Repretin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Repretin in'ektsiya uchun eritma 2000 IU / 1 ml (flakon)»
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: эпоэтин альфа 2000 ХБ ёки 4000 ХБ;
ёрдамчи моддалар: альбумин эритмаси, натрий цитрати, натрий хлориди, лимон кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита. АТХ коди: В03ХА01.
Эпоэтин альфа (ЭПО) - эритропоэзни рағбатлантирувчи тозаланган гликопротеин. Эритроид хужайраларни етук эритроцитларга пролиферацияси ва дифференциациясига ёрдам беради. Эпоэтин альфа эритропоэзни эрта босқичларида, бурст ҳосил қилувчи эритроид бирлик, колония ҳосил қилувчи эритроид бирлик даражасида, кейинчалик проэритробласт, эритробласт ва ретикулоцит даражасида таъсир кўрсатади. Эпоэтин альфа ҳам биологик, ҳам иммунологик фаоллиги жиҳатидан, сийдикдан ажратиб олинадиган одам эритропоэтинидан фарқ қилмайди.
Эпоэтин альфани юбориш гемоглобин ва гематокритнинг даражасини ошириш ва анемия билан боғлиқ бўлган симптомларни бартараф қилиш имконини беради. Энг яққол самараси, буйракларни сурункали касалликлари билан боғлиқ бўлган анемияларда кузатилади. Гемотокрит кўрсаткичини ошиши даволаш бошланганидан сўнг 4 ҳафтадан кейин намоён бўлади.
Фармакокинетикаси
Тери остига юборилганида препаратнинг биокираолишлиги 25-40% ни ташкил этади, унинг қондаги концентрацияси аста-секин ошиб боради ва 12-18 соатдан кейин максимумга етади.
Максимал концентрацияси, вена ичига юборилганидан кейинги концентрациясига нисбатан анча паст бўлади. Ярим чиқарилиш даври тери остига юборилганида 16-24 соатни ва вена ичига юборилганида 5-6 соатни ташкил этади.
Препарат кумулятив хусусиятларга эга эмас.
Анемия (олдини олиш ва даволаш учун):
- катталар ва болалардаги сурункали буйрак етишмовчилигида, шу жумладан гемо- ёки перитонеал диализдаги, шунингдек диализ олди пациентларида;
- ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда зидовудин билан даволаниш фонида (эндоген эритропоэтиннинг концентрацияси 500 ХБ/мл ёки ундан кам);
- номиелоид ўсмаларда (шу жумладан, цитостатик даволаш фонида).
Аллоген гемотрансфузияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва эритропоэзни яхшилаш мақсадида анемиясиз, шунингдек енгил ёки ўртача даражадаги анемияси (Hb 100-130 г/л) бўлган пациентларни кўп миқдорда қон йўқотилиши (2-4 бирлик ёки 900-1800 мл) кутилаётган операцияларга тайёрлаш учун қўлланади.
Гематокрити 33-39% бўлган пациентларни аутологик қон йиғишни енгиллаштириш ва аллоген гематрансфузияларни (қуйиладиган қоннинг кутилаётган эҳтиёжи, эпоэтин альфани қўлламасдан олиш мумкин бўлган қон миқдоридан ортиқ бўлганда) қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳавфни камайтириш учун предэпозит дастур доирасида йирик жарроҳлик аралашувларига тайёрлаш учун қўлланади.
Тери остига ёки вена ичига юборилади. Юбориш усули ўзгартирилганида, препарат аввалги дозада юборилади, сўнгра зарурати бўлса дозага тузатиш киритилади (тери остига юборилганида бир хил терапевтик самарага эришиш учун, вена ичига юборилганига нисбатан 20-30% камроқ доза талаб этилади). Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида анемияси бўлган пациентларда гемоглобиннинг оптимал концентрацияси - катталарда - 100-120 г/л, болаларда - 95-110 г/л бўлади. Перитонеал диализдаги катталарга тери остига юборилади, бошланғич доза - 50 ХБ/кг ҳафтада 2 марта. Зарурат бўлганида, доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза - 25-50 ХБ/кг ҳафтада 2 марта.
