Facebook Pixel Code

Renolit

Tovarlar: 1
Renolit  kapsulalari №30 (shisha)
Sahajanand Life Sciences (Hindiston)
dan 60500 so'm
Retsept bo'yicha
в 41 dorixonada
dagi narxlar
dan 60500 so'm (41 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Renolit kapsulalari №30 (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Renolit kapsulalari №30 (shisha)»

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Bergenia ligulata (Pashanabheda) 130 мг, Parmelia perlata (Shilapushpa) 70 мг, Dolichos biflorus (Kullattha) 70 мг, Tribulus terrestris (Gokshura) 70 мг, Boerhavia diffusa (Punarnava) 60 мг, Crateva nurvala (Varuna) 50 мг;

ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин 5%, желатин (капсулани қобиғи).

Капсулалар.

Сийдик тош касаллигида қўлланадиган восита. АТХ коди: G04BC.

Таъсир механизми:

Литолитик таъсири: ушбу доривор ўтларнинг экстрактлари таркибида тошни кристаллизация жараёнида ингибиция қилувчи самарага эга бўлган моддаларни сақлайди, улар қаҳрабо кислотасини кальцийли тузили кристалларни ўсишини секинлаштиради.

Кальцинатларни шаклланишини ингибиторлари катталашаётган кальций кристалларини юзасини қоплаб олиши ёки кальций, оксалатлар ва фосфатлар билан комплексларни ҳосил бўлиши орқали кристалларни катталашишига ва уни агрегациясига тўсқинлик қилади.

Ренолит, эҳтимол, кристалл-кристалл ва/ёки кристалл-матрица ўзаро таъсирини ўзгариши орқали тошнинг юзасига чўкиб бораётган кристаллар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин. Бу тошнинг шаклини ўзгартириб, уни мўрт қилади, тошни парчаланиши ва йўқолишига олиб келиши мумкин.

Диуретик самараси: Ренолит диурез ва натрийурезни алоҳида ёки биргаликда кучайтиради. Таркибидаги сапонинлар Na+/K+/2Cl- транспорт фаолиятига таъсир кўрсатиб, буйрак найчаларининг девори орқали сув ва электролитларни қайта сўрилишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, Ренолит сийдикда натрий, калий ва хлор каби электролитларнинг миқдорини аҳамиятли даражада оширадиган диуретик таъсирга эга бўлган кўпгина флаваноидлар гуруҳини сақлайди. Ушбу фито элементларни қўшимча ёки синергик таъсири, умуман олганда, яққол ифодаланган диуретик таъсир кўрсатади. Сийдикни рН деярли нейтрал бўлади. Суткада ажралиб чиқадиган сийдикнинг миқдори сийдик ажралиш тез-тезлиги кўпайиши билан ошган. Диуретик таъсири билан бир вақтда литолитик таъсири тошнинг ғоваклигини ошишига ёрдам беради, бу эса тошнинг ички ва боғларини сусайиши ҳисобига уни парчаланишига олиб келади. Бундай синергик таъсири тошни самарали парчалашга ва чиқарилишига ёрдам беради.

Ренолитнинг антиуролитик таъсир механизми турли ўсимликларнинг экстрактлари билан қайд қилиниши мумкин. Bergenia ligulata тилсимон Бергения нинг антиуролитик фаоллиги CaOx кристалларини ингибиция бўлиши орқали амалга ошади, гипермагнезия эса флаваноид фракцияларини борлиги туфайли амалга ошади, айни вақтда сийдик ҳайдовчи самарасига сапонинлар туфайли эришилади, ҳар иккала компонентлар антиоксидант таъсир кўрсатади.

Parmelia perlata марварид Пармелия кўпгина буйрак касалликларида кенг қўлланади. У буйраклар ва қовуқдаги тошларни даволашда муҳим роль ўйнайди, чунки у тилсимон Бергениянинг таъсир механизми каби таъсир қилади. Бунга қўшимча равишда, у организмда кальцийни сўрилишини бошқаради, сийдик ҳайдовчи таъсири билан бирга сийдик таносил йўлларини нормал фаолият кўрсатишини тутиб туради.

Dolichos biflorus икки баргли Долихоса экстракти калцификацияга қарши аҳамиятли фаолликка эга, Тиканли лоза буйрак тошини катталашишини тўхтатиш ҳусусиятига эга ва сийдик таносил тизимида цитопротектор сифатида таъсир қилади.

Boerhavia diffusa шохли Берхавия нинг антиуролитик таъсири кальций оксалатини кристаллизацияси, диурез ҳамда гипооксалурияни ингибиция қилиш орқали таъсир кўрсатади, бу уни уролитиазда профилактик қўллаш мумкинлигидан далолат беради.

Crateva nurvala Варун антилитоген ва кристаллизацияга қарши ҳусусиятларга эга.

Тилсимон Бергения, икки баргли Долихоса ва Варун экстрактлари оксалатлар билан боғланиши ва эрувчан комплексларни ҳосил қилиш йўли билан тошларни ҳосил бўлишини ушлаб турадиган магнийнинг даражасини бошқарувчи экстрактлар сифатида маълум. Шунинг учун магний тузлари тошлар ҳосил бўлишини ингибиторлари ҳисобланади. Шундай қилиб, улар кальций оксалатларининг концентрациясини камайтирадилар.

Буларнинг барчаси тошларда ўзгаришларни стимуляция қилиш учун Ренолит препаратини муқобил равишда қўллаш мумкинлигидан далолат беради, бу тошларни парчаланиши ва чиқарилишига ёрдам бериши мумкин. Унинг бундай ҳусусияти буйрак тоши ёки ядросини буйракнинг эпителиал қаватига бирикишини ва кейинчалик тошни ўсишини олдини олади; илгари ҳосил бўлган тошнинг шакли ва таркибига таъсир кўрсатади ва уларни ўзгартиради. Тилсимон Бергении, марварид Пармелия, икки баргли Долихоса, Тиканли лоза, шохли Бархавия ва Варун экстрактларида мавжуд бўлган селектив алкалоидлар, танинлар, флаваноидлар, сапонинлар ва уларнинг мажмуаларини синергик таъсири буйракдаги тошга кучли самарали таъсир кўрсатади. Янада аниқроқ, тилсимон Бергения буйрак найчаларида кристалларни чўкишини олдини олади, айни вақтда лупеол дозага боғлиқ диуретик фаолликка эга бўлган Варундан ажралади. У сийдикнинг ҳажми ва осмолярлигини, шунингдек Na+ ажратиб чиқарилишини оширади. Лупеол буйрак тўқимасини шикастлайдиган ферментнинг даражасини пасайтиради. Шохли Берхавия диуретик ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Ушбу таъсирларни мажмуаси шохли Берхавияни буйракнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун фойдали дори воситаси қилади.

Умумий механизми: у кристаллоид-коллоид мувозанатини бошқариш орқали тошни парчалайди ва буйрак тошларини ҳосил бўлишини ингибиция қиладиган микроэлементларнинг даражасини ошириши орқали тошларни катталашишини тўхтатиб туради, шунингдек буйрак тошлари / ядросини буйракдаги эпителий ҳужайраларига бирикишини олдини олади ва/ёки у билан боғлиқ бўлган комплексларни парчаланишига ёрдам беради. Унинг сийдик ҳайдовчи таъсири кучсиз қаттиқ заррачалар туфайли тошни чиқарилишига ёрдам беради ва қаттиқ заррачаларнинг кучи тошни ҳаракатланишига мажбур қилади, бу чиқарилишига ёрдам беради. Спазмолитик таъсири асосан буйрак санчиқлари ҳуружларини қисқаришига ёрдам беради, нефропротектив, микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсири симптомларини енгиллашишига ва физиологиясини яхшиланишига олиб келади.

  • буйрак тошлари, шу жумладан қовуқ ҳамда сийдик чиқариш йўлларини кальций-оксалатли, кальций-фосфатли тошлари, урат тошларини олдини олиш ва даволаш учун;
  • кристаллурия;
  • сийдик таносил тизимининг инфекциялари (цистит, пиелонефрит, уретрит);
  • оғриқли сийиш;
  • литотрипсиядан кейин тошларни ривожланиши қайталанишини олдини олиш учун;
  • гиперурикемия;
  • дизурияда қўлланади.
  • кўп сонли ва кичик ўлчамли конкрементлари бўлган ўлчами 8 мм дан катта бўлмаган буйрак тошида 1 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин 1-2 ой давомида қабул қилинади;
  • кўп сонли кичик ўлчамли конкрементлари бўлган ўлчами 15 мм гача бўлган буйрак тошида 2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин 2 ой давомида қабул қилинади;
  • кўп сонли кичик ўлчамли конкрементлари бўлган ўлчами 15 мм дан катта бўлган буйрак тошида 2 капсуладан кунига уч марта овқатдан кейин 3 ой давомида қабул қилинади;
  • кристаллурияда 1 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин 1-2 ой давомида қабул қилинади;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, носпецифик уретрит, дизурия ва оғриқли сийишда 1 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин 1-2 ой давомида қабул қилинади;
  • гиперурикемияда 2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин 2 ой давомида қабул қилинади;
  • тошлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлангандан (тошлар такроран майдалангандан) сўнг қайталанишини олдини олиш ва бартараф қилиш учун 1 капсуладан кунига бир марта овқатдан кейин илиқ сув билан 1-2 ой давомида ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратни компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик маълум бўлганида Ренолит препаратини қабул қилиш мумкин эмас.

Ренолит ишлатилганида дори препаратларини клиник ва биологик жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

30 капсуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПЭТ флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

“Sahajanand Lifesciences Pvt. Ltd”, India.

Renolit narxi dan boshlanadi 60500.00
Nomi Narxi so'm
Renolit kapsulalari №30 (shisha) 60500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish