Facebook Pixel Code

Tobrom

Tovarlar: 1
Tobrom  ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha)
Romfarm (Ruminiya)
dan 44000 so'm
Retsept bo'yicha
в 44 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 44000 so'm (44 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Tobrom ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tobrom ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3 мг/мл тобрамицин;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, сувсиз натрий сульфати, борат кислотаси, натрий хлориди, тилоксапол, сульфат кислотаси ёки натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Кўринмайдиган зарраларсиз тиниқ эритма.

Кўз томчилари 0,3%.

Кўз касалликларини даволаш учун препаратлар. Микробларга қарши препаратлар. Антибиотиклар. АТХ коди: S01AA12.

Офтальмологияда маҳаллий қўллаш учун антибактериал таъсирга эга препарат. Тобром препаратининг таъсир этувчи моддаси тобрамицин аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Паст концентрацияларда бактериостатик (рибосомаларнинг 30S суббирлигини блоклайди ва оқсил синтезини бузади), юқорироқларда эса бактерицид таъсир кўрсатади (цитоплазматик мембраналарнинг фаолиятини бузиб, микроб ҳужайрасини нобуд бўлишини). Staphylococcus spp. (шу жумладан Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis/коагулаза манфий ва коагулоза мусбат/, шунингдек пенициллинга нисбатан чидамли штаммлари); Streptococcus spp. (шу жумладан a-b-гемолитик турлари, айрим гемолитик бўлмаган турлари, Streptococcus pneumoniae), Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Klebsiella pneumonia, Enterobacter aerogenes, Proteus mirabilis (индол-манфий) ва Proteus spp. нинг индол-мусбат турлари, Haemophilus influenzae, Haemophilus aegyptius, Moraxella lacunata, Acinetobacter calcoaceticus (Herellea vaginacola), Neisseria нинг айрим турлари (шу жумладан Neisseria gonorrhoeae) га нисбатан юқори фаол.

Тобрамициннинг таъсир доираси гентамициннинг таъсир доирасига ўхшаш, бироқ у гентамицинга чидамли бактерияларнинг қатор штаммларига нисбатан фаоллик намоён қилади; шунингдек неомицин сақловчи кўз томчиларининг самарадорлиги паст ҳолларда қўлланиши мумкин. Pseudomonas чиқарган инфекцияларда препаратнинг таъсири бошқа антибиотикларга қараганда кучлироқ.

Препарат маҳаллий таъсир қилади, тизимли таъсири минимал. Конъюнктива шиллиқ қавати орқали деярли сўрилмайди ва оқсиллар билан боғланмайди (0-10%). Организмнинг тўқима ва аъзоларида яхши тақсимланади. Ҳужайрадан ташқари суюқликда (шу жумладан қон зардобда), абсцессларнинг суюқлигида, плевра экссудатида асцитик, перикардиал, синовиал, лимфатик ва перитонеал суюқликларда ва сийдикда тақсимланади. Юқори концентрациялари буйракларда, жигарда, ўпкада; паст концентрациялари эса суяк ва ёғ тўқимасида ҳосил бўлади. Шикастланмаган ГЭТ орқали ўтмайди. Йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Катталарда тақсимланиш ҳажми 0,26 л/кг, болаларда 0,2-0,4 л/кг; 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1500 г дан кам бўлган янги туғилган чақалоқларда 0,68 л/кг гача; 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1500 г дан ортиқ чақалоқларда 0,58 л/кг гача; муковисцидози бўлган беморларда 0,3-0,39 л/кг. Метаболизмга учрамайди. Буйраклар орқали (24 соат ичида 93%) асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйраклар фаолияти нормал бўлганида Т1/2 2-4 соат; чақалоқларда 5-8 соат, каттароқ ёшдаги болаларда 2-4 соат. Якуний Т1/2 100 соатдан ортиқ (ҳужайра ичидаги деполардан ажралиб чиқиши). Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Т1/2 етишмовчилик даражасига қараб 100 соатгача ўзгариб туради, муковисцидози бўлган беморларда 1-2 соат, куйишлари ва гипертермияси бўлган беморларда юқори клиренси оқибатида, ўртача кўрсаткичларга нисбатан қисқароқ бўлиши мумкин. Гемодиализда юборилган дозанинг 25-70% чиқариб юборилади.

Дори воситаси конъюнктивит, кератит ва шох парданинг яралари каби кўзларнинг тобрамицинга сезгир микроорганизмлар чақирган юзаки бактериал инфекцияларни даволаш учун ишлатилади.

Препарат катталарга ва болаларга қўлланилади.

Катта ва 12 ёшдан катта пациентларга 1-2 томчидан пастки конъюнктива қопчасига ҳар 4-6 соатдан кейин томизилади. Биринчи 24-48 соатда доза 1-2 томчигача конъюнктивал қопчага ҳар 2 соатдан кейин оширилиши мумкин, яллиғланиш холатларини камайишига қараб препаратни инстилляция тез-тезлигини камайтириш билан буюрилади.