Диализ олди ҳолатидаги катта ёшдаги пациентларга бошланғич доза - тери остига 50 ХБ/кг ёки вена ичига ҳафтада 3 марта юборилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза - 17-33 ХБ/кг ҳафтада 3 марта. Гемодиализдаги болаларга бошланғич доза - 50 ХБ/кг ҳафтада 3 марта. Зарурати бўлганида бир марталик доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза тана вазни 10 кг дан кам бўлган болаларда - 75-150 ХБ/кг (ўртача 100 ХБ/кг), 10-30 кг - 60-150 ХБ/кг (ўртача 75 ХБ/кг), 30 кг дан ортиқ - 30-100 ХБ/кг (ўртача 33 ХБ/кг) ни ташкил этади. Дастлаб оғир даражадаги анемияси (гемоглобин 68 г/л дан кам) бўлган пациентларда, енгил анемияси бўлган пациентларга нисбатан, катта тутиб турувчи доза талаб этилади.
Онкологик касалликлари бўлган пациентларда оптимал гемоглобин 120 г/л ни ташкил этиши керак. Анемияни даволаш ва олдини олиш учун тери остига ҳафтада 3 марта 150 ХБ/кг бошланғич бир марталик дозада юборилади. Агар 4 ҳафта давомида даволашдан сўнг гемоглобинни ошиши 10 г/л дан кам қийматни ташкил этса, у ҳолда кейинги 4 ҳафта давомида доза 300 ХБ/кг гача оширилади. Агар 4 ҳафта давомида гемоглобиннинг ошиши 10 г/л дан кам қийматни ташкил этса, препаратни бекор қилиш керак. Агар 4 ҳафта давомида гемоглобиннинг миқдори 20 г/л дан кўпроқ ошса, доза 25% га камайтирилади. Агарда гемоглобин 140 г/л дан ошса, у 120 г/л гача пасайгунича даволаш тўхтатиб турилади, ва сўнгра доза 25% га камайтирилиб, даволаш давом эттирилади.
Зидовудин билан даволанаётган ОИТВ билан инфекцияланган пациентлар (эндоген эритропоэтиннинг концентрацияси камида 500 ХБ/мл бўлганида): бошланғич доза - 100 ХБ/кг ҳафтада 3 марта тери остига ёки вена ичига 8 ҳафта давомида юборилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза 4 ҳафтада 1 марта худди ўша юборишлар тезлигида 50-100 ХБ/кг га оширилади. Препаратни 300 ХБ/кг дозада ҳафтада 3 марта юборилганида самара кузатилмаса, кейинги даволаш мақсадга мувофиқ эмас. Тутиб турувчи доза гематокритнинг даражасини тахминан 30-35% доирасида тутиб туришни таъминлаши керак. Агар у 40% дан ошса, препаратни қўллашни у 36% пасайгунигача тўхтатиб туриш керак. Даволаш қайтадан бошланганида доза 25% га камайтирилиши керак.
Пациентлар учун аутологик қонни қўллаш билан ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларидан олдин - 600 ХБ/кг ҳафтада 2 марта. Эритропоэзни камроқ даражада стимуляция қилиш зарурати туғилганида - 150-300 ХБ/кг ҳафтада 2 марта юборилади. Даволаш курси - 3 ҳафтани ташкил этади. Қонни йиғиш гематокритнинг катталиги 33% ёки ундан ортиқ ва/ёки гемоглобиннинг даражаси - 110 г/л ва ундан ортиқ бўлганида амалга оширилади. Аутологик қонни йиғишда иштирок этмайдиган пациентларга, операциядан олдинги ва операция даврида - аввалги операцияларнинг 3 ҳафтаси давомида (операциядан олдин 21, 14, 7-кунлари) ва операция куни, ҳафтада бир марта тери остига 600 ХБ/кг юборилади. Агар операциядан олдинги даврни қисқартириш керак бўлса, у ҳолда операциядан олдин 10 давомида, операция куни ва операциядан кейин 4 кун давомида ҳар куни 300 ХБ/кг дан юборилади.
Гриппга ўхшаш симптоматика (даволашни бошида): бош айланиши, уйқусизлик, иситмали ҳолат, бош оғриғи, миалгия, артралгия.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси (кучсиз ёки ўртача ифодаланган), экзема, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш.
Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимни дозага боғлиқ ошиши, артериал гипертензияни кечишини ёмонлашиши (кўпинча сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), айрим ҳолларда гипертоник криз, артериал босимни, энцефалопатия симптомлари ва тарқалган тонико-клоник тиришишлар билан кечувчи, кескин ошиши (бош оғриғи, онгни чалкашиши).
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитоз, айрим ҳолларда - шунт тромбозлари (артериал гипертензияга мойиллиги бўлган ёки аневризмаси, стенози ва ҳоказолари бўлган гемодиализдаги пациентларда), эритроцитар ўзак хужайрани аплазияси.
Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда гиперемия, ачишиш, кучсиз ёки ўртача даражадаги оғриқ (кўпинча тери остига юборилганида).
Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: зардобда ферритиннинг концентрациясини камайиши, уремияда - гиперкалиемия, гиперфосфатемия.
Бошқалар: нафас фаолиятини бузилиши ёки артериал босимни пасайиши билан боғлиқ бўлган асоратлар, иммун реакциялар (антителалар ҳосил бўлишини индукцияси), порфирияни зўрайиши.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- бирорта эритропоэтин билан илгари ўтказилган даволашдан кейинги парциал қизил қон хужайрали аплазия;
- назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;
- адекват антикоагулянт даволашни ўтказиш имконини йўқлиги;
- ўтказилган миокард инфарктидан сўнг 1 ой давомида;
- ностабил стенокардия;
- жарроҳлик операциялари - тож, уйқу, бош мия ва периферик артерияларнинг оғир даражадаги окклюзион касалликлари ва уларнинг оқибатлари (шу жумладан, ўткир миокард инфаркти ва бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши) дан олдин қон йиғишни преддепозит дастури доирасида;
- порфирия;
- сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда тери ости инфекциялари (парциал қизил қон хужайралари аплазия (эритробластопения) ни ривожланиш ҳавфи юқори).
Препаратни тромбози (анамнезида), хавфли ўсмалари, ўроқсимон хужайрали анемияси бўлган пациентларда, темир танқислигисиз ўртача даражадаги анемияси бўлган беморларда, рефрактер анемияси, тутқаноғи ва сурункали жигар етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Циклоспоринни эритроцитлар билан боғланиш даражасини ошириши туфайли унинг концентрациясини пасайтиради (циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилиши мумкин).
Бошқа дори препаратларининг эритмалари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.
Даволаш вақтида артериал босимни ҳар ҳафтада назорат қилиш ва қоннинг умумий таҳлилини (шу жумладан, тромбоцитлар, гематокрит, ферритин) ўтказиш керак. Операциядан олдинги ва кейинги даврда агар гемоглобиннинг миқдори 140 г/л дан кам қийматни ташкил этган бўлса, уни тез-тез назорат қилиш керак. Эпоэтин альфа анемияни даволашда гемотрансфузиянинг ўрнини босмаслигини, лекин уни такроран юбориш заруратини камайтиришини ёдда тутиш керак. Назорат қилиш мумкин бўлган артериал гипертензияси ёки анамнезида тромботик асоратлари бўлган беморларда гипотензив дори воситаларнинг ва антикоагулянтларнинг дозасини мувофиқ равишда ошириш талаб этилиши мумкин.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида эпоэтин альфанинг метаболизми секинлашиши ва эритропоэз яққол кучайиши мумкин. Ушбу тоифадаги пациентларга Репретинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Гарчи препарат эритропоэзни рағбатлантирса-да, эпоэтин альфани ўсмаларнинг айрим турларини, шу жумладан суяк кўмигидаги ўсмаларни ўсишига таъсир қурсатиши мумкинлигини бутунлай инкор этиб бўлмайди. Операциядан олдин гемоглобинни ошиши тромботик асоратларни ривожланишига замин яратувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Режали жарроҳлик аралашувини ўтказишдан олдин пациентлар адекват профилактик антиагрегант даволаш олишлари керак. Операциядан олдинги ва кейинги даврда гемоглобиннинг дастлабки даражаси 150 г/л дан ортиқ бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги ва клиник жиҳатдан яққол ифодаланган юрак ишемик касаллиги ёки сурункали юрак етишмовчилиги бўлган катта ёшдаги пациентларда гемоглобиннинг миқдори 100-120 г/л дан ошмаслиги керак. Даволашни бошлашдан олдин препаратга нисбатан ноадекват реакциянинг кузатилиши мумкин бўлган сабабларини (темир, фолат кислотаси, цианокобаламин танқислиги, алюминий тузлари билан оғир заҳарланиш, ёндош инфекциялар, яллиғланиш жараёнлари ва жароҳатлар, яширин қон кетишлари, гемолиз, суяк кўмигини турли этиологияли фибрози) истисно қилиш ва зарурати бўлса даволашни мувофиқлаштириш керак.
Даволашни бошлашдан олдин организмдаги темир заҳираларини баҳолаш керак. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган кўпчилик беморларда, онкологик ва ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда плазмада феритиннинг концентрацияси, гематокритни ошиши билан бир вақтда, камаяди. Феритиннинг концентрациясини бутун даволаш курси давомида аниқлаб туриш керак. Агар у 100 нг/мл дан кам қийматни ташкил этса, ичга қабул қилиш учун мўлжалланган темир препаратларини суткада 200-300 мг (болалар учун суткада 100-200 мг) ҳисобида ўринбосар даволаш ўтказиш тавсия этилади. Аутологик қон топширувчи ва операциядан олдинги ва кейинги даврдаги пациентлар ҳам ичга суткада 200 мг дозада темирнинг адекват миқдорини олишлари керак.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда анемияни тўғриланиши, иштаҳани яхшиланиши ва калий ионлари ҳамда оқсилни сўрилишини ошишига олиб келиши мумкин. Мочевина, креатинин ва калий ионларининг концентрацияларини меъёрий чегараларда тутиб туриш учун диализ параметрларини вақти-вақти билан тўғрилаб туриш талаб этилиши мумкин. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлан пациентларда қон зардобидаги электролитларни назорат қилиш керак. Мавжуд бўлган маълумотларга кўра, диализ олди пациентларга эпоэтин альфани қўллаш сурункали буйрак етишмовчилигининг зўрайишини тезлаштирмайди. Гематокрит ошганлиги туфайли гемодиализ вақтида кўпинча гепариннинг дозасини ошириш талаб этилади. Ноадекват гепаринизацияда, айниқса гипотензияга мойиллиги бўлган ёки артериовеноз фистуланинг асоратлари (стеноз, аневризма ва бошқ.) бўлган беморларда диализ тизимининг тиқилиши, шунтларнинг тромбози бўлиши мумкин.
Бундай беморларда шунтни эрта ревизияси ва тромбозларни ўз вақтидаги профилактикаси (масалан, ацетилсалицил кислотаси) тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида она учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Эпоэтин-альфани кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида анемияси бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда қўлланганида ҳайз кўришлар қайта бошланиши мумкин. Пациент аёлларни, ҳомиладорлик кузатилиши мумкинлиги ва даволаш бошланишидан олдин ишончли контрацепция усулларини қўллаш зарурати тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Каламушлар ва қуёнларда ўтказилган экспериментал текширишларда, вена ичига суткада тана вазнига 500 ХБ/кг дозада юборилганида тератоген таъсири аниқланмаган; янада юқорироқ дозаларда фертилликни кучсиз, статистик аҳамиятсиз даражада пасайиши қайд этилган.
Эпоэтин альфанинг сурункали заҳарлилиги (каламушлар ва итларда) текширилганида суяк кўмиги тўқималарининг субклиник фиброзини ривожланиши аниқланган. Препарат суткада 80, 240 ёки 520 ХБ/кг дозада тери остига ёки вена ичига юборилган, итларда ўтказилган 13 ҳафталик текширишлар вақтида, суяк кўмигида гипоплазия белгилари билан ёки уларсиз кечувчи анемия ривожланган. Эпоэтин альфа одам гликопротеини бўлганлиги туфайли, бу ўзгаришлар эпоэтин альфага антителаларнинг таъсири билан чақирилган бўлиши мумкинлиги тан олинган. Ўхшаш кўринишлар препарат ветеринария амалиётда ишлатилган айрим ҳолларда ҳам аниқланган ва эпоэтин-альфага нисбатан антителаларнинг пайдо бўлиши билан тушунтирилади. Канцерогенлиги бўйича текширишлар ўтказилмаган. Эпоэтин альфа бактерияларда генлар мутациясини (Эймс тести), сут эмизувчиларнинг хужайраларида, сичқонларнинг микронуклиясида хромасомалар аберрацияларини, шунингдек HGRT локусида генлар мутациясини чақирмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар оптимал тутиб турувчи доза аниқлангунича автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак (даволашнинг бошида артериал босимни ошиш хавфини кучайиши).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: ножўя самараларини кучайиши.
Даволаш: симптоматик, гемоглобиннинг миқдори юқори бўлгани - қон чиқарилади.
Репретин, инъекция учун эритма, 2000 ХБ ва 4000 ХБ 1,0 мл дан флаконларда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °С-8 °С ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Седико Фармасьютикал Ко.”, Биринчи саноат зонаси,
Сикс ов Октобер Сити, Миср,
(“Sedico Pharmaceutical Co.”, First Industrial Zone, 6th October City, Egypt).
da mavjud emas Toshkent