г.

1 баллон пуркагичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Фармстандарт-Лексредства” ОАЖ, 305022, Курск ш., 2-ая Агрегатная кўч., 1а/18 уй.

Тел.факс: (4712) 34-03-13, www.pharmstd.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Dexpantenol: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Aerozol
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
58 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
balon
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr) ning to`liq analoglari:

Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Pantenol Farmstandard (Pantenol Pharmstandard) tashqi foydalanish uchun aerozol 5%, 58 g (silindr) ning asosiy faol moddasi Dexpantenol hisoblanadi.