Ўткир оғиринфекцион жараёнларда 1-2 томчидан конъюнктивал қопчага ҳар 60 минут ҳолатнинг оғирлигини камайишигача томизилади. Кейинчалик инстилляция тез-тезлигини 1-2 томчигача конъюнктивал қрпчага хар 2 соатда 3 кун давомида камайтириш керак. Сўнгра 1-2 томчидан конъюнктивал қопчага хар 4 соатда 5-8 кун давомидатомизилади.

Операциядан кейинги даврда яллиғланиш ҳолатлариниолдини олиш учун: операция аралашувини биринчи кунидан бошлаб 1 томчидан конъюнктивал қопчага суткада 4 марта. Даволашни операцияни бошлашдан олдин: 1 томчидан қуйи конъюнктивал қопчага суткада 4 марта томизилади.

Томчилагични ифлосланишини бартараф қилиш учун учини қовоқларга ёки бошқа юзаларга тегишидан сақланиш керак. Хар бир ишлатишдан кейин флакон зич ёпилиши керак.

Маҳаллий қўллаш учун бир неча препаратлар бир вақтда қўлланганида қўллаш ораси 5-10 минут ўтиши керак.Препаратнинг тизимли сўрилиши кўз ёш йўлларига босим билан камайтирилиши мумкин.

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 томчидан суткада 5 мартагача буюрилади (жараённи оғирлигига боғлиқ холда). Яллиғланиш жараёнини тинчланиши бўйича, жароҳатланган кўзнинг конъюнктивал халтасига бир томчидан суткада 2 марта даволаш даврининг охиригача томизилади. Болаларда даволаш курси 7 кундан ошмаслиги керак.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги: тобрамицин тизимли антибиотиклар-аминогликозидлар билан мажмуада маҳаллий офтальмологик қўлланганда уларнинг қон плазмасида умумий концентрациясини назорат қилиш керак.

Тобром бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида таъсири ва даволаш сусайиши мумкин. Бундай ҳолда, шифокор даволаш схемаси ва дозалаш тартибини ўзгартириши мумкин.

Шифокор қуйидагилар билан қўлланишига эътибор бериши керак:

  • ичга қабул қилиш учун аминогликозидлар. Плазмада умумий концентрацияси текширилиши керак;
  • диуретиклар;
  • ўзининг таркибида амфотери В ёки цефалотин сақловчи дори воситалари.

Бу препаратлар билан ўзаро таъсири нефротоксик ва ототоксик таъсири хавфини ошириши мумкин.

Офтальмологияда маҳаллий қўллаш учун тетрациклинлар гуруҳига кирувчи препаратлар Тобром билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу препаратнинг компонентларидан бири бўлган тилоксапол тетрациклинлар билан номутаносиб.

Тобром фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган (инъекция учун қўлланмайди).

Тобром кўз томчиларини узоқ муддат давомида қўллаш, бошқа антибиотикларни ишлатиш ҳолидаги каби, сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг (шу жумладан замбуруғлар) кучли ўсишга олиб келиши мумкин. Агар клиник натижа қониқарсиз бўлса, даволаш тугаганидан кейин экиш тавсия этилади.

Контакт линзаларни ишлатувчи пациентлар, кўз томчиларини фақат линзалар олиб қўйилганида қўллашлари лозим. Линзаларни препарат томизилганидан кейин 15 минут ўтгач қўйиш мумкин.

Аллергик реакциялар ривожланганида препарат қўллашни тўхтатиш лозим.

Қўллашдан олдин флакон ичидагисини чайқатиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Тобром кўз томчиларини ҳомиладор аёлларда ва эмизикли оналарда, фақат кутилаётган терапевтик самара ножўя таъсирларининг пайдо бўлишини потенциал хавфидан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Педиатрияда ишлатилиши

Болаларда препаратни фақат кутилаётган терапевтик самара, ножўя таъсирларининг ривожланишини потенциал хавфидан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болаларга педиатр назорати остида юборилади, чунки ножўя самаралар ривожланиши мумкин.

Автотранспортни бошқариш ва махсус жиҳозлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Тобромни қўллаш кучли чарчоқлик ва кўриш қобилиятини бузилишини чақирмайди, шунинг учун автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Аппликация қилингандан сўнг, кўриш аниқлиги вақтинчалик йўқолган пациентларга, препарат томизилиши биланоқ машина ҳайдаш ёки мураккаб техникада ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: нуқтали кератит, эритема, кўз ёши оқишини ошиши, қовоқни шишиши ва қичишиши.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

5 мл дан флакон-томчилагичда, 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ишлаб чиқарувчининг ўрамида, 15-25 °С ҳароратда сақлансин.

3 йил. Флакон очилганидан сўнг яроқлилик муддати 4 ҳафта давомида.

Рецепт бўйича.

S.C.Rompharm Company S.R.L., Romania.

Tobrom narxi dan boshlanadi 44000.00
Nomi Narxi so'm
Tobrom ko'z tomchilari 0,3%, 5 ml (shisha) 44000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